АЖОЙИБ ХУШХАБАР
Яқинда ижодий ишларим, хусусан, таржималарим Она тилидан миллий сертификат имтиҳонлари асарлар рўйҳатига киритилгани, бир-икки курсдошу танишларим уларни ўқиб, тайёрланаётгани дарагини эшитгандим.
Бугун эса ижод мактабида ўқиётган ўқувчилардан бири ушбу суратларни жўнатиб, таржималарим улар ўқиётган 10-синф Адабиёт дарслигидан жой олганидан хабар берди.
Ўйлайманки, машқларим ўзбек ўқувчилари қалбидан жой олади!
#бугун | @Rahmat_Bobojon

Адабиёт менинг ҳаётим, Сўз менинг энг қадрли бойлигим. Ҳамиша унга суянaман, уни бошга кўтарaман, ундан паноҳ тиланаман, токи юрагим истаганича яшай олсин!
Ўйлайманки, машқларим ўзбек ўқувчилари қалбидан жой олади!
#бугун | @Rahmat_Bobojon
1👍11🔥7❤3🎉2
Раҳмат Бобожон. Шеърларни шоирнинг ўзи ўқиган
Эшитиш учун: https://www.youtube.com/watch?v=1jzvGci2-nw
Адабиётнинг сирли оламига Қувончбек Мамиралиевнинг ютуб саҳифаси орқали сафар қилинг. Обуна бўлишни ҳам унутманг!
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon

YouTube
Rahmat Bobojon ijodidan. She'rlarni shoirning oʻzi oʻqigan.
Rahmat Bobojon ijodidan. She'rlarni shoirning oʻzi oʻqigan. Раҳмат Бобожон ижодидан. Шеърларни шоирнинг ўзи ўқиган.
👍4
Китоб ҳақида буюклар нима дейди?
* * *
Китоб замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга ташиётган ҳикмат кемасидир.
Френсис Бекон
* * *
Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.
А. Ҳ. Бахманёр
* * *
Яхши китобларни бугун ўқинг, ёмон китобларни ўқишга эртага албатта вақт топилади.
Исаак Барроу
* * *
Нодонлар-ла ўтириб-турмоқдан китоб билан ёлғиз қолмоқ яхшироқдир.
Қосимбек Зокир
* * *
Китоб қанчадир йиллардан кейин сизга манзур кела бошласа, бу унинг яхши китоб эканидан далолатдир.
Георг Лихтенберг
* * *
Китоб йиғиш яхши ишдир, уларни ўқимоқ эса фойдали.
Френческо Петрарка
* * *
Китоб ўқимаган одамнинг мурдадан фарқи йўқ.
Томас Жефферсон
* * *
Китоблар сизни минглаб аср аввал дунёдан ўтган доҳийлар билан учраштиради.
Рене Декарт
* * *
Инсон — қанча ўқисанг ҳам битмайдиган китобдир.
Ҳожи Бактош Вали
* * *
Китоб ҳаётнинг энг олис ва қоронғу йўлларига нур бахш этган афсонавий чироқдир.
Андрей Упит
* * *
Китоблар овозсиз муаллимлардир.
Питер Гилле
Таржимон ва тўпловчи: Раҳмат Бобожон
Ҳикматлар давоми шу ерда: https://teletype.in/@rahmatbobojon/kitob_haqida_hikmatlar
Ютуб орқали тинглаш: https://www.youtube.com/watch?v=B2fP-AaXmQ0&t=17s
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon

Teletype
Kitob va kitobxonlik haqida hikmatlar
* * *\nKitob zamonlar dengizida sayohat qilayotgan va o‘zining qimmatbaho yukini avlodlardan-avlodlarga tashiyotgan hikmat kemasidir.
👍3❤1🔥1
Forwarded from Feruza Xayrullayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzoq vaqtdan buyon o‘ylangan bir loyiha boshlanyapti. Hali u bilan bog‘liq rejalarimiz bisyor. Hozircha esa yaqin kunlarda taqim qiladiganlarimizni muntazam kuzatib borish uchun sahifalarimizga obuna bo‘lib oling. Chunki sizga aytadiganlarimiz ko‘p...
Aytgancha, xabarni, sahifalarni, tizerni ulashib qo'yishingiz ham mumkin.
Instagram
You tube
@FeruzaXayrullayeva
Aytgancha, xabarni, sahifalarni, tizerni ulashib qo'yishingiz ham mumkin.
You tube
@FeruzaXayrullayeva
❤2👍1🔥1
Каминанинг ижодий фаолияти ҳақида мамлакатимизнинг етакчи расмий порталларидан бири — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ўзбек ва рус тилларида мақола эълон қилинди.
Меҳнати сингганларнинг барчасига раҳмат!
Ўзбек тилида: https://uza.uz/uz/posts/turk-dunyosi-kitob-sevarlariga-sara-asarlarini-etkazishga-harakat-qilyapman-rahmat-bobozhon_721717
Рус тилида: https://uza.uz/ru/posts/donesti-do-chitateley-proizvedeniya-klassikov-i-sovremennikov_712555

Uza.uz
Турк дунёси китоб севарларига сара асарларини етказишга ҳаракат қиляпман — Раҳмат Бобожон
Нафақат яхши ёзадиган, балки ўзгаларнинг асарларини маромига етказиб таржима қиладиган шоирлар бор. Улардан бири истиқбо
👏5❤2🔥1
Сиз бу овозни биласиз!
Бу каминанинг “Римма Аҳмедова”си))
Шу ерда: https://www.instagram.com/reel/DJ6tnbfBvf2/?igsh=N3Q0cjk2eWJudnVn
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Бу каминанинг “Римма Аҳмедова”си))
Қўлласангиз, фикрларингизни билдирсангиз хурсанд бўламиз!
Шу ерда: https://www.instagram.com/reel/DJ6tnbfBvf2/?igsh=N3Q0cjk2eWJudnVn
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
❤3👍2🔥1
БАСИРАТ
Бир олий қайғуни кўзлаб борарман,
Ичикиб борарман, бўзлаб борарман,
Исмингни шеъримга сўзлаб борарман.
Қисмат лабларимга майт тутар тахир,
Изласам, бир сени излаб борарман,
Сира англамайсан, билмайсан, ахир...
Ахир яшаётган шаҳаримиз бир –
Мен – ғариб бандангга парво қилмайсан.
Толе сийлаб берган хабаримиз бир –
Бўлмасми бир марта кулсанг, жилмайсанг?
Ҳатто ичаётган заҳаримиз бир –
Нега англамайсан, нега билмайсан?
Мунрайман, хатарноқ йўлларим тугун,
Сабоҳим таърифин ёниб айтадир:
“Йўлама! Бу ҳижрон йўриғи узун,
Саодат туҳфаси жуда майдадир!”
Бўғзингда базм этди мангу бўзларинг,
Ишқсизлик матлаби аърофмасмиди?
Бу қутлуғ йўлларда билма танаффус.
О, сенинг кўзларинг, ғамнок кўзларинг –
Юрагим излаган тавофмасмиди?
Ҳамон англамайсан, билмайсан ҳануз...
Айтмоқ кўп оғирдир, англа, бу сўзни,
Унутилиш ишққа бўлса ҳосила.
Билмадим, бир куни учрашармизми
Муқаддас бу йўлнинг интиҳосида?!
27 май, 2025 й.
Р. Б.
#англов | @Rahmat_Bobojon
Бир олий қайғуни кўзлаб борарман,
Ичикиб борарман, бўзлаб борарман,
Исмингни шеъримга сўзлаб борарман.
Қисмат лабларимга майт тутар тахир,
Изласам, бир сени излаб борарман,
Сира англамайсан, билмайсан, ахир...
Ахир яшаётган шаҳаримиз бир –
Мен – ғариб бандангга парво қилмайсан.
Толе сийлаб берган хабаримиз бир –
Бўлмасми бир марта кулсанг, жилмайсанг?
Ҳатто ичаётган заҳаримиз бир –
Нега англамайсан, нега билмайсан?
Мунрайман, хатарноқ йўлларим тугун,
Сабоҳим таърифин ёниб айтадир:
“Йўлама! Бу ҳижрон йўриғи узун,
Саодат туҳфаси жуда майдадир!”
Бўғзингда базм этди мангу бўзларинг,
Ишқсизлик матлаби аърофмасмиди?
Бу қутлуғ йўлларда билма танаффус.
О, сенинг кўзларинг, ғамнок кўзларинг –
Юрагим излаган тавофмасмиди?
Ҳамон англамайсан, билмайсан ҳануз...
Айтмоқ кўп оғирдир, англа, бу сўзни,
Унутилиш ишққа бўлса ҳосила.
Билмадим, бир куни учрашармизми
Муқаддас бу йўлнинг интиҳосида?!
27 май, 2025 й.
Р. Б.
#англов | @Rahmat_Bobojon
❤6👍6🔥3
Ахир яшаётган шаҳаримиз бир –
Мен – ғариб бандангга парво қилмайсан.
Толе сийлаб берган хабаримиз бир –
Бўлмасми бир марта кулсанг, жилмайсанг?
#англов | @Rahmat_Bobojon
Мен – ғариб бандангга парво қилмайсан.
Толе сийлаб берган хабаримиз бир –
Бўлмасми бир марта кулсанг, жилмайсанг?
#англов | @Rahmat_Bobojon
🔥13❤5👍3🎉1
Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2🎉1💔1
ШУ КУНЛАРДА…
менга берилган энг кўп савол “Наҳотки аъзо эмасдингиз?”
Шу сўзнинг ўзиёқ мен учун аъзоликдан афзал!
Муносиб кўрганлардан миннатдорман!
#бугун | @Rahmat_Bobojon
менга берилган энг кўп савол “Наҳотки аъзо эмасдингиз?”
Шу сўзнинг ўзиёқ мен учун аъзоликдан афзал!
Муносиб кўрганлардан миннатдорман!
#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍12🔥6👏4🎉1
НОБЕЛ мукофоти соҳиблари орасида ЎЗБЕК МУАЛЛИФЛАРИни кўрамизми?
Узунқулоқ гапларга қараганда, баъзи бировларнинг ғариб фикрига кўра камина Раҳмат Бобожон ўзбек ижодкорларининг "асарларингизни таржима қилиб бераман" деб "пулини шилиш"га уста экан. Қойил!
Ҳа, мен ким четда чиқишни истаса таржима қилавераман, аммо саралашни уларнинг бўйнига қўяман. Мисол учун, ҳозир ўзимизнинг бозорларда "сариқ китоблар" оз дейсизми? Хўш, эй сиз баланд дидли ўқирманлар, уларни ўқийсизми? Албатта, йўқ!
Шундай экан орқадан бундай гапириш ва ўйлашнинг нима кераги бор?!
Ҳолбуки, менинг таржималарим ва бу борада қилаётган ишларим ҳақида ўзим эмас, турк ва озарбойжонлик ижодкорлардан эшитиш етарли.
Яқинда камина тайёралаган ва таржима қилган бир тўпламга Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос, “Хазон” журнали бош муҳаррири Али Бей Озарий (ўз ихтиёри билан!) сўзбоши ёзди. У ўз сўзида Озарбойжонда ўзбек адабиётига қизиқиш юқорилигини таъкидлаб, шундай дейди: “Сўнгги пайтларда Озарбойжон аудиторияларида ўзбек адабиётига қизиқиш ошмоқда. Бунга сабабчилардан бири ёш таржимон, шоир Раҳмат Бобожондир. У ўзбек тилидан Озарбойжон ва турк тилларига оригинал таржималар қилади, ўзбек адабиёти намуналарини ҳар икки ўлкада ўқилишига уринади. Ёш бўлишига қарамай ҳаддан ортиқ кўп ишлайди ва муайян натижаларни ўртага қўйиб, катта ишларни амалга оширмоқда".
Али Бей муаллимнинг ушбу фикрлари менга жуда ёқди: "У тақдим қилган намуналарда башарий мавзулар асосий ўрин эгаллаган. Баъзи шоир ва ёзувчилар асарларида шундай тушунча ва идеаларга дуч келасизки, улар миқёсига кўра асло дунё адабиёти инжуларидан ҳисобланган Нобел мукофоти соҳиблари асарларидан заиф эмас".
Муаллиф ушбу сўзидан кейин ўринли ва аччиқ саволни ўртага қўяди: "Шу маҳал бир савол одамни ўйлантиради: Нобел ёхуд дунё миқёсидаги мукофот соҳиблари орасида ўзбек муаллифлари борми? Улардан бу халқаро мукофотларга тақдим этилганлар кимлар?"
Хўш, қайси валломатда бунга жавоб бор? Ишонинг, агар мен эмас (менку гап-сўзларга эътибор бермайман!), мен каби умидвор таржимонларнинг бошини қирқаверишса, қўллаб-қувватлашмаса, ортидан шундай "минғирлайверишса" бу саволга ҳали-бери жавоб беролмаймиз! Аммо менинг бир фелим борки, ана шу одамларга раҳмат айтгим келади, агар улар бўлмаганида ўзимни бунчалик ўтга солмас, тиришмаган бўлардим балки...
Озарбойжонлик ўзбек адабиёти мухлисига миннатдорлик билдириб, ўзим ҳақдаги мақтовли жойини ҳам гапимга қистираман: "Раҳмат Бобожоннинг қайси давлат мансаби ёки адабиёт узра ижтимоий статусли вазифага эгалигини билмайман. Бироқ ундаги иштиёқ, жўшқинлик ва меҳнатсеварликни кўриб ҳайратланмаслик мумкин эмас. У бир одамнинг эмас, балки бутун гуруҳ қиладиган ишни маҳорат билан уддаламоқда. Унинг қандай мавқега эга бўлишидан қатъий назар ўзбек адабиёти инжуларини халқаро жабҳаларда тарғиб қила олишига ишончим комил. Раҳмат Бобожонда бунга куч, иштиёқ ва потенциал мавжуд”.
Миннатдорман, қардошлар, бор бўлинг, оға-иниларим! Сизлар ўзбек адабиёти вакиллари Нобел ёки бирор нуфузли халқаро мукофот олишига ишонар экансиз, биз (таржимонлар) бу йўлда давом этаверамиз!

👍5❤4🔥2
Ушбу расм Али Бей муаллимнинг тўпламга ёзган сўзбошиси қирқмасурати (бемалол ўқиб, англаб оласиз, менимча)
#бугун | @Rahmat_Bobojon
#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍6❤4🔥1
Forwarded from Duel
Bir roʻyxat tuzdik:
Shoir-u sheʼr-u shuur!
Eh-he, bu roʻyxatga kirmagani hali qancha...
https://www.tg-me.com/addlist/iEzAQACZwD8zZWU6
Shoir-u sheʼr-u shuur!
Eh-he, bu roʻyxatga kirmagani hali qancha...
https://www.tg-me.com/addlist/iEzAQACZwD8zZWU6
Telegram
Shoirlar
Nurmuhammad invites you to add the folder “Shoirlar”, which includes 43 chats.
❤2👍1
Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
📚 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠
1️⃣ Anton Chexov: Kuchuk yetaklagan xonim (hikoyalar)
Tarjimon: Humoyun
Narxi: 50 000 so‘m
2️⃣ Andrey Platonov: Jon (roman)
Tarjimon: Sharifjon Ahmad
Narxi: 50 000 so‘m
3️⃣ Andrey Platonov: Xandaq (roman)
Tarjimon: Sharifjon Ahmad
Narxi: 50 000 so‘m
4️⃣ Arkadey Averchenko: Oltin asr (hikoyalar)
Tarjimon: Rahmat Bobojon
Nashrga tayyorlash jarayonida
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo | +998994331677
📍 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beriladi.
📘 @akademnashr
Tarjimon: Humoyun
Narxi: 50 000 so‘m
Tarjimon: Sharifjon Ahmad
Narxi: 50 000 so‘m
Tarjimon: Sharifjon Ahmad
Narxi: 50 000 so‘m
Tarjimon: Rahmat Bobojon
Nashrga tayyorlash jarayonida
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo | +998994331677
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Матназар Абдулҳакимни хоразм шевасинда ёзган шеърларини ўзи бир дунё!
Қани геттик, давомини шонда гўрамиз: https://www.instagram.com/reel/DLSg8Kuyset/?igsh=dDJhamhjOHYxZnQy
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Руҳи шод бўлсин!
Қани геттик, давомини шонда гўрамиз: https://www.instagram.com/reel/DLSg8Kuyset/?igsh=dDJhamhjOHYxZnQy
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
🔥3❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Матназар Абдулҳаким нафақат Шеъра, балки Сўзам дим усто бўлган 😄
Давоми шўллада: https://www.instagram.com/reel/DLaU7bNINmu/?igsh=MXYxOXR4bmJrdmozMw==
#бирга_кулишамиз | @Rahmat_Bobojon
Давоми шўллада: https://www.instagram.com/reel/DLaU7bNINmu/?igsh=MXYxOXR4bmJrdmozMw==
#бирга_кулишамиз | @Rahmat_Bobojon
😁4❤3
ҲАЙРАТ ОҒРИҒИ
Зоҳиран хотиржам кўринган шаҳар Боку иҳтишомига бағишлов
1
Қисмат матлабига хатосиз етди,
Кўзлар ҳам кўзларга видосиз етди,
Қачон ўз ишини унутди гумон,
Ҳавво қачон ишққа Атосиз етди?
Менинг бору йўғим сен бўлдинг қачон?
Қачон дилим сенга жудосиз етди?
Бир фарёд устида бўғизланган ўй:
Энди мен ҳам сиздек сармаст ҳаволар,
Келманг эрксиз қалбга, эй бас, ҳаволар.
Қолинг мудом озод, сарбаст ҳаволар!
Билмадим, у ўзи бормиди, йўқми?
Умримни беркитдим ташвиш ғорига.
Қўйиб юбормадим кўниккан руҳни
Озод шамолларнинг тановорига.
Қафас йўқ, бир ҳисни узлатга кўмдим,
Шунчаки бу йўлдан давом этдим шан,
Мен битган умидман, кечиргин, Кўнглим,
Мен сўнган журъатман, афу эт, Исён!
2
Боку...
Жавдирайсан, кўзларинг нигун,
Қалбинг оч, йўқ бунда бизларга хатар.
Қабул эт, эрксуяр қалбимни бугун,
Қабул эт, кетмайин ўзимдан бадар.
Қисмат бўлмаса-да менга нажотгоҳ,
Кўксим қовурса ҳам ташвиш доғида,
Интиқиб келганман, келганман муштоқ
Оташин нағмалар иштиёқида...
Куйлайман!
То ҳасрат бўлмаса барбод,
То сафи бузилмас қайғудошларим,
Қўйнингда ўйнаркан бахтиёр ва шод
Озодлик ошиғи – қаро сочларим!
3
Муҳаббат – харобот…
Қутилолмам ҳеч!
Кутма ахир сен ҳам кўнглимдан ҳашам.
Демоққа шайланма “Етар, энди кеч…”
Ошиқлик пешасин бажаролмасам?!
Билмадим, бўшарми бўлмасдан унут
Руҳимга осилган кадар ҳуржуни?
Бергин қўлларингни, қўлларимдан тут,
То умрим бажарсин кутган бурчини.
Ҳумодир ўргилиб тепамда учган,
Надомат аччиғин ичимга ютдим.
Хўрлигу азобда илиги пишган
Ошиғнинг исми Турон, маҳбубим!
Амр эт, қошингга бошим етгайдир,
Сол дилимни минг-минг овораларга.
Менинг олис йўлим давом этгайдир
Харобалардан то харобаларга...
Боку, июль, 2025 й.
Р. Б.
#ҳайрат_оғриғи | @Rahmat_Bobojon

❤3🔥3👏1
Куйлайман!
То ҳасрат бўлмаса барбод,
То сафи бузилмас қайғудошларим,
Қўйнингда ўйнаркан бахтиёр ва шод
Озодлик ошиғи – қаро сочларим!
#ҳайрат_оғриғи | @Rahmat_Bobojon
То ҳасрат бўлмаса барбод,
То сафи бузилмас қайғудошларим,
Қўйнингда ўйнаркан бахтиёр ва шод
Озодлик ошиғи – қаро сочларим!
#ҳайрат_оғриғи | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥3👏1