Хоп яхши, уни-буни қўйинглар. Ким машина излаётуди? Ҳолати жуда яхшиякан, фақат жичча дарахтга тегиб кетганакан.

P.S. Балки ичига ўтмагандир...

@RaisBuva
Радаристон. #шафёрқадриучун
Ҳаракатланадиган радарлар кўринмаган.
(Скрин: Даврон).

@RaisBuva
Тошкент ва Абу-Даби пиёдалари. Тугади.
(Видео: Alexis S).

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунақа "крутой" ҳодимлар ЙПХ, ЙҲХ тизимига қандай кебқолади?
(© Абдумаликович).

@RaisBuva
Rais Buva
Бунақа "крутой" ҳодимлар ЙПХ, ЙҲХ тизимига қандай кебқолади? (© Абдумаликович). @RaisBuva
Бу эски видео-ку, ҳозир бу ҳодим кўтарилиб кетган бўлса керак - деб ёзипти айрим ғаламислар...

@RaisBuva
Минча диққатўласлар-а вей. Ҳа у машиналар машинафурушларники, оддий халқники эмас. Сизларни машинанглар кейинги йил ҳайитдан кейин чиқади, насибўса...

@RaisBuva
1 миллиарддан ошиқроқ бюджет пулига (одамларга фойдасиз) 2та сайт.

Бу хабар чиққанига 1 ҳафта бўлади. Кимдир Коррупцияга қарши курашиш ташкилотини уйғотиб юборсин?! Унгачўр биз маззақиб ашулла эшитиб турамиз:

Кундан кун чирой очар дил нақши,
Ҳаётни куйлаб бўлдим мен бахши,
Ҳар ёнга боқиб, қиламиз шукр,
Кўз тегмасин-кўз, кундан кун яхши!

Дунёлар кўрди - бўйларимизни,
Рўёбга чиққан - ўйларимизни,
Адоғи йўқдир - тўйларимизни,
Кўз тегмасин - кўз, кундан кун яхши!

@RaisBuva
Нима бўлсаям қонуний, ишончли бўлсин деб эринмай шошқатор пунктларни ҳам териб чиқишипти, уятсизлар.

Телеграм ё инстаграмда текинга жойлаб қўйса бўладиган ёки ҳеч бўмаганда вазирлик сайтига битта қўшимча меню, панель қўшиш билан текинга битадиган шу нарсани деб бюджет (халқ пули)дан шунча (ярим миллиард) пул сарфлаш...

Одамда озгина номус бўлиши керак!

@RaisBuva
Rais Buva
Нима бўлсаям қонуний, ишончли бўлсин деб эринмай шошқатор пунктларни ҳам териб чиқишипти, уятсизлар. Телеграм ё инстаграмда текинга жойлаб қўйса бўладиган ёки ҳеч бўмаганда вазирлик сайтига битта қўшимча меню, панель қўшиш билан текинга битадиган шу нарсани…
2-3 млн сўм (150-200$)га визитка сайт қиб юрган вебдастурчилар борми? Қадрингларни билинглар, норм соққа керак бўлса маданият вазирлигига чопинглар тез:

1
. (30 млн) Қанақа паспорт ва концепт? Сайт ясовчи берилган ТЗга қараб маълумотларни ўзи жойлаб чиқади.

1.2). (40 млн) ТЗни тайёрлашга шунча пул? Сайт қилувчи буюртмачи талабига қараб ўзи вариантлар кўрсатади.

1.3). (10 млн) Киберхавфсизлик? 10та артс биографияси жойланган сайтни взлом қилиш қайси шўринг қурғур ҳакерга керак?

2. (85 млн) Яна қанақа архитектура, бу буюртма ичидаги вазифа-ку? Ёки бу сайтмас - дачами?.

3. (60 млн) Дизайн сайт ишлаб бериш буюртмаси ичида бўлади.

4. (165 млн) WTF? Сайт қилиш деганда нимани тушунасизлар ўзи? (Нон ёпиш учун алоҳида пул, ҳамир зуваласини қўлда тандир ичига ёпиштириш учун ҳам алоҳида пулми?).

5. (8 млн) У қанақа супер мураккаб сайт бўладики, фойдаланишдан олдин видео кўриб чиқилса?

6. (12 млн) Маълумотларни киритиш буюртма ичидаги вазифа-ку? Ёки матн мармар тошига ўйиб ёзиладими?

7. (18 млн) Созлаш ва жойлаш буюртма ичидаги вазифа.

8. (60 млн) Яна бир марта WTF!? Қанақа интеграция - нима у сайт банкники бўладими ё бирор маркетплейсники? Э бор ана, уям буюртма ичидаги вазифа...

@RaisBuva
Сизга яна нима керак? Самолёт, трактор, эксковатор кереймасми? Самосвал-чи? Балки асфальт қиладиган мошина керейдур...? ©

— Сайт анатомияси, антропологияси, археологияси ва стратосферасини ишлаб чиқиш - 80 млн;
— Сайтни хостелга пропискага қўйиш - 70 млн;
— Сайтни ёмон кўзлардан асраш учун кинначига - 50 млн;
— Маҳалладан справка - 40 млн;
— Сайтни бало-қазолардан суғурта қилиш - 20 млн;
— Қачонлардир сайт ишламай қолса, уни кўмиш учун гўрковга - 15 млн сўм... Пааақ!!!

@RaisBuva
Rais Buva
Сизга яна нима керак? Самолёт, трактор, эксковатор кереймасми? Самосвал-чи? Балки асфальт қиладиган мошина керейдур...? © — Сайт анатомияси, антропологияси, археологияси ва стратосферасини ишлаб чиқиш - 80 млн; — Сайтни хостелга пропискага қўйиш - 70 млн;…
Сизларни билмадим-у, лекин шахсан мен солиқ тўловчи сифатида бу каби бюджет исрофгарчиликларига қаршиман!

Одамлар туман поликлиникасига УЗИ аппарат олиш учун ёки қишлоғидаги мактабига хожатхона қурдириш учун ҳам опен-бюджетда сарғайиб овоз йиғиб юрган пайтда, айрим вазирлар миллиардларни кераксиз ишларга сарфлаб юриши бу бюджетни совуриш дейилади.

Юқоридаги (миллат учун сув ва ҳаводек зарур бўлган, 10 та артист биографияси ҳақидаги) сайтни 20-30 млн, э бор ана 50 млн сўмга қилса бўлади. (Агар ишонмаса менга алоқага чиқсин - ўзим колхозда эълон жойлаб, кўплаб талабгор топиб бераман). Э керак бўлса, хатто текингаям қибберувчилар топилади.

Нега тўсатдан ушбу сайт керак бўлиб қолди? Харажатларни ким хисоблаб чиқди Бюртма тендерга қўйилганми? Бажарувчи ким...? Хуллас Маданият вазирлиги ушбу ҳолат бўйича оммага батафсил изоҳ бериши шарт! Буни тегишли ташкилотлар албатта ўрганиб чиқишлари даркор!

P.S. Ёки бу мавзуда ҳам чуқурлашмайлик"ми?

@RaisBuva
Riding high when I was king! ©

Андижон давлат университети лаққалари майдалашиб ўтирмасдан, бирйўла 39,3 млрд сўмни энасини кўрсатворишипти...

Бундан 5,1 млрд сўм (8/1 қисми) ундирилиши таъминланипти. Тугади.

@RaisBuva
Бу ерларда бизни соғинганлар бор... #Iamback

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли кеч қадрли колхоздошлар. Айрим сабабларга кўра (кейинроқ айтаман) бирмунча вақт сизлардан хабар олалме қолдим.

Бу орада мендан пича хавотир оганлар, мени соғиниб кутганларнинг умрини узоқ қилсин. Локигин йўғимда турли фасодлар тўқиб, бир жейларига қараб фол кўриб, бошқаларга ёлғон гувоҳлик бериб асоссиз ғийбатлар тарқалишига сабабчи бўган Ғийбатилла-ю Фолбинхўжаларнинг жағига от сакраб тепсин...

Изоҳларда - Эшитмадиларингми, фалончи оламдан ўтди ман аниқ биламан, хатто маракасиям ўтди ва х.к. деб бошқаларга ёлғон гувоҳлик берворекконларни ким ёки нима деб аташ керак?!
Бировга ўлим тилагунча ўзингга умр тиласанг бўмедими хўкиз?! -
демаганда буларга отаси...

Ҳозир мен пича тин оволайин (телефондан ёзяпман), ине эттаминан қоганини аста давом этоурамиз, насиб.

@RaisBuva
Бу дунёни иши тугамаган. Бугун дам олиш куни 4та нон кўтариб нуроний яқинларни кўргани бориб қўйинглар. Кўнгиллар кўтарилади.

Яқинлар ётган қабрларни (кўпчилик саҳарлаб бориб келган) зиёрат қибқўйинг. Ён-верни жичча тозалаб дуо, тиловатлар қилиб, ўша ерда пича ўтириб, тин олиб, енгиллаб қайтинглар.

Ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Тирикларнинг умрини узун қилсин.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўқ, ўзимни башнядан ташавормадим...
Канални сотиб, ўзим курортга сурворганим йўқ...
Қандайдир ортиқча сиёсий босимлар ҳам бўлмади – чунки ҳечқачон давлат сиёсатга қарши бўмаганман (бўмайман ҳам). Аксинча, шу пайтгача давлат сиёсатини менсимаганлар, халқни норизо қилганларни қолоурса мамлакатдаги турли-туман муаммоларни юмор призмаси орқали танқид қилиб келганман холос – буни биласизлар.

P.S. Худо кўрсатмасин, бундан буён ҳам кимдир – Раис Бува фирибгарлик қилибди, фалон ташкилотни шантаж қилиб пул ундирганакан, писмадон фалон шериклари минан бирлашиб катта пул эвазига монополларни ёки порахўрларни мақтаб кеганакан деганга ўхшаш гап тарқатса, билинг-ки – бари уюштирилган бўхтон бўлади.

@RaisBuva
Rais Buva
Йўқ, ўзимни башнядан ташавормадим... Канални сотиб, ўзим курортга сурворганим йўқ... Қандайдир ортиқча сиёсий босимлар ҳам бўлмади – чунки ҳечқачон давлат сиёсатга қарши бўмаганман (бўмайман ҳам). Аксинча, шу пайтгача давлат сиёсатини менсимаганлар, халқни…
Ҳайрли кеч колхоздошлар. Барча соғ-омонми? Оила, бола-чақа, тирикчилик ташвишлари минан чарчаппомаяпсиларми? Солиқларни, иштарап-у тўловларни каррасига оширволиб маззақиб юрипсиларми ине?
Ўтган вақт нега анча жимиб кетганимни сабабларини вақт бўганда айтиб ўтарман дегандим:


Хуллас, ўтган йил охирларида канал БОТ (обуначилар билан алоқа учун суппорт) бн қайта муаммолар чиққанди, янги бот қилсак ҳам муаммо ҳал бўмаганди. Фейсбук ва инстаграм саҳифаларга киришга турли уринишлар рўй берди. У пайтларда ўзим ҳам бир-икки шахсий ташвишлар бн банд юрганим ва ўзим интернетга унча яхши тушунмаганим сабабидан бошқа бир таниш агентликдан ёрдам сўраб туришимга тўғри келди.
Улар эса реклама бўйича ҳамкорлик эвазига ёрдам қиладиган бўлишди. Шунда шошилинчда оғзаки (вақтинчалик) келишув минан канал суппорти реклама учун ўша танишларнинг контактини кўрсатиб, админликкаям қўшиб турадиган бўлдим.

Локигин (орадан ола мишиқ ўтиб) келишмовчилик юз берди. Оқибатда ўша “ шериклар” каналнинг доступига таъсир қилувчи турли қилиқлар қилишди ва каналнинг тижорий ҳамкорлик (реклама) учун кўрсатилган контактини мендан беркитиб қўйишди. Бу орада улар бирқанча инсонлар бн олди-берди қилиб, лекин хизматни бажаролмай мениям қарзга тиқиб кетишга улгуришган. Энди ўзим собиқ ҳамкорлар ва бошқа мижозлар бн гаплашиб, уларни рози қилиб чиқишим керак. Чунки улар менга ишониб ҳамкорлик қилишган.

Шунда ўтган вақт ичида сиз канал суппортига ёзган бўлсангиз, ўзим уларни ўқимаганман. Сабаби – бот хатолиги бн қолиб кетганди. Реклама бўйича кўрсатилган контактни ҳам ўқимаганман (энди олиб, ўқиб чиқаман).

Хуллас у бўлди-бу бўлди, орада бўладиган иш бўлди. Энди ўтган ишга саловат деб сизларга аввалгидек яхши материаллар улашиб боришга ҳаракат қиламан. Мана кўраслар, Иншааллоҳ бияғига колхозимиз зўр бўпкетади насиб...

P.S. Дарҳақиқат жим бўбкетиб, сизларни огоҳлантириб қўёлмаганим ва бу билан сизларни бироз ҳавотирга қўйганим учун сизлардан узур сўрайман. Зеро Экзюперининг тулкиси “сен ўзингга ўргатиб олганларинг олдида жавобгарсан” деганидек мен ҳам сизларнинг эътиборингиз олдида жавобгарман. Борингларга шукр!

@RaisBuva
Кеча бир гуруҳ ёшлар кўчада автопойга қиламан деб бир пиёда шеригини уриб юборипти Натижада у йигит вафот этипти. Аллоҳ раҳматига олсин.

Тармоқларда баъзилар – яхши бўпти, ўзидан ўтипти, охирги пайт унақа- бунақа ўзгариб кетганди ва х.к. деб ҳуддики бировнинг ўлимидан хурсанд бўлиб изоҳлар қолдиришипти. Астағфируллаҳ.
Эй баракатопкур, бировнинг ўлимидан хурсанд бўладими одам дегани? Эртага барчани бошида бор ўлим – саниям орқангдан одамлар шу каби изоҳлар минан эслашса ота-онанг, яқинларингга қандай таъсир қиларди?
Ҳа ёшлик қилишгандир, адашишгандир, бир йигитнинг жони узилипти. Лекин ўлганидан кейин ортидан икки оғиз дуо айтиб қўйиш ўрнига “яхши бўпти” дейиш учун...? Бу беш кунлик дунё, ҳаммамиз бунда меҳмонмиз. Сал ўзимизни ўнглаб олайлик.

@RaisBuva
2024/05/12 09:33:21
Back to Top
HTML Embed Code: