Telegram Web Link
"27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан "йиғим-терим" мавсумини очиқ деб эълон қиламиз.😄

Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбари А.Исмоилов "почин"ни очиб бердилар.
Кўпчилик мелисадан қўрқадиган замонда улар ўзлари очиқликка интилиб, ОАВ ходимлари билан ҳамкорлик ўрнатаётганидан хурсанд бўлдим рости.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қудаси Зоҳида Умарова "Овоз" лойиҳасида ғолиб бўлибдилар.
Мана қудаси маданият вазири бўлса ҳам таниш-билишчилик қилмай ғолиб бўлса бўлар экан-ку.
Мана шу опа масалан қудасини аралаштириб ғолиб бўлиши ҳам мумкин эди аммо опа ўз санъати билан ғолиб бўлди.
Узр опа ғолиб эмас, финалгача борибди холос

Шунчаки овозга эътибор бермаймиз ва жуда чиройли айтилгандек тасаввур қилиб эшитамиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Барча ОАВ ходимларини бугунги 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайман.

Унутманг ҳурматли ОАВ вакиллари айтаётган (ёзаётган) сўзингиз халқ манфаати учун бўлса ошингизни ейсиз, ўз манфаатингиз учун бўлса бошингизни ейсиз.

Доим ошингизни ейишингиз тарафдориман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Артиков
Барча ОАВ ходимларини бугунги 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайман. Унутманг ҳурматли ОАВ вакиллари айтаётган (ёзаётган) сўзингиз халқ манфаати учун бўлса ошингизни ейсиз, ўз манфаатингиз учун бўлса бошингизни…
Бугунги байрамимга байрамлик бермоқчи бўлганлар учун карта рақам😄 9860120135696942

Бош-кузингиздан қирқ марта айлантириб берманглар лекин, ичим қотиб, қонлатишга қора товуқ излаб юрмай тағин😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбарлар энди суҳбатда танланади – қоғозда эмас

Президент қабул қилган 2030 йилгача бўлган маҳаллий давлат ҳокимиятини ислоҳ қилиш концепциясида бир муҳим янгилик бор. Эндиликда ҳоким ўринбосарлигига номзодлар Кенгаш комиссияси олдида шахсан ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этади.

Яъни, энди раҳбар лавозимига даъвогар шахс қаердан келгани, қайси “рўйхат”да эканидан кўра, ҳудуд учун аниқ режаси ва нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш қобилиятига қараб баҳоланади. Бу, авваламбор, масъулият ва очиқликни оширади.

Кенгашнинг доимий комиссияси номзодлардан жонли суҳбатда жавоб сўрайди. Улар эса мактабдан тортиб иш ўринларигача аниқ ечимлар таклиф қилмаса, лавозимга ўта олмайди.

Менимча ҳам, раҳбарни қоғозда эмас, суҳбатда танлаш — ҳокимият ва жамоатчилик орасидаги ишончни тиклашда муҳим мезон. Бу тизим қолса, раҳбарлик жавобгарлик вазифасига айланади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Алимент миқдори ошириларкан.

Ўзи ўша 306 минглик алиментни тўлашдан қочиб, девор ораси, кўрпа тагига онасиникига киргандек кириб кетиб яширинадиган чала эркаклар бу сумма ошгандан кейин қайси тешикка кириб кетиши жуда қизиқ.

Хасис, бир тийин учун ўлиб бера оладиган баъзи алиментчи оталар энди арқон олиб секин молхонага қараб кириб кетса ҳам ҳайрон бўлмайман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек мигрантлар ҳаммаси тил ўрганган деб ўйлайсизларми?
Баъзилари тил билмаса ҳам ҳар қандай миллат вакилига ўз фикрини аниқ тушунтириб бера олади.
Баааа...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Худо кўрсатмасин уруш бошланса аксарият ёшлар четга суради.

Онанг, опа-синглинг, оилангни ким ҳимоя қилади деган саволга жавоб йўқ.

Қойил қолмадим, битта қиздан бошқа ҳаммаси қочиш ҳақида ўйлаяпти.

Бир вақтлар твиттерда шунга ўхшаган сўровнома ўтказганимда ҳам деярли барча қочиб кетиши ҳақида гапирганди.

Ватанни ҳимоя қиладиганларни тармоқлардан изламанг, улар интернет алоқаси йўқ чегарада юришибди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент вилоятидаги туман шаҳар ҳокимлари тажриба алмашиш учун Қашқадарёга келишди.

Зайнилобиддин Низомиддинов мени таниб қолдилар.

Энди бир ҳафта бу вилоятда мендан катта одам бўлмаса керак, танишларга ҳам салом бермаяпман менсинмай😄

Энг аламлиси шунча раҳбарлар мени таниганда, ён қўшним мени танимайди:
"-Сиз расмчисиз-а, суратхонангиз қаерда?" дейди қўшним, камерамга ишора қилиб🤦‍♂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Артиков
Бугун Тошкент вилоятидаги туман шаҳар ҳокимлари тажриба алмашиш учун Қашқадарёга келишди. Зайнилобиддин Низомиддинов мени таниб қолдилар. Энди бир ҳафта бу вилоятда мендан катта одам бўлмаса керак, танишларга ҳам салом бермаяпман менсинмай😄 Энг аламлиси…
Умуман олганда елкамдаги кичик сумкамга қараб мени "долларчи"

Бошимдаги дўппим ва соқолимга қараб бирор масжид имоми.

Телефонимга қараб пайнетчи.

Бўйимга қараб баскетболчи.

Башарамга қараб ужас кинода рол ўйнайдиган актёр деб ўйлайдиганлар ҳам кўп бўлган...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қарши Давлат Университети деярли ярим миллард сўмга бинони очилиш маросимини ўтказиш учун тендер эълон қилибди.

Очилиш маросимига келганларга биттадан айфон совға қилишмоқчи шекилли булар?😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Артиков
Қарши Давлат Университети деярли ярим миллард сўмга бинони очилиш маросимини ўтказиш учун тендер эълон қилибди. Очилиш маросимига келганларга биттадан айфон совға қилишмоқчи шекилли булар?😄 🇺🇿@Otabek
Қарши Давлат Университетидан абадайни-шабадайни куф-суф...

Кеча Университетнинг сал кам ярим миллиардлик тендери ҳақида ёзган эдим.
Томошани зўри энди бошланяпти экан;

Университет жорий йилнинг 10- апрель санасида очилиш маросимини ўтказган экан, ўтиб кетган тадбир учун июнь сўнггида тендер эълон қилинганига қараганда очилиш маросимида хизмат кўрсатган фирмага "Сен ишни қилавер, барибир тендерда сени ғолиб қиламиз" дейишган бўлса не ажаб?

Демак тендерни ҳам бирор фокус билан ўша иш бажарган одамга 4 ойдан кейин орани совутиб, ютиб беришса керакда?

Демак бу тендер савдоларини ноқонуний ташкил этиш ҳисобланади.

Сеҳргарлар ўқийдиган ҲОГВАРТС бўлиб кетингларе.

РАҚОБАТ ҚУМИТАСИ УЧУН ТАЙЁР ИШ, БОСИНГЛАР...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Артиков
Қарши Давлат Университетидан абадайни-шабадайни куф-суф... Кеча Университетнинг сал кам ярим миллиардлик тендери ҳақида ёзган эдим. Томошани зўри энди бошланяпти экан; Университет жорий йилнинг 10- апрель санасида очилиш маросимини ўтказган экан, ўтиб кетган…
Рақобат қумитаси хабар беришича Қарши Давлат Университети ярим миллиардлик тендерни бекор қилибди😁(Тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган)

Энди очилиш маросимини ташкил қилган фирма билан қай усулда ҳисоб-китоб қилишлари Жоду илми аҳли Гарри Пўтир тоғани таёқларигагина аён.
Ҳозирча тугади, лупа билан кузатамиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Артиков
Рақобат қумитаси хабар беришича Қарши Давлат Университети ярим миллиардлик тендерни бекор қилибди😁(Тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган) Энди очилиш маросимини ташкил қилган фирма билан қай усулда ҳисоб-китоб қилишлари Жоду…
ҚаршиДУни ректори Д.Набиев Проректорингизга айтиб қўйинг, "Танқидни бир нарса қилайлик" деб туриб мен ишлайдиган жойга телефон қилиб юрмасин.
Мени фаолиятимга ҳеч ким аралашмайди.

Танқидни кўтаролмасанглар кўтарадиганларга жойни бўшатиб беринглар, яна бир марта ўртага одам қўшиб, нимадир қилишга ҳаракат қилсанглар жавобим жуда оғриқли бўлади ваъда бераман.

Пост ким айтса ҳам ўчирилмайди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌Эълон

Яқин кунларда Қарши шаҳрида ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган "ZARINKA" кафесига ишга таклиф қиламиз.

Ҳозирда кафега
👨‍🍳 Ошпаз
👫 Официант(ка)
🧹 Уборщица (орастабон)
🍽 Посуда мойкачи
каби бўш иш ўринларига ишчилар қабул қилинмоқда.
💵Маош келишилган ҳолда.

📞Мурожаат учун телефон:

952700048
914670707
916360777
995032221
987702221

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда айтилган нарсалар ҳаётга тўғри келмаслигини тушунган кунингдан бошлаб, улғайган бўласан...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 09:35:26
Back to Top
HTML Embed Code: