Telegram Web Link
Рустам БЕҲРУДИЙ

* * *
Яширдик, очмадик бир сиримизни,

Термулиб турсакда юзма-юз, фақир.
Севаман, демадик бир-биримизни,
Сўзсиз ҳам қалбимиз англарди ахир.

Эркам, бу айрилиқ – сўнгсўзи ишқнинг,
Бу ҳижроннинг кутган севгилиси – ғам.
Кўнгил, етар кетдик, бу айрилиқнинг
Мен ортиқ жабрини чека билмайман...

Ўзингни алдагин, юрагинг кўнар,
Кўйлак тик ҳижронга сабримдан менинг.
Янги бир муҳаббат майсадек унар
Қалбингда қазилган қабримдан менинг.

Демайман: – Севилма, севма, энди бас...
Мен ҳафа бўлмайман, унут бу дамлар.
Сира англолмайман, унута олмас
Айт, нега ҳамиша унутилганлар?!

Озарбойжончадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

#таржима_дафтаридан I @Rahmat_Bobojon
👍3🔥21👏1
Сира англолмайман, унута олмас
Айт, нега ҳамиша унутилганлар?!

#лаҳза I @Rahmat_Bobojon
🔥3💔31👏1
Бугун энг яхши кўрган шоирларимдан бири — шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким туғилган кун. Устозга илк машқлар қила бошлаганимдан бери меҳрим, муҳаббатим бошқача, шунинг учун бўлса керак баъзи ёзганларим устознинг битикларига ўхшаб кетади, сўзда ҳам, амалда ҳам ўзимга ўрнак биламан доим. Руҳингиз шод бўлсин, Матназар устоз!

Қуйида эътиборингизга Матназар Абдулҳакимнинг Хоразм шевасида ёзган шеърлари билан инстаграм блогим (Bobojon.ov) да ҳазил тариқасида тайёрлаган лавҳаларимни улашяпман, кўринг, ёқса дўстларга ҳам жўнатиб қўйинг:

1. "Сани ўйлағанда киприкларима..."
2. "Бир-бириннан яхши-яхши гийжакла..."
3. "Ёрим хўшруйлиқда юртни энг алди..."
4. "Ёдимнан чиқмийсиз оғо, дадингми..."
5. "Ўзимни айролиқ ўтина солдим..."
6. "Сан билан ўйлаған ўйларимиз бир..."
7. "Қидириб борвадим олис қолоғо..."
8. "Ийдала гуллабди тейиннан ўтиб..."

Қайсини эшитмоқчи бўлсангиз, устига босинг, марҳамат!

#Матназар_Абдулҳаким | @Rahmat_Bobojon
1👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграми йўқлар учун лавҳалардан бирини шу ерда қолдираман.

Яхши кайфият тилайман!


#бугун | @Rahmat_Bobojon
🔥4👍21
Ким янги таржималар, адабиётга доир мақолалар, ҳикмату иқтибослар ўқишни истайди?

Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган, барчаси камина — Раҳмат Бобожонга оид

Ушбу ўзанда мутолаа қилишингиз мумкин: https://teletype.in/@rahmatbobojon

Фикр ва таклифларингиз бўлса кутаман. Албатта, аъзо бўлиб кузатинг!

#мутолаа_учун | @Rahmat_Bobojon
ДЕДИМ: – ДИЛБАР СЕН ҲАМ ЖАФОКОРМИСАН...

Дедим: – Дилбар сен ҳам жафокормисан?
Деди: – Сендан аввал норда мен ёндим.
Дедим: – Ростин сўйла, менга ёрмисан?
Деди: – Содиқ ёрим, сен дилда онтим.

Дедим: – Кел, ағёрни фаромуш айла!
Деди: – Тарк айладим, кўнглинг ҳуш айла.
Дедим: – Ғаму ишқни сен ҳам нўш айла.
Деди: – Кўпдан уни нўш этиб қондим.

Дедим: – Гармонинга менглар тизилмиш,
Деди: – Кўрганларнинг бағри эзилмиш,
Дедим: – Маҳмурмисан, кўзлар сузилмиш?
Деди: – Ҳоби ноздан ҳозир уйғондим.

Дедим: – Эмроҳ каби борми ошиқинг?
Деди: – Албат менман сенинг лойиқинг.
Дедим: – Ҳолиндан бил бағри ёниғинг.
Деди: – Билмас эдим, энди инондим...

Турк тилидан
Раҳмат Бобожон
ўгирмаси


Давоми: https://teletype.in/@rahmatbobojon/erzurumlu_emroh_sherlar

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥2
Дедим: – Кел, ағёрни фаромуш айла!
Деди: – Тарк айладим, кўнглинг ҳуш айла.
Дедим: – Ғаму ишқни сен ҳам нўш айла.
Деди: – Кўпдан уни нўш этиб қондим.


#таржима | @Rahmat_Bobojon
👍1🔥1
* * *
3
Кун қотар февралнинг бўсағасида,
Ҳар соат мўлтираб бизга боқади.

Дунёнинг ҳар бурчак, ҳар гўшасида –
Ёмғирлар ёғади,
қорлар ёғади.

Мен ҳақда хабар бор, ишон хабарга,
Тугаса кўзларнинг мунгли тоқати.
Оқшомлари ҳайри битмас шаҳарга –
Ёмғирлар ёғади,
қорлар ёғади.

Меҳрибон таёқда балки кечага,
Самодан жуфт юлдуз зиё қоқади.
Иккимиз қўлма-қўл кезган кўчага –
Ёмғирлар ёғади,
қорлар ёғади.

Уларни инжитмас бирон хотира,
Улар биздек дўниб ўйга толишмас.
Ёмғирлар қорлардан қолишмас сира,
Қорлар ҳам ёмғирдан қолишмас.
Ҳар бири зўр ахир ёғиш бобида,
Майдаю майдадир, томчи ва томчи.
Ёғган кунлар борми ғамнинг ёдида
Ёғолмас кунларнинг қувончи...

Ёмғирлар ёғади,
қорлар ёғади...


2021 й.


Р. Б.

#эски_дафтардан | @Rahmat_Bobojon
4🔥3👍2👏1
Мен ҳақда хабар бор, ишон хабарга,
Тугаса кўзларнинг мунгли тоқати.
Оқшомлари ҳайри битмас шаҳарга –
Ёмғирлар ёғади,
қорлар ёғади...


#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
1👍1🔥1
Ramiz Rövşən – Qara paltarlı qadın | Ромиз Равшан – Қора палтоли аёл — Шоирнинг ўзи ўқиган.

Ҳозирча тинглаб, завқланиб туринг, бироздан сўнг каминанинг таржимасида ушбу ажойиб шеърни ўқишингиз мумкин бўлади.

Тинглаш: https://www.youtube.com/watch?v=m_zctaJfb8s

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
🔥1
Ромиз Равшан

ҚОРА ПАЛТОЛИ АЁЛ


Эркаклар бир бўлмас, отамнинг ўғли, –
Қўрқоғи бор, йигити бор.
Бироқ ҳар эркакнинг ўлгандан сўнгра
қабри узра йиғламоқ-чун,
Бир қора палтоли гўзал аёлга умиди бор.

Сен ўлганда
ким бўлажак кўзларингни ёпувчи?
Қариндошми ёхуд
бир ёт бўлажак.
Бу дунёда,
эҳтимол, сен учун энг кўп йиғловчи
Сен энг кўп йиғлатган аёл бўлажак.


Кўзёшлари ювиб қабртошингни,
Қабринг узра турганида, айтажаксан, ё Худо,
Неча йиллар мен йиғлатган бу аёл
ахир қандай асрай олган
бу қадар кўзёшини?


Бир бора
На сочини силай олдим,
На артолдим кўзёшин.
Қароғимга ботар энди
Сочларининг ҳар тори.
Йиллар бўйи
бу аёлга ахир минг ғам бергандим,
Энди нега яна чекар дардимни?


Бу аёл
қабртошимни
ўпиб, қучоқлашдан кўра,

Муштласа, минг муштласа яхшийди.
Қабримнинг устида йиғлашдан кўра,
Мени сўйса, яна сўйса яхшийди.

Кетгил-кетгил, қора палтоли аёл,
Тўхта-тўхта, қора палтоли аёл.
Бу қабр ҳам минг қабрдан биридир,
Тобутимни қанча босдинг бағрингга.
Барча менга йиғлаганлар тўхтади,
Сен ҳам тўхта, қабрим темир, йиғлама...


Озарбойжончадан Раҳмат Бобожон ўгирмаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍21🔥1👏1🤩1
Сен ўлганда
ким бўлажак кўзларингни ёпувчи?
Қариндошми ёхуд
бир ёт бўлажак.
Бу дунёда,
эҳтимол, сен учун энг кўп йиғловчи
Сен энг кўп йиғлатган аёл бўлажак.
..

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
👍6🔥32👏1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал ташрифингдан покланар баҳор,
Васлинг – саҳарликдир, дийдоринг – ифтор,
Сен қутлуғ фармоним, сен олий қарор,
Бу дунёдан то у дунёга қадар.

© Раҳмат Бобожон

#арафа | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥2
#yangi_video

🎬 Aziz Nesin hikoyalar toʻplami mualliflik huquqini olish bilan bogʻliq jarayonlar, noshir va tarjimon fikrlari

👉 https://youtu.be/BCAsTGQpvUw?si=Xj9kYxZRghg5IzsF

📚 @akademnashr
3👍2🎉1
Reza Malekzadeh - Aram Aram (Fan Video)
RezaMalekzadehVEVO
Оҳанги ва сўзлари ажойиб қўшиқ экан!

Нада бу ишқимиз учун, нада мен девонанг учун сафар этдинг,
Нада абгор ҳолим учун, бу ҳоли вайронанг учун назар этдинг,
Нада сен келдинг оқибат, нада бу ишқимиз учун ҳатар этдинг,
Нада кетар вақтинг менга яна кетишинг ҳақида хабар этдинг.


Қуйида қўшиқнинг матнини таржима қилдим, бир ўқиб кўринглар...

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
5🔥2
Ризо Маликзода ижросидаги "Аста-аста" қўшиғи таржимаси

* * *
Нада бу ишқимиз учун, нада мен девонанг учун сафар этдинг,
Нада абгор ҳолим учун, бу ҳоли вайронанг учун назар этдинг,
Нада сен келдинг оқибат, нада бу ишқимиз учун ҳатар* этдинг,
Нада кетар вақтинг менга яна кетишинг ҳақида хабар этдинг.

Аста-аста юрагимдан ўрин олдинг, эй ошино,
Аста-аста ўтиб кетдинг ёнгинамдан номеҳрибон,
Эй воҳки бу ғамдир бепоён.

Бу тун оқшом хаёл суриб, сўзладим, кулдирдим яна,
Бу тун оқшом кўчамда ҳар тунгидайин юрдим яна,
Мен ёмғирсиз булутдек нолон.

Агар ошиқ эрурсан, кел энди қолгин мен ила,
Агар шикастадирсан, мени бил ўзингдай ҳаста,
Токи қол бу руҳимла ҳар он.

Барча ўтган ишларни ёдингдан чиқармагил,
Агар дилинг истаса, фақат мени кўргани кел,
Сен менга келгин эй ёрижон.

Эй қалбимнинг гули, кетишинг қилди беҳонумон,
Эй кўксимдаги дард, сен олисда, мен девона ҳамон.
Мен бир парвона ёнингда, сен қолмадинг, кўксим ўйдинг,
Сен менинг бир шамим эдинг, охир қалбимга ўт қўйдинг.

*таваккал

Раҳмат Бобожон таржимаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
5🔥3
Ўрҳон ПОМУҚ

БЎҒОЗНИНГ СУВЛАРИ КАМАЯЁТГАНИДА


“Ҳеч нарса ҳаёт қадар ҳайратлантирувчи бўлолмайди.
Мақола бундан мустасно”

Ибн ЗЕРҲАНИЙ


Бўғознинг сувлари камаяётганини сиз ҳам сездингизми?
Ишониш қийин. Байрам туфайли кўчага чиққан болаларнинг кайфиятию ҳаяжони билан бир-биримизни махв этаётган айни кунларда ўзи нимадир ўқиб дунёдан хабардор бўляпмизми? Тан олайлик, ҳатто оддий хабарчаларга ҳам тирсагимизни қўйган кема палубаси, орқамиз-орқамизга тегиб ўтирган автобус ўриндиғи, ҳарфлар жимирлаб титраётган оромкурсиларда эринибгина кўз ташлаяпмиз холос.
Мен бу хабарни французларнинг геологияга оид бир журналида ўқидим: Қораденгиз исиб, Оқденгиз музлаётганмиш. Шу туфайли долғали денгизларнинг тубидаги муаззам моғораларга сувлар бўшаниб, тектоник қўзғалишлар натижасида алалоқибат Жебелитарик, Чаноққалъа ва Истанбул бўғозларининг “товони юқори чиқа бошлабди”. Бўғоз соҳилида суҳбатлашган охирги балиқчиларимдан бири денгизнинг минора бўйича келадиган жойида тўр отаётиб кемаси чўкиб кетганини таъкидлаб, шундай сўради: “Бошлиғингиз бу мавзу билан қизиқмайдими ҳеч?”
Билмайман. Мен фақат тезлик билан одимлаётган бу жараённинг яқин келажакдаги оқибатларини биламан. Ҳа, худди шундай, ҳали орадан кўп ўтмай бир пайтлари биз Бўғоз атаган ўша жаннатмакон жой қоп-қора лой билан тўлади, зодагонларнинг оппоқ тишларидай соф ва ялтиллаган қуюқ ботқоқликка айланади. Қайноқ ёз сўнггида эса бу ботқоқлик ҳам кичик қишлоқчани сув билан таъминлаётган булоқ каби секин-аста қурий бошлайди, ҳатто минглаб жилғалардан тушаётган обизилол ҳам унга ёрдам беролмайди, натижада яқин орада бу ерда яшил майса ва мойчечаклар бўй кўрсатмай қўяди. Ана шунда Қиз қалъасидан қараганда даҳшатли кўринадиган бу қопқора ва ваҳший водийда янги ҳаёт бошланажак. Мен эса қўлларида тўла товон қоғозлари ила у ёқдан бу ёққа шошаётган ички ишлар маъмурларининг кўзи билан қараганда илгари “Бўғоз ичи” аталган бу макон бағрида қад ростлайдиган янги бинолар борасида гапирмоқчиман: тунги клублар, бару сайргоҳлар, лунапарклар, қиморхоналар, масжиду дервешхоналар, Марксист фракционлар қароргоҳлари, пластик ишлаб чиқариш заводлари ҳамда пайпоқ тикиш ателелари... Энг ачинарлиси, бу ердан ҳозирданоқ Ширкати Ҳайриядан қолган кемалар қисмлари, сув идиш қопқоқларию денгиз ўтлари ястанган майдонлар кўриниб туради. Сувлар бир лаҳзада камайган сўнгги кунларда қуруқликдаги Американ трансатлантиклари ва ёсунли ион устунлари орасида эскиргани билинмаган, оғизларини очиб тангриларга ёлворган келт ва ликяликларнинг суяклари ҳам кўзга ташланади. Мен эса сувўти билан қопланган Византия ҳазиналари, кумуш ва темир санчқи-қошиқлару минг йиллик шароб шишаси, турли-туман нозик оғизли сув идишлари орасида юзага келадиган бу маданиятнинг антиқ ўчоқ ва лампаларини ёқувчи энергия манбайи шу ботқоқликдаги эски Ромен петрол танкери эканини ўйлайман. Бироқ асл тайёр бўлишимиз керак бўлган нарса бошқа, у — бутун Истанбулни ажойиб жилғалари суғорадиган бу лаънати маконда ўтмишда еростидан пиқирлаб чиққан заҳарли газлар, қуриётган ботқоқликлар, қалқону қилич парчалари, “янги жаннатларини” кашф этган каламушлар галаси келтирган янги ва бедаво ҳасталикдир. Буни аниқ биламан ва огоҳлантираман: ўша кун бу ҳасталик ёйилгани учун тиканли симлар билан ўралган вилоятдаги барча фалокатлар бизнинг фойдамизга ишлайди.
👍1
Энди бир пайтлар Бўғознинг ипак сувларини кумуш янглиғ ялтиратган ойни кузатган балконлардан кўмилмай, шошилинч ёндирилган мурдаларнинг мовий тутуни осмонга ўрлаётганини томоша қиламиз. Бўғоз соҳилида мажнунтол ва арғувонларнинг ёқимли салқинлигини ҳидлаб, шароб ичган жойимизда энди чириган мурдаларнинг нафасимизни қайтарган сассиқ ҳидини сезамиз. Балиқчилар қатор-қатор тизилган пристанларда энди Бўғоз шовуллаши ва баҳор қушларининг нағмаси эмас, минг йил илгариги қўрқув билан денгизга тўкилган сандиқ-сандиқ қилич, ҳанжар, занглаган тўп, тўппонча ва милтиқларни қўлга олиб, ўлим ҳавотири ичида бир-бирига қарши кураш бошлаган аскарларнинг ҳайқириқлари эшитилади. Энди бир пайтлардагидек денгизбўйи қишлоқларида яшаган истанбулликлар кечқурун уйларига ҳориб-чарчаб қайтишаётганида йўсин ҳидини туйиш учун улови деразасини катта очишмайди, аксинча чириган мурдаю ботқоқлик иси кирмасин дея рангдор чироқлар билан ёритилган пастдаги ўша қўрқинчли қоронғилик томоша қилиб бориладиган қишлоқ автобусларининг деразаларига газетаю мато парчаларини тиқиб қўйишади. Балонсотар ва айёр ҳалвочилар тўпланадиган соҳил қаҳвахоналарида бундан кейин денгиз флоти байрамлари эмас, қизиқувчан болакайлар осмонга отган салютларининг қирмизи тасвирига боқамиз. Қотган нон бўлаклари, долғали денгиз соҳилга улоқтирган Византия тангаларию бўш консерва қутиларини йиғишда уста бўлиб кетган лодосчилар бир пайтлар соҳилбўйининг сел ювган қишлоқлардаги ҳароб уйларидан эмас, Бўғознинг соҳилга улоқтирган қаҳва қайнатгич, қушига йўсин илакишган деворсоатлар ва мидиялар билан қопланган қора пианиноларини олишлари мумкин холос. Ана шундай кунларнинг бирида мен ярим кечаси тиканли симлар ўраган бу “янги жаҳаннам”га қора Каделакни топиш илинжида сузиб бораман.
Қора каделак – бундан ўттиз йил аввал хорижлик муҳбир пайтимда, можароларини кузатаётган ва бошлиғи бўлган бир мафияхонанинг киришидаги икки Истанбул расмига ҳайрон тикилган бейўғлилик босқинчининг (“гангстер” дейишга тилим бормайди) олифта машинаси эди. Бу машинанинг яна бири Истанбулда ўша даврнинг темирйўл бойваччаси саналган Дағделен, яна бири эса папироссотар Маъруфда бор эди. Газетачилар сўнгги онларини бир ҳафта ўрганиб, тақдирини афсоналаштириб юборган босқинчи бир куни тунда милиция қувлаганида севгилиси билан, баъзи гапларга қараганда мастлигидан, баъзи иддаоларга кўра эса атайлаб отини жарликка отган ўғри каби Оқувчи бурнидан Каделаки билан Бўғозга ўзини ташлайди. Излаптопарлар денгизостида қанча излаб топишолмаган, газеталару ўқувчилар қисқа вақтдан сўнг унутган ушбу Каделакни қаердан топишни мен аниқ биламан.
Машина ҳозир илгари Бўғоз аталган янги макон қаърида, яъни ичига қисқичбақалар ин қурган етти юз йиллик туфлию этиклар, туя суякларию номаълум севгилисига ёзилган ишқ мактубларига тўла шишалар, лойқа тубсизликда ялтираётган олмос, исирға, сув идиш қопқоқларию юмшоқювгич ва чиғаноқ уюмлари билан қопланган нишаблар орқасидаги кўзга кўринмас жойда, чириган мавна ўласкалари ин қилган, истаб-истамай қурилган эроин лабороторияси ҳамда ярамас қолбасахўрлар сўйган бейгиру эшаклар қони билан суғорилган денгиз қумлоғидан нарида ётибди.
👍1🔥1
Илгари “Соҳил йўли” аталган, ҳозир эса кўпроқ тоғ йўлига ўхшаган асфалтдан ўтаётган машинанинг сигналларини эшитиб, бу даҳшатли қоронғилик сукунати ичра машинани излар эканман, бир вақтлар чўкиб кетган ва букилган тана холатини ҳалигача сақлаётган сарой аёнларию хизматкорлари ҳамда асоларини қучоқлаб олган, билакларига ўқ теккан Ортадокс руҳонийларининг склетларига дуч келаман. Тўпхона прситанидан Чаноққалъага аскар юборган Гулжамол кемасини тарпедалаш истагида йўлга чиққан ва балиқчилар тўрларию қиррадор қояларга урилиб денгизга чўкиб кетган инглиз сувости кемасининг печка қувуридан бир вақтлар перископ сифатида, кейин ундан ҳаво етмай оғзи очиқ қолган инглиз склетлари, кейинчалик эса усти сифатли мато билан қопланган албай креслосида Хитой чинниларида оқшомги чойини ичиш учун Ливерпул дастгоҳларида ишлаб чиқарилган янги хонадонларига ўзида йўқ хурсанд шошаётган ватандошларимиз газплитаси сифатида фойдаланганини англайман. Қуюқ қоронғиликдан янаям нарироқда эса Кайзер Вилгелм зирҳли кемасининг занглаган лангари ва телевизор экранига рўбарў келаман. Шунингдек, у ерда талон-тарож этилган Женевиз ҳазинасининг қолган қисми, оғзи лой билан тўла тўпотар, номи аллақачон йўқолиб кетган баъзи давлату қавмларнинг чиғаноқ остидаги санам ва бутлари ҳамда мис қандилнинг лампочкалари ҳам яққол кўриниб туради. Денгизнинг тобора қуйига тушган, ботқоғу қоялар ичида юрган сайин занжирланган ва бардош билан юлдузларни кузатаётган асир склетларига кўзим тушади. Эҳтимол, йўсин дарахтидан ишланган мунчоқ, кўзойнагу соябонларга эътибор бермасман, бироқ умид билан ҳали ҳамон оёқда турган муҳташам от склетига оғир қурол-яроғу совути билан минган Ҳочли отлиқларига бир зум диққат ва қўрқув ила боқаман. Усти мидиялар билан қопланган, рамз ва қуроллари ўзига хос бўлган Ҳочли склетлари ҳозир ёнбошида турган қора Каделакни кутишганини шу маҳал англаб етаман.
Қаердан келгани номаълум фосфорли ёруғликда гоҳ-гоҳи билинар-билинмас ёритилаётган қора Каделакка вазмин, қўрқув ичида, худди ёнидаги Ҳочли аскаларидан рухсат олгандек ҳурмат билан яқинлашаман. Каделакнинг эшиги қулфини очишга урунаман, аммо бошдан-оёқ мидия ва сувўтлари билан қопланган муҳит менга кечув бермайди, унинг яшилтус деразалари сира жойидан қўзғалмайди. Шу пайт чўнтагимдан ручкамни олиб, орқаси билан ойнани қоплаган қалин ва яшил йўсинни тозалайман. Тун ярмидаги бу қўрқинчли қоронғиликда гугурт ёққанимда эса машинанинг Ҳочли зирҳллари каби ҳануз ялтираётган чамбараги, никелли ҳисоблагичи, кўрсаткичю соати ҳамда ўша қароқчи ва маҳбубининг билакузукли нозик қўлларию узукли бармоқлари билан бир-бирини қучоқлаб ўтирган склетларига дуч келаман. Уларнинг нафақат бир-бирига ёпишган ияк, балки бош суяклари ҳам битмас-туганмас бўса билан абадийга бирлашганди. Ўшанда, гугуртимни қайта ёқмай яна орқага, нурафшон шаҳарга қайтаётганимда фалокат онларида ўлимни кутиб олишнинг энг тўғри ва бахтиёр йўли шу эканини хаёл қилганча олисдаги севгилимга азоб ичра шундай дейман: “Жоним, гўзалим, ғамгиним, фалокатлар замони келди, кел менга! Қаерда бўлсанг ҳам, кел, балки сигарета тутуни билан тўлган ижодхонада ёхуд кир-чир ҳиди анқиётган уйнинг пиёз ҳиди қоришиқ ошхонасидадирсан, балки пала-партиш ва тўзғиган ётоқхонада... Қаерда бўлсанг бўл, фурсат битди, кел энди! Кел, ахир яқинлашаётган қўрқув фалокатини унутиш учун қора пардалари тортилган нимқоронғу хонанинг жимлигида бору йўқ кучимиз билан бир-биримизни қучоқлаб, муборак ўлимни кўзламоқ вақти етди!”

“Қора китоб” романидан парча


Турк тилидан
Раҳмат Бобожон
таржимаси


Лотинча ўқиш учун: https://teletype.in/@rahmatbobojon/orhon_pomuq_qora_kitobdan

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
🔥2👍1
Ўшанда, гугуртимни қайта ёқмай яна орқага, нурафшон шаҳарга қайтаётганимда фалокат онларида ўлимни кутиб олишнинг энг тўғри ва бахтиёр йўли шу эканини хаёл қилганча олисдаги севгилимга азоб ичра шундай дейман: “Жоним, гўзалим, ғамгиним, фалокатлар замони келди, кел менга! Қаерда бўлсанг ҳам, кел, балки сигарета тутуни билан тўлган ижодхонада ёхуд кир-чир ҳиди анқиётган уйнинг пиёз ҳиди қоришиқ ошхонасидадирсан, балки пала-партиш ва тўзғиган ётоқхонада... Қаерда бўлсанг бўл, фурсат битди, кел энди! Кел, ахир яқинлашаётган қўрқув фалокатини унутиш учун қора пардалари тортилган нимқоронғу хонанинг жимлигида бору йўқ кучимиз билан бир-биримизни қучоқлаб, муборак ўлимни кўзламоқ вақти етди!”


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
2👍1
2025/07/13 08:59:38
Back to Top
HTML Embed Code: