Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда

Шаҳрисабз шаҳри ва туманида “Иқтисодий ривожланиш ва рақобатбордошликни оширишда кичик ва ўрта бизнес имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

Меҳмонлар тантанали кутиб олинмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍3
⚡️ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда

Бундан ташқари, кўмир маҳсулотларини оз миқдорда талон-торож қилганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Таъкидланишича, 2022 йилда 153,5 тонна, 2023 йилда 262 тонна, 2024 йилда 279 тонна кўмир талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт қилинган гибрид автомобилларга экосертификат ҳақида.

👉 @Qashqadaryo_ahli
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ элчихоналарига бутун дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини белгилашни зудлик билан тўхтатишни буюрди. Давлат департаменти барча виза аризачиларининг ижтимоий тармоқларини текшириш тартибини жорий қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 май, чоршанба кунига тўғри келганини маълум қилди. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июн, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍4🎉1
Сунъий интеллект ўзбек тилида шевада гапиришни бошлади

Ўзбекистонда ўзбек тилида табиий мулоқот қила оладиган сунъий интеллект (SI) агентлари ишлаб чиқилди. Мазкур ечим нафақат кўплаб мураккаб тил ва лингвистик тўсиқларни енгди, балки маҳаллий талабларга мослашган юқори сифатли нутқ технологиясини яратишда муҳим қадам бўлди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍5
Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

Тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони иштирок этди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

UzAuto Motors Chevrolet Malibu XL автомобили учун қайта контрактация бошланганини эълон қилганидан бир соат ўтмай, шартномалар тугаганини маълум қилди. Бу модел контрактацияси апрел ойи бошида тўхтатилганди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

Тавсиялар қаторида 60 ёшдан ошган одамларни, шунингдек, «тиббий нуқтаи назардан» заиф бўлганларни қайта эмлаш, бошқа одамлар билан учрашув ва алоқаларни минималлаштириш, саёҳатларни чеклаш кабилар бор.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍2
Қарши шаҳри кўчалари янада озода ва файзли бўлиши учун ишлар авжида

Сабаби эрталабдан бошлаб Қарши шаҳрининг марказий кўчаларида махсус техникалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилиб, кўчалар сув билан ювилган ҳолда чангдан тозаланибди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👏13👍1
Суд Ҳарвардга чет эллик талабаларни яна қабул қилишга рухсат берди

Судя Эллисон Берроуз Трампнинг Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини блоклади. Аммо иш бўйича якуний қарор ҳали чиқмаган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍1
Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар

Ҳудуднинг 90 фоизи лой, муз ва тошлар орасида қолган. Қишлоқ аҳолиси геологлар огоҳлантиргани учун олдинроқ эвакуация қилинган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍2
Самарқандда 18 ёшли қиз шериклари билан келиб, 11 синф қизларни калтаклади

Бегона қизлар мактаб ҳудудига кириб, битирувчи қизларга тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
⚡️Ўзбекистонда сўнгги беш йилликда кибержиноятлар 68 баравар ошган

Кибержиноятлар асосан зарарли дастурлар, алдамчилик орқали SMS-кодларни қўлга киритиш, онлайн кредитлар расмийлаштириш, савдо платформаларидаги ва бошқа турдаги фирибгарлик схемалари орқали амалга оширилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍1
⚡️Республика бўйлаб Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб Қурбон ҳайити намози 2025 йил 6 июнь, жума куни эрталаб жоме масжидларда ўқилади. Ҳайит намози қуёш чиққанидан 15–20 дақиқа ўтгач бошланиши инобатга олиниб, ҳар бир ҳудудда алоҳида вақт белгиланди.

Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятида намоз соат 05:10 да, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 05:00 да, Сирдарё, Жиззах, Самарқандда 05:20 да ўқилади. Сурхондарё ва Қашқадарёда 05:30, Навоий ва Бухорода 05:30, Хоразмда 05:45, Қорақалпоғистон Республикасида эса 05:50 да намоз бошланади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍1
Май ойида 100 млрд сўмга яқин энергиядан ноқонуний фойдаланилган

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍1
Навоийда "Қизил" китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

Қўшни давлат фуқароси илонларни республикадан олиб чиқишга уринганда, "Навоий" чегара божхона постида тўхтатиб қолинган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизда кимнингдир шахсий суратлари, ёзишмалари ёки бошқа сир тутиладиган маълумотлари бор.

Сиз ушбу шахсни “менда сенинг,суратларинг,ёзишмаларинг... хуллас сир тутилиши лозим бўлган маълумотларинг бор, уларни интернет ахборот тармоғида тарқатаман” деб қўрқитмоқдасиз ёки тарқатдингиз.

Биласизми? Сиз бу ҳаракатингиз билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141прим 3-моддасида кўрсатилган Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноятини содир этдингиз.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍1
2025/07/13 17:24:40
Back to Top
HTML Embed Code: