Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир четда йиғлади униққан ишонч,
Ҳасратим давомин кулиб айтди у...


#лаҳза... | @Rahmat_Bobojon
Озарбойжоннинг энг катта адабий нашри саналган “Адабиёт газетаси”нинг 1 июн санасидаги сонида эълон қилинган ушбу мақола асосийси кимнингдир илтимоси ёки буйруғига биноан ёзилмаган.

🔗 Мақола ҳақида пастда ўқишингиз мумкин

#миннатдорман | @Rahmat_Bobojon
ЎЗБЕК АДАБИЁТИ ҲАҚИДАГИ ИЛИҚ ФИКРЛАР ОЗАРБОЙЖОН МАТБУОТИДА

ва бунда каминанинг кичик хизматлари катта эътибор билан, батафсил айтилгани ҳам кутилмаган янгилик бўлди.


Озарбойжоннинг энг катта адабий нашри саналган “Адабиёт газетаси”нинг 1 июн санасидаги сонида эълон қилинган ушбу мақола асосийси кимнингдир илтимоси ёки буйруғига биноан ёзилмаган.

Мақола муаллифи — Озарбойжонда ўз ўрни ва ҳурматига эга ёзувчи, шоир, таржимон Канон Ҳожи. Муаллиф сўз аввалида ўзбек адабиёти, адабий яқинликлар борасида гапиради.

Мақоланинг асосий мавзуси — Чори Аваз ижоди, яқинда қардош ўлкада чоп этилган китоби ва бизнинг Озарбойжонга сафаримиз ҳақида.

Канон оғанинг ижодим ҳақида алоҳида айтган гаплари кўнглимни бир пахса ўстирди, қилаётган меҳнатларим беиз кетмаётганини кўрсатди. У мақолада шундай дейди: “Бу кунларда дўстим Интиқом Яшар қўнғироқ қилиб, Раҳмат Бобожон Бокуга келмоқда, вақтингиз бўлса, юринг, уни кутиб олишга чиқайлик, деди.
Раҳмат Бобожон бизнинг адабий муҳитда кифоят қадар танилган шоирлардандир ва Ўзбекистонда Озарбойжон адабиётининг тарғиботи йўлида катта меҳнат қилмоқда...
Раҳмат 25 ёшда, энергияга бой, ўзбек адабий муҳитида ҳам катта ҳурматга эга. Бу, албатта, истеъдоди, ишчан ва меҳнатсеварлиги учун...”


Очиғи, бундай эътирофларни Бокуда кўп эшитдим. Масалан, озарбойжонлик, кўп йиллар Ўзбекистонда яшаган адабиётшунос олим Яшар Қосим Миллий билимлар академиясидаги учрашувда шундай деганди: “Раҳмат Бобожон келажакда туркий ўлкаларни бирлаштирувчи адабиёт кўприги бўлади”.

Эътирофлар қанчалик баланд ва ғалати эшитилмасин, одамга ёқади. Миннатдорман!

Мақола давомида Чори Авазнинг ҳаёти ва ижоди, Бокуда бўлиб ўтган “Юрагингизда яшайман” китоби тақдимоти ҳақида сўз боради. Шунингдек, муаллиф Озарбойжонда ўзбек адабиётига мароқ кучли экани, аммо таниш, ўқиш ва ҳис қилиш учун ҳали кўп ишлар қилиш кераклигини қайд этади: “Ўзбек шеъриятининг қудратли намоёндалари бўлган Абдулла Орипов, Рауф Парфи ва бошка кўплаб таниқли ўзбек шоирларининг ҳали-ҳамон озарбойжон тилида китоблари нашр қилинмаган. Уларнинг кўплаб шеърлари Раҳмат Бобожон хизмати билан адабий матбуотимизда эълон қилинган холос. Ушбу икки шоирнинг китоблари Озарбойжонда чоп этилса жуда ажойиб иш бўларди...”

Хўш, ушбу таклифни ким қўллаб-қувватлайди? Таржимон тайёр!

Мақола якунида муаллиф Чори Аваз эрта оламдан ўтгани, аммо ижоди ҳамон юракларда яшаётгани ҳақида гапиради ва озарбойжонлик олимларга мурожаат қилади: “Ишонамизки, Чори Аваз ижоди келажакда тадқиқотчиларнинг ҳам эътиборини тортади”.

Раҳмат Бобожон

#эътироф | @Rahmat_Bobojon
ЖАФОКАШ

Бу ҳажр кунини мудом қоралаб,
Кун кўрди андуҳим афсусдан нари.

Кўзларинг шаклини илғаб бораман,
Умримни интиҳо ямлаган сари.

Наҳот, бўм-бўш қолди бу боғлар мубҳам,
Наҳот, ғам адашди ўз гуноҳида?
Сочларинг қисматин англайман теран,
Кундузлар кечамга дўнган чоғида.

Яна устун келар умид – йўлтўсар,
Хаёлим йўл олса ҳавотир томон.
Сўзларинг ифорин туяман баттар,
Хазонлар шитири урчиган замон.

Содиқман умрбод бевафо ҳисга,
Қалб ичра андармон бахт эрур сароб.
Ҳолбуки, дийдорга борар йўл қисқа,
Елкамда ҳижроннинг зил-замбил қўли, –
Тушларимни бузар таъбирсиз азоб...

Юрагим ёнида яшайди фироқ,
Бу дард истагимга бўлолмагай ғов.
Исминг ҳасратига тутаман қулоқ,
Ошкор бўлгунича муқаддас англов...


январ, 2024 й.

Р. Б.

#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
Кўзларинг шаклини илғаб бораман,
Умримни интиҳо ямлаган сари...


#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
Қатъий интизомга эга Нобел мукофоти зиёфати ҳақида биласизми?

Зиёфатда жами 1300 нафар меҳмон иштирок этади. Стол атрофида ўтирган ҳар бир кишининг ораси 60 сантиметр бўлиши сўралади. На 1 см. кўп, на 1 см. кам.

Давоми: https://oyina.uz/kiril/teahause/2852

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Отамурод Отабоев,
Туркманистон халқ шоири.

* * *
Сен ғоят оводон,
Шундай чиройли,
Чирк топилмас дийдорингдан, дийдангдан.
Менга фақат сени кўрмоқ етарли,
Минг парийни синаб, севиб, кузатиб,
Хушрўй қадди-қоматингдан, кашбингдан,
Нигоҳингу сўзинг, табассумингдан,
Сумматингу суратингдан, аслингдан,
Кўз-кўзлаган гўзаллигу ҳуснингдан.

Сен ғоят оводон,
Шундай чиройли,
Ҳатто сени кузатмоқдан уялиб,
Тортинган дунёнинг бекўрклигидан.
Суратинг ҳам оддий сурат эмас, воҳ,
Бу гўзаллик жавоби йўқ топишмоқ.
Топган ҳамки озажакдир ақлидан.
Сен – одамнинг илки лойдан ясалиб,
Магарам, сўнг жон берилган аслисан.

Камсиз гўзал бўлмас, деган гап тўғри,
Агар битта гўзал бўлса ҳам камсиз,
Бир нусҳа яратган бўлса гар Эгам,
Шул гўзалнинг ёлғиз нусҳаси сенсан.

Сенга инсу жинс ҳам, табиат ҳатто,
Йигитлар ҳам, қизу келин ҳам мойил.
Дунёга келгансан сен ахир бир кун,
Жўшиб, қайнаб турган пайти Худойим.

Дарё эдим – оқдим ўз ёқам бўйлаб,
Денгиз эдим – кўриб ортга чекиндим.
Чўққилари баланд, истаги баланд,
Тоғ эдим мен – оёғингга йиқилдим.
Шоир эдим – васфингга сўз топмадим,
Бахши эдим – сасу садом қолмади.
Ошиқ эдим – ишқимни-да йўқотдим,
Диндор эдим – дину Худом қолмади.

Мен сени ўзимга кўрмадим раво,
Кимнидир кўзладим кўркингга лойиқ.
Сенинг ҳуснинг кўриб, деди “Ал-омон!”
Бор халойиқ, пари-пайкар, малойик.

Ҳеч кимса бу бахтга эга бўлмади,
Қўрқди балки бемуносиб бўлмоқдан.
Йўқ-йўқ, номуносиб бўлмоқдан эмас
Қўрқди дунё гўзаллигин бузмоқдан.

Кейин сени ёлғиз қўймаслик истаб
Мен ўзимни қурбон этдим, афв айла.
Жумлайи-оламдан минг ахтармайин,
Тенгинг тополмадим ўзимдан бошқа!

Туркманчадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Сен ғоят оводон,
Шундай чиройли,
Ҳатто сени кузатмоқдан уялиб,
Тортинган дунёнинг бекўрклигидан.
Суратинг ҳам оддий сурат эмас, воҳ,
Бу гўзаллик жавоби йўқ топишмоқ.
Топган ҳамки озажакдир ақлидан.
Сен – одамнинг илки лойдан ясалиб,
Магарам, сўнг жон берилган аслисан...


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
* * *
2
Нигоҳинг ёғилиб
клавишларга,
Рангланар дунё ҳам фақат қора-оқ.
Азизим, қалбингнинг куйлари ҳазин,
Оғир тингламоқ...


Залда югуради ноталар – ғамгин,
Авж нуқта! Оломон аламли боқар.
Кулгандек ишқингнинг устидан сўнгра,
Қарсаклар ёғар...


Сен эса чаласан дунёлар учун,
То сўниб-битмаса лаҳзалар шони.
Ором олмоқ истаб маҳкам қучасан
Пианинони...


Концерт тугар.
Гуллар, бахт ва ёлғизлик...
Менсиз юрагингга далда айтасан.
Мен эса ёмғирда эзилганимча,
Уйга қайтаман...


2019 й.

Р. Б.

#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Ором олмоқ истаб маҳкам қучасан
Пианинони...


#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел..."


Шеър муаллифи: #АбдувалиҚутбиддин
Ўқиди: #РаҳматБобожон
Лойиҳа: #дуэл

Шеърнинг тўлғини бу ерда ўқишингиз мумкин: Бироқ кел...

Обуна бўлишни унутманг: Дуэл

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Хушнудбек Худойбердиев ўзининг (https://teletype.in/@xushnudbek) ўзанида жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара асарларини матн ҳамда аудио ҳолатда жойлаштириб бормоқда.

Мўжаз кутубхонадан каминанинг ҳам бир қатор таржималари ўрин олибди, хурсанд бўлдим, Хушнудбек ака миннатдорман!

Қизиқувчилар учун улардан бир нечтасини шу ерда улашаман, марҳамат, мутолаа қилинг:

1. Азиз Несин. Уч кунда инглиз тилини ўргандим
2. Анор. Оқшомнинг тонги
3. Аркадий Аверченко. Сўқирлар
4. Азиз Несин. “Адабиётсевар”

#мутолаа | @Rahmat_Bobojon
* * *
Аксинг эсимда йўқ... Исминг-да ҳатто,
Бир вақтлар
чап бериб дарду мунгларга.
Қайғуваш қалбимдан бўлиб норизо,
Кўнглингни очгандинг аллакимларга.

Сен кетдинг умидлар бошин қилиб хам,
Мен ҳам ўйламадим: “Қайта келарми?”
Ахир Худо дея ичиб минг қасам,
Ваъда берган эдинг алланеларни.

Хотирам уйининг ҳоли эмас танг,
Умримга бедийдор бахш этдим шонлар.
Балки сезгандирсан, сезмаган бўлсанг,
Сени унутганман аллақачонлар...

20 июн, 2024 й.

Р. Б.

#тафовут | @Rahmat_Bobojon
Балки сезгандирсан, сезмаган бўлсанг,
Сени унутганман аллақачонлар...

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизим Меҳринур билан.

24 июн, 2024 йил, Тошкент.

#бугун | @Rahmat_Bobojon
ТУҒИЛГАН КУНГА УЗРНОМА

Дақиқалар соатларни, соатлар кунларни, кунлар ҳафталарни, ҳафталар ойларни, ойлар йилларни қувлаб етиб олаётгани қувонарли, биз қувлаётган жойимиз, нарсамиз, мансабимиз, шон-шуҳратимизга етиб ололмаётганимиз ачинарли…

Ёнимизга келишини кутмаётганимиз келаётгани қувонарли, келишини кутаётганимиз кетиши ачинарли…

Биздан нима қолишини ўйлаб хаёлга толишимиз қувонарли, шу ўйлаш сонияларида баъзи нарсаларни йўқотганимиз ачинарли…

Хуллас, қувонч ва ачиниш оралиғида кун кечиряпмиз.

Қизим Меҳринур яқинда 1 ёшга тўлди. У бошқа моддий дунёдан кўнгил узолмаётган танишларимга ўхшамади, отаси ҳам, онаси ҳам адабиётнинг, санъатнинг ортидан юрган, зиёли оилада дунёга келди. У келасолиб кўрган нарсалар ўйинчоғу комфорт ҳаёт эмас, китоблар, шеър дафтарлари, газетаю журналлар, бир қучоқ фахриёрлиқлар бўлди холос…

Отасини кун бўйи кўрмади, онасининг меҳридан кун ярмигача жудо бўлди, отаси кечаси навбатчиликка қолган кунлари уйғониб кетиб “Дада, дада…” дея йиғлади, мунғайди, кўникди.

Фурсатдан фойдаланиб, қизимдан бой, уйи олдида 2-3 та инамарка машиналар турган, кўпқаватли қасрда туғилмагани учун узр сўрайман… Ва шундай бўлмаганига қувонаман ҳам!

Қизим бир кун бу ёзувни ўқишини, ота-онасининг умри бекорга ўтмаганини англашини истайман.

Таваллудинг билан, қизим!

#қутлов | @Rahmat_Bobojon
Собир Рустамхонли

СЎНГГИ САЛОМИМ


Танҳо санъати бор – инсон саломин,
Эритди умримни вақт ҳам мум каби.
Тоғлар майдаланди бу тегирмонда –
Дони унга дўнди, тоши қум каби.

Билмайман туғишган ва ёки ётдир,
Умримни синовдан синовга отди,
Энг узун йўллари беш-олти одим,
Энг узун севгиси – бир ютум каби.

На уй истагим бор, нада бир гулгун,
Шусиз ҳам битажак бу қисқа сургун,
Ўлим хабаримни эшитсанг бир кун,
Уни қабул айла саломим каби...


Озарбойжончадан
Раҳмат Бобожон
ўгирмаси


Кўпроқ шеърларни устоз Хуршид Даврон сайтида ўқишингиз мумкин: https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/turk/sobir-rustamxonli-sherlar-yangi-tarjimalar.html

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Ўлим хабаримни эшитсанг бир кун,
Уни қабул айла саломим каби...


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Canın Sağolsun
Gülşen
“Кечамни, бугунимни, келажагимни ўғирладинг,
Боқ, барибир ғазабланмайман,
Жонинг соғ бўлсин, жонинг соғ бўлсин,
Бу жон фидо бўлсин...”


Болалигимни эслатадиган ажойиб қўшиқни топиб келдим. Бир пайтлар роса эшитардим, ўша лаҳзаларни қайтаргани учун раҳмат!

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
2025/07/08 05:52:50
Back to Top
HTML Embed Code: