Telegram Web Link
Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этди ва қатор таклифларни илгари сурди:

🔵 Глобал ижтимоий адолат фондини таъсис этиш.
🔵 "Ижтимоий масъулият ва муносиб меҳнат бўйича глобал ташаббус" ни ишлаб чиқиш.
🔵 Очлик ва қашшоқликка қарши курашиш бўйича Глобал альянснинг кейинги саммитини Ўзбекистонда ўтказиш.
🔵 Меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкентда халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилиш.
🔵 Иқлим ўзгаришига қарши курашишни бандлик дастурлари билан уйғунлаштириш ва бошқалар.

Қатарга амалий ташриф якунлангач, Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг «С5+1» форматидаги саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69
#Hujjat_loyihasi

❗️Транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.


Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилиши белгиланмоқда:

🔵умров ва тўш суяги синиши;
🔵елка камари синиши;
🔵 қовурғалар синиши;
🔵 умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
🔵 ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
🔵 бронхиал астма (IV босқич);
🔵 ўпканинг интерстициал зарарланиши;
🔵 ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
🔵 сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
🔵 III даражали (морбид) семизлик (BMI ≥ 40);
🔵 паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
🔵 қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
🔵 терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
🔵 кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
🔵 кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
🔵 стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
🔵 кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма);
🔵 ҳомиладор аёллар.

Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали шакллантирилган QR-кодли (штрихли код) электрон тиббий маълумотномалар фуқаро бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан берилади.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤔1
“Туронбанк” делегацияси Саудия Арабистонидаги музокараларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Туронбанк” делегацияси хизмат сафари доирасида ICEIC суғурта компанияси ва ICD (Исломий Корпорация хусусий секторни ривожлантириш бўйича) ташкилотида учрашувлар ўтказди. Музокараларда икки томонлама, тенг манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ICEIC ва ICD — Ислом Тараққиёт Банки таркибига кирувчи муҳим молиявий институтлар ҳисобланади.


Томонлар мавжуд ҳамкорлик натижаларини ижобий баҳолаб, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, исломий молия масалалари ва экспортни қўллаб-қувватловчи молиявий механизмларни ривожлантириш бўйича келишувларга эришдилар.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9👏1😐1🤝1
Вашингтонга етиб борган Шавкат Мирзиёевни АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау кутиб олди.

Шундан сўнг давлат раҳбари АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган ватандошлар билан кўришди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍70
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Қамчиқ" довонида қор ёғишдан тўхтади

Ҳар икки йўналишда транспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланмоқда.

Ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўралади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Банкир ва Маҳалла"нинг 9-сонида фарғоналик асаларичи фаолияти ҳақида ҳикоя қилинган

Фарҳод Ашурматов Фарғона вилояти, Қува тумани, “Бегат Ҳилол” лойиҳаси асосчиси. Оиласидан мерос сифатида асаларичилик билан шуғулланади ва бугун 1 000 га яқин асалари оиласини боқади.

🐝 Аввалига кичик бошлаган ишини МКБАНК ёрдами билан ривожлантириб, техника сотиб олиб, ишлаб чиқаришни кенгайтирди. Энди йилига 15–20 тонна асал етиштирилади, маҳсулотлар маҳаллий ва чет эл бозорига экспорт қилинади.

“Аввалига асаларичиликни бошлашга иккиланиб қарагандим. Бугун эса бу иш менинг оилам учун ишончли ва барқарор даромад манбаига айланди” — дейди Фарҳод ака
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Электр энергиясини беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

Ишлаб чиқариш заруратисиз электр ва иссиқлик ускуналаридан фойдаланиш, ёритишда энергияни хўжасизларча ишлатиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 5–15 баравари миқдорида жарима солинишига олиб келади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биржа савдоларида цемент арзонлашмоқда

27 октябрь – 2 ноябрь кунлари биржа савдоларида цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 642,3 минг сўмдан 578,2 минг сўмгача пасайди.

Маълумот учун, ўтган ҳафта давомида, яъни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 38 027 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Уларнинг 39,8% биржа савдоларига, 60,2% қисми электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 150,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍1
#Yaxshi_xabar

ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқанддаги сессиясида 15 декабрь — Бутунжаҳон туркий тиллар куни, деб эълон қилинди.

Бу сана рамзий маънога эга. 1893 йилнинг айнан шу кунида даниялик олим Вилгелм Томсен ўзбек, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк ва туркман тилларининг вужудга келишига сабаб бўлган, туркий тиллар оиласининг келиб чиқишидан далолат берувчи энг қадимги ёзма ҳужжатлардан бири — Ўрхун битиклари алифбосини ўқиб чиққанини маълум қилган.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, туркий тиллар дунё бўйлаб 12 миллион квадрат километрга яқин ҳудудда яшовчи 200 миллиондан ортиқ инсоннинг она тили ҳисобланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8👏2🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mobil_ilova

Кибертаҳдидларнинг олдини олиш мақсадида  “Солиқ” мобил иловасининг хавфсизлик сертификатлари янгиланди.

Илованинг сўнгги версиясини Play Market ва App Store платформаси орқали юклаб олиш тавсия этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
❗️Проактив нафақалар: янги ижтимоий суғурта тизими ишга тушади

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–206-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.

Бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади:

🔵мажбурий асосларда – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;

🔵ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига.

Фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (Жамғарма) орқали тўланади.

Жамғарма орқали қуйидагилар проактив шаклда тайинланади ва тўланади:

🔵 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
🔵 2026 йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
2025/11/05 10:39:30
Back to Top
HTML Embed Code: