Telegram Web Link
❗️ Халқ банки раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди

Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Дилшод Маматкулов Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Пахтакор ҳамда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманларида бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Учрашувларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадли меҳнатга жалб этиш, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк маҳсулотлари ва онлайн хизматлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундай учрашувлар банк ва мижозлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жойлардаги тадбиркорлик ташаббусларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Марказий банкда янги тайинловлар амалга оширилди

Нодирбек Ачилов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Н.Ачилов бунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.

Санжар Носиров Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача С.Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Нусратулла Фазилов Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н.Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3👏1
❗️Жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди

Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.

Вазирга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари келаси йили май ойида инфляция даражасида индексация қилинади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤔2😍2
❗️"Бирлик — 2025” ҳарбий ўқув машғулотларидан кадрлар

Ҳамкорликдаги давлатлар мудофаа вазирликларининг жанговар бўлинмалари минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида шартли таҳдидларга биргаликда қарши курашди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли қирувчи самолётлар шартли душманнинг муҳим объектларини яксон этди ҳамда артиллерия бўлинмалари шартли душманнинг объектларига артиллерия оловини ёғдирди.

Маълумот учун 14-21 октябрь кунлари Марказий ҳарбий округининг “Каттақўрғон” полигонида ўтказилган “Бирлик–2025” ўқувларида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ва Озарбойжон республикалари Мудофаа вазирлиги бўлинмалари иштирок этди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👏3🫡3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич Қўшма декларацияни имзоладилар.

Президентлар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан:

🔹 Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
🔹 Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
🔹 Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим ва бошқалар.

Шунингдек, президентлар Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍55🤝2😱1
❗️Марказий банк тижорат банклари учун янги минимал талабларни тасдиқлади

Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида, банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўлланиладиган минимал талабларни янгилади.

Янги чек-лист жорий этилади у орқали мижозлар кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади.

Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик беришнинг аниқ тартиби белгиланди.

Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, шунингдек давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.

Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.

Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида мижозларга аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.

📌Янги нормалар 2026 йил 29 январдан кучга киради.

Батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

“Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг 9 ойида 73 та ташкилотда текширишлар ўтказилди

Уларнинг 21 таси давлат ва хўжалик юритувчи органларда, 52 таси тадбиркорлик субектларида амалга оширилди. Ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 68 та ташкилотга кўрсатма, 6 та идорага тақдимнома киритилди, 32 нафар мансабдор шахсларга маъмурий, 12 нафар масъул ходимга интизомий чора қўлланилди.

Тадбиркорлик субектлари томонидан қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида 69 та профилактика тадбири ташкил этилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир кўрсатаётган 357 та ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар фаолиятига чек қўйилди.

Батафсил.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍7👏1
❗️Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 124,8 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 124,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 44% ўсиш.

Тўланган солиқларнинг 93%и электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:

🔹Меta - 35,2 млрд сўм;
🔹Аpplе - 35,1 млрд сўм;
🔹Googlе - 31,2 млрд сўм;
🔹ОpenAI - 4,7 млрд сўм;
🔹Вооking.соm - 2,9 млрд сўм;
🔹TikTok - 2,6 млрд сўм;
🔹Netflix - 1,3 млрд сўм;
🔹Acc - 1,1 млрд сўм;
🔹Zoom - 1,1 млрд сўм;
🔹Adobe - 1 млрд сўм.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Tayinlov

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Хусанов Азимжон Нозимжонович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍1
#Rasmiy_munosabat

❗️Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар она тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари олдидан “тест саволлари ва уларнинг жавоблари сотилаётгани” ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган тест материаллари олдинги имтиҳонларда қўлланилган саволлар бўлиб, уларнинг яқин кунларда бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Агентлик аҳолини ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга ишонмасликка ва фақат расмий манбалар орқали аниқ ахборот олишга чақиради.

Шунингдек, шубҳали ҳолатлар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали Агентликка ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган:
👉 https://gov.uz/oz/uzbmb/anti-corruption


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация 2025 йил 3 ноябрдан очилади

Автомобилларга контрактация жараёни фақат онлайн тарзда амалга оширилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Долларнинг расмий курси 12 минг сўмдан пастлади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚀#E_TechExpo_2025 – Технологиялар оламига эшик очинг!

Йилнинг муҳим воқеаси – E-TechExpo-2025 халқаро кўргазмасини ўтказиб юборманг!!!


11–13 ноябрь кунлари пойтахтимизда 4-халқаро электроника, электротехника ва инновацион технологиялар кўргазмаси – E-TechExpo-2025 бўлиб ўтади.

🌍 E-TechExpo нафақат кўргазма, балки технологиялар дунёси юраги:
Етакчи ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар;
Инновацион стартаплар ва глобал компаниялар;
Инвесторлар ва давлат вакиллари
— бир майдонда, бир вақтда!


⚡️ Технология ва инновация келажаги айнан шу ерда яратилади!

🗓11-12-13 ноябрь.
📍“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси, 3-4 павильон

🔗 Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: bit.ly/ETech_bron_uz

🕔E-TechExpo-2025 — Сизни кутмоқда!

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/29 12:19:03
Back to Top
HTML Embed Code: