Telegram Web Link
Хушнудбек Худойбердиев ўзининг (https://teletype.in/@xushnudbek) ўзанида жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара асарларини матн ҳамда аудио ҳолатда жойлаштириб бормоқда.

Мўжаз кутубхонадан каминанинг ҳам бир қатор таржималари ўрин олибди, хурсанд бўлдим, Хушнудбек ака миннатдорман!

Қизиқувчилар учун улардан бир нечтасини шу ерда улашаман, марҳамат, мутолаа қилинг:

1. Азиз Несин. Уч кунда инглиз тилини ўргандим
2. Анор. Оқшомнинг тонги
3. Аркадий Аверченко. Сўқирлар
4. Азиз Несин. “Адабиётсевар”

#мутолаа | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥21
* * *
Аксинг эсимда йўқ... Исминг-да ҳатто,
Бир вақтлар
чап бериб дарду мунгларга.
Қайғуваш қалбимдан бўлиб норизо,
Кўнглингни очгандинг аллакимларга.

Сен кетдинг умидлар бошин қилиб хам,
Мен ҳам ўйламадим: “Қайта келарми?”
Ахир Худо дея ичиб минг қасам,
Ваъда берган эдинг алланеларни.

Хотирам уйининг ҳоли эмас танг,
Умримга бедийдор бахш этдим шонлар.
Балки сезгандирсан, сезмаган бўлсанг,
Сени унутганман аллақачонлар...

20 июн, 2024 й.

Р. Б.

#тафовут | @Rahmat_Bobojon
🔥6👍3👏21
Балки сезгандирсан, сезмаган бўлсанг,
Сени унутганман аллақачонлар...

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
🔥52👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизим Меҳринур билан.

24 июн, 2024 йил, Тошкент.

#бугун | @Rahmat_Bobojon
15🥰4👍2
ТУҒИЛГАН КУНГА УЗРНОМА

Дақиқалар соатларни, соатлар кунларни, кунлар ҳафталарни, ҳафталар ойларни, ойлар йилларни қувлаб етиб олаётгани қувонарли, биз қувлаётган жойимиз, нарсамиз, мансабимиз, шон-шуҳратимизга етиб ололмаётганимиз ачинарли…

Ёнимизга келишини кутмаётганимиз келаётгани қувонарли, келишини кутаётганимиз кетиши ачинарли…

Биздан нима қолишини ўйлаб хаёлга толишимиз қувонарли, шу ўйлаш сонияларида баъзи нарсаларни йўқотганимиз ачинарли…

Хуллас, қувонч ва ачиниш оралиғида кун кечиряпмиз.

Қизим Меҳринур яқинда 1 ёшга тўлди. У бошқа моддий дунёдан кўнгил узолмаётган танишларимга ўхшамади, отаси ҳам, онаси ҳам адабиётнинг, санъатнинг ортидан юрган, зиёли оилада дунёга келди. У келасолиб кўрган нарсалар ўйинчоғу комфорт ҳаёт эмас, китоблар, шеър дафтарлари, газетаю журналлар, бир қучоқ фахриёрлиқлар бўлди холос…

Отасини кун бўйи кўрмади, онасининг меҳридан кун ярмигача жудо бўлди, отаси кечаси навбатчиликка қолган кунлари уйғониб кетиб “Дада, дада…” дея йиғлади, мунғайди, кўникди.

Фурсатдан фойдаланиб, қизимдан бой, уйи олдида 2-3 та инамарка машиналар турган, кўпқаватли қасрда туғилмагани учун узр сўрайман… Ва шундай бўлмаганига қувонаман ҳам!

Қизим бир кун бу ёзувни ўқишини, ота-онасининг умри бекорга ўтмаганини англашини истайман.

Таваллудинг билан, қизим!

#қутлов | @Rahmat_Bobojon
14🥰4👍2😢1
Собир Рустамхонли

СЎНГГИ САЛОМИМ


Танҳо санъати бор – инсон саломин,
Эритди умримни вақт ҳам мум каби.
Тоғлар майдаланди бу тегирмонда –
Дони унга дўнди, тоши қум каби.

Билмайман туғишган ва ёки ётдир,
Умримни синовдан синовга отди,
Энг узун йўллари беш-олти одим,
Энг узун севгиси – бир ютум каби.

На уй истагим бор, нада бир гулгун,
Шусиз ҳам битажак бу қисқа сургун,
Ўлим хабаримни эшитсанг бир кун,
Уни қабул айла саломим каби...


Озарбойжончадан
Раҳмат Бобожон
ўгирмаси


Кўпроқ шеърларни устоз Хуршид Даврон сайтида ўқишингиз мумкин: https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/turk/sobir-rustamxonli-sherlar-yangi-tarjimalar.html

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
🔥3👏21👍1
Ўлим хабаримни эшитсанг бир кун,
Уни қабул айла саломим каби...


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍4🔥42
Canın Sağolsun
Gülşen
“Кечамни, бугунимни, келажагимни ўғирладинг,
Боқ, барибир ғазабланмайман,
Жонинг соғ бўлсин, жонинг соғ бўлсин,
Бу жон фидо бўлсин...”


Болалигимни эслатадиган ажойиб қўшиқни топиб келдим. Бир пайтлар роса эшитардим, ўша лаҳзаларни қайтаргани учун раҳмат!

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
3🔥3
ЎША КУН...

“Сенсиз ҳароб бўлган ғариб умримнинг
Ҳар дақиқасида бир ўлим яшар...”

Самад ВУРҒУН

Эшикдан чиққанда табассум ила:
– Эрталаб келаман, – деган эдим мен.
Дунёнинг бешафқат айрилиғига
Бериб чап, келаман, деган эдим мен.

Ўша кундан бери
дардга жон ўтди,
Қанча дош беролмай синди тафовут.
Ўйингдан неча минг бадгумон ўтди,
Тилингдан неча минг пушаймон ўтди,
Умрингдан неча минг имтиҳон ўтди,
Ўша кун келмади, мен ҳам келмадим,
Ва сенга демадим: – Яна бироз кут...

Дардлашиб юраги адолар билан,
Армонлар, қайғулар, хатолар билан,
Висолга ўрганан масъум кўнгилни,
Қолдирдим юзма-юз видолар билан.

Ўша кундан бери –
Ғам хонасида
Ўз кўксига олов тутар бир аёл.
Саодат гулламай пешонасида,
Кунлардан кунларга ўтар бир аёл.
Умиднинг муборак остонасида,
Менинг келишимни кутар бир аёл.


Ҳасратга таланган ишқнинг кўйида,
Гарчи далли қалби ошиққа хосман.
Муқим жой топарман афсус уйида,
Бу ташвишни енгиб бора олмасман.

Энди ғамгин кўзлар йўлга тикилар,
Бир аёлнинг бахти қолар беэга.
Эшик орқасидан бир йиғи келар:
– Нега келмаяпти? Оҳ, нега? Нега?

Висол аввалида бўзлар юрагим,
Бир хаёл келади ногаҳон бошга:
Мендан бошқага йўқ унинг кераги,
Менинг-да керагим бир ундан бошқа...


17 июль, 2024 й.

Р. Б.

#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
🔥85👍2
Ўша кундан бери –
Ғам хонасида
Ўз кўксига олов тутар бир аёл.
Саодат гулламай пешонасида,
Кунлардан кунларга ўтар бир аёл.
Умиднинг муборак остонасида,
Менинг келишимни кутар бир аёл.
..

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
🔥43
АНЪАНАВИЙ ТИЛАК

Кунба-кун ўзимга бўлдим етти ёт,
Ғамгусор яшадим, басдир, йилма-йил.
Асиринг эмасман ахир умрбод,
Тинмай буюраман: “Раҳмат, озод қил!”

Дилимга эрк йўлин излаган сайин,
Бу далли истакни сезгил, авайла.
Қўрқиб бир лаҳзалик жазодан кейин,
Ҳар кеч ёлвораман: “Раҳмат, авф айла!”

Умримни тангадай сочиб шаҳарга,
Бу ғусса қисматим ёзар бетма-бет.
Жамики кўзёшим битар маҳалда,
Ўртаниб тилайман: “Раҳмат, жудо эт!”

Саодатнинг йўли бўлсин мудом ўнг,
Қайғуга қўйилган мангу хатар бўл.
Ўзимга кўникмай яшайману сўнг,
Аста шивирлайман: “Раҳмат, баттар бўл!”

4 июл, 2024 й.

Р. Б.

#ўзимга_мактуб | @Rahmat_Bobojon
👍8👏21🔥1
Ўзимга кўникмай яшайману сўнг,
Аста шивирлайман: “Раҳмат, баттар бўл!”

#англов | @Rahmat_Bobojon
🔥6👍4💔2😁1
"Зериктирмайдиган барча нодир санъатлар яхши" – Лев Толстойдан иқтибослар

* * *
Санъаткорнинг санъаткорлиги нарсаларни ўзи истаганидек эмас, борлигича кўра олганидадир.

* * *
Совға қилсанг-да сенда қоладиган ягона нарса муҳаббатдир.

* * *
Яхши нарсалар ҳақида мушоҳада эт. Бу ўй сени хайрли амаллар қилишга ундайди.

* * *
Кўп ҳолларда ёшлар бошқа бировнинг эмас, ўзининг ақли билан яшашни исташларини айтишади. Ахир нега сенга қадар ўйланганларни янгидан ўйлашинг керак? Тайёрини ол ва йўлингда давом қил. Инсониятнинг қудрати ҳам айнан шунда.

* * *
Ҳақиқий дўстлик бир-бирига ишончдан яралади.

* * *
Индама, ҳамма ўз остонасини супурсин. Ана шунда бутун кўча тоза бўлади.

Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон


Давоми: https://oyina.uz/kiril/teahause/2884

#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
4🔥4👍1
Феруза Хайруллаева.
Очиғи, ўзбекчадан озарбойжончага ҳақиқий шеър таржима қилишни роса соғинган эканман. Бу ҳасратдан мени бугун ўзбек адабиётида ўзига хос ўринга эга шоира – Феруза Хайруллаева суғуриб олди. Гўзал туйғулар, дардлар ва бахтлар учун раҳмат сизга!
Худо хоҳласа, яқинда мен шу пайтгача шеърларини ўгирган бир гуруҳ ёшлар Озарбойжонга, шеърият фестивалига йўл олади.
Кутган кунларимиз келди! Ўзбек адабиётининг сара вакиллари туркий дунёда танилишида кичик бўлса-да ҳиссам қўшилаётганидан хурсандман.

Firüzə XƏYRULLAYEVA

ACLIQ


Özünü öldürmək istəyən
Adamı öhdəsinə burax,
O bu qərara
Səhər oyananda gəlməmiş.
O yatırkən
Yuxusunda yüz minlərlə suvərəklərin
İçində üzdüyünü görmüş...

Yuxuya gedər anda isə
Evliliyinə beş il olan qonşusu
Arvadını pis sözlər deyən zamanda
Maykada eyvana çıxırkən
ona
çirkli çirkli baxdığını görmüş.

Televizoru yandırıb
Tavada kartof qızartırırkən
Hansısa məmura rüşvət vermək-çün
Ərini xilas edəcəyinə inanan
hansısa qadının
inəyini, quzusunu, namusunu satdığını dinləyib
bircə pamidor kəsmişdi axı...

Axı onu ömrü boyu ərköyün etməyib anasi
yeddi yaşında saçını kəsdirirkən
qucağına basib
“Kaş ki oğlan olsan! Hamısı fərqli olardı.
Atan da qayıtırdı”
Deyən sözünü
Unutmaq üçün
Siqara çəkır,
Durmadan içir.

Özünü öldürmək istəyi daim
Boşa harcamiş ömrünü
Xəyallarını
Və ölsəm bu Vətən
Bir təmkindən
qutular
Və məndən sonra
Hansisa körpə
daha çox pul alır
ölkədən deyir.

Amma... amma, yenə də
Yorğunluq sondurən
Şu gözlər haqqı
Onu xilas et sən
Bir şirin söz de.
Çünkü o doğulmuş insantək
Yaşamasa da...
Onuntək hamı bədbəxtlər ölsə
Bu yurd boş qalacaq bir mazar kimi.

Onu xilas et!
Gərçi özün
Kirayə aldığın evinin
Boyası köçmüş qapısını
Açarını dəyişdirməyə
Hədsiz olsan da!

Uyğunlaşdıran: Rəhmət Babacan

#tərcümə I @Rahmat_Bobojon
🎉2👍1🔥1
Феруза Хайруллаева

ОЧЛИК


Ўзини ўлдирмоқ истагидаги
Инсонга қўйиб бер,
У бу қарорга
Эрталаб уйғониб келиб қолмаган.
У ухларкан
Тушида юз минглаб суваракларнинг
Ичида сузиб юрганин кўрган…

Уйқуга ётар чоғида эса
Тўйига беш йил бўлган қўшниси
Хотинин бўралаб сўккани ҳолда
Майкачан айвонга чиқаркан
унга
аҳлоқсиз термулиб турганин кўрган.

Телевизорни ёқиб
Товада картошка қовурар экан
Қайсидир амалдорга пора беришчун
Эрини қутқармоқ умидидаги
қайсидир хотин-халажнинг
сигирин, қўзисин, номусин сотганин тинглаб
бир дона помидор тўғраган ахир…

Ахир уни бутун умр эркаламаган онаси
етти яшар чоғида сочин оларкан
бағрига босиб
“Ўғил бўлсайдинг! Бариси бошқача бўларди.
Отанг ҳам қайтарди”
деган гапини
унутмоқлик учун
Чеккани-чеккан
Ичгани-ичган.

Ўзини ўлдирмоқ истаги мудом
Совурган умрини
Хаёлларини
Ва ўлсам бу Ватан
Бир текинтамоқдан
қутилар буткул
Ва мендан кейин
қайсидир болакай
кўпроқ пул олар
мамлакатдан дер.

Аммо… аммо, барибир
Хорғинлик сўндирган
Шу кўзлар ҳаққи
Уни қутқаргин сен
Бир ширин сўз айт.
Чунки у туғилган инсондек
Яшамаса ҳам…
У каби бахтсизлар ўлиб кетса гар
Бу юрт ҳувиллайди бир мозор мисол.

Уни қутқар!
Гарчи ўзинг
Ижарага олган уйингнинг
Бўёғи кўчган эшигин
Калитини алиштирмоққа
Ҳадсиз бўлсанг ҳам!..

#ёшлар_ижоди I @Rahmat_Bobojon
🔥42👍2💔2
Çünkü o doğulmuş insantək
Yaşamasa da...
Onuntək hamı bədbəxtlər ölsə
Bu yurd boş qalacaq bir mazar kimi.
_____

Чунки у туғилган инсондек
Яшамаса ҳам…
У каби бахтсизлар ўлиб кетса гар
Бу юрт ҳувиллайди бир мозор мисол.

#ўзбек_адабиёти | @Rahmat_Bobojon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги илтимос

"Ўша ишқ, ўша дард, ўша қарашлар,
Хотирам уйини айламоқда тарк..."


Шеър муаллифи: Раҳмат Бобожон
Ижро муаллифи: Маҳлиё Асқаралиева

Гўзал ижро учун Маҳлиё Асқаралиевага миннатдорлик билдираман!

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
👍53🔥1
Дардлашиб юраги адолар билан,
Армонлар, қайғулар, хатолар билан,
Висолга ўрганан масъум кўнгилни,
Қолдирдим юзма-юз видолар билан.


"Ўша кун" шеъридан

#парча | @Rahmat_Bobojon
3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, яқинда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келди ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан анжуманлар саройида икки халқ санъат усталари иштирокида ташкил этилган концерт дастурида қатнашди.

Тадбир зўр ўтди. Ўзбек ва озарбойжон тилларида шеърлар, куй-қўшиқлар янгради, саҳна асарлари намойиш этилди.

Буни ёзаётганимнинг сабаби, тадбирда камина ҳам қатнашди, шунингдек, саҳна асарларидаги шеърлар, монологлар – ўзбекчадан озарбойжончага, озарбойжончадан ўзбекчага қилган таржималарим иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Ҳамроҳларим таржималарим борасида яхши фирклар билдиришди. Миннатдорман!

Концерт якунида мана шу қўшиқни Озодбек Назарбеков куйлади. Билингки, бунинг озарбойжончаси ҳам каминанинг таржимаси. Шеър муаллифи эса Ғайрат Шералиев.

(Видеони томоша қилинг, ўзим ҳам бир-бир кўринганман, аниқроғи каллам кўринган)

#шундай_гаплар | @Rahmat_Bobojon
👍4🔥3👏2😁1🤩1
Audio
ОЗАРБОЙЖОН ГЎЗАЛИ

Куйлади: Озодбек Назарбеков
Шеър муаллифи: Ғайрат Шералиев
Таржима: Раҳмат Бобожон

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
👍4🔥3👏21
2025/07/09 15:16:46
Back to Top
HTML Embed Code: