Telegram Web Link
МЕТРОДАГИ ЁЛҒИЗЛИК ҲАҚИДА УЧ ШЕЪР

1
Ҳар бекат жимгина тазарру айтар,
Ўксиб олиб кетар оҳларни поезд.

О, фақат ўзини ўзига қайтар,
Бир нажот тиланиб келгани бу кез.

Таҳқирдир топгани кўнглини ёзиб,
Қара, ҳисларининг дояси сукут.
Қора шляпасин кўзгача босиб,
Кетиб бораяпти олифта йигит.

“Аларга ишонма!” Ўйлайди бу дам:
“Ёлғон, мақтовларга учмадим ҳаргиз...”
Ахир у зўр шоир ва яхши одам,
Уни танимайди жингалаксоч қиз.

Тошкент – туйғулари покиза жувон,
Жисмида ўрмалар оқ илон – дилгир.
Ювар қир кўнглини йигитнинг бу он –
Ернинг остидаги аламли кулги...
Унинг дунё билан сира иши йўқ,
Фақат алданмоқлик қўлидан келар.
Метро бор. Далда бор. Кўнгил эса тўқ,
Поездлар тўхтайди, поездлар елар...

Тилсиз ташвишлардан кўксини асраб,
Кунлари кўзидан аразлаб ўтар.
Уйида яшайди бир дунё ҳасрат,
Уни ҳовлисида ёлғизлик кутар.

Шеър эса умрини қирқувчи сўроқ,
Ҳовучлаб сочади дақиқаларни.
Тан олгиси келмас, билса-да бироқ
Ернинг остидаги ҳақиқатларни...


2
Лаҳзада Тошкентни забт этар йигит,
Телбалик истаги – тентимоқ бунда.

Ўткинчи дунёнинг ташвиши унут,
Шаҳарни айланиб чиқар бир тунда.

Сиз уни кечиринг! Кўнгли, бори шу –
Бир қараши йиғи, бир қараши оҳ.
Манзилсиз йўлларда тушунинглар у
Темир шпаллардан тилайди паноҳ.

Излар олиб борар дунё осуда,
Излар олиб борар йиғи, видога.
Излар олиб борар бекатлар – ситам,
Излар олиб борар ҳатто Худога.
Излар олиб борар Чилонзор, Чорсу,
Излар олиб борар байрам, мотамга.
Излар олиб борар ҳар касга, аммо
Излар олиб бормас битта одамга...

Юрагимдан ўсиб чиқмайди қанот,
Ҳеч қачон келмаса тушлар ўнгидан.
Тун бўйи бир сени излайман, ҳайҳот,
Айт, ахир бормисан излар сўнгида?

Кўнглимни сен берган соғинчга ўраб,
Қанчалар интилдим, қанча чопмадим,
Ернинг остида ҳам ҳаттоки қара,
Сенга олиб борар изни топмадим...


3
Ер ости – чўнг узлат, бекатлар – ғашдай,
Дайдишлар бир куни оғир келар жон!
Энди туюлади мовий кўзёшдай,
Фақат чақаларга олинган жетон...


2020 й.

Раҳмат Бобожон

#эски_дафтардан | @Rahmat_Bobojon
Ер ости – чўнг узлат, бекатлар – ғашдай,
Дайдишлар бир куни оғир келар жон!
Энди туюлади мовий кўзёшдай,
Фақат чақаларга олинган жетон...


#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
Раҳмат Бобожон. Шеърларни шоирнинг ўзи ўқиган

Эшитиш учун:
https://www.youtube.com/watch?v=1jzvGci2-nw

Адабиётнинг сирли оламига Қувончбек Мамиралиевнинг ютуб саҳифаси орқали сафар қилинг. Обуна бўлишни ҳам унутманг!

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Китоб ҳақида буюклар нима дейди?

* * *
Китоб замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга ташиётган ҳикмат кемасидир.

Френсис Бекон

* * *
Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.

А. Ҳ. Бахманёр

* * *
Яхши китобларни бугун ўқинг, ёмон китобларни ўқишга эртага албатта вақт топилади.

Исаак Барроу

* * *
Нодонлар-ла ўтириб-турмоқдан китоб билан ёлғиз қолмоқ яхшироқдир.

Қосимбек Зокир

* * *
Китоб қанчадир йиллардан кейин сизга манзур кела бошласа, бу унинг яхши китоб эканидан далолатдир.

Георг Лихтенберг

* * *
Китоб йиғиш яхши ишдир, уларни ўқимоқ эса фойдали.

Френческо Петрарка

* * *
Китоб ўқимаган одамнинг мурдадан фарқи йўқ.

Томас Жефферсон

* * *
Китоблар сизни минглаб аср аввал дунёдан ўтган доҳийлар билан учраштиради.

Рене Декарт

* * *
Инсон — қанча ўқисанг ҳам битмайдиган китобдир.

Ҳожи Бактош Вали

* * *
Китоб ҳаётнинг энг олис ва қоронғу йўлларига нур бахш этган афсонавий чироқдир.

Андрей Упит

* * *
Китоблар овозсиз муаллимлардир.

Питер Гилле

Таржимон ва тўпловчи: Раҳмат Бобожон

Ҳикматлар давоми шу ерда: https://teletype.in/@rahmatbobojon/kitob_haqida_hikmatlar

Ютуб орқали тинглаш: https://www.youtube.com/watch?v=B2fP-AaXmQ0&t=17s

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Forwarded from Feruza Xayrullayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzoq vaqtdan buyon o‘ylangan bir loyiha boshlanyapti. Hali u bilan bog‘liq rejalarimiz bisyor. Hozircha esa yaqin kunlarda taqim qiladiganlarimizni muntazam kuzatib borish uchun sahifalarimizga obuna bo‘lib oling. Chunki sizga aytadiganlarimiz ko‘p...

Aytgancha, xabarni, sahifalarni, tizerni ulashib qo'yishingiz ham mumkin.

Instagram
You tube

@FeruzaXayrullayeva
Каминанинг ижодий фаолияти ҳақида мамлакатимизнинг етакчи расмий порталларидан бири — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ўзбек ва рус тилларида мақола эълон қилинди.

Меҳнати сингганларнинг барчасига раҳмат!

Ўзбек тилида:
https://uza.uz/uz/posts/turk-dunyosi-kitob-sevarlariga-sara-asarlarini-etkazishga-harakat-qilyapman-rahmat-bobozhon_721717

Рус тилида:
https://uza.uz/ru/posts/donesti-do-chitateley-proizvedeniya-klassikov-i-sovremennikov_712555

#бугун | @Rahmat_Bobojon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАСИРАТ

Бир олий қайғуни кўзлаб борарман,
Ичикиб борарман, бўзлаб борарман,
Исмингни шеъримга сўзлаб борарман.

Қисмат лабларимга майт тутар тахир,
Изласам, бир сени излаб борарман,
Сира англамайсан, билмайсан, ахир...

Ахир яшаётган шаҳаримиз бир –
Мен – ғариб бандангга парво қилмайсан.
Толе сийлаб берган хабаримиз бир –
Бўлмасми бир марта кулсанг, жилмайсанг?
Ҳатто ичаётган заҳаримиз бир –
Нега англамайсан, нега билмайсан?

Мунрайман, хатарноқ йўлларим тугун,
Сабоҳим таърифин ёниб айтадир:
“Йўлама! Бу ҳижрон йўриғи узун,
Саодат туҳфаси жуда майдадир!”


Бўғзингда базм этди мангу бўзларинг,
Ишқсизлик матлаби аърофмасмиди?
Бу қутлуғ йўлларда билма танаффус.
О, сенинг кўзларинг, ғамнок кўзларинг –
Юрагим излаган тавофмасмиди?
Ҳамон англамайсан, билмайсан ҳануз...


Айтмоқ кўп оғирдир, англа, бу сўзни,
Унутилиш ишққа бўлса ҳосила.
Билмадим, бир куни учрашармизми
Муқаддас бу йўлнинг интиҳосида?!


27 май, 2025 й.

Р. Б.

#англов | @Rahmat_Bobojon
Ахир яшаётган шаҳаримиз бир –
Мен – ғариб бандангга парво қилмайсан.
Толе сийлаб берган хабаримиз бир –
Бўлмасми бир марта кулсанг, жилмайсанг?


#англов | @Rahmat_Bobojon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШУ КУНЛАРДА…

менга берилган энг кўп савол “Наҳотки аъзо эмасдингиз?”

Шу сўзнинг ўзиёқ мен учун аъзоликдан афзал!


Муносиб кўрганлардан миннатдорман!

#бугун | @Rahmat_Bobojon
НОБЕЛ мукофоти соҳиблари орасида ЎЗБЕК МУАЛЛИФЛАРИни кўрамизми?

Узунқулоқ гапларга қараганда, баъзи бировларнинг ғариб фикрига кўра камина Раҳмат Бобожон ўзбек ижодкорларининг "асарларингизни таржима қилиб бераман" деб "пулини шилиш"га уста экан. Қойил!

Ҳа, мен ким четда чиқишни истаса таржима қилавераман, аммо саралашни уларнинг бўйнига қўяман. Мисол учун, ҳозир ўзимизнинг бозорларда "сариқ китоблар" оз дейсизми? Хўш, эй сиз баланд дидли ўқирманлар, уларни ўқийсизми? Албатта, йўқ!
Шундай экан орқадан бундай гапириш ва ўйлашнинг нима кераги бор?!

Ҳолбуки, менинг таржималарим ва бу борада қилаётган ишларим ҳақида ўзим эмас, турк ва озарбойжонлик ижодкорлардан эшитиш етарли.

Яқинда камина тайёралаган ва таржима қилган бир тўпламга Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос, “Хазон” журнали бош муҳаррири Али Бей Озарий (ўз ихтиёри билан!) сўзбоши ёзди. У ўз сўзида Озарбойжонда ўзбек адабиётига қизиқиш юқорилигини таъкидлаб, шундай дейди: “Сўнгги пайтларда Озарбойжон аудиторияларида ўзбек адабиётига қизиқиш ошмоқда. Бунга сабабчилардан бири ёш таржимон, шоир Раҳмат Бобожондир. У ўзбек тилидан Озарбойжон ва турк тилларига оригинал таржималар қилади, ўзбек адабиёти намуналарини ҳар икки ўлкада ўқилишига уринади. Ёш бўлишига қарамай ҳаддан ортиқ кўп ишлайди ва муайян натижаларни ўртага қўйиб, катта ишларни амалга оширмоқда".

Али Бей муаллимнинг ушбу фикрлари менга жуда ёқди: "У тақдим қилган намуналарда башарий мавзулар асосий ўрин эгаллаган. Баъзи шоир ва ёзувчилар асарларида шундай тушунча ва идеаларга дуч келасизки, улар миқёсига кўра асло дунё адабиёти инжуларидан ҳисобланган Нобел мукофоти соҳиблари асарларидан заиф эмас".

Муаллиф ушбу сўзидан кейин ўринли ва аччиқ саволни ўртага қўяди: "Шу маҳал бир савол одамни ўйлантиради: Нобел ёхуд дунё миқёсидаги мукофот соҳиблари орасида ўзбек муаллифлари борми? Улардан бу халқаро мукофотларга тақдим этилганлар кимлар?"

Хўш, қайси валломатда бунга жавоб бор? Ишонинг, агар мен эмас (менку гап-сўзларга эътибор бермайман!), мен каби умидвор таржимонларнинг бошини қирқаверишса, қўллаб-қувватлашмаса, ортидан шундай "минғирлайверишса" бу саволга ҳали-бери жавоб беролмаймиз! Аммо менинг бир фелим борки, ана шу одамларга раҳмат айтгим келади, агар улар бўлмаганида ўзимни бунчалик ўтга солмас, тиришмаган бўлардим балки...

Озарбойжонлик ўзбек адабиёти мухлисига миннатдорлик билдириб, ўзим ҳақдаги мақтовли жойини ҳам гапимга қистираман: "Раҳмат Бобожоннинг қайси давлат мансаби ёки адабиёт узра ижтимоий статусли вазифага эгалигини билмайман. Бироқ ундаги иштиёқ, жўшқинлик ва меҳнатсеварликни кўриб ҳайратланмаслик мумкин эмас. У бир одамнинг эмас, балки бутун гуруҳ қиладиган ишни маҳорат билан уддаламоқда. Унинг қандай мавқега эга бўлишидан қатъий назар ўзбек адабиёти инжуларини халқаро жабҳаларда тарғиб қила олишига ишончим комил. Раҳмат Бобожонда бунга куч, иштиёқ ва потенциал мавжуд”.

Миннатдорман, қардошлар, бор бўлинг, оға-иниларим! Сизлар ўзбек адабиёти вакиллари Нобел ёки бирор нуфузли халқаро мукофот олишига ишонар экансиз, биз (таржимонлар) бу йўлда давом этаверамиз!

#бугун | @Rahmat_Bobojon
Ушбу расм Али Бей муаллимнинг тўпламга ёзган сўзбошиси қирқмасурати (бемалол ўқиб, англаб оласиз, менимча)

#бугун | @Rahmat_Bobojon
📚 🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

1️⃣ Anton Chexov: Kuchuk yetaklagan xonim (hikoyalar)

Tarjimon: Humoyun
Narxi: 50 000 so‘m


2️⃣ Andrey Platonov: Jon (roman)

Tarjimon: Sharifjon Ahmad
Narxi: 50 000 so‘m


3️⃣ Andrey Platonov: Xandaq (roman)

Tarjimon: Sharifjon Ahmad
Narxi: 50 000 so‘m


4️⃣ Arkadey Averchenko: Oltin asr (hikoyalar)

Tarjimon: Rahmat Bobojon
Nashrga tayyorlash jarayonida


Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo | +998994331677

📍 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beriladi.

📘 @akademnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Матназар Абдулҳаким нафақат Шеъра, балки Сўзам дим усто бўлган 😄

Давоми шўллада: https://www.instagram.com/reel/DLaU7bNINmu/?igsh=MXYxOXR4bmJrdmozMw==

#бирга_кулишамиз | @Rahmat_Bobojon
2025/06/27 17:40:46
Back to Top
HTML Embed Code: