Telegram Web Link
ОЛТИНКЎЛ ҒАЛЛА ЎРИМИГА ШАЙ ВА ТАЙЁР ҲОЛАТДА

Олтинкўл тумани “QADIR TEXTILE CLASTER" МЧЖда 2024 йил ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш буйча семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири У. Раҳимов, туман сектор раҳбарлари, ўрим учун бириктирилган туман отряд раҳбарлари, массив раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, шу жумладан ўримга масъул ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда Мутахассислар томонидан томонидан мавсумда амалга оширилиши белгиланган барча чора-тадбирлар тўлиқ тушунтирилди.

Маълумот учун жорий йилги ҳосил учун Олтинкўл туманида “QADIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ ҳамда 148 нафар фермерлар томонидан 4минг 244 гектар майдондан жами 12964 тонна дон ишлаб чиқариш белгиланган.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Олтинкўл тумани электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ “Маслахат” подстанциясининг қуввати оширилмоқда.

Мавжуд иккита 10 мегаватт ўрнига иккита 16 мегаватт куч трансформатори олиб келиб ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти.

Подстанциясининг қуввати оширилиши натижасида тиғиз пайтларда истеъмолчиларни бир маромда электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан тумандаги болалар оромгоҳида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирда Олтинкўл тумани ҳокими О.Расуловнинг табриги болажонлар учун ўқиб эшитирилди ва барча сектор раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан бадиий дастур номойиш этилди. Байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар барча байрам иштирокчиларига манзур бўлди. Болажонларга туман ҳокимлигининг ҳамда вилоятдан ташриф буюрган меҳмонларнинг эсдалик байрам совғалари ҳам улашилди...

Олтинкўл тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
1- ИЮНЬ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Олтинкўл тумани ҳокимлиги ва тиббийот бирлашмаси хамкорлигида тиббийот бирлашмасида даволанайотган болалар холидан хабар олинди ва есдалик совғалари топширилди. Болажонларнинг шўх-шодон юзлари нурли табассумларга тўлди


Олтинкўл тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
2024/06/03 09:08:53
Back to Top
HTML Embed Code: