Telegram Web Link
Бешта ташкилот биргаликда "Маромийлик" лойиҳасини йўлга қўймоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси биргаликда дабдабали тўйлар ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган тарғибот кампаниясини бошлайди.

Шу мақсадда 90 кунлик чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. 

Батафсил.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5👏3😱2
❗️Шавкат Мирзиёев "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни қабул қилди.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👏6😍2🫡2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Байрамингиз муборак бўлсин!

25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1🫡1
Бироздан сўнг "Янги Ўзбекистон" боғида судьялар ва суд ходимлари иштирокида биринчи маротаба ўтказилаётган "Адолат сари" югуриш марафонига старт берилади.

Ушбу спорт байрамини жонли тарзда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9😐5😱1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Fakt

🧱 2025 йилнинг 9 ойида:
🇺🇿 41,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди;

🌍 810,2 млн долларлик экспорт амалга оширилди;

💰 1,7 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилди;

📈 Экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 126% га ошди!

Ўзбекистон маҳсулотлари Боку, Душанбе, Лаҳор, Қобул, Актау, Жалолобод шаҳарларида ташкил этилган савдо уйларида намойиш этилмоқда.

Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bilasizmi

Текширувлар ҳақида олдиндан маълумот олиш жуда осон

Тадбиркорлар ўзига тегишли текширувлар ҳақидаги маълумотларни қуйидаги икки усулда билиб олишлари мумкин:

Telegram орқали: @tekshiruvinfo_bot га СТИР рақамини юбориш.

СМС орқали: 4064 қисқа рақамига "ИНН" сўзини ёзиб, бўш катак қолдириб, СТИР рақамини юбориш.

Маълумот учун ўтган 9 ойда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолияти бўйича 117 304 та текширув ўтказилган. Текширувларнинг қонунийлиги Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 860 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3🫡1
Бугун мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табриги йўллади.

Табрикни тантанали тадбирда Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Қутловда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам замин яратилгани таъкидланган.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан бирга, соҳа олдида турган устувор вазифалар қайд этилган.

Президентимиз табригида халқимиз ҳаётини янада осойишта ва файзли қилишга қаратилган ҳаракатлар бундан буён ҳам устувор даражада изчиллик билан давом эттирилиши, ички ишлар ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, замонавий иш шароитлари билан таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланган.

Давлатимиз раҳбари ички ишлар органлари ходимларига тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматида катта муваффақиятлар тилаган.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍13👏4🤝2🫡1
#Sport_haftaligi

❗️Бугун "Соғлом турмуш ва спорт” ҳафталиги бошланди

25–31 октябрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб — 9 мингдан ортиқ маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва спорт руҳи ҳукм суради.

Ҳар куни янги мусобақа, янги жамоа, янги ғалаба. Бу ҳафталикда ёшлар бирлашади, танишади ва рақобат қилади.

🗓 Ҳафталик спорт тадбирлари жадвали:

✔️25 октябрь — Футбол мусобақаси;
✔️26 октябрь — “5000 қадам” юриш ва югуриш марафони;
✔️27 октябрь — Шахмат ва шашка;
✔️28 октябрь — Стритбол;
✔️29 октябрь — Стол тенниси;
✔️30 октябрь — Армрестлинг ва воркаут;
✔️31 октябрь — Миллий ўйинлар (арқон тортиш, бир теп, чиллак ва бошқалар).


Спорт вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/26 05:29:23
Back to Top
HTML Embed Code: