Telegram Web Link
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ҳар сафар бу вилоятга келганимда, одамлардаги кўтаринки кайфиятни, каттаю-кичик доимо ҳаракатда, изланишда юрганини кўриб қувонаман.

Бугун ҳам ҳудуддаги ижобий ўзгаришлар, янги ишга тушган корхоналар билан танишиб, ислоҳотларимиз тўғри йўлдан бораётганига яна бир бор амин бўлдим
”,

- деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги йилларда Наманганда салмоқли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Эртага бошланадиган камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумга Наманган шаҳри мезбонлик қилаётгани бежиз эмаслиги қайд этилди.

Қисқа вақт ичида Наманганда камбағаллик 2,5 баробар камайди. Бу, энг аввало, яратилган шароит ва вилоят аҳолисининг машаққатли меҳнати билан бўлгани таъкидланди.

Сўнгги саккиз йилда вилоятга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция кирди, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушди. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури 2 карра кўпайиб, 1 мингдан ошди. Аҳолининг реал ўртача даромади 3 баробар ошди. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 82 фоизи айнан кичик бизнес ва тадбиркорлик орқали даромад топмоқда.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари вилоятда барча драйвер соҳаларни ривожлантириш учун ресурс ҳам, шароит ҳам етарли эканини кўрсатиб ўтди.

Вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, 14 та туман ва шаҳар ҳокимлари олдида йил якунигача 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб келиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 323 минг одамни ишли қилиш, 26 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси тургани қайд этилди.

Норин туманидаги 5 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган Шўрариқ маҳалласи мисолида “оғир” маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириб, шаҳар муҳитини олиб кириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Хусусан, бундай маҳаллаларда замонавий маҳалла гузари қуриб берилади, болалар ва спорт майдончалари, сервис объектлари, кутубхона, касб ва тил ўргатиш маркази, банк шохобчаси ташкил этилади. Кўчалар асфальт қилинади ва ёритилади. Эскирган ва ҳосилдорлиги паст боғлар тўлиқ янгиланади.

Косонсой ва Норин туманларига 100 миллиард сўмдан, қолган туманларнинг иккитадан “оғир” маҳалласига эса 5 миллиард сўмдан, жами 320 миллиард сўм берилиб, улар намунали ҳудудга айлантирилади.

Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Янги Наманганни Чортоқ билан боғловчи йўлдаги 13 километрлик туну-кун ишлайдиган сервис кўчаси билан танишди.

Косонсой, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи ва Янгиқўрғонда яна 8 та шундай кўча барпо этиш режа қилинган.

Косонсой маркази, Нориндаги дарё бўйлари, Чустнинг Ғова, Янгиқўрғоннинг Нанай, Попнинг Чодак қишлоқларида Бўстонлиқдан кам бўлмаган гўзал табиат, сўлим жойлар борлиги, бу жойларда тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида юрган ташаббускорлар ҳам жуда кўплиги таъкидланди.

Шу муносабат билан вилоят Ислоҳотлар штабига тадбиркорлар билан ҳар бир туманда камида 2 тадан шундай жойларни танлаб, улар бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш, амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига кейинги йилда 50 минг одамни ишли ва даромадли қилиш топширилди.

Шунингдек, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чустдан ўтган дарё ва сой ўзанларининг 40 километр қисмида ҳам 650 та сервис объектини қуриб, 10 минг одамни даромадли қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бу ерларнинг муҳофаза зонаси ва контурини белгилаб, аукционга чиқаришни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Наманганда сўнгги беш йилда 39 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилди.

Президентимиз Тўрақўрғонда томчилаб суғориш орқали 5 минг гектар адир ерларни ўзлаштириш ишлари бошланганини маъқуллади. Ҳозиргача 2 минг гектар ўзлаштирилди, шундан 1,3 минг гектарида боғ ва узумзор ташкил этилди, 4 минг киши ишли бўлди.

Бу ишларни давом эттириб, Поп туманида 4 минг гектар, Косонсой, Чуст ва Мингбулоқ туманларида 1 минг гектардан ерни қайта фойдаланишга киритиш вазифаси қўйилди.

Норин туманида жойлашган балиқчилик кластеридаги ишлар юқори баҳоланди. Ўша ернинг ўзида маҳаллий аҳоли форель балиғи етиштиришга ўргатилмоқда.

Хўжа-қўрғонча маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, йилига ҳар бири 150 миллион сўмгача даромад кўрмоқда.

Бу тизимни оммалаштириб, Учқўрғон ва Норин туманидаги 1 минг хонадонда форель етиштиришни йўлга қўйиш, 1 сотихли 350 та сунъий ҳовуз ўрнатиб, аҳолига бўлиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Нидерландиялик ҳамкорлар билан йилига 20 минг тонна балиқ озуқаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Бугунги кунда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади.

Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи экани таъкидланди.

Инвестиция олиб келиш ва брендлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун бир ойда вилоятда алоҳида лойиҳа офиси очилади. Халқаро сертификат олган текстиль корхоналари 50 тага етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача Варшава ва Лондонда камида 1 минг квадрат метрли савдо уйларини ташкил қилиш топширилди.

Умуман, вилоятда бу йил тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 500 миллион долларга етказиш, икки йилда 1 миллиард долларлик 25 та йирик лойиҳани ишга тушириш мумкинлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Йил бошидан вилоятга 1 миллион 200 минг хорижий, 2 миллион маҳаллий сайёҳ келди, туризм экспорти 200 миллион доллардан ошди.

Бунда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Халқаро гуллар фестивалининг ўрни катта экани таъкидланди.

Ҳозир Наманган аэропорти туристлар оқимига кичиклик қилмоқда. 140 миллион доллар инвестиция ҳисобига Наманган аэропорти реконструкция қилинмоқда. Янги терминал ишга тушса, йўловчи ташиш қуввати 2,5 карра ошади.

Шунга мос равишда туризм инфратузилмасини ҳам ривожлантириш кераклиги айтилди.

Лекин Намангандаги энг жозибали ҳудудлардан бири – Чортоқ тумани имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Туристлар учун онлайн маълумот олиш, жойни олдиндан банд қилиш каби оддий хизматлар ҳам йўлга қўйилмаган. Даволанишга келган одамлар вақтини мазмунли ўтказиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун етарли шароит яратилмаган.

Шу муносабат билан Чортоқни бутун йил давомида хизмат кўрсатадиган водийнинг туризм хабига айлантириш топширилди. Чортоқдаги лойиҳалар инфратузилмаси учун 50 миллион доллар ажратилиши айтилди.

Facebook|Instagram|X
Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида жорий йилда “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади, Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед эко-йўлаклари қурилади.

Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларининг 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади.

Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари барпо этилади. “Чортоқ” сув омбори атрофида туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил қилинади.

Яна бир йирик лойиҳа – Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1 минг 200 гектар майдонда йилига 1 миллион сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм комплекси барпо этилади.

Туризм соҳасидаги катта лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

Facebook|Instagram|X
Президент Наманганда йўл, ичимлик суви, уй-жой каби ҳаётий зарур инфратузилмани ривожлантириш ҳам энг долзарб масалалардан эканини таъкидлади.

Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолисини вилоят маркази ва бошқа туманлар билан боғловчи асосий йўлдаги тирбандлик қийнаб келаётган эди.

Шу боис, 63 миллиард сўм ҳисобига Норин дарёси устидан 480 метр узунликдаги янги кўприк қурилмоқда. Уйчи орқали Учқўрғон ва Норин туманлари марказига етиб бориш 20-25 километрга, Нориндан Балиқчига 35-40 километрга қисқаради.

Вилоят аҳолиси талабини инобатга олиб, Қорадарё устидаги 63 йил олдин қурилган Наманган ва Андижон вилоятларини боғловчи 180 метрли эски кўприкни реконструкция қилиш бошланди. Бунинг натижасида транспорт қатнови 2 баробар ошади, йўлга кетадиган вақт 1,5 карра қисқаради, тирбандлик кескин камаяди.

Мутасаддиларга Наманган халқи узоқ йиллардан буён кутаётган мана шу 2 та кўприкни келгуси йилда ишга тушириш, 694 километр йўл ва маҳаллалардаги 7 та кичик кўприкни таъмирлашни эса жорий йилда якунлаш топширилди.

Вилоят марказини пойтахт билан боғлайдиган, кунига 15 минг транспорт ҳаракатланадиган “Пунгон-Наманган” йўлининг 75 километри реконструкция қилинади. Бу йўл 246 миллион доллар ҳисобига 4 тасмали, бетон қопламали қилиб қурилади, 34 та кўприк, 22 та пиёдалар ўтиш жойлари барпо этилади.

Facebook|Instagram|X
Вилоятдаги 30 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви етиб бормагани, мавжуд тармоқларнинг 21 фоизи таъмирталаб ҳолатда экани кўрсатиб ўтилди. Канализация билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар кўп.

Шунинг учун бу йил вилоятда сув тизимини яхшилашга 800 миллиард сўм ажратилди. Мутасаддиларга йил якунигача 130 километр сув ва канализация тармоғи, 11 та сув иншооти қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш вазифа қилиб қўйилди.

Наманган шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи 70 йил олдин қурилган “Курашхона” сув иншооти бугунги кунда 50 фоиздан кам қувватда ишламоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда бу иншоот реконструкция қилиниши белгиланди.

Чуст, Поп, Мингбулоқ ва Наманган туманларида сув ва канализация тизимини яхшилаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини якунлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Яқинда Наманган аҳолиси бир миллионли шаҳарга айланади. Бу шароитда боғчаларни кўпайтириш жуда долзарб экани таъкидланди.

Бу борада тадбиркорларга бир қатор енгилликлар эълон қилинган эди. Улардан унумли фойдаланиб, Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Намангандаги 49 та техникумга хорижий стандартларни олиб келиб, уларнинг барчасида дуал таълимни йўлга қўйиш топширилди.

Сўнгги уч ойда “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида Намангандаги 48 та тадбиркор 3 мингга яқин ўзгалар парваришига муҳтож катта ёшдагиларга қараб туриш хизматини йўлга қўйган. Натижада уларга қараш билан боғланиб қолган 350 нафар аҳоли ишга чиқди ва даромадли бўлди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эндиликда деменция ва Паркинсон каби касалликлар билан хаста одамлар учун ҳам қараб туриш хизматини йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, кундузги парвариш хизматларига қўшимча равишда ногиронлиги бор болаларни функционаллигини оширишга қаратилган реабилитация ва педагогик хизматларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Яқинда “Навбаҳор” футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

Президентимиз келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди.

Facebook|Instagram|X
Бугун Наманган шаҳрида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форуми ўз ишини бошлайди. Унинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Форум доирасида давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Жаҳон банки глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальва билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Сегодня в городе Намангане начинает работу III международный форум по вопросам сокращения бедности «От бедности к благополучию». В церемонии открытия примет участие Президент Шавкат Мирзиёев и выступит с речью.

В рамках форума глава нашего государства проведет двусторонние встречи с президентом Исламского банка развития Мухаммадом аль-Джассиром, вице-президентом Азиатского банка развития Инмином Янгом и глобальным директором Всемирного банка Луисом Фелипе Лопес-Кальвой.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ нуфузли ташкилот ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирокидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича учинчи бор ўтказилаётган халқаро анжуман иштирокчиларини самимий қутлади. Тадбирда иштирок этаётган Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги бош вице-президенти Сачико Имото, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каха Имнадзе, Жаҳон банкининг камбағалликни қисқартириш бўйича глобал директори Луис Фелипе Лопез-Кальва ва барча меҳмонларга миннатдорлик билдирди.

Президентимиз инсоният оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган ўта кескин ва мураккаб даврни бошидан кечираётганини қайд этди. Дунёда геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий беқарорлик тобора ортиб бормоқда. Ер юзида кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, сув танқислиги ва пандемиялар туфайли оғир ва машаққатли синовлар пайдо бўлмоқда.

2015 йилдан буён глобал иқтисодий ўсиш суръати ўртача 3 фоизни ташкил этиб, олдинги ўн йилликка нисбатан секинлашди. Оқибатда, агар беш йил олдин дунёда 650 миллион аҳоли камбағалликда яшаган бўлса, бугун уларнинг сони 800 миллиондан ошди.

Бу ҳолат барча давлатлар, халқаро ташкилотлар, умуман, дунё ҳамжамияти олдига янги ва долзарб вазифаларни қўйиб, уларга ечим топиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда”,

- деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, муносиб иш жойи билан таъминлаш, даромадини ошириш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган улкан ишларни амалга оширилгани таъкидланди.

Барча саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шароит яратиш ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.

Энг мураккаб даврда камбағалликка қарши кураш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиб, умуммиллий ҳаракатга айлантирилди.

Давлатимиз раҳбари ўша пайтда бизда камбағаллик даражасини баҳолаш бўйича аниқ мезон ва методология йўқ бўлганини қайд этди. Жаҳон банки ва БМТ институтлари билан ҳамкорликда халқаро тажриба асосида камбағалликнинг миллий мезонлари ишлаб чиқилди.

Янгиланган Конституциямизда пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдам миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Изчил ислоҳотлар туфайли 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9 фоизга туширилди. Йил якунигача уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.

Facebook|Instagram|X
Бундай натижага эришишда ўтган даврда Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсгани, йил якуни билан жон бошига даромад 3,5 минг долларга етиши муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимиз таъкидлаганидек, янги ташаббус ва тажрибаларни синовдан ўтказиб, дунёдаги ижобий ютуқларни ўрганиб, камбағалликни қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон модели яратилди.

Аввало, ўтиш даврининг муҳим инструменти бўлган манзилли ижтимоий дафтарлар жорий этилиб, барча эҳтиёжманд оилалар қамраб олинди.

Масалан, пандемия даврида 800 минг оилага бепул дори-дармон, 255 минг оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, яна 1 миллион 200 минг оилага ижтимоий нафақалар берилди.

Натижада 5 миллион 200 минг нафар одам “камбағаллик қопқони”га тушиб қолишдан ҳимоя қилинди ва шу билан бирга, иқтисодий рецессиянинг олди олинди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз жамиятнинг энг қуйи бўғинигача тушиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани ўзини ҳар томонлама оқлаганини таъкидлади.

Ҳар бир хонадон, ҳар бир оила билан индивидуал режа асосида ишлаш, даромадини ошириш учун етарли ресурс ажратилди. Маҳаллаларни обод қилиш, одамлар ҳаётини яхшилаш ва тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 2,5-3 миллиард доллар йўналтирилмоқда.

Қишлоқ аҳолисини даромадли қилиш учун 235 минг гектар пахта ва ғалла майдони қисқартирилиб, одамларга 30-50 сотихдан ер ажратишнинг янги механизми жорий қилинди. Бу ишлар 800 минг одамнинг даромадини оширишда муҳим қадам бўлди.

Лидер тадбиркорлар кўмагида томорқада сердаромад экинларни экиш ва кафолатли сотиб олиш тизими йўлга қўйилди.

“Бир сўз билан айтганда, ҳар бир маҳаллага бизнес муҳити, ҳар бир оилага фаровонлик кириб борганини одамлар ўз ҳаётида ҳис этмоқда. Бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз ҳисобига Ўзбекистон 2030 йилга қадар камбағалликни 2 карра қисқартириш бўйича олган мажбуриятини барвақт бажаришга ҳаракат қиляпти.

2030 йилга бориб, халқаро мезонларга кўра, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда мамлакатимизда еттита устувор йўналишни ўз ичига олган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда.

Энг аввало, камбағал аҳолини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки доимий иш ўринларини кўпайтириб, одамлар барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун шароит яратилмоқда.

Қулай ишбилармонлик муҳити ҳисобига ўтган саккиз йилда 700 минг тадбиркор ўзининг барқарор бизнесига эга бўлди.

Эътиборлиси, давлат бизнесга шароит яратиб беряпти, тадбиркорлар эса ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд аҳолини ишли ва даромадли қилишда кўмакчи бўлмоқда.

Мана шундай самарали ҳамкорлик туфайли шу йилнинг ўзида 270 мингдан зиёд камбағал оила аъзоси доимий ишли бўлди
”,

- деди Президент.

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича халқаро ташкилотлар ва нуфузли молия институтлари билан фаол ишланмоқда. Бу борада Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги қишлоқларда яшаш шароитини яхшилаш, йўл қурилиши, тиббиёт ва таълим хизматларини кенгайтириш бўйича 5 миллиард долларлик лойиҳалар алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Сифатли таълим инсон капиталини ривожлантириш, узоқ муддатли истиқболда камбағалликни қисқартиришнинг асосий “драйвери” бўлиб қолади.

Биргина мисол, болаларнинг боғча билан қамраб олингани 27 фоиздан 78 фоизга ошгани натижасида 1 миллион аёллар таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва даромад топиш имконига эга бўлди.

Бу ишлар давом эттирилиб, камбағал оила фарзандларини мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш учун барча шароитлар яратилади. Бундай оилалар фарзандлари учун хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганишга  кетадиган харажатларнинг 80 фоизи қоплаб берилади ва бу орқали 100 минг камбағал оила фарзандлари қамраб олинади.

Ҳар бир камбағал оилада камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун имтиёзли таълим кредити ва давлат грантлари кўпайтирилади.

Халқаро стандартлар асосида Касбга тайёрлаш халқаро марказлари ташкил этилиб, уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар бериш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш масаласи ҳам давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.

Хотин-қизларга олийгоҳда ўқиш учун фоизсиз кредит ажратиш, магистратурада бепул таълим олиш тизими жорий этилди. Бугун талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда, шу йилнинг ўзида 1 миллион 700 минг аёл ишли бўлди.

Буни давом эттириб, “Рақамли авлод қизлари” дастури доирасида 50 минг нафар қизлар ахборот ва молия технологиялари, сунъий интеллектга ўқитилади.

Хотин-қизлар жамиятнинг барча бўғинларида ўз ўрнини топишига кўмаклашиш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Келгуси йилдан меҳнат бозорида аёллар учун тенг шароит яратиш мақсадида ижтимоий суғурта тизими қамровини кескин оширамиз. Бу уларнинг камбағалликка тушиб қолмаслигини кафолатлайди
”,
- деди Президент ва барчани келгуси йилда Наманганда ўтадиган Осиё ишбилармон аёллар форумига таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз инсон саломатлигини муҳофаза қилмай туриб, унинг имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариб бўлмаслигини қайд этди.

Бу борада 140 минг камбағал оилага шифокор бириктириб, уларни йилига бир марта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Энди кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан манзилли ишлаш камбағалликка қарши курашда асосий йўналишлардан бири. Бу тизим тубдан ислоҳ қилиниб, илгари 6 та давлат ташкилотида бўлган ваколатлар ягона Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бирлаштирилди. Қисқа муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни “бир дарча” тамойили асосида кўрсатадиган “Инсон” марказлари ташкил қилинди. Ҳар бир маҳаллада ижтимоий ходим аҳоли билан проактив ишламоқда.

Имконияти чекланган аҳолининг камбағалликка тушиб қолиш эҳтимоли юқорилиги боис, уларни қўллаб-қувватлаш, инклюзивлик асосида жамиятга интеграция қилиш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқилди. Муносиб меҳнат шароити яратилгани учун бу йил 150 минг ногиронлиги бор шахслар ишга жойлашди. Уларга ҳаётий зарур тиббий жиҳоз, аравача ва протезлар бепул етказиб берилмоқда.

Facebook|Instagram|X
2025/10/20 08:30:16
Back to Top
HTML Embed Code: