Telegram Web Link
Аркадий Аверченко – “Олтин аср” ва Азиз Несин – ”Таёқ емасдан туролмайман”

Бу икки китобни мен сўнгги 3 йилда таржима қилдим. Булар буюртма таржималар эмас, ўзимга ёққани учунгина қилинган!

Бугун ”Академнашр”га бордиму икки ҳисса қувониб қайтдим, чунки иккала китоб ҳам ўзига хос ишланган: муқоваси, саҳифалари, ҳатто ҳар ҳикояга уйғун суратлари ҳам!

Мазмун-мундарижасини мақтаб ўтирмайман, ўқисангизлар мазза қиласиз, бу лаззатни сизлардан тортиб олгим йўқ.

Яқинда нашр бўлади, ҳозир туринглар!

Нашриёт ҳодимлари ва Sanjar Nazar, ака сизга алоҳида раҳмат!

#хушхабар | @Rahmat_Bobojon
👍13🎉3👏1
Ошиқ Мурод НИЁЗЛИЙ

* * *
Севинчданми, кадарданми намланган,
Кўзлар у кўзлардир, ёш у ёш эмас.
Бор гўзаллик жамолингда жамланган,
Нигоҳ у нигоҳдир, қош у қош эмас.

Боғимизда гул-чечакка ботардинг,
Гоҳ қўйнимга суқилардинг, ётардинг,
Сўнг орқамдан сўзу ғийбат сотардинг,
Тиллар у тиллардир, тош у тош эмас.

Ёшлигинг устини босди туман, чанг,
Сени ҳам, мени ҳам қаритди бирдан,
Қора толаларни минг бор силаган,
Қўллар у қўллардир, соч у соч эмас.

Дунёмизни йўлга солдик бир қадар,
Бўғилди орзулар, яралди кадар,
Йўлингни кўзлаган ҳар оқшом, саҳар,
Мурод у Муроддир, ёш у ёш эмас.

Озарбойжончадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍2👏2🔥1
Қора толаларни минг бор силаган,
Қўллар у қўллардир, соч у соч эмас.


#таржима | @Rahmat_Bobojon
6👍1🔥1
Vaqif Əsədov — Yaş O Yaş Deyil (Rəsmi Audio)
Vaqif Əsədov
Мана шу қўшиқ билан бирга ўқишни тавсия қиламан юқоридаги шеърий таржимани!

Ёқимли ҳордиқ!


#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истардимки, шундай челленжлар, видеошеърлар кўп бўлсин!

Устоз шоир руҳи шод бўлсин!


#Zulfiqor_ruh
#anorbooks
#chellenj

🔥 Yaqinda nashrdan chiqqan ulugʻ shoir Shavkat Rahmonning “Zulfiqor ruh” kitobi boʻyicha chellenj eʼlon qilamiz.

Barcha sheʼrsevarlarni chellenjda qatnashishga chorlab qolamiz😊

Sahifalarimiz:👇
Telegram | Instagram | Facebook
👍7
“Муваффақият формуласини билмасам-да, муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан. Бу – ҳаммага ёқишга уринишдир” – Эрнест Хемингуэйдан иқтибослар

* * *
Ҳаётдаги ҳеч бир ғалаба муҳаббатдаги мағлубиятнинг ўрнини босолмайди.

* * *
Инсонлар икки гуруҳга бўлинади – улар билан осон ва уларсиз ҳам осон, улар билан қийин ва уларсиз ҳам қийин бўлганларга.

* * *
Сарҳуш ҳолда ёзсанг ҳам, ўзингда бўлган пайтинг таҳрир қил.

* * *
Махлуқотлар ичида фақат инсон кула олади. Гарчи, бунинг учун энг кам сабаб ҳам айнан инсонга тегишлидир.

* * *
Фақат жавоблар эмас, саволлар ҳам эскиради.

* * *
Ёзувчи айтмоқчи бўлганларини оғиз билан эмас, қалам билан ифодалиши даркор.

* * *
Урушдан ҳам кўра ёмон нарсалар бор – қўрқоқлик, сотқинлик, худпарастлик.

* * *
Муваффақият формуласини билмасам-да, муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан. Бу – ҳаммага ёқишга уринишдир.

* * *
Умрим давомида сўзларга ҳамиша гўё биринчи марта кўраётгандек муносабатда бўлдим.

* * *
Эркакнинг ётоғида ўлишга ҳаққи йўқ. У ё урушда жон бериши лозим, ё манглайини ўққа тутганча.

* * *
Ҳаётнинг нималигини англагунимизча унинг ўтиб кетганини сезмай қоламиз.

* * *
Яхши ҳикоя айсбергга ўхшайди: саккиз қисмидан еттитаси кўринмайди.

* * *
Одамлар доимо бахтга олиб борувчи қисқа йўлни ахтаришади. Билишмайдики, бундай йўл йўқ.

* * *
Юрагинг байрамини ҳар доим бир ўзинг нишонлайсан.

* * *
Кимнидир сенга ишонишини билмоқчи бўлсанг, аввало унга ўзинг ишонишинг шарт.

Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍4🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қор парчалари шунчалар гўзал англатадики, бир-бирига зиёни тегмай ҳам йўл босиб ўтиш мумкин».

Мавлоно РУМИЙ

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
2🥰1
Махтумқули

НАМАСАН


Асло сени кўрмамишам, дилдорим,
Қумримисан, булбулмисан, намасан?
Ғамгин дилим хаёлингда алдарман,
Боғ ичинда гулгулмисан, намасан?

Қорачами, ё сайидми, ҳўжами,
Ё соқийми, ё шаробми, ё жомми,
Ё йилмисан, ё кундузми, кечами,
Ё оймисан, ё кунмисан, намасан?

Ё мушкмисан, ё кўкинор анбарми,
Айта билмам, ё чарҳмисан, чанбарми,
Ё дарёми, ё мавжмисан, лангарми,
Ё гирдобми, ё қуюнми, намасан?

Олтинмисан, кумушмисан, зармисан,
Ё аршмисан, ё курсмисан, ермисан,
Ё ёқутми, ё маржонми, дурмисан,
Ё чироқми, ё равшанми, намасан?

Махтумқули, кеч номусдан, орингдан,
Қўлинг тортгил бу бевафо корингдан,
Жаҳон билди, сен ғофилсан ёрингдан,
Май, мастмисан, ё шайдоми, намасан?

Туркманчадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍41
Махтумқули, кеч номусдан, орингдан,
Қўлинг тортгил бу бевафо корингдан,
Жаҳон билди, сен ғофилсан ёрингдан,
Май, мастмисан, ё шайдоми, намасан?


#таржима | @Rahmat_Bobojon
2
Jahongir Otajonov-Nimasan Maxtumquli so’zi
Jahongir Otajonov
Шеър билан солиштириб кўришингизни истардим...

Шундай гўзал шеърни Жаҳонгир Отажонов бузиб айтган, жуда қўпол хатолар қилган!

Лекин, барибир тан олиш керак, ашула ўзига хос чиққан.

Истардимки, санъаткорлар Сўзга эътиборлироқ ва эҳтиёткорроқ бўлишсин!


#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
👍4👎1
Устоз Хуршид Давронга эътибори, ишончи учун миннатдорлик билдираман!

"Мен ҳамиша ўзим мансуб бўлган авлод билан фахрланаман. Барчасини устозларим деб биламан. Шулар билан ёнма – ён юриб кўп нарсани ўрганганман. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайтимда ёшларга кўпроқ эътибор қаратяпман. Орасида жуда яхши шоир, шоира, прозаиклар бор. Жавлон Жовлиев, Нафиса Омон, Жонтемир Жондор, Шербек Бобонор, Раҳмат Бобожон, Рафиқ Ўзтурк, Бобо Равшан, Меҳрноз Аббосова, Тилланисо Эшбоева, Нозима Ҳабибуллаева, Мадина Норчаева, Мирзоҳид Музаффар, Муҳаммад Сиддиқ ва бошқалар янги адабиётимизнинг келажакларидир", дейди устоз бир суҳбатида.

Суҳбатни тўлиқ ўқиш: https://kh-davron.uz/ijod/maqolalar/xurshid-davron-bilan-katta-intervyuning-davomi-2-%d2%9bismi.html

#бугун | @Rahmat_Bobojon
БУ ЙИЛГИ КУЗ ҲАҚИДА ЭЛЕГИЯ

Саодат улашган йиллардан нари
Кетди бир зумда у қимтиниб, маюс.
Хушхабар жўнатди айролик сари,
Бузди ўртадаги тафовутни Куз.

Фаромуш кунлари келгандай малол,
На бир кўнгил сезди, на бир зот кўрди.
Қайғуга таланди муборак висол,
Муҳташам сабрлар талофот кўрди.
Сўз-суҳбат айлади бегона мисол,
Наҳотки бу кузак бизни ёт кўрди?


Шамоллар ҳасратин қилди ҳиргойи,
Япроқлар дилдираб тинглади беюз.
Зафарон кунлардан топмагач малҳам –
Қолмагач хаёлдан соғ бирор жойи,
Кийди ташвиш отлиғ бир совутни Куз.

Балки, соат санаб, санаб дақиқа
Айролик кунини кутган бу фасл.
Балки, ўйламаган ўзи ҳақида,
Бошқалар ғамини ютган бу фасл.


Ана туришарлар қатор, индамай –
Таслим хиёбонлар, мулзам бекатлар,
Бемадор уловлар, мунғайган боғлар,
Бу ҳасрат шаҳрида кун кўрмоққа шай
Кузнинг қучоғида инграниб, оҳлаб.

Афсус, мағлублик не билмади фироқ,
Тасалли учун ҳам қолмади бир сўз.
Сени ҳам, мени ҳам куттирди, бироқ,
Бу йил на йиғлатди, на овутди Куз.


Р. Б.

10 декабр, 2023.

#Куз… | @Rahmat_Bobojon
3🔥1
Сўз-суҳбат айлади бегона мисол,
Наҳотки бу кузак бизни ёт кўрди?

#Куз… | @Rahmat_Bobojon
🔥5
Ozarboyjon Madaniyat markazi kaminani “Yilning eng yaxshi tarjimoni” deb topib, taqdirladi!

O‘zim viloyatda bo‘lganim uchun shaxsan ololmadim.

E’tibordan mamnunman!

#bugun | @Rahmat_Bobojon
👍16👏41
“Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади” – Габриел Гарсия Маркесдан иқтибослар

* * *
Аслида барча китоблар муаллифнинг дўстлари учун қаламга олинади.

* * *
Осон қўлга киритилган бахт узоқ давом этмайди.

* * *
Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.

* * *
Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма!

* * *
Бошқаларнинг сени қандай қабул қилишгани каби бўлолмасликнинг иложи йўқ.

* * *
Агар ичимиздаги болакайга қулоқ солсак, кўзларимизга қайтадан нур киради. Агар ўша болакай билан боғлиқлик риштасини йўқотмасак ҳаёт билан алоқамиз ҳам узилмайди.

* * *
Яшашнинг ягона воситаси – хотирларинг бўғзингдан олишига имкон бермасликдир.

* * *
Мен Худога ишонмасам-да ундан қўрқаман.

* * *
Ўлим инсонни вақти етганида эмас, кучи етанида маҳв этади.

* * *
Дунё секин-аста интиҳо сари одимламоқда. Чунки, мўжизалар рўй бермай қўйди.

* * *
Илҳом париси фақат ишлаётганингда келади.

* * *
Адабиёт – инсонлар билан ҳазиллашиш учун энг яхши томошадир.

* * *
Хато қилиш инсонга хос хусусият, ўз хатонгни бошқа бировга тўнкай олиш эса икки карра ўзига хос хусусиятдир.

* * *
Агар қайсидир ишга аёл аралашган бўлса, аминманки, ҳаммаси яхши бўлади. Менга бари кундек равшан, дунёни аслида аёллар бошқаришади.

* * *
Ҳамма юксакликда яшашга интилади, англашмайдики, асл бахт ўша юксакликка чиқиш лаҳзаларидадир.

* * *
Яхши иштаҳа учун ёмон овқат бўлмайди.

* * *
Ўзи билан ўзи зиддиятга бормайдиган ёзувчи асл ижодкор эмас.

* * *
Ҳаммаси тугагани учун йиғлама, яхшиси жилмай, чунки ҳар ҳолда булар юз берди.

* * *
Худонинг мавжудлиги мени шубҳалантиради доим, шунингдек, мавжудмаслиги ҳам.

* * *
Кексаликнинг ягона сири ёлғизлик билан келиша олишдадир.

Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
🔥43👍1
Дунё секин-аста интиҳо сари одимламоқда. Чунки, мўжизалар рўй бермай қўйди.

#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
👍4😢2👏1
Ромиз Равшан

БУ ШАҲАРДА ЭНГ ГЎЗАЛ ИШ

Бу шаҳарда энг гўзал иш —
Сени севмоқдир, севмоқ.
Сени бу шаҳарнинг ҳар қаричида,
Ёзида, баҳору қишида севмоқ.
Сени ёруғликда, зулматда севмоқ,
Сочларингни толама-тола
Қўлларингни бармоқ-бармоқ севмоқ.
Ҳар кун сенга ашъорлар ёзиб,
Сени вароқ-вароқ севмоқ.
Вароққа ташна қалам каби
Сенга талпинмоқ,
Ҳар оқшом ўзимни сенда йўқотиб,
Ҳар сабоҳда қайтадан топмоқ.
Ўзгардим мен сени кўргандан буён,
Менга нима бўлса, ёлғиз сен этдинг.
Сенсиз бу шаҳарда бир ғариб эдим,
Менга бу шаҳарни сен Ватан этдинг.
Бунда сени топиб келганман ғолиб,
Бахтим ўз ишини билади дема.
Юз йўл бу шаҳарда мен йўлсиз қолиб,
Барча йўллар сенга келади дема.
...Қирмизи кўйлакда
Йўлдан ўтардинг,
Қоним томиримда толди, тўхтадим.
Телбадек кечирган ёлғиз умрнинг,
Қип-қизил чироғи ёнди, тўхтадим.
Бу шаҳарда энг гўзал иш —
Сени севмоқдир, севмоқ.

Озарбойжончадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
1👍1🔥1
Ўзгардим мен сени кўргандан буён,
Менга нима бўлса, ёлғиз сен этдинг.
Сенсиз бу шаҳарда бир ғариб эдим,
Менга бу шаҳарни сен Ватан этдинг.


#Сен... | @Rahmat_Bobojon
11👍4🔥1
2025/07/12 17:57:42
Back to Top
HTML Embed Code: