Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ОМОН мигрантларни уриб, тепкилаб ташлади

Ўзбекистон Миграция агентлиги Россияда ўтказилган бундай рейдга хавотирли муносабат билдирди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди — фото

Қоракўл шифокорлари боланинг юқори қизилўнгачига тиқилиб қолган танларни олиб ташлашди ва болани ҳаётини сақлаб қолишди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Австриядаги мактабда отишма содир бўлди: 10 киши ҳалок бўлган

Қуролланган жиноятчи 22 ёшли собиқ талаба экани аниқланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши маълум бўлди

Ота-оналар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Тошкентда аёлга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

33 ёшли судланувчи кўчадаги ўриндиқда ўтирган аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Янош Ковач “UzAuto Motors” АЖ бош директори этиб тайинланди. Венгриялик мутахассис 2021 йилдан буён “UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Самарқандда дўконга камера ўрнатётган икки киши ток уриб вафот этди — видео

Улар эҳтиётсизлик оқибатида металл нарвонни электр узатиш тармоғига теккизган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Volkswagen UzAuto билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди

Келишув доирасида седанлардан тортиб то тўлиқ ўлчамли кроссоверларгача бўлган моделларни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш йил охирига режалаштирилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Қашқадарёда яна 100 нафар фуқароларнинг уй-жой ва ерга эгалик ҳуқуқи эътироф этилди

Расмийларга кўра, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида қабул қилинган қарорга асосан бир қатор туман (шаҳар)ларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари қонуний тартибда эътироф этилган.

Жумладан, Чироқчи, Деҳқонобод, Ғузор, Касби, Косон, Миришкор, Қамаши, Яккабоғ, Қарши туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи жами 100 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва улар устида қурилган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқларига эга бўлибди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миришкорда янгиланган маданият боғи фойдаланишга топширилди

Туман марказида жойлашган “Маданият ва истироҳат боғи” замонавий кўринишга келтирилиб, фойдаланишга топширилибди.

Янгиланган масканда кенг ва шинам янги йўлаклар, яшил ҳудудлар, турли ёш тоифалари учун мўлжалланган замонавий аттракционлар ўрнатилиб, аҳоли дам олиши учун қулай муҳит ва фарзандлар учун кўнгилочар майдончалар барпо этилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан унинг 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш учун 21 млн сўм пора талаб қилган. У келишилган пулдан 7 млн сўмини ўз хизмат хонасида олганида ушланган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди

Европа космик агентлигининг Solar Orbiter космик аппарати Қуёшнинг жанубий қутбини тарихда илк маротаба суратга олди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади

Ўзгидромет 16–19 июн кунлари жазирама иссиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳаво ҳарорати шу кунларда +40…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43, +44 даражагача кўтарилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Ўзбекистонда 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Блогер Қобил Дўсов 5 йилга қамалди

Қобил Дўсов туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда ёлғон хабар бериш жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди. Унга суд ҳукми билан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ҳукмда Қобил Дўсовнинг Facebook’даги профили ҳамда Telegram’даги канали фаолияти тўхтатилиб, блокланиши ҳам белгиланган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
⚡️Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Бўлажак тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Давлат раҳбари Хитой Раиси билан ҳам музокара ўтказади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
⚡️Баъзи жарималар ўрнига дастлаб огоҳлантириш чораси қўлланилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга "огоҳлантириш" жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Лойиҳада ҳаракат вақтида телефон ва монитордан фойдаланган, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузган, мажбурий суғурта, пиёдалар ва бошқа иштирокчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик каби ҳолатларга нисбатан жарима эмас, дастлаб маъмурий огоҳлантириш бериш назарда тутилмоқда. Маъмурий огоҳлантириш бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
❗️Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятига ташриф буюради

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 10:01:41
Back to Top
HTML Embed Code: