Telegram Web Link
Бир парча манзара - бир олам умид!
9🔥4🥰1😁1🕊1
Ҳар куни янги рол ўйнайсан гўё,
Кошкийди нимадир юз берса кескин.
Афсуски, саҳнада таниш томоша,
Ҳато ижроинг ҳам, эскидир, эски.
👍8🔥5
"Инсон раҳм-шафқатга арзимайди. Унга раҳм қилиш раҳмдилнинг ўзини хароб этади". Ф. Нитше
🔥9👍5💯5
"Хорғин уйғонмоқ ва олдинда сени дам олишдан бўлак ҳеч нима кутмаётганини ҳис этмоқ қандай қайғули". Хуан Хименес
9👍4🔥4
"Улгурмаётган бўлсанг, қадам ташла". Хуан Хименес
🔥11👍3
"Ҳаёт - охири йўқ тановул (биз тановул қиламиз, бизни тановул қилишади). Ғалати жаранглайди-я? Бироқ буни инкор қилиб бўлмайди. Ягона йўл, тановулни тартибга келтириш - чунки у охирги нафасимизгача мавжуд". Хуан Хименес
🔥10👍4
"Ўз бахтсизлигини жимгина англаб етган одам бахтлидир". Хуан Хименес
🔥8👍3🕊1
"Уйни қурувчилар эмас, яшовчилар яратади". Хуан Хименес
🔥11👍5
"Агар кекса ёки ёш эканингни ажрата олмасанг, билгинки, сен қаригансан". Хуан Хименес
😁8🔥5👍2
Бир суҳбатга ташнаман жуда,
Недир камдек, кўнгил ҳам ярим.
Бўлди, ҳозир йўлга тушаман,
Мени кутасанми, жигарим?
🔥6🥰21👍1
Манзил қани, қаердадир у,
Бу йўлларда зерикдим ёмон.
Лек айланиб чиқар олдимдан
Эски сюжет, эски қаҳрамон...
6👏6🔥4
Бировга ниманидир илинмасанг, бу ҳам қизиқ эмасда...
🔥126
Худога қолдир...
🔥148
Sizni beg'am yashashingizga
Xalal bermaydimi xotirot?

IOGANNES P. BEXER

* * *

Yangi tong.
Tongda erib ketdi
Kecha.

Uyqusini quvib kechaning
Aftollar shovqin solib kechar.

Dunyo so'rarmidim sendan,
Do'stim, shu daqiqa?
Shunchaki tong nafasi yanglig'
Tabassuming kerak
Faqat.

1962

RAUF PARFI
👍5🔥3😢1
Салом, Ҳаёт!
Салом, Ёруғлик!..
🥰64🔥4👍1
Ҳеч нарса осон бўлмайди, синовга чидашингизга тўғри келади.
🔥10👍3
Мен аввал денгиз билан учрашишга тайёр эмасдим.
🔥127
Гап қаерда эканимда эмас, нимани топганим ва нимага етиб борганимда...
14👍2🔥2🕊2
Тақдирингизда шундай муҳим масала борки, уни Аллоҳ сиз билан яккама якка ҳал қилади, бировни аралаштирмайди.
15🔥5👍4🕊3
Бир неча кун аввал мен борлиқни асл ранглари билан кўраётганимга ишонардим. Бироқ, саноқли кунлар ўтиб, оламнинг ранлари жуда тиниқ эканига иқрор бўлдим. Қалбингиз кўзи очилмагунича хира манзараларга кўниб яшайверар экансиз. Салом, Ёруғлик... Аллоҳ менга асл рангларни кўрсатди, беҳисоб шукр.
12🔥7👏3
2025/10/26 16:00:58
Back to Top
HTML Embed Code: