Мираки дор йўли...
Лойиҳа умумий қиймати 10 миллион еврони ташкил этиб, унинг узунлиги 2 километр 100 метрга тенг.
Дор йўли учун ҳар бири 6 ўринга эга 36 та кабина ўрнатилиши режалаштирилган. Ушбу қулай транспорт воситаси ташриф буюрувчиларни пастдан юқорига, бетакрор манзаралар билан кўтарилиш имкониятини тақдим этади.
👉 @Qashqadaryo_ahli

Бугун, 20 июнь соат 09:00 дан 2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга электрон рўйхатдан ўтиш бошланди.
Аризаларни қуйидаги платформалар орқали юбориш мумкин:
🔹 my.maktab.uz
🔹 my.gov.uz
Ота-оналардан фарзандини мактабга ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш сўралмоқда.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қашқадарёда йўлларнинг сифатини ўзгартирамиз. Йўл бўлмаса иқтисодиёт бўлмайди» — Президент
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев поездда Шаҳрисабзга кетиш чоғида вилоятимиздаги йўллар атрофини ободонлаштириш ва йўлларнинг сифатини яхшилаш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Бу йил Қашқадарёда жами 100 километр магистрал йўллар таъмирланиши режалаштирилган. Бу лойиҳаларни тезлаштириш, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кўкдала туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
👉 @Qashqadaryo_ahli
Қашқадарёда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади.
Чорвачилик учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади.
Ери ҳам, фермаси ҳам мавжуд бўлган 630 та чорвадорга мол сонини 12 минг бошга кўпайтириши учун арзон ресурслар ажратилади.
Мутасаддиларга халқаро молия институтларидан жалб қилинган 150 миллион доллар ҳисобидан ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни бошлаш топширилди.

Йил бошидан вилоятда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етди.
Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш орқали тарвузнинг йиллик экспортини 30 миллион долларга, помидорни эса 5 миллион долларга етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Помидор, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларининг импорти катталиги, маҳаллий шароитга мос, унумдор ва касалликка чидамли навлар йўқлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Мексикадаги халқаро ғалла ва маккажўхори маркази (CYMMIT) билан ҳамкорлик ўрнатиб, 500 турдаги янги нав олиб келгани маъқулланди.
CYMMIT вакиллари Қашқадарёда ғалла ва озуқа экинлари бўйича марказ очмоқчи. Энг муҳими, мексикалик ҳамкорлар ўзининг тезкор нав яратиш технологиясини олиб келаяпти. Ушбу марказ фаолиятини ривожлантиришга 3 миллион доллар йўналтириш топширилди.
Бундан ташқари, картошкачиликни ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан картошка етиштириш харажатининг ярми учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.

Бу йил Қашқадарёда 470 минг одамни банд қилиш, 150 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш, Китоб тумани, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларини “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мўлжалланган.
Президентимиз бандликда ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб берди.
Масалан, Шаҳрисабз тумани Ҳисорак-Ғелон йўли бўйидаги 16 гектар, Қамашида 65 гектар, Ғузорда 42 гектар ерларни туризм масканига айлантириш мумкинлиги таъкидланди. Шу каби, Қашқадарёнинг Чироқчидан ўтган 103 гектар қирғоғида сайёҳлар учун дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.
Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти. Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.
Шаҳрисабз шаҳри маҳаллаларида 100 дан ортиқ аҳоли уй шароитида темирчилик билан шуғулланади. Уларга қулай бўлиши учун Шаҳрисабз шаҳри Қорасув маҳалласидаги 4,5 гектар бўш ерда темирчилик микро-марказини ташкил қилиш топширилди. Бундай микро-марказлар Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Касби, Китоб, Косон ва Чироқчида ҳам ташкил қилинади.
Хорижда меҳнат қилаётган қашқадарёликлар юқори даромадли ишлар билан банд бўлиши учун Қарши давлат университетида камида 100 нафар ўқитувчини немис, япон, корейс тили бўйича малакасини ошириш, камида 10 минг одамни хорижий тилга ўқитиш, хорижда кам даромад топаётган фуқароларимизни ўзимизда ишли қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йилда Қашқадарёга 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.
Ўтган беш ойда Косон, Китоб ва Чироқчида инвестиция қарийб 2 карра ошгани таъкидланди.
Шу билан бирга, вилоятдаги 12 та конга саноат кириб бормаган. Ҳозирда қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган. Мутасаддиларга тегишли конларни аукционга чиқариш топширилди.
Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарурлиги қайд этилди.
Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар ресурси аниқланган. Бу майдонларда геология ишларини бошлаш топширилди.