Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ногиронлиги бор болалар учун “Ижтимоий такси” хизматлари йўлга қўйилди

Кўриш ва ҳаракатланишда муаммоси бўлган, алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд болалар учун “Ижтимоий такси” лойиҳаси ишга туширилди.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги оилалар учун қатнов харажатлари тўлиқ, бошқалар учун 60% гача субсидия шаклида қоплаб берилади.

Сафарлар “Yandex Go” иловасининг "Комфорт" тарифи орқали амалга оширилади.

📌Савол ёки муаммолар юзасидан:

🔵Yandex Go ёрдам хизмати
🔵1070 — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги call-маркази

Хизматдан фойдаланиш тартиби билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

❗️Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси матбуот котиби Сарвиноз Исмоилова иштирокида брифинг

Маълумот берилишича, Инспекцияси томонидан ўтган 9 ойда қонунийликни таъминлаш мақсадида 90 мингга яқин назорат тадбирлари амалга оширилди.

🔵Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларидаги мутахассислар 13 095 та текширув ўтказди. Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича 7 мингга яқин маъмурий жарималар қўлланилди.

🔵2 252 та материал суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Батафсил.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЕТТБ: Марказий Осиё давлатларида яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муҳити қарор топди

Саида Мирзиёева ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашувда Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарига кўра, ЕТТБ билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг равнақига хизмат қилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍93👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️БСА рақамли таълим платформасини ишга туширди

Платформа:
🔵Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий салоҳиятини ошириб бориш;
🔵замонавий ва қулай усулларда янги билимларни эгаллаш имконини беради.

Рўйхатдан ўтиш.

Эслатиб ўтамиз, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, давлат хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши мажбурият сифатида белгиланган.

◽️Full формат.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤝1🫡1
#Sana

❗️14 октябрь – Бутунжаҳон стандартлар куни

Сана муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги инновацион ғоялар ва ишланмалар" халқаро кўргазмасини ташкил этди.

Шунингдек, "Йил стандартчиси - 2025" ва “Сифат соҳасидаги мукофот" миллий мукофотлари совриндорларини тақдирлади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️“T-NUTS” ва бошқа МЧЖ раҳбарларига нисбатан ҳукм ўқилди Бугун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Т. Абдижалилов (1976 й.т., “T-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” МЧЖ раҳбари) ҳамда бошқа 2 нафар шахсга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм эълон…
❗️Олий суд матбуот хизмати самарқандлик тадбиркорлар нега қамалганига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг Т. Абдижалилов, А.Абдумаликов ва Ш.Қўзибоевга нисбатан чиқарилган ҳукмга доир видеолавҳа тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Т.Абдижалиловнинг жиноят иши судда мазмунан кўриб чиқилганида унинг айбсизлигига оид важлари ўз тасдиғини топмади.

➡️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16👏1
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат ва таълим соҳаларида, шу жумладан муҳандис кадрларни тайёрлаш борасида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
 
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍95🤔2😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органи ҳамда мулкдорлар ўртасида шартнома мавжуд эмаслиги томонларни мажбуриятдан озод этмайди.

Мулкдор сифатида ҳуқуқларингизни талаб қилинг, шу билан бирга мажбуриятингизни ҳам унутманг!

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3👏1😢1😍1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Академия магистратурасига қабул синовларининг биринчи босқич натижалари эълон қилинди

2025 йил 11 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасига қабул бўйича тест синовларининг биринчи босқич натижалари эълон қилинди.

Талабгорлар ўз натижалари ва суҳбат кунлари ҳақида маълумотни natija.dsba.uz онлайн платформаси ёки @natijadsbabot орқали билиб олишлари мумкин.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏3😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2025 йил ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан

Марказ Ахборот хизмати раҳбари Баҳора Аҳмедова иштирокидаги брифингда ахборот берилди.

Ватан ҳимояси ва ел-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган 23 нафар аскар ва зобитларнинг хотирасига бағишлаб “Миллат фидойилари”, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори”, 8 тилда “Буюклар ҳақида 100 та далил” китобчаси, “Долзарб 90 кун – 90 имконият” номли услубий қўлланма ҳамда “Она юрт фидойилари” рукни доирасида жадид боболаримизнинг китоблари нашр этилди.

“Маънавий ҳаёт” ва “Тафаккур” журналларининг 3 тадан сони чоп этилди.

Маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида 14 та ҳудудда “Китоблараро 80 кун” марафони ўтказилиб, унда 92 минг нафардан зиёд китобхон иштирок этди.

Янги мафкуравий мўлжалларга асосланган рақамли тарғиботни кучайтириш мақсадида 4 та медиа-кампания йўлга қўйилди.

Рақамли тарғиботнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида 10 та ижтимоий ролик ва 3 та қисқа метражли анимацион фильм тайёрланди.

Ёшлар, турли миллат ва элат вакиллари, шунингдек хориждаги ватандошлар ўртасида ватанпарварлик, миллий ғурур ва бирдамлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон менда яшайди” номли миллий контентлар онлайн танлови ўтказилди.

📝 Батафсил

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4👍3
❗️15 октябрдан республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланади

Ойлик давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилади. Шунингдек, волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади.

Бундан ташқари, айни дамда Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил қилинмоқда. Бу штаблар томонидан ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда қатъий экологик назорат ўрнатилади ҳамда жамоатчиликка кундалик маълумот бериб борилади.

Ойлик давомида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади.

Экология вазирлиги барчани тозалик ва озодалик ойлигида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка, огоҳликка чақирмоқда.

Атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 телефон рақамлари, 1157, 1207 қисқа рақамлари ёки @ecogovuz_bot орқали хабар беринг, дейилади вазирлик мурожаатида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5🤔2😍1
2025/10/20 02:56:37
Back to Top
HTML Embed Code: