Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбир картелларга қарши курашишнинг замонавий ва самарали механизмларини яратиш йўлидаги муҳим амалий қадам бўлди.
____
Мероприятие стало важным шагом в направлении создания современных и эффективных механизмов борьбы с картелями в соответствии с международными стандартами.
____
The event marked an important practical step toward establishing modern and effective mechanisms to combat cartels in line with international standards.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида тарихий битим имзоланди.
—
Подписано историческое Соглашение о расширенном партнерстве и сотрудничестве между Узбекистаном и ЕС.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
—
Подписано историческое Соглашение о расширенном партнерстве и сотрудничестве между Узбекистаном и ЕС.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
___
___
___
___
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига OOO “ТД ГраСС”нинг ишончномаси асосида “BCG GROUP OZ” МЧЖ томонидан мурожаат қилинган. Унда жамиятга тегишли бўлган “Grass”, “Azelit”, “Gloss”, “Milana”, “Wc-gel”, “Arena”, “Clean Glass”, “Universal Cleaner” товар белгилари “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖ томонидан “Gel Milena”, “Aze-1, Aze-2, Aze-3, Gaz-elit”, “Universal Cleaner”, “Clean Glass”, “Arena” кўринишида ишлатилгани баён этилган.
✈️ Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, ушбу товар белгиларининг адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги фуқароларни чалғитаётгани, шу билан бирга жамиятнинг қонуний ҳуқуқларини бузишга олиб келаётгани таъкидланган. Бу билан “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талабини бузган деб топилди.
✈️ Юқоридаги аниқланган қонунбузилиш ҳолатига мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори талаблари бузилиш аломатлари юзасидан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
➡️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасининг 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш ҳамда рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқни олиш орқали аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг реализация қилинишини чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан савдо, молиявий хизматлар ва коммунал соҳаларда тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ҳудудлар кесимида мисоллар
🔘 Хоразм вилояти
Ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони орқали Хонқа туманида яшовчи фуқаронинг янги харид қилган Samsung A 56 телефони носоз чиққанлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида, ҳақиқатдан телефонда носозликлар мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан тадбиркорлик суъбектига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни юзасидан тушунтириш берилди. Натижада фуқаронинг 4 млн 800 минг сўмга сотиб олган телефони кафолат муддатида таъмирлатиб берилиши таъминланди.
🔘 Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқармага Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг йўллаган мурожаатида ижтимоий тармоқ орқали razgovor_uz рус тили курсларига ёзилгани, лекин курс сифати уни қониқтирмагани сабабли амалга оширилган тўлов суммасини қайтариш юзасидан амалий ёрдам сўраган.
Ўрганишлар натижасида, razgovor_uz рус тили курслари учун тўланган 1 млн 300 сўмга яқин пул маблағи истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди.
🔘 Тошкент шаҳар
Ҳудудий бошқармага Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Н.С.нинг мурожаати келиб тушди. Унда “Welness Group Prime” МЧЖдан ошхона жиҳозларини сотиб олгани, бироқ ушбу жиҳозлар айнан рекламада берилганидек эмаслиги, яъни сифати пастлиги сабабли шартномани бекор қилиш ҳамда товарга тўланган пул маблағини қайтариб ололмаётгани юзасидан норозилик билдирган.
Ўрганиш ишлари натижасида “Welness Group Prime” МЧЖ томонидан фуқаро билан тузилган шартнома бекор қилиниб, тўланган 13 млн сўмдан ортиқ пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
🔘 Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Шўрчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А.нинг тумандаги савдо марказидан бир неча турдаги салқинлантирувчи газланган ичимлигини харид қилиш учун пластик карточкаси орқали тўловни амалга оширган, аммо улардан бири - пепси кола маҳсулоти берилмагани юзасидан қолдирган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқарога сотувчи томонидан ортиқча олинган маблағи қайтарилиши таъминланиб, мурожаати ижобий ҳал этилди.
🔘 Сирдарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро К.Х.нинг табиий газ таъминотидан хонадонига нисбатан асоссиз қарздорлик ҳисобланиб, далолатнома расмийлаштирилгани, ушбу ҳолатни қонун доирасида қайта кўриб чиқиш юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида “Ҳудудгаз Сирдарё” ГТФ томонидан истеъмолчига нисбатан ҳисобланган 13 млн сўмдан зиёд нореал қарздорлик юзасидан расмийлаштирилган далолатнома бекор қилиниши таъминланди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар учун ташқи реклама соҳасидаги қонунчилик талаблари юзасидан учрашувлар ўтказилди
✈️ Рақобат қўмитаси, унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" ДМ ҳамда қўмитанинг Андижон ва Фарғона вилояти ҳудудий бошқармалари, ҳамкор ташкилотлар билан тадбиркорлик субъектлари учун “Ташқи рекламани тўғри ва қонуний жойлаштириш” мавзусида учрашувлар ташкиллаштирилди.
✈️ Шунингдек, тадбирларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар, шу билан бирга мавзуга оид таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
👥 Очиқ мулоқот ва ўзаро фикр алмашув руҳида ўтган учрашувларда тадбиркорларда реклама соҳасидаги ҳуқуқий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, қонун талабларига риоя этиш маданиятини оширишга хизмат қилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Тадбирларнинг асосий мақсади — тадбиркорларга реклама соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш, ташқи реклама воситаларини жойлаштиришда йўл қўйиладиган хатоларнинг олдини олиш, шу орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат бўлди.
Иштирокчиларга “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун нормалари бўйича атрофлича маълумотлар берилди. Мутахассислар томонидан реклама жойлаштиришдаги асосий меъёрлар, ташқи реклама объектларини қўйишдаги рухсат бериш тартиби ҳамда давлат тилидаги ёзувларнинг тўғри қўлланилиши ҳақида амалий тавсиялар берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
________
Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети тәрепинен исбилерменлик субъектлери, пуқаралар ҳәм кең жәмийетшилик ўәкиллери менен ашықтан-ашық сәўбетлесиў өткерилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси 60 дан ортиқ автомобиллар чакана савдоси фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда ўрганишлар ўтказди
✈️ Қўмитага жорий йилнинг ўтган вақти давомида келиб тушган мурожаатлардан 350 дан ортиғи автомобиллар савдосига тааллуқли.
🗂 Ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 60 дан ортиқ автомобиллар чакана савдоси фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда ўрганишлар олиб борди ва қуйидаги тизимли камчиликлар аниқланди:
🔘 5 та автосалонда сервис маркази мавжуд эмас.
Мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги "Roodell" МЧЖ ва "Riteyl" МЧЖ автосалонларидаги KIA, Haval ҳамда Chery товар белгиси остидаги автомобиллар.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ишлаб чиқарувчи товардан кафолат муддати ва хизмат муддати мобайнида фойдаланиш имкониятини таъминлаши, товарнинг таъмирланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт.
🔘 39 та автосалонда давлат тилидаги автомобилдан фойдаланиш қўлланмаси мавжуд эмас.
👨🏫 Шунингдек,“Roodell” МЧЖ KIA ва “ADM-ASTER” МЧЖ QK автосалонларида ҳам техник тавсифлар истеъмолчиларга давлат тилида тақдим этилмаётгани аниқланди.
🔘 13 та ҳолатда автомобиль учун берилган кафолат муддати билан автомобилнинг бутловчи қисмлари кафолат муддатлари ўртасида тафовут мавжуд.
⚡️ Бундай ҳолатлар “Uzavtomotors” АК томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларда ҳам кузатилди.
🏷 Хусусан, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан бутловчи буюмларнинг кафолат муддати, асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам бўлмаслиги ҳолати ўрганилганида:
✈️ барча автомобилларнинг бутловчи буюмларнинг кафолат муддати, асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам эканлиги аниқланди.
✈️ Белгиланган кафолат талабларига риоя этмаслик, яъни сервис маркази ёки улар томонидан тавсия этилган сервис марказларидан бошқа жойлардан хизмат кўрсатилган бўлса ёки ўз вақтида олиб келинмаган бўлса, шунингдек, автомобилга янги ускуналар ўрнатилганда, яъни хавфсизлик қурилмаси (сигнализация), метан ёки пропан ёнилғисига ўтказиш ва бошқа ўзгартиришлар киритилса сотувчи, ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатдан муддатларидан чиқариб юборилади.
📁 Истеъмолчилар фикри ўрганилганида, автомобиллар учун берилган кафолат қисмларида, автомобилдан фойдаланиш қўлланмасида келтирилган техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилган ҳолда автомобиль кафолат муддати тугамасдан фойдаланган бўлса, улар тавсия берган авто сервисдан бошқа авто сервисда фойдаланган бўлса кафолат муддати тўхтатилиши аниқланди.
✈️ Бироқ, кафолатлар автомобилни умумий ўзига ҳамда алоҳида қисмларига берилиши қайд этилган. Мазкур талаблардан келиб чиқиб, автомобилдаги кафолат аниқ бир агрегат учун алоҳида қайд этилган бўлса, ундаги кафолат ҳам алоҳида берилиши лозим.
✈️ Ҳозиргача ишлаб чиқарилган автомобилларни кафолатда турганлиги ёки кафолатдан чиқиб кетганлиги тўғрисидаги маълумотлар базаси мавжуд эмас.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги "Roodell" МЧЖ ва "Riteyl" МЧЖ автосалонларидаги KIA, Haval ҳамда Chery товар белгиси остидаги автомобиллар.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ишлаб чиқарувчи товардан кафолат муддати ва хизмат муддати мобайнида фойдаланиш имкониятини таъминлаши, товарнинг таъмирланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт.
Мисол учун, автомобиль бошқарув панелидаги маълумотларда Damas, Cobalt, Onix, Tracker, Malibu, Equinox, Traverse, Tahoe маркали автомобилларидаги қўлланмалар рус ва инглиз тилларида эканлиги, Chery, HAVAL маркали автомобилларда эса рус тилида берилаётгани аниқланди.
Мисол учун, “Auto Region Plus” МЧЖ томонидан сотилаётган BYD автомобиллари учун 96 ой 150 000 км кафолат муддати берилган бўлса, қўрғошин кислотали стартер батареясига 12 ой ёки 20 000 км, ярим алоҳида қайд этилган эҳтиёт қисмларига 48 ой ёки 120 000 км кафолат муддатлари берилганлиги аниқланди.
Мисол учун, Сobalt русумли автомобилига 36 ой ёки 100 000 км кафолат муддати берилган, автомобилнинг двигатели учун 24 ой ёки 50 000 км.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан аниқланган ушбу ҳолатлар, кафолат муддатлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу_дастури
✈️ 2025 йилнинг 1 декабридан истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларни тизимлаштириш, тезкор кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш имконини яратувчи “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизими ишга туширилмоқда.
➡️ Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМнинг масъул ходимларидан Б.Шарипов ва А.Тўхтабоевлар маълумот бериб ўтишди.
✈️ Батафсил "ORIAT DONO" радиоканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР, УНУТМАНГ!
🌡 Маълумки, амалдаги қонунчиликка кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши белгиланган.
✈️ Етказиб берувчи иссиқлик энергиясини беришда иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
🌡 Шунингдек, иситиш бўйича – белгиланган тартибга кўра, хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) бажариш шарти билан иситиш мавсуми даврида 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 20°С, агар кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса – турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 18°С бўлиши лозим.
‼️Иситиш мавсумида хоналар ҳарорати мазкур меъёрлардан кам бўлишига йўл қўйилмайди.
✈️ Мазкур қоиданинг 4-бандига асосан, кўп квартирали уйларда коммунал хизматлар Истеъмолчисининг номидан шартнома Ижро этувчи (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан тузилиши мумкинлиги, бунда иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузади.
📁 Бунда, алоҳида эътибор берилишига молик масала, бу хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар томонидан иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги чегарасида иссиқлик энергияси бериш режими ва сифати бўйича ҳақиқий кўрсаткичларни қайд этиб бориш бўлади.
УНУТМАНГ!
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг:
12 ва 13-бандларига асосан, истеъмол хоссалари ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш режими белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак;
иссиқ сув таъминоти бўйича –сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50 — 75°С бўлиши керак.
Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
‼️Иситиш мавсумида хоналар ҳарорати мазкур меъёрлардан кам бўлишига йўл қўйилмайди.
9-бандда эса ижро этувчи томонидан иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимни фойдаланиш учун техник жиҳатдан яроқли ҳолатда сақлаш шарти билан Етказиб берувчи Истеъмолчига сифатига кўра стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талаблари, санитария норма ва қоидаларига ҳамда иссиқлик таъминоти шартномаси шартларига мувофиқ бўлган иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар кўрсатиши шартлиги белгилаб берилган.
48-бандига асосан, иссиқлик энергияси беришнинг ҳисобини юритиш Етказиб берувчи билан Ижро этувчи ёки кўп қаватли уй мулкдорлари (бундай уй бевосита бошқарилган тақдирда) ўртасидаги баланс мансублилик чегарасида амалга оширилади ва кўп қаватли уй бўйича умумий ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичларини кўриш Етказиб берувчи ва Ижро этувчининг вакиллари билан биргаликда амалга оширилади.
УНУТМАНГ!
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston–Serbiya sammiti ikki tomonlama munosabatlarga kuchli sur’at bag‘ishlab, mamlakatlarimiz hamkorligida mavjud ulkan salohiyatni ro‘yobga chiqarish uchun mustahkam zamin yaratdi.
—
Саммит Узбекистана и Сербии придал мощный импульс двусторонним отношениям, создав прочную основу для раскрытия огромного потенциала сотрудничества между странами.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
—
Саммит Узбекистана и Сербии придал мощный импульс двусторонним отношениям, создав прочную основу для раскрытия огромного потенциала сотрудничества между странами.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
