Telegram Web Link
❗️“Ўзбекгидроэнерго” АЖ – Марказий Осиёда энг юқори JSC рейтингига эга “Pure-Player” компания сифатида эътироф этилди

Жаҳонда нуфузли ҳисобланган Sustainabe Fitch (Лондон) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолияти тўлиқ экологияга ижобий таъсир кўрсатувчи компания (“соф иштирокчи”) сифатида эътироф этди.

Шунингдек, агентлик Жамиятнинг JSC рейтингини “2” даражада тасдиқлаб, умумий натижасини 72 дан 79 баллга оширди. Ушбу ютуқ компаниянинг иқлим ўзгаришини юмшатиш борасидаги фаол иштирокини, хусусан, 2024 йилда ишлаб чиқилган “Иқлим стратегияси – 2050” орқали углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича аниқ мақсадлар белгилаганини акс эттиради.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди. Тамал тоши қўйиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Икки йил олдин 200 млн доллар инвестиция ҳисобига ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Қарийб 4 гектар майдонда 20–25 қаватли 6 та офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилди.

Лойиҳага кўра, “IT-Park” ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 12 мегаватт бўлган, 150 млн долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 млрд доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 мегаваттга етказилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек сервис ва савдо марказлари қурилади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур мажмуа энг замонавий технологиялар, инновациялар ва билимларга асосланган “Сунъий интеллект хаби”га айланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍44🤝1
Эндиликда вазирлар ва тармоқ раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида соҳада сунъий интеллектни ривожлантиришга ҳам жавобгар бўлиши белгиланди.

Шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади.

Юқори кўрсаткичга эришган, хорижий тил биладиган, технологик билими кучли 100 нафар мутахассис АҚШ, Европа, Сингапур, Япония каби давлатларга олти ойлик курсларга юборилади.

Келгуси йилдан вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш ҳолатини баҳолайдиган рейтинг тизими ишга туширилади.

Инвесторлар учун янада жозибадор муҳит яратиб, замонавий супер-компьютер кластерлари ва дата-марказларни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистондан бошланади. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади, IT-парк имтиёзлари татбиқ этилади, импорт ускуналари божхона тўловидан озод этилади.

Шу билан бирга, олис ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун кейинги йилдан йўлдошли интернет операторларининг фаолияти йўлга қўйилади. Улар 5 йилга ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍36
🇺🇿 Президент Ўзбек тили байрами муносабати билан халқимизни ва чет эллардаги юртдошларимизни табриклади.

Географик объектлар номларини давлат тили меъёрларига мувофиқлаштириш, янги тушунча ва атамаларни ўзбекчалаштириш, электрон манбалар яратиш бўйича ишлар давом этаётгани, ҳозирга қадар 72 номда қомус, луғат ва қўлланмалар чоп этилгани таъкидланди.

📝 Табрикдан иқтибослар:

🔖 «Келажагимиз эгаси бўлган ёш авлодимиз замонавий билимлар, инновация ва тараққиёт чўққиларини эгаллаши учун албатта чет тилларини ўрганиши лозим. Лекин улар миллий руҳ, миллий тафаккур эгаси, ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етишлари учун, аввало, ўзбек тили ва адабиётини болаликдан бошлаб пухта билишлари шарт».


🔖 «Рақамли оламда ўзбек тилида сифатли, илмий асосланган, қизиқарли ахборот ва маълумотларни кўпайтириш, хусусан, глобал электрон энциклопедия ва платформаларни давлат тилидаги илмий-оммабоп мақолалар билан бойитиш ҳам диққатимиз марказида бўлиши лозим».


🔖 «Бундан ўттиз йил олдин қабул қилинган Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини қайта кўриб чиқиш ҳам кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиз қаторига киради».


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🤝2
#Fakt

❗️Ўтган 9 ойда маъмурий судлар томонидан 412 та ҳоким, 653 та солиқ, 525 та кадастр органларининг қарори ҳақиқий эмас, деб топилган

Ушбу даврда маъмурий судлар томонидан 13 379 та иш кўриб чиқилган. Натижасида 5 387 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари устидан 5 396 та шикоят кўрилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 326 та иш кўриб чиқилган.

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 301 та қарор бекор қилиниб, 10 та қарор ўзгартирилган.

Кассация тартибида 1 077 та иш кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 165 та қарор бекор қилиниб, 8 та қарор ўзгартирилган.

Тафтиш тартибида 1 249 та иш кўриб чиқилган. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 105 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилган.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 101 таси бекор қилинган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3
❗️Сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади

“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–184-сон, 20.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

республикадаги “А-373” ва “М-39” автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилади;

сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш Тошкент шаҳри мисолида ташкил этилади.

📌2026 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолати сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👏2🤝1
❗️Давлат тили куни ва Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсат ва бошқарув академиясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги ҳамда маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Беҳбудийнинг миллий ўзликни англаш ва маърифатни ривожлантиришдаги хизматлари эътироф этилди. Жадидлар фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” қарори янги босқични бошлади. 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идораларида маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1🤝1
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланди Бугундан бошлаб 12-, 9Т- ва 40-сонли автобуслар Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатланади. Автобусларга устуворлик берилиши лозим. Лойиҳа мақсади…
❗️Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлагида 4 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланмоқда!

2025 йил 22 октябрдан бошлаб 2-, 18-, 45- ва 94-сонли автобус йўналишлари Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатланишни бошлайди.

Ушбу йўлакдан фойдаланувчи автобусларга устуворлик берилиши шарт.

BRT — Тошкент транспорт тизимини янгилашдаги муҳим қадам.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳамкорлик, эҳтиёткорлик ва маданиятли ҳаракат талаб этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
❗️Ўзбекистон Беларусь билан экологик экспертиза соҳасида ҳамкорлик қилади

Икки давлат экологик экспертиза идоралари шу ҳақда меморандум имзолаган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
🤝5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон маҳсулотлари Сингапурда намойиш қилинмоқда

Сингапур марказида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маҳсулотлари” халқаро кўргазмасида “Туронбанк” АТБ вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, “Ўзбек лимони” миллий брендини халқаро майдонга тақдим этди.

Туронбанк ҳомийлигида лимончилик йўналишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар бугун ўз самарасини бериб, мазкур кўргазмада хорижий инвесторлар ва йирик импортёрлар эътиборини тортмоқда.

Репортажда тадбиркорларимиз иштироки ҳамда хорижий меҳмонларнинг ўзбек лимони ҳақидаги фикрлари.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5👏1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Фаязова Муқаддас Шавкатовна 1986 йил 22 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.


М. Фаязова “Ўзэнергосозлаш” МЧЖда матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Шунингдек, “Менинг юртим”, “Севимли” ва “НТТ” телеканалларида муҳаррир ҳамда бошловчи сифатида ишлаган. “Парламент соати” ва “Хайрли оқшом” теледастурларида бош муҳаррир ва бошловчи лавозимларида фаолият олиб борган.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6
❗️Сўнгги 5 йилда инвестициялар ҳажми 2,8 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 443,6 трлн сўм миқдорида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/22 07:36:20
Back to Top
HTML Embed Code: