This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорларда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва рақобат муҳитини чуқур ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
✅ Бу — мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ва хўжалик ҳақида аниқ маълумот тўплаш, келгусидаги ижтимоий-иқтисодий режаларни белгилашда муҳим қадам ҳисобланади.
17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлади.
Бу қулай, тез ва замонавий усул бўлиб, уйдан чиқмасдан рўйхатда қатнашиш имконини беради.
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олиш жараёнларини амалга оширади.
Бу босқичда ҳар бир хонадонга борилиб, шахсий маълумотлар аниқланади.
Рўйхатда фуқаролардан ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан жами 71 та савол бўйича маълумот олинади:
⛔ Шахсга доир маълумотлар қонун билан муҳофаза қилинади.
Рўйхат натижалари:
- давлатга аҳолининг ҳақиқий сони ва таркиби ҳақида аниқ тасаввур беради;
- янги иш ўринлари, мактаблар, шифохоналар ва инфратузилмаларни режалаштиришда асос бўлади;
- қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни тўғри тақсимлаш имконини яратади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси огоҳлантиради!
✈️ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида ўрганишлар олиб бормоқда.
✈️ Сўнгги пайтларда истеъмолчилардан номаълум шахслар томонидан “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлар қилингани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, "фирибгарлар" ****21242 рақамидан қўнғироқ қилиб, “Сиз акцияда маиший техника ютиб олдингиз, ютуқни олиш учун идентификациядан ўтинг”, деган баҳона билан фуқаролардан телефон рақамига келган SMS-кодни айтишни сўрамоқда. Аслида эса, улар фуқаролар номига муддатли тўлов шартномаси расмийлаштириб, ҳеч қандай товар етказиб берилмаётганлигидан шикоятлар кўпаймоқда.
‼️ Ҳурматли истеъмолчилар!
Шубҳали қўнғироқларга ишонманг!
Шахсий маълумотларингизни, SMS-кодларни ёки идентификация маълумотларини бегона шахсларга берманг!
Номаълум платформалардан рўйхатдан ўтишдан олдин уларнинг ишончлилигини текширинг.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Қўмита томонидан:⏺ фирибгарлик йўли билан масофавий молиявий хизматлар кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш,⏺ ахборот тизимларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш,⏺ аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатларни такрорланмаслиги чораларини кўриш мақсадида
“SHAFFOF-MOLIYA” МЧЖ, “UZUM MARKET” МЧЖ ҳамда Марказий банкка тегишли мурожаатлар юборилди.
Шубҳали қўнғироқларга ишонманг!
Шахсий маълумотларингизни, SMS-кодларни ёки идентификация маълумотларини бегона шахсларга берманг!
Номаълум платформалардан рўйхатдан ўтишдан олдин уларнинг ишончлилигини текширинг.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.
📃 Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖ томонидан 2024-2025-йилларда юқори ликвидли пахта ёғи маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юборилганлик ҳолатлари аниқланди.
✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасида “Биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;😎 фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш тақиқланади деб кўрсатилган."
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон Савдо Ташкилотида Ўзбекистонда рақобат сиёсати бўйича чуқур таркибий ислоҳотлар натижалари тақдим этилди
🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Женева шаҳридаги Жаҳон савдо ташкилоти бош қароргоҳида бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида ўтказилган “Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари – хусусий секторни ривожлантириш ва давлат ролини қайта кўриб чиқиш орқали ЖСТга қўшилишни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги семинарда батафсил тақдимот қилди.
⚡️ Маърузада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотлар натижасида рақобат муҳитини яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва бозорда барча иштирокчилар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича эришилган сезиларли ижобий натижаларга тўғрисида батафсил маълумот берилди.
➡️ Батафсил
_________
Узбекистан представил основные результаты глубоких структурных реформ в сфере конкурентной политики ВТО
🇺🇿 Заместитель председателя Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Фаррух Карабаев выступил с содержательной презентацией в штаб-квартире Всемирной торговой организации в Женеве (Швейцария) в рамках семинара «Экономические реформы Узбекистана для поддержки вступления в ВТО: развитие частного сектора и переопределение роли государства», проведённого на полях 11-го заседания Рабочей группы по присоединению Узбекистана к ВТО.
⚡️ В своем выступлении Фаррух Карабаев подчеркнул значительный прогресс, достигнутый Узбекистаном в формировании равных условий для бизнеса и укреплении конкурентной среды в рамках масштабных экономических реформ под руководством Президента Шавката Мирзиёева.
➡️ Подробнее
_________
Uzbekistan Highlights Major Progress in Competition Policy Reforms at WTO
🇺🇿 The Deputy Chairman of the Competition Promotion and Consumer Protection Committee Farrukh Karabaev delivered a comprehensive presentation at the WTO Headquarters in Geneva, Switzerland during the seminar “Uzbekistan’s Economic Reforms to Support WTO Accession: Fostering the Private Sector and Redefining the Role of the State” in the margins of 11 th Working Party Meeting on Accession of Uzbekistan to WTO.
⚡️ In his address, the Deputy Chairman outlined Uzbekistan’s significant progress in advancing competition policy and creating a level playing field for all market participants as part of the country’s broader economic transformation under President H.E. Shavkat Mirziyoyev’s leadership..
➡️ Read more
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Асосий натижалар қуйидагилардан иборат:🔘 иқтисодиётда давлат улуши 2019 йилга нисбатан 55%дан 30%гача қисқарди;🔘 давлат ёрдами улуши 22%дан 9%гача камайди;🔘 давлат корхоналари сони 67%га қисқарди;🔘 кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 50%га кўпайиб, 485 мингтага етди.
_________
Узбекистан представил основные результаты глубоких структурных реформ в сфере конкурентной политики ВТО
Среди достигнутых результатов:🔘 доля государства в экономике сократилась с 55% до 30% с 2020 года;🔘 объем государственной поддержки уменьшился с 22% до 9%;🔘 число государственных предприятий снизилось на 67%;🔘 количество малых и средних предприятий выросло на 50%, достигнув 485 тысяч.
_________
Uzbekistan Highlights Major Progress in Competition Policy Reforms at WTO
Key achievements include:🔘 Reduction of state participation in the economy from 55% to 30% since 2020;🔘 Decrease of state aid from 22% to 9%;🔘 67% reduction in the number of state-owned enterprises;🔘 50% growth in small and medium-sized enterprises, reaching 485,000 by 2025.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўмита қарор ва кўрсатмасининг қонунийлиги суд томонидан тасдиқланди
🖥 Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган банк муассасалари фаолияти бўйича реклама ахборотларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
✈️ Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан АЖ “Infinbank” Қашқадарё вилояти филиалига нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
✈️ Бироқ, АЖ “Infinbank” ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, суд инстанцияси тартибида мурожаат қилди, иш якунида суд даъвони қаноатлантирилмасдан ҳудудий бошқарманинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ўтказилган ўрганишлар натижасида АЖ “Infinbank” Қашқадарё вилояти филиалига тегишли банк биносининг том қисмида банк номи ёзилган катта ҳажмдаги ҳарфли ташқи реклама объекти, бинонинг олд қисмида банк номи ва хизмат турлари акс этган "билборд" шаклидаги ташқи реклама ҳамда И.Каримов кўчасида банк биносига қарши томонда, йўл четида АЖ “Infinbank” логотипи акс эттирилган “стела” турдаги ташқи реклама ўрнатилгани аниқланди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН “JR COTTON” ва “BUXORO OMUXTA” МЧЖларга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.
📃 Қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида “JR COTTON” ва “BUXORO OMUXTA” МЧЖлар томонидан жорий йилнинг январ - май ойларида юқори ликвидли товар маҳсулотларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юборилганлик ҳолатлари аниқланди.
✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “JR COTTON” ва “BUXORO OMUXTA” МЧЖларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасида “Биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;😎 фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш таъқиқланади деб кўрсатилган."
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Markaziy Osiyo va AQSH sammitida ishtirok etdi.
—
Глава нашего государства принял участие в саммите Центральной Азии и США.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
—
Глава нашего государства принял участие в саммите Центральной Азии и США.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ
✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилмоқда, жумладан:
Полиамидлар:
Нефт вазелини:
Антифриз ва музлашга қарши тайёр суюқликлар:
Фенлар:
Пойабзал креми:
✈️ Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда.
✈️ Шу билан биргаликда, қўшимча қайсидир маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Полиамидлар:
⏺ Мавжуд ҳолат: Республикада 7 та корхона томонидан 848 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.⏺ Импорт: 2,2 минг тн.⏺ Экспорт: 410 тн.💻 Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 32 фоиз.
Нефт вазелини:
⏺ Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 760 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.⏺ Импорт: 520 тн.⏺ Экспорт: 5,5 тн.💻 Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 59,6 фоиз.
Антифриз ва музлашга қарши тайёр суюқликлар:
⏺ Мавжуд ҳолат: Республикада 18 та корхона томонидан 17 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.⏺ Импорт: 11,1 минг тн.⏺ Экспорт: 6,3 минг тн.💻 Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 77,7 фоиз.
Фенлар:
⏺ Мавжуд ҳолат: Республикада 1 та корхона томонидан 245 та маҳсулот ишлаб чиқарилган.⏺ Импорт: 296 минг дона.⏺ Экспорт: 30 та.💻 Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 0,1 фоиз.
Пойабзал креми:
⏺ Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 85 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.⏺ Импорт: 867 тн.⏺ Экспорт: Экспорт амалга оширилмаган.💻 Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 8,9 фоиз.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
___
___
___
___
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни огоҳликка чақиради:
✈️ Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиб келади. Шу мақсадда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича мунтазам назорат харидлари амалга оширилмоқда.
Назорат натижалари:
🔘 2023 йилда ўтказилган 397 та назорат харидидан 24 таси сифатсиз деб топилган;
🔘 2024 йилда 560 та хариддан 95 таси сифатсизлиги аниқланган;
🔘 2025 йилда 618 та хариддан 123 таси талабга жавоб бермаган.
✈️ Шунингдек, ҳозирга қадар Қўмитага озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича 2 345 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шулардан 337 таси (14 фоизи) биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларига тааллуқлидир.
🖥 Мурожаатларнинг аксарияти фуқароларнинг телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги рекламаларга ишониб, биологик фаол қўшимчаларни харид қилгани, бироқ уларнинг кутилган натижани бермагани ёки соғлиғига салбий таъсир кўрсатгани билан боғлиқдир.
✈️ Шунинг учун, истеъмолчилар эътиборига:
🟠 Биологик фаол қўшимчаларни “дори” сифатида тақдим этаётган рекламаларга ишонманг;
🟠 “Барча касалликларни 1 ойда даволайди” каби ҳақиқатга тўғри келмайдиган ваъдалар — алдов рекламалардир;
🟠 Фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган, расмий сертификати мавжуд маҳсулотлардан фойдаланинг.
‼️ Эсда тутинг: соғлиғингиз — энг катта бойлигингиз. Рекламага эмас, ҳақиқий тиббий маълумотга ишонинг!
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Назорат натижалари:
Маълумот учун: Биологик фаол қўшимчалар (БАҚ) дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган. Улар фақат организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш ёки айрим касалликларнинг олдини олиш (профилактика) мақсадида қўлланилиши мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай қўшимчани истеъмол қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш шарт.
‼️ Эсда тутинг: соғлиғингиз — энг катта бойлигингиз. Рекламага эмас, ҳақиқий тиббий маълумотга ишонинг!
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди.
OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди.
Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, "Замин" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор.
Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.
- дейилади рейтингда.
Зироат Мирзиёеванинг халқаро рейтингга киритилиши унинг юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашни миллий ва глобал даражада кучайтиришга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи, шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигининг тасдиғидир.
—
Первая леди Республики Узбекистан Зироат Махмудовна Мирзиёева включена в список 100 самых влиятельных женщин в области онкологии.
Международная платформа OncoDaily опубликовала рейтинг «100 самых влиятельных женщин в онкологии», куда входят лидеры, определяющие мировую повестку в сфере борьбы с раком.
Среди них – Зироат Мирзиёева, Первая леди Узбекистана и председатель Попечительского совета международного общественного фонда «Zamin».
Эксперты отметили её вклад в продвижение инициатив по раннему выявлению и лечению онкологических заболеваний у детей, укрепление международного сотрудничества в сфере детской онкологии, а также поддержку глобального движения по повышению выживаемости детей, страдающих тяжелыми заболеваниями.
- отмечается в рейтинге.
Включение Зироат Мирзиёевой в международный рейтинг – это не только признание её личного вклада в усиление борьбы с неинфекционными заболеваниями на национальном и глобальном уровне, но и подтверждение эффективности широкомасштабных реформ, осуществляемых в сфере здравоохранения в Новом Узбекистане.

"Зироат Мирзиёева 2025 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ст. Jude тадқиқот шифохонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат" номли муҳим форумга раислик қилди ҳамда жаҳон ҳамжамиятини саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Унинг фаолиятида бутун дунё бўйлаб, айниқса яшовчанлик кўрсаткичлари сезиларли даражада паст бўлган мамлакатларда болаларга тиббий ёрдамдан тенг фойдаланишни таъминлаш масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. У миллий стратегияларни 2030 йилга бориб саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини 60 фоизга етказишдек халқаро мақсадлар билан боғлаш орқали Ўзбекистоннинг глобал соғлиқни сақлаш сиёсатидаги ўрнини мустаҳкамлади",
- дейилади рейтингда.
Зироат Мирзиёеванинг халқаро рейтингга киритилиши унинг юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашни миллий ва глобал даражада кучайтиришга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи, шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигининг тасдиғидир.
—
Первая леди Республики Узбекистан Зироат Махмудовна Мирзиёева включена в список 100 самых влиятельных женщин в области онкологии.
Международная платформа OncoDaily опубликовала рейтинг «100 самых влиятельных женщин в онкологии», куда входят лидеры, определяющие мировую повестку в сфере борьбы с раком.
Среди них – Зироат Мирзиёева, Первая леди Узбекистана и председатель Попечительского совета международного общественного фонда «Zamin».
Эксперты отметили её вклад в продвижение инициатив по раннему выявлению и лечению онкологических заболеваний у детей, укрепление международного сотрудничества в сфере детской онкологии, а также поддержку глобального движения по повышению выживаемости детей, страдающих тяжелыми заболеваниями.
«В сентябре 2025 года она возглавила знаковый форум на Генеральной Ассамблее ООН под названием “Глобальное движение за повышение выживаемости и снижение страданий детей с раком и другими опасными заболеваниями”, организованный совместно с Всемирной организацией здравоохранения и исследовательским госпиталем St. Jude, призвав мировое сообщество к неотложным действиям по повышению выживаемости детей, страдающих раком.
Её деятельность сфокусирована на обеспечении равного доступа к медицинской помощи детям во всём мире, особенно в странах, где показатели выживаемости существенно ниже. Она усилила роль Узбекистана на глобальной политической арене здравоохранения, увязав национальные стратегии с международными целями – повысить выживаемость детей с раком до 60 % к 2030 году»,
- отмечается в рейтинге.
Включение Зироат Мирзиёевой в международный рейтинг – это не только признание её личного вклада в усиление борьбы с неинфекционными заболеваниями на национальном и глобальном уровне, но и подтверждение эффективности широкомасштабных реформ, осуществляемых в сфере здравоохранения в Новом Узбекистане.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
2025 йилнинг 9 ойи давомида Рақобат қўмитасига истеъмолчилардан жами 41 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчилар фойдасига 71.4 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
➡️ Батафсил видеоинфографикада
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
2025 йилнинг 9 ойи давомида Рақобат қўмитасига истеъмолчилардан жами 41 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларнинг
🔹 63% — уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари;
🔹 21% — савдо ва умумий овқатланиш;
🔹 14% — алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар;
🔹 2% — реклама соҳасига оид.
Амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчилар фойдасига 71.4 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН “SUPERSHOP” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ
✈️ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида фаолият юритувчи жойлашган “SUPERSHOP” МЧЖ савдо нуқтаси томонидан ижтимоий тармоқларда “энг арзон” деган оширувчи муносабатлардан фойдаланилган бўлиб, бунда рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари билан таққослашда холис тасдиқланган тавсифлар ёки параметрлар кўрсатилмасдан, “Instagram” ижтимоий тармоқларида реклама эълонлари жойлаштирилгани маълум бўлди.
📃 Мазкур ҳолат юзасидан Қўмита ўрганиш ишлари олиб бориши натижасида, “SUPERSHOP” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси талабларини бузган деб топилди.
➡️ Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “SUPERSHOP” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунида корхонага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатини тўлиқ бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM