This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Тошкент шаҳрида реклама паспортисиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари аниқланиб, улар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍7🤔3😱2😢1
  #Муҳим_хабар
❗️ Академия 2026 йилги PhD, DSc ва ST дастурларига қабул эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси 2026 йил учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ҳамда стажёр-тадқиқотчи (ST) босқичларига қабул бошланганини маълум қилди.
Дастурлар давлат бошқаруви, сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар соҳасида илмий изланишлар олиб бориш ҳамда бошқарув амалиётига илмий ёндашувни жорий этишга қаратилган.
📌Ҳужжатлар 5 ноябргача Инновацион ривожланиш агентлиги сайти — https://daraja.ilmiy.uz орқали электрон тарзда қабул қилинади.
🤙 Боғланиш учун: (71) 232-60-63
✔️ Йўналишлар бўйича батафсил маълумот.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси 2026 йил учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ҳамда стажёр-тадқиқотчи (ST) босқичларига қабул бошланганини маълум қилди.
Дастурлар давлат бошқаруви, сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар соҳасида илмий изланишлар олиб бориш ҳамда бошқарув амалиётига илмий ёндашувни жорий этишга қаратилган.
📌Ҳужжатлар 5 ноябргача Инновацион ривожланиш агентлиги сайти — https://daraja.ilmiy.uz орқали электрон тарзда қабул қилинади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍4😍1🤝1
  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍57
  Ижтимоий тармоқларда бўлажак куёв алдов йўли билан ҳовлини сотгани ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат берди.
2024 йил август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р. 1999 йилда туғилган Ш.А.нинг ишончига кириб, тўйдан олдин уйини гаровга қўйиш баҳонасида алдов йўли билан бошқа фуқарога 240 000 АҚШ долларига сотган.
Мазкур ҳолат бўйича Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёнида у бошқа шахсларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этгани аниқланган.
Ҳозирда жиноят иши Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  😱8👍7🤝2😍1
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  Бу рукн орқали мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, самарали бошқарув тажрибалари ва амалий натижалар ҳақидаги янгиликлар тақдим этиб борилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍6👏1
  Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:
Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.
Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.
📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍2
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Энди тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.
Бунда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда, ушбу йўл белгиларига уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍8
  Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 24 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Йил бошидан буён инфляция пасайиш тенденцияси кузатилиб, сентябрь ойида йиллик 8 фоизгача секинлашди.
Иқтисодий фаоллик ва инвестицион ўсиш юқори даражада сақланмоқда ЯИМ ўсиши йил якунида 7–7,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2025 йил 11 декабрь кунига белгиланган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍2
  Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жой мажмуалари қурилишида:
Қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.
Тегишли вазирлик ва агентликлар бир ой муддатда “E-XSUD” ахборот тизимини, шунингдек, экология соҳасида рухсатномалар бериш электрон тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍5
  «London Post»: Ўзбекистон сиёсати ҳар томонлама иқтисодий ўсиш ва инклюзив ижтимоий ҳимояга ўтди
Британиянинг машҳур Лондон Пост янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоянинг янги модели тажрибаси ҳақида мақола чоп этилди.
Maқола билан танишиш
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Британиянинг машҳур Лондон Пост янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоянинг янги модели тажрибаси ҳақида мақола чоп этилди.
Maқола билан танишиш
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6👏4🤝2
  Ҳукуматнинг "Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 667-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш тартиблари белгиланди. Бу орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида қонун талабларига риоя этилишини ННТлар томонидан холис баҳолаш тизими жорий этилади.
Шунингдек, эндиликда Рақобат қўмитаси томонидан ҳамда тажриба даврида нодавлат ташкилотлар иштирокида назорат хариди тадбирлари қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:
🔘 Назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирлари қонунийлик, холислик ва махфийлик принципларига асосан ўтказилади;🔘 Бу тадбирлар бўйича режа Қўмита томонидан ишлаб чиқилиб, расмий тарзда тасдиқланади;🔘 Ҳар бир тадбир бўйича масъуллар, жой, муддат, текшириладиган мажбурий талаблар ва фото-видео қайд этиш тартиби буйруқ билан белгиланади;🔘 Назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар тегишли лабораторияларда синовдан ўтказилади;🔘 Агар товар ёки хизмат қонун талабларига мос келмаса, тегишли ваколатли органларга юборилади ва жамоатчиликка ахборот берилади;🔘 Биринчи марта қонунбузарлик аниқланса, тушунтириш ва ёрдам чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув белгиланади;🔘 Нодавлат ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан тадбирларни амалга оширади, Қўмита эса ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, қарор орқали соғлиқни сақлаш соҳасида “сирли мижоз” усули билан тиббиёт ва дорихона хизматлари сифатини баҳолаш ҳамда чакана савдода назорат хариди жараёнларини қонун доирасида йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍7🤔2🫡1
  Ҳукумат қарори (665-сон, 22.10.2025 й.) билан, суғориш мавсумида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмайдиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби белгиланди.
Қурилиш муддати 3 ойдан кам бўлса, аванс биринчи ойда 30% ажратилади, қолган тўловлар стандарт тартибда амалга оширилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3693-сон, 23.10.2025 й.)
Низомга кўра, камбағал оилалар фарзандлари рўйхати ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍2🤔1
  Сафар вақтида чегарада муаммога дуч келмаслик учун хорижга чиқишга чеклов бор-йўқлигини my.gov.uz орқали олдиндан аниқлаб олиш мумкин.
Бунинг учун Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш хизмати
орқали сўров юборинг, тизим автоматик равишда натижани кўрсатади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍3
  Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон-Европа саммити бўлиб ўтмоқда. Етакчилар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6🤝2
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  #Brifing
Қурилиш жараёнларини соддалаштириш, коррупцион омилларни бартараф этиш ҳамда соҳани тўлиқ рақамлаштириш йўналишида Ҳукуматнинг 666-сон қарори қабул қилинди.
Янги қарор асосида:
🔵 лойиҳалашдан фойдаланишга қабул қилишгача бўлган жараёнлар тўлиқ рақамли назорат остига олинади;
🔵 ер билан боғлиқ маълумотлар базалари интеграция қилинади, бу эса қурилиш рухсатномаларини олишдаги бюрократик тўсиқларни камайтиради;
🔵 ҳудудий архитектура кенгашларининг ваколатлари кенгаяди — муҳим обектларнинг лойиҳа ечимлари энди кўпроқ ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилади;
🔵 қурилиш ишлари бошланиши ва якунланишида рухсатнома олиш тартиби аниқ ва ягона тизимга ўтказилади;
🔵 фойдаланишга топшириш жараёнлари электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Алоҳида эътибор — она тилимизга ҳурмат масаласига қаратилган. 2026 йил 1 январдан бошлаб, барча янги турар жой мажмуалари, бино паспортлари, пешлавҳалар ва қурилиш жойларидаги реклама матнлари давлат тилида ёзилиши мажбурий бўлади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Қурилиш жараёнларини соддалаштириш, коррупцион омилларни бартараф этиш ҳамда соҳани тўлиқ рақамлаштириш йўналишида Ҳукуматнинг 666-сон қарори қабул қилинди.
Янги қарор асосида:
Алоҳида эътибор — она тилимизга ҳурмат масаласига қаратилган. 2026 йил 1 январдан бошлаб, барча янги турар жой мажмуалари, бино паспортлари, пешлавҳалар ва қурилиш жойларидаги реклама матнлари давлат тилида ёзилиши мажбурий бўлади.
Батафсил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири матбуот котиби Саидносир Усмонов иштирокидаги брифингда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍2
  #Муҳим_хабар
❗️ Туман ва шаҳар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади
“Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (668-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президентнинг “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ–132-сон қарорига мувофиқ:
🔵  тегишли туман (шаҳарлар)нинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурлари;
🔵  бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқланди. 
Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “Э-аукцион” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.
Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:
✅  буюртмачилар этиб – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланди;
✅ бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
“Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (668-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президентнинг “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ–132-сон қарорига мувофиқ:
Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “Э-аукцион” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.
Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:
Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍3👏1🤝1
  