Энди нодавлат нотижорат ташкилотлари чакана савдода назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиши мумкин бўлди
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 667-сонли қарори қабул қилинди.
✍️ Мазкур қарорга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш тартиблари белгиланди. Бу орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида қонун талабларига риоя этилишини ННТлар томонидан холис баҳолаш тизими жорий этилади.
📌 Шунингдек, эндиликда Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан ҳамда тажриба даврида нодавлат ташкилотлар иштирокида назорат хариди тадбирлари қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:
🔎 Бундан ташқари, қарор орқали соғлиқни сақлаш соҳасида “сирли мижоз” усули билан тиббиёт ва дорихона хизматлари сифатини баҳолаш ҳамда чакана савдода назорат хариди жараёнларини қонун доирасида йўлга қўйиш учун аниқ ҳуқуқий асос яратилди.
✅ Қарорга мувофиқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида масъул органлар белгиланди:
📁 Ушбу масъул органлар ҳар йили камида бир маротаба нодавлат нотижорат ташкилотларига ўзларига бириктирилган соҳаларда таҳлиллар ўтказиш, муаммоларни ўрганиш ва ўз ваколатлари доирасида бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмалари беради.
▶️ Жорий этилган тартиблар хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга билан бирга ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда хизмат кўрсатиш сифати мониторинги учун самарали инструментларни тақдим этишга хизмат қилади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🔘 Назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирлари қонунийлик, холислик ва махфийлик принципларига асосан ўтказилади;🔘 Бу тадбирлар бўйича режа Қўмита томонидан ишлаб чиқилиб, расмий тарзда тасдиқланади;🔘 Ҳар бир тадбир бўйича масъуллар, жой, муддат, текшириладиган мажбурий талаблар ва фото-видео қайд этиш тартиби буйруқ билан белгиланади;🔘 Назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар тегишли лабораторияларда синовдан ўтказилади;🔘 Агар товар ёки хизмат қонун талабларига мос келмаса, тегишли ваколатли органларга юборилади ва жамоатчиликка ахборот берилади;🔘 Биринчи марта қонунбузарлик аниқланса, тушунтириш ва ёрдам чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув белгиланади;🔘 Нодавлат ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан тадбирларни амалга оширади, Қўмита эса ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ёрдам кўрсатади.
🟢 рақобатни ривожлантириш соҳасида – Рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги;🟢 истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – Рақобат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏷 Томонлар икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ахборот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда рақобат сиёсатини замонавий тенденциялар асосида такомиллаштириш бўйича келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ишончли муҳитда ўтди ҳамда келгусида амалий ҳамкорлик учун муҳим асос яратди.
______
🏷 По итогам переговоров стороны договорились о дальнейшем развитии взаимовыгодного сотрудничества, налаживании обмена информацией и опытом, а также о совершенствовании конкурентной политики с учётом современных тенденций. Встреча прошла в дружественной и конструктивной атмосфере и стала важным шагом в укреплении практического взаимодействия между ведомствами.
______
🏷 Following the talks, both sides agreed to further strengthen mutually beneficial cooperation, establish mechanisms for information and experience exchange, and improve competition policy in line with modern global trends. The meeting was held in a friendly and constructive atmosphere and became an important step toward enhancing practical cooperation between the two authorities.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбир картелларга қарши курашишнинг замонавий ва самарали механизмларини яратиш йўлидаги муҳим амалий қадам бўлди.
____
Мероприятие стало важным шагом в направлении создания современных и эффективных механизмов борьбы с картелями в соответствии с международными стандартами.
____
The event marked an important practical step toward establishing modern and effective mechanisms to combat cartels in line with international standards.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида тарихий битим имзоланди.
—
Подписано историческое Соглашение о расширенном партнерстве и сотрудничестве между Узбекистаном и ЕС.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
—
Подписано историческое Соглашение о расширенном партнерстве и сотрудничестве между Узбекистаном и ЕС.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
___
___
___
___
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига OOO “ТД ГраСС”нинг ишончномаси асосида “BCG GROUP OZ” МЧЖ томонидан мурожаат қилинган. Унда жамиятга тегишли бўлган “Grass”, “Azelit”, “Gloss”, “Milana”, “Wc-gel”, “Arena”, “Clean Glass”, “Universal Cleaner” товар белгилари “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖ томонидан “Gel Milena”, “Aze-1, Aze-2, Aze-3, Gaz-elit”, “Universal Cleaner”, “Clean Glass”, “Arena” кўринишида ишлатилгани баён этилган.
✈️ Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, ушбу товар белгиларининг адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги фуқароларни чалғитаётгани, шу билан бирга жамиятнинг қонуний ҳуқуқларини бузишга олиб келаётгани таъкидланган. Бу билан “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талабини бузган деб топилди.
✈️ Юқоридаги аниқланган қонунбузилиш ҳолатига мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори талаблари бузилиш аломатлари юзасидан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
➡️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасининг 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш ҳамда рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқни олиш орқали аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг реализация қилинишини чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан савдо, молиявий хизматлар ва коммунал соҳаларда тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ҳудудлар кесимида мисоллар
🔘 Хоразм вилояти
Ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони орқали Хонқа туманида яшовчи фуқаронинг янги харид қилган Samsung A 56 телефони носоз чиққанлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида, ҳақиқатдан телефонда носозликлар мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан тадбиркорлик суъбектига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни юзасидан тушунтириш берилди. Натижада фуқаронинг 4 млн 800 минг сўмга сотиб олган телефони кафолат муддатида таъмирлатиб берилиши таъминланди.
🔘 Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқармага Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг йўллаган мурожаатида ижтимоий тармоқ орқали razgovor_uz рус тили курсларига ёзилгани, лекин курс сифати уни қониқтирмагани сабабли амалга оширилган тўлов суммасини қайтариш юзасидан амалий ёрдам сўраган.
Ўрганишлар натижасида, razgovor_uz рус тили курслари учун тўланган 1 млн 300 сўмга яқин пул маблағи истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди.
🔘 Тошкент шаҳар
Ҳудудий бошқармага Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Н.С.нинг мурожаати келиб тушди. Унда “Welness Group Prime” МЧЖдан ошхона жиҳозларини сотиб олгани, бироқ ушбу жиҳозлар айнан рекламада берилганидек эмаслиги, яъни сифати пастлиги сабабли шартномани бекор қилиш ҳамда товарга тўланган пул маблағини қайтариб ололмаётгани юзасидан норозилик билдирган.
Ўрганиш ишлари натижасида “Welness Group Prime” МЧЖ томонидан фуқаро билан тузилган шартнома бекор қилиниб, тўланган 13 млн сўмдан ортиқ пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
🔘 Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Шўрчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А.нинг тумандаги савдо марказидан бир неча турдаги салқинлантирувчи газланган ичимлигини харид қилиш учун пластик карточкаси орқали тўловни амалга оширган, аммо улардан бири - пепси кола маҳсулоти берилмагани юзасидан қолдирган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқарога сотувчи томонидан ортиқча олинган маблағи қайтарилиши таъминланиб, мурожаати ижобий ҳал этилди.
🔘 Сирдарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро К.Х.нинг табиий газ таъминотидан хонадонига нисбатан асоссиз қарздорлик ҳисобланиб, далолатнома расмийлаштирилгани, ушбу ҳолатни қонун доирасида қайта кўриб чиқиш юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида “Ҳудудгаз Сирдарё” ГТФ томонидан истеъмолчига нисбатан ҳисобланган 13 млн сўмдан зиёд нореал қарздорлик юзасидан расмийлаштирилган далолатнома бекор қилиниши таъминланди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар учун ташқи реклама соҳасидаги қонунчилик талаблари юзасидан учрашувлар ўтказилди
✈️ Рақобат қўмитаси, унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" ДМ ҳамда қўмитанинг Андижон ва Фарғона вилояти ҳудудий бошқармалари, ҳамкор ташкилотлар билан тадбиркорлик субъектлари учун “Ташқи рекламани тўғри ва қонуний жойлаштириш” мавзусида учрашувлар ташкиллаштирилди.
✈️ Шунингдек, тадбирларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар, шу билан бирга мавзуга оид таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
👥 Очиқ мулоқот ва ўзаро фикр алмашув руҳида ўтган учрашувларда тадбиркорларда реклама соҳасидаги ҳуқуқий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, қонун талабларига риоя этиш маданиятини оширишга хизмат қилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Тадбирларнинг асосий мақсади — тадбиркорларга реклама соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш, ташқи реклама воситаларини жойлаштиришда йўл қўйиладиган хатоларнинг олдини олиш, шу орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат бўлди.
Иштирокчиларга “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун нормалари бўйича атрофлича маълумотлар берилди. Мутахассислар томонидан реклама жойлаштиришдаги асосий меъёрлар, ташқи реклама объектларини қўйишдаги рухсат бериш тартиби ҳамда давлат тилидаги ёзувларнинг тўғри қўлланилиши ҳақида амалий тавсиялар берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
________
Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети тәрепинен исбилерменлик субъектлери, пуқаралар ҳәм кең жәмийетшилик ўәкиллери менен ашықтан-ашық сәўбетлесиў өткерилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси 60 дан ортиқ автомобиллар чакана савдоси фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда ўрганишлар ўтказди
✈️ Қўмитага жорий йилнинг ўтган вақти давомида келиб тушган мурожаатлардан 350 дан ортиғи автомобиллар савдосига тааллуқли.
🗂 Ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 60 дан ортиқ автомобиллар чакана савдоси фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда ўрганишлар олиб борди ва қуйидаги тизимли камчиликлар аниқланди:
🔘 5 та автосалонда сервис маркази мавжуд эмас.
Мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги "Roodell" МЧЖ ва "Riteyl" МЧЖ автосалонларидаги KIA, Haval ҳамда Chery товар белгиси остидаги автомобиллар.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ишлаб чиқарувчи товардан кафолат муддати ва хизмат муддати мобайнида фойдаланиш имкониятини таъминлаши, товарнинг таъмирланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт.
🔘 39 та автосалонда давлат тилидаги автомобилдан фойдаланиш қўлланмаси мавжуд эмас.
👨🏫 Шунингдек,“Roodell” МЧЖ KIA ва “ADM-ASTER” МЧЖ QK автосалонларида ҳам техник тавсифлар истеъмолчиларга давлат тилида тақдим этилмаётгани аниқланди.
🔘 13 та ҳолатда автомобиль учун берилган кафолат муддати билан автомобилнинг бутловчи қисмлари кафолат муддатлари ўртасида тафовут мавжуд.
⚡️ Бундай ҳолатлар “Uzavtomotors” АК томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларда ҳам кузатилди.
🏷 Хусусан, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан бутловчи буюмларнинг кафолат муддати, асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам бўлмаслиги ҳолати ўрганилганида:
✈️ барча автомобилларнинг бутловчи буюмларнинг кафолат муддати, асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам эканлиги аниқланди.
✈️ Белгиланган кафолат талабларига риоя этмаслик, яъни сервис маркази ёки улар томонидан тавсия этилган сервис марказларидан бошқа жойлардан хизмат кўрсатилган бўлса ёки ўз вақтида олиб келинмаган бўлса, шунингдек, автомобилга янги ускуналар ўрнатилганда, яъни хавфсизлик қурилмаси (сигнализация), метан ёки пропан ёнилғисига ўтказиш ва бошқа ўзгартиришлар киритилса сотувчи, ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатдан муддатларидан чиқариб юборилади.
📁 Истеъмолчилар фикри ўрганилганида, автомобиллар учун берилган кафолат қисмларида, автомобилдан фойдаланиш қўлланмасида келтирилган техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилган ҳолда автомобиль кафолат муддати тугамасдан фойдаланган бўлса, улар тавсия берган авто сервисдан бошқа авто сервисда фойдаланган бўлса кафолат муддати тўхтатилиши аниқланди.
✈️ Бироқ, кафолатлар автомобилни умумий ўзига ҳамда алоҳида қисмларига берилиши қайд этилган. Мазкур талаблардан келиб чиқиб, автомобилдаги кафолат аниқ бир агрегат учун алоҳида қайд этилган бўлса, ундаги кафолат ҳам алоҳида берилиши лозим.
✈️ Ҳозиргача ишлаб чиқарилган автомобилларни кафолатда турганлиги ёки кафолатдан чиқиб кетганлиги тўғрисидаги маълумотлар базаси мавжуд эмас.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги "Roodell" МЧЖ ва "Riteyl" МЧЖ автосалонларидаги KIA, Haval ҳамда Chery товар белгиси остидаги автомобиллар.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ишлаб чиқарувчи товардан кафолат муддати ва хизмат муддати мобайнида фойдаланиш имкониятини таъминлаши, товарнинг таъмирланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт.
Мисол учун, автомобиль бошқарув панелидаги маълумотларда Damas, Cobalt, Onix, Tracker, Malibu, Equinox, Traverse, Tahoe маркали автомобилларидаги қўлланмалар рус ва инглиз тилларида эканлиги, Chery, HAVAL маркали автомобилларда эса рус тилида берилаётгани аниқланди.
Мисол учун, “Auto Region Plus” МЧЖ томонидан сотилаётган BYD автомобиллари учун 96 ой 150 000 км кафолат муддати берилган бўлса, қўрғошин кислотали стартер батареясига 12 ой ёки 20 000 км, ярим алоҳида қайд этилган эҳтиёт қисмларига 48 ой ёки 120 000 км кафолат муддатлари берилганлиги аниқланди.
Мисол учун, Сobalt русумли автомобилига 36 ой ёки 100 000 км кафолат муддати берилган, автомобилнинг двигатели учун 24 ой ёки 50 000 км.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан аниқланган ушбу ҳолатлар, кафолат муддатлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу_дастури
✈️ 2025 йилнинг 1 декабридан истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларни тизимлаштириш, тезкор кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш имконини яратувчи “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизими ишга туширилмоқда.
➡️ Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМнинг масъул ходимларидан Б.Шарипов ва А.Тўхтабоевлар маълумот бериб ўтишди.
✈️ Батафсил "ORIAT DONO" радиоканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
