Telegram Web Link
❗️Давлат тили куни ва Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсат ва бошқарув академиясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги ҳамда маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Беҳбудийнинг миллий ўзликни англаш ва маърифатни ривожлантиришдаги хизматлари эътироф этилди. Жадидлар фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” қарори янги босқични бошлади. 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идораларида маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1🤝1
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланди Бугундан бошлаб 12-, 9Т- ва 40-сонли автобуслар Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатланади. Автобусларга устуворлик берилиши лозим. Лойиҳа мақсади…
❗️Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлагида 4 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланмоқда!

2025 йил 22 октябрдан бошлаб 2-, 18-, 45- ва 94-сонли автобус йўналишлари Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатланишни бошлайди.

Ушбу йўлакдан фойдаланувчи автобусларга устуворлик берилиши шарт.

BRT — Тошкент транспорт тизимини янгилашдаги муҳим қадам.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳамкорлик, эҳтиёткорлик ва маданиятли ҳаракат талаб этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
❗️Ўзбекистон Беларусь билан экологик экспертиза соҳасида ҳамкорлик қилади

Икки давлат экологик экспертиза идоралари шу ҳақда меморандум имзолаган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
🤝5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон маҳсулотлари Сингапурда намойиш қилинмоқда

Сингапур марказида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маҳсулотлари” халқаро кўргазмасида “Туронбанк” АТБ вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, “Ўзбек лимони” миллий брендини халқаро майдонга тақдим этди.

Туронбанк ҳомийлигида лимончилик йўналишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар бугун ўз самарасини бериб, мазкур кўргазмада хорижий инвесторлар ва йирик импортёрлар эътиборини тортмоқда.

Репортажда тадбиркорларимиз иштироки ҳамда хорижий меҳмонларнинг ўзбек лимони ҳақидаги фикрлари.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9👏2
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Фаязова Муқаддас Шавкатовна 1986 йил 22 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.


М. Фаязова “Ўзэнергосозлаш” МЧЖда матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Шунингдек, “Менинг юртим”, “Севимли” ва “НТТ” телеканалларида муҳаррир ҳамда бошловчи сифатида ишлаган. “Парламент соати” ва “Хайрли оқшом” теледастурларида бош муҳаррир ва бошловчи лавозимларида фаолият олиб борган.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9👏3
❗️Сўнгги 5 йилда инвестициялар ҳажми 2,8 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 443,6 трлн сўм миқдорида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
❗️Болаларнинг кўзларини гаджетлардан ҳимоя қилиш бўйича гигиена талаблари

Кўз саломатлигини сақлаш мақсадида қуйидаги талабларга қатъий риоя этиш зарур:

Монитор ва планшетлардан фойдаланишда камида 70 см масофа сақланиши лозим.

Иш жойлари табиий ёруғлик тушишига эътибор қаратилади.

Ўқувчиларда мунтазам кўз гимнастикасини бажариш одатини шакллантириш тавсия этилади.

📌Ёшга мос гаджетдан фойдаланиш муддатлари белгиланган:

🔵5 ёшгача болалар учун электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
🔵1–4 синф ўқувчилари учун дарс вақтида 10–20 дақиқа.
🔵5–11 синф ўқувчилари учун дарс вақтида 15–35 дақиқа.
🔵Уй ва мактабдаги умумий фойдаланиш вақти синф даражасига қараб 80–170 дақиқа оралиғида белгиланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤝1
❗️9 та ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимига ўтказилади

2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида вазирлик ва идораларнинг бўлинмалари ҳокимликлар бошқарувига ўтказилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
❗️Ички валюта бозори: 2025 йилда талаб ва таклиф

2025 йилда хорижий валютага бўлган талаб 42,7 млрд АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5% ошишни кўрсатмоқда.

Марказий банк иқтисодий барқарорлик учун муҳим кўрсаткичлар ва батафсил таҳлилни тақдим этди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤝1
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида юртимиз бўйлаб жами 75,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6%га кўпдир.

Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йил сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.

Иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилган.
Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробад, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этган.

Ижара бозори
Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир кв.м учун ўртача 8,5 долларни ташкил этган. Энг юқори ижара нархлари Миробад, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтдаги ижара нархлари 1,4 фоизга ошган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Ўзбекистонда аҳолининг генетик харитаси яратила бошланди

Илғор технологиялар маркази олимлари илк бор аҳолининг генларини тўлиқ ўрганиш бўйича кенг кўламли тадқиқотни амалга оширди. Унга кўра, ўзбекистонликларда илгари номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланди ва халқаро маълумотлар базаларига киритилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар иккинчи болада ирсий мутация мавжуд. Болаларнинг 86 фоизи эса ҳеч бўлмаганда битта "бузилган" ген ташувчиси ҳисобланади. Бу кўрсаткич халқаро меъёрлардан анча юқори.

Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг кўплиги билан изоҳлашмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤔1😍1
❗️Россиядаги ҳамюртларимиз ҳуқуқий ҳимоясида янги амалиёт бошланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.

‼️Ушбу учрашувда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ҳамда унинг жамоаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси, рухсатномалар ва визалар билан ишлаш департаменти вакиллари иштирок этди. Бу мурожаатларни Россия томони билан ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқиш ва амалий ечимлар таклиф этиш имконини берди.

Мулоқотда 50 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланган, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва аниқ ечим топиш бўйича чоралар белгиланган.

Шу билан бирга, Омбудсман Москва шаҳрининг Сахарова ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, у ердаги ҳамюртларимиз билан ҳам учрашган. Айрим мурожаатлар жойнинг ўзида ҳал этилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🤔1
❗️Тошкентда бизнес ва ҳалоллик мавзусида халқаро мулоқот майдони ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсманлар ҳамда IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми бўлиб ўтди. Тадбирда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳалол бизнес юритиш ва коррупцияга қарши комплаенс соҳасидаги халқаро тажрибалар муҳокама қилинди.

Форумда 10 га яқин мамлакатдан 250 нафар иштирокчи (офлайн ва онлайн) қатнашди. Якунда Ўзбекистон бизнесининг Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига янги аъзолар қўшилди.

Ушбу нуфузли форум 21–23 октябрь кунлари ўтаётган Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида, ИҲТТ, ЕХҲТ, Конрад Аденауэр жамғармаси ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси каби халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
2025/10/25 19:34:49
Back to Top
HTML Embed Code: