Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 443,6 трлн сўм миқдорида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Кўз саломатлигини сақлаш мақсадида қуйидаги талабларга қатъий риоя этиш зарур:
📌Ёшга мос гаджетдан фойдаланиш муддатлари белгиланган:
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤝1
2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида вазирлик ва идораларнинг бўлинмалари ҳокимликлар бошқарувига ўтказилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
2025 йилда хорижий валютага бўлган талаб 42,7 млрд АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5% ошишни кўрсатмоқда.
Марказий банк иқтисодий барқарорлик учун муҳим кўрсаткичлар ва батафсил таҳлилни тақдим этди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤝1
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида юртимиз бўйлаб жами 75,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6%га кўпдир.
Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.
Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йил сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.
Ижара бозори
Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир кв.м учун ўртача 8,5 долларни ташкил этган. Энг юқори ижара нархлари Миробад, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтдаги ижара нархлари 1,4 фоизга ошган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.
Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йил сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.
Иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилган.
Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробад, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этган.
Ижара бозори
Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир кв.м учун ўртача 8,5 долларни ташкил этган. Энг юқори ижара нархлари Миробад, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтдаги ижара нархлари 1,4 фоизга ошган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Илғор технологиялар маркази олимлари илк бор аҳолининг генларини тўлиқ ўрганиш бўйича кенг кўламли тадқиқотни амалга оширди. Унга кўра, ўзбекистонликларда илгари номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланди ва халқаро маълумотлар базаларига киритилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар иккинчи болада ирсий мутация мавжуд. Болаларнинг 86 фоизи эса ҳеч бўлмаганда битта "бузилган" ген ташувчиси ҳисобланади. Бу кўрсаткич халқаро меъёрлардан анча юқори.
Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг кўплиги билан изоҳлашмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤔1😍1
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.
‼️Ушбу учрашувда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ҳамда унинг жамоаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси, рухсатномалар ва визалар билан ишлаш департаменти вакиллари иштирок этди. Бу мурожаатларни Россия томони билан ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқиш ва амалий ечимлар таклиф этиш имконини берди.
Мулоқотда 50 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланган, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва аниқ ечим топиш бўйича чоралар белгиланган.
Шу билан бирга, Омбудсман Москва шаҳрининг Сахарова ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, у ердаги ҳамюртларимиз билан ҳам учрашган. Айрим мурожаатлар жойнинг ўзида ҳал этилган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🤔1
Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсманлар ҳамда IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми бўлиб ўтди. Тадбирда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳалол бизнес юритиш ва коррупцияга қарши комплаенс соҳасидаги халқаро тажрибалар муҳокама қилинди.
Форумда 10 га яқин мамлакатдан 250 нафар иштирокчи (офлайн ва онлайн) қатнашди. Якунда Ўзбекистон бизнесининг Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига янги аъзолар қўшилди.
Ушбу нуфузли форум 21–23 октябрь кунлари ўтаётган Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида, ИҲТТ, ЕХҲТ, Конрад Аденауэр жамғармаси ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси каби халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing
❗️“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилиши бўйича брифинг
Портални яратишдан мақсад:
– ҳажга борувчиларга қулайлик яратиш, шаффофликни таъминлаш ва навбат шаклланишида инсон омилини бартараф этиш;
– “Ҳаж” сафарига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбатини шакллантириш ва ариза беришни электрон шаклга ўтказиш;
– ҳажга доир маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш.
✅ Аҳолимиз уйдан чиқмасдан масофадан навбатга ёзилиш имконияти яратилди, ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга барҳам берилди.
Талабгор фуқаро 2 хил усулда яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.
📞 Ҳудудлардаги ишчи гуруҳ телефон рақамлари

👍6🤔1
❗️Президент ташриф билан Брюсселда бўлади
Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Европа Иттифоқи пойтахтида ушбу бирлашманинг асосий институтлари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси Бельгия раҳбарияти билан учрашув ўтказади, технологик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма режаларни жадаллаштириш мақсадида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарларини қабул қилади.

👍47
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Интернетда арзон “iPhone”лар таклиф қилиб, фуқаролар пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди
Янгийўл туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро (И.Й.) “ОLX” платформасида сохта эълонлар жойлаштириб, “Телеграм”да аёллар исм-шарифлари остида 10 га яқин аккаунт яратган. У ўзини бошқа шахс сифатида таништириб, “iPhone” телефонларни арзон сотиш баҳонасида фуқаролардан олдиндан тўлов олган.
Дастлабки тергов давомида Нурафшон, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Қибрай ва Тошкент туманларида содир этилган 8 та шу каби жиноят айнан ушбу шахс томонидан амалга оширилгани фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ аҳолини огоҳликка чақирган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
#Fakt
Ўзбекистонда “яшил” энергия 9 млрд кВт·соатга етди
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун, 22 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 9 млрд кВт·соатга етди.
Бу – мамлакатимиздаги умумий генерациянинг 23 % ини “яшил энергия” ташкил этаётганини англатади.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 7,5 млн хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 млн хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг.

📈 “Яшил” энергия ҳисобидан:
➖2 млрд 730 млн куб метр табиий газ тежалди;
➖ Атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 млн тонна зарарли моддалар олди олинди.
⚠️
Яна бир муҳим кўрсаткич, жорий йил бошидан 22 октябрь соат 19:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 млрд 520 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди.
Бу – мамлакатимиздаги умумий генерациянинг 23 % ини “яшил энергия” ташкил этаётганини англатади.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 7,5 млн хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 млн хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2😍2
❗️Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍11🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Қудратхўжаев Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ўтказмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8