Telegram Web Link
❗️Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда СТЕМ-таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон мактабларида фан, технология, муҳандислик ва математика (СТЕМ) таълимини ривожлантириш учун 100 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратганини маълум қилди.

Лойиҳа доирасида 200 та мактаб замонавий лабораториялар, компьютерлар, қуёш панеллари ва инклюзив жиҳозлар билан таъминланади. Шунингдек, олти нафар СТЕМ ўқитувчиларига янги методикалар ва технологиялар ўргатилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1
❗️Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион нафардан ошди

2025 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга кўпайган.

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида:

туғилганлар сони — 664,6 минг нафар,

вафот этганлар сони — 132,2 минг нафар,

табиий ўсиш — 532,4 минг нафарни ташкил этди.

Шу даврда мамлакатга 1 133 нафар киши кўчиб келган бўлса, 7 585 нафар киши хорижга кўчиб кетган. Қайд этилган никоҳлар сони — 177,0 мингта, ажралишлар сони — 35,4 мингтани ташкил этди.

📌 Батафсил

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2🤔1😍1
Президент Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляеннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍38🤔1😍1
❗️ЕИ билан ҳамкорлик: 7 йилда товар айланмаси икки баробардан зиёд ошди

2017–2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айланмаси 2,4 баробарга ўсиб, 2,6 млрд доллардан 6,4 млрд долларга етди.

2024 йилда экспорт ҳажми 26,9%га ошган, импорт ҳажми эса деярли ўзгаришсиз қолган.

ЕИ мамлакатларидан тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2024 йилда 77%га ўсиб, 4,1 млрд долларни ташкил этди (2023 йилда — 2,3 млрд доллар).

Энг йирик инвесторлар: Германия (1,4 млрд доллар), Нидерландия (1,1 млрд доллар), Кипр (858,9 млн доллар), Чехия, Италия ва Швеция.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Реклама қонунчилиги талабларига риоя этмаган транспорт воситаларига чора кўрилмоқда

Тошкент шаҳрида реклама паспортисиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари аниқланиб, улар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🤔3😱2😢1
#Муҳим_хабар

❗️Академия 2026 йилги PhD, DSc ва ST дастурларига қабул эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси 2026 йил учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ҳамда стажёр-тадқиқотчи (ST) босқичларига қабул бошланганини маълум қилди.

Дастурлар давлат бошқаруви, сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар соҳасида илмий изланишлар олиб бориш ҳамда бошқарув амалиётига илмий ёндашувни жорий этишга қаратилган.

📌Ҳужжатлар 5 ноябргача Инновацион ривожланиш агентлиги сайти — https://daraja.ilmiy.uz орқали электрон тарзда қабул қилинади.

🤙Боғланиш учун: (71) 232-60-63

✔️Йўналишлар бўйича батафсил маълумот.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😍1🤝1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍57
❗️Тошкентда тўй арафасидаги фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда бўлажак куёв алдов йўли билан ҳовлини сотгани ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат берди.

2024 йил август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р. 1999 йилда туғилган Ш.А.нинг ишончига кириб, тўйдан олдин уйини гаровга қўйиш баҳонасида алдов йўли билан бошқа фуқарога 240 000 АҚШ долларига сотган.

Мазкур ҳолат бўйича Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёнида у бошқа шахсларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этгани аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱8👍7🤝2😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бошқарув самарадорлиги агентлигидан янги медиарукн — “Самарадорлик харитаси”

Бу рукн орқали мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, самарали бошқарув тажрибалари ва амалий натижалар ҳақидаги янгиликлар тақдим этиб борилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
❗️Болалар ва катталар учун қўшимча таълимнинг янги тартиби белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:

болалар учун қўшимча таълимни;

катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.

Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.

Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.

Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўл қоидаларига ўзгартириш: тўхташга рухсат этилди

Энди тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

Бунда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда, ушбу йўл белгиларига уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 24 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Йил бошидан буён инфляция пасайиш тенденцияси кузатилиб, сентябрь ойида йиллик 8 фоизгача секинлашди.

Иқтисодий фаоллик ва инвестицион ўсиш юқори даражада сақланмоқда ЯИМ ўсиши йил якунида 7–7,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2025 йил 11 декабрь кунига белгиланган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️Қурилиш объектларида давлат тили қоидалари жорий этилди

Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жой мажмуалари қурилишида:

🔵объект номи,
🔵бино паспорти ва лойиҳалар,
🔵пешлавҳа, девор ва тўсиқлардаги ёзувлар,
🔵реклама ва эълонлар давлат тилида ёзилиши шарт.

Қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.

Тегишли вазирлик ва агентликлар бир ой муддатда “E-XSUD” ахборот тизимини, шунингдек, экология соҳасида рухсатномалар бериш электрон тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
«London Post»: Ўзбекистон сиёсати ҳар томонлама иқтисодий ўсиш ва инклюзив ижтимоий ҳимояга ўтди

Британиянинг машҳур Лондон Пост янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоянинг янги модели тажрибаси ҳақида
мақола чоп этилди.

Maқола билан танишиш

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6👏4🤝2
❗️Энди чакана савдо, жумладан, тиббиёт ва дорихона хизматларида назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилиши мумкин

Ҳукуматнинг "Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 667-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш тартиблари белгиланди. Бу орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида қонун талабларига риоя этилишини ННТлар томонидан холис баҳолаш тизими жорий этилади.

Шунингдек, эндиликда Рақобат қўмитаси томонидан ҳамда тажриба даврида нодавлат ташкилотлар иштирокида назорат хариди тадбирлари қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:
🔘Назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирлари қонунийлик, холислик ва махфийлик принципларига асосан ўтказилади;
🔘Бу тадбирлар бўйича режа Қўмита томонидан ишлаб чиқилиб, расмий тарзда тасдиқланади;
🔘Ҳар бир тадбир бўйича масъуллар, жой, муддат, текшириладиган мажбурий талаблар ва фото-видео қайд этиш тартиби буйруқ билан белгиланади;
🔘Назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар тегишли лабораторияларда синовдан ўтказилади;
🔘Агар товар ёки хизмат қонун талабларига мос келмаса, тегишли ваколатли органларга юборилади ва жамоатчиликка ахборот берилади;
🔘Биринчи марта қонунбузарлик аниқланса, тушунтириш ва ёрдам чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув белгиланади;
🔘Нодавлат ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан тадбирларни амалга оширади, Қўмита эса ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, қарор орқали соғлиқни сақлаш соҳасида “сирли мижоз” усули билан тиббиёт ва дорихона хизматлари сифатини баҳолаш ҳамда чакана савдода назорат хариди жараёнларини қонун доирасида йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🤔2🫡1
❗️Ирригация объектларини суғориш мавсумида молиялаштириш тартиби янги низом билан белгилаб берилди

Ҳукумат қарори (665-сон, 22.10.2025 й.) билан, суғориш мавсумида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмайдиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби белгиланди.

Молиялаштириш асосий тартиби:

🔵Қурилишнинг дастлабки икки ойида аванс тўлови ишларнинг 30% миқдорида ажратилади;

🔵Кейинги ойларда бажарилган ишлар қиймати бўйича 95% жорий молиялаштирилади;

🔵Пудрат шартномасида кўрсатилган кафолат муддати тугагандан сўнг қолган 5% тўланади.

Қурилиш муддати 3 ойдан кам бўлса, аванс биринчи ойда 30% ажратилади, қолган тўловлар стандарт тартибда амалга оширилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/11/06 04:33:45
Back to Top
HTML Embed Code: