Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент – ёшларга: Сизлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!

👉 @Qashqadaryo_ahli
Пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди

👉 @Qashqadaryo_ahli
Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Абдинаби Ғиёсов Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👌4
Озарбойжонда рус тилидаги мактаблар ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди

Таъкидланишича, Озарбойжон мактабларида рус тилида ўқитиш уч йил ичида босқичма-босқич тўхтатилади. Расмий манбалар буни тасдиқламади, аммо инкор ҳам қилмади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👏2
Хусусий олий таълим муассасаси очиш учун янги талаблар белгиланди

Ҳукуматнинг шу йил 30 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонда нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди. Янги қоидаларга кўра, ташкил этилаётган ОТМнинг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони 5 минг кв/метрдан кам бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, ОТМнинг дастурий таъминотини ўз ичига олган дастлабки устав фонди 2 млн доллар эквивалентдан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилиши керак. Талабгор 350 минг доллар эквивалентидаги маблағни тижорат банкига депозитга қўяди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

У ва ўзи каби профессионал футболчи бўлган укаси ўтирган машина ЙТҲдан кейин ёниб кетган. Португалиялик футболчи шу кунларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида июн ойи охирида ўтказилган тўйидан фотосуратларни бўлишганди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Le Monde: Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди

Анорбанкнинг асосий акционери Қаҳрамон Олимов 23 июн куни Париж шаҳрида ўғирлаб кетилиб, икки кун Ницца яқинидаги виллада таҳдид ва зўравонликка учради, сўнг товон пули эвазига қўйиб юборилди, дея хабар тарқатди Le Monde. Нашр бу воқеани “Парижнинг бой туманларида рўй берган, жосуслик романларига хос воқеа” деб таърифлади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍5
🇺🇿🏳️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

Қирғизистонда аҳоли жон бошига даромадлар охирги 3 йилда 85 фоизга ошиб, 2 500 долларга етган. Иқтисодчи Миркомил Холбоевга кўра, бу ўсиш тенденцияси сақланиб қоладиган бўлса, қўшни республика 2027 йилга бориб жон бошига даромадлар бўйича Ўзбекистондан ўтиб кетади. 2030 йилга бориб, ўртача қирғизистонлик ўртача ўзбекистонликдан 1,5 бараварга бойроқ бўлиши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябр — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 46 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
ФВВ формада уйма-уй юриб, одамлардан ёнғингга пул йиғаётганлардан огоҳ бўлишга чақирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни аҳолидан гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликлари учун пул тўлашга мажбурлаш фирибгарлик эканини маълум қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Олимлар хона салқинлигини сақлайдиган янги бўёқ яратди

АҚШ, Хитой, Сингапур ва Швеция олимлари сунъий интеллект ёрдамида ҳароратни пасайтирадиган инновацион бўёқ формуласини яратди. Бу модда уй ва биноларни анъанавий бўёқларга қараганда сезиларли даражада салқин сақлайди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
❗️Муборак тумани аҳолиси учун яхши янгилик

Вилоят ҳокими қарори билан туманнинг Қорақум ва Пахтакор маҳалла ҳудудига ичимлик ва оқова сув иншоотларини қуриш учун ер майдонлари ажратилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги Майданак тоғлари туризм масканига айланмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

Маълумот учун, паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиб ўтади

7-8-9 июл кунлари Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари ўтказилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Сўнгги олти ой ичида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолати аниқланди — Болалар омбудсмани

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Матбуот хизмати ўтган ярим йил давомида болалар ҳуқуқларининг бузилиши бўйича мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Тошкентда эҳсонга деб, фирибгарлик билан одамлардан пул йиғиб юрганлар қўлга олинди

20, 21 ва 24 ёшли йигитлар кўчада одамлардан масжид қурилиши, ногиронларга ёрдам каби баҳоналарни ишлатиб пул йиғаётганлари маълум бўлган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миракида ʼMidnight festʼ халқаро автотуризм фестивали бўлиб ўтди

Шаҳрисабз тумани Мираки туризм шаҳарчасида бўлиб ўтган ʼMidnight festʼ халқаро автотуризм фестивалидан видеолавҳа.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍2
2025/07/14 05:09:21
Back to Top
HTML Embed Code: