Telegram Web Link
Давлатимиз раҳбари ректорлар ваколатини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Эндиликда, “Янги Ўзбекистон” университетининг баҳолаш тизими олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади.

Молиялаштириш олийгоҳлар тўплаган балларига қараб
амалга оширилади.

Олийгоҳларга битирувчилар бандлигига қараб – 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб – 30 балл, илмий салоҳияти, тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун – 20 балл; тадқиқотлар учун жалб қилган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади.

Масалан, Қарши техника университети жами балларнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги бюджетдан берилаётган 78 миллиард сўмга қўшимча 20 фоизлик бонус берилади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилига молиялаштириш қисқаради.

Миллий университет, Ирригация каби илмий олийгоҳлар, Маданият ва санъат, Консерватория каби ижтимоий олийгоҳларни техника йўналишидаги амалий олийгоҳлар билан тенглаштириб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга рейтинг мезонларини ишлаб чиқишда буни ҳам ҳисобга олиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди.

“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади.

Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.

Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади.

Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак).

Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.

Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди.

Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз яна бир ташаббусни илгари сурди.

"Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз,

- деди давлатимиз раҳбари.

Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.

Бу давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Президент ҳозирда банд бўлмаган 92 минг битирувчини ишга жойлаштириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш йўналишларини кўрсатиб ўтди.

20 минг нафар битирувчи магистратура ва иккинчи мутахассислик билан қамраб олинади. Яна 20 минг нафар битирувчини 10 мингга яқин корхонадаги стаж талаб қилмайдиган иш ўринларига жойлаштириш мумкин.

Ҳар бир вилоятда бизнес-инкубаторлар ташкил қилиб, уларда тадбиркорлик стартаплари, маркетинг, дизайн, АТ хизматлари орқали 15-20 минг битирувчини банд қилиш топширилди.

Кимё, энергетика, геология, автосаноат, металлургия, фармацевтика тармоқларида 10 минг муҳандис, технолог, оператор, стандартлаш, сифат назорати, молия, иқтисодиёт йўналиши битирувчиларини ишга жойлаш имконияти бор.

Шунингдек, тўқимачилик, чарм, электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат каби маҳаллий саноат тармоқларида 5-7 минг битирувчини доимий иш билан таъминлаш мумкин.

Мутасаддиларга 6 минг битирувчини транспорт, логистика, йўл, қурилиш, коммунал соҳалар билан қамраб олиш, педагогика, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя, маданият, санъат соҳалари муассасалари ва ўқув марказларида 10 минг битирувчини ишли қилиш топширилди.

Яна 30 минг битирувчига бизнесини йўлга қўйишга кўмаклашилади.

Facebook|Instagram|X
Умуман, ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ресурс ажратилган.

Битирувчиларнинг кўпчилиги катта кредит олиб, қайтара олмаслигидан хавотир олаётгани учун имтиёзли кредит ресурсининг бир қисмини битирувчини ишга олган корхоналарга ҳам бериш таклифи маъқулланди.

Энди ишга олинган битирувчилар сонига қараб, тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит берилади.

Масалан, 1 миллиард сўмгача кредит олганлар камида 1 нафар, 5 миллиард сўм олганлар эса 5 нафар битирувчини ишли қилади. Имтиёзли кредит олган корхона битирувчини 2 йил ичида ишдан бўшатса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгаради.

Ушбу янги тизим нафақат бу йилги, балки олийгоҳни тугатганига 3 йил бўлмаган битирувчилар учун ҳам амал қилади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари уюшмаган ёшлар билан ишлаш масаласига тўхталиб ўтди.

Шундан 115 минг нафарининг бандлигини таъминлаш масаласи вазирлик, вилоят ва туман раҳбарлари томонидан ҳал қилинмоқда. 52 минг тарбияси оғир ёшлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан оталиққа олингани ҳам натижасини кўрсатди.

Шу билан бирга, қолган 5,5 минг ишсиз, 31 минг тарбияси оғир ёшлар ва ўқишдан четлатилган 3 минг талаба билан тизимли ишлаб, ҳаётда ўз йўлини топиши учун ёрдам бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга ҳокимлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда 9 минг уюшмаган ва ўқишдан четлатилган ёшни тадбиркорлик, хорижий тил ва замонавий касбларга ўргатиб, ишли қилиш топширилди.

Масъуллар олдига 31 минг тарбияси оғир ёшларни касб ва тил тўгараклари, спорт мусобақалари, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларига жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.


Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X
Август ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан пойтахтимизда тантанали тадбир ташкил этилди. Унда давлатимиз раҳбарининг соҳа вакилларига байрам табригини ўқиб эшиттирдим.

Қутловда сўнгги йилларда қурилиш индустрияси улкан суръатлар билан ривожланиб, миллий иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айлангани қайд этилган.

Агар 2016 йилда қурилиш ишлари ҳажми 30 триллион сўм бўлган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич қарийб 234 триллион сўмга етди. Ўтган йили 40,5 миллион квадрат метрдан ортиқ бино ва иншоот қурилган бўлса, жорий йилда бу рақам 45 миллион квадрат метрдан ошиши кутилмоқда. Бугунги кунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган уй-жой ҳажми 2020 йилдаги 16 квадрат метрдан 19 квадрат метрга етиб, 2024 йилда 100 мингдан зиёд хонадонга эга бўлган 2 мингдан ортиқ кўп қаватли уй барпо этилди

“Янги Ўзбекистон” массивларидаги кенг кўламли қурилишлар, “Янги Тошкент” лойиҳаси, йирик маданият ва таълим масканларининг барпо этилиши халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси сифатида тилга олинди. Шу билан бирга, рақамлаштириш, “Шаффоф қурилиш” тизими, тендер платформаси, “эскроу” амалиёти каби замонавий ечимлар соҳа фаолиятини янада самарали қилишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Президентимиз ўз табригида ҳар бир қурилган бино, ҳар бир кўча ва шаҳарча келажак авлодлар учун бебаҳо мерос эканини алоҳида таъкидлаб, Янги Ўзбекистоннинг замонавий, обод ва кўркам қиёфасини шакллантиришда муҳандис ва меъморлар, лойиҳачи ва мутахассислар, уста ва ишчиларнинг фидокорона меҳнатига ишонч билдирди.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли бунёдкорлар!

Второе воскресенье августа в нашей стране отмечается как День работников сферы строительства. По этому случаю в Ташкенте состоялось торжественное мероприятие, на котором я огласил праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан представителям сферы.

В своем поздравлении глава нашего государства подчеркнул, что за последние годы строительная индустрия вышла на качественно новый уровень развития и стала одним из главных драйверов национальной экономики.

Если в 2016 году объем строительных работ составлял 30 триллионов сумов, то в 2024 году он достиг почти 234 триллионов сумов. В прошлом году в стране было сдано в эксплуатацию 40,5 миллиона квадратных метров зданий и сооружений, а в этом году ожидается, что показатель превысит 45 миллионов. Особо отмечено, что обеспеченность жильем на душу населения с 2020 года выросла с 16 до 19 квадратных метров, а в 2024 году было построено более 2 тысячи многоэтажных домов на 100 тысяч квартир.

Широкий размах приобрело возведение массивов «Новый Узбекистан», реализация проекта «Новый Ташкент», строительство крупных культурных и образовательных центров. Эти проекты стали ярким примером созидательного потенциала нашего народа. Наряду с этим цифровизация, система «Прозрачное строительство», тендерная платформа, механизм «эскроу» и другие современные решения повышают эффективность работы отрасли.

Президент особо отметил, что каждое построенное здание и каждый городок – это наследие будущим поколениям, а также выразил уверенность что строители и инженеры, мастера и архитекторы, проектировщики и специалисты направят все свое умение и самоотверженный труд на формирование современного, благоустроенного и прекрасного облика Нового Узбекистана.

С профессиональным праздником вас, уважаемые строители!

Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон Президенти Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланди. Банклар ёшларни ишга олиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 300 миллион доллар ажратади. Давлатимиз раҳбарига Тошкент энергетика тизими барқарорлигини таъминлаш чоралари ҳақида ахборот берилди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Өзбекстан Президенти Түркменстанның "Бирге ислесиўди раўажландырыўға қосқан үлеси ушын" ордени менен сыйлықланды. Банклер жасларды жумысқа алыў ҳәм исбилерменлик жумысын жолға қойыў ушын 300 миллион доллар ажыратады. Мәмлекетимиз басшысына Ташкент энергетика системасының турақлылығын тәмийинлеў илажлары ҳаққында мәлимлеме берилди.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Узбекистана награжден орденом Туркменистана «За вклад в развитие сотрудничества». Банки направят 300 миллионов долларов для запуска бизнеса и найма молодых специалистов. Главе государства доложено о мерах по обеспечению устойчивости энергосистемы Ташкента.

Weekly review of the most important events: The President of Uzbekistan was awarded the Order of Turkmenistan “For contribution to the development of cooperation.” Banks will allocate $300 million for startups support and employment of young specialists. The Head of State was briefed on measures to ensure the stability of Tashkent’s power system.

Facebook|Instagram|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёев начнется видеоселекторное совещание по вопросам задействования экспортных возможностей и резервов в текстильной отрасли.

Facebook|Instagram|X
2025/10/25 18:23:01
Back to Top
HTML Embed Code: