Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Саида Мирзиёева Оксфорд университети мукофоти билан тақдирланди

Ушбу нуфузли мукофот аёлларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ташаббусларни ҳимоя қилиш ҳамда фаол ва намунали етакчилик орқали аёлларни руҳлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфааттларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдим этилди.


🇺🇿🇬🇧 14 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида Ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилишида иштирок этди.

Оксфорд — Буюк Британияда «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетининг ўқув дастурига ўзбек тили ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилини киритган биринчи ва ягона университет бўлди.

🎤 Дастурнинг очилишида сўзга чиққан Саида Мирзиёева шундай деди: «Кўп ўн йиллар давомида Ўзбекистон ёпиқ эди. Бугун у ҳар қачонгидан ҳам очиқ, илм-фан, технологиялар, тараққиёт ва энг муҳими, мулоқот учун очиқ. Ва бу мулоқотни бошлаш учун Оксфорддан кўра яхшироқ жой бўлиши мумкинми, ахир бу ерда дунё ғоялари, маданиятлар ва тиллар туташади, таълим алоҳида шахсларни, бутун миллатларни шакллантиради».


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍43👏3😍1🤝1
❗️Гастрономик-кўнгилочар фестиваль муносабати билан бир неча кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан:

Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача,

Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисм 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️”Ўзархив”да коррупцияга қарши кураш бўйича хизмат текширувлари натижалари эълон қилинди

Бу ҳақда агентлик томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

“Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар зиммасига юкланган 34 та функциянинг коррупциявий хавф-хатарлари e-anticor.uz электрон тизими орқали таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра:

🔵 3 та функция — паст хавф даражасида,
🔵 29 та функция — ўрта хавф даражасида,
🔵 2 та функция — юқори коррупциявий хавф даражасига эга деб баҳоланди.

2025 йил давомида 8 та ўрганиш ишлари олиб борилган бўлиб, улардан 5 таси “Ўзархив” агентлигининг ташаббуси асосида, 3 таси прокуратура органларининг ташаббуси билан амалга оширилган.

Ўрганишлар натижасида 4 та материал тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, 7 нафар раҳбар ва ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилди.

Текширувлар натижасига кўра 3 нафар раҳбар ва ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 8 нафар ходимга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Манфаатлар тўқнашуви декларацияларини таҳлил қилиш асосида, 1 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аниқланиб, бартараф этилди.

Ўзига нисбатан хизмат текширувлари ўтказилган раҳбар ва ходимларнинг 1 нафари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, 3 нафарига  “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қимматли қоғозлар бозорида янги кўрсаткичлар ва трендлар

“Тошкент” Республика фонд биржаси 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари бўйича ҳисоботни эълон қилди.

2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида фонд бозорида 14 трлн сўмлик (1,09 млрд доллар) савдолар амалга оширилди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробарга кўп.

Бироқ, битимлар сони бўйича пасайиш кузатилди жами 328 375 та битим тузилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 17,21% камайиш демакдир.

Бозордаги ўсишни UCI индекси ҳам тасдиқламоқда у 7,01% га ошиб, 701,05 пункт даражасида ёпилди.

Акциялар капиталлашуви ҳам мустаҳкам ўсиш кўрсатди: 267,93 трлн сўм (22,20 млрд доллар), бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11% ўсишни кўрсатади.

2025 йилнинг 9 ойи якунига келиб, Биржа котировкалаш варағига 93 та эмитентнинг 135 та акция инструментлари киритилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Fakt

❗️Иситиш мавсуми яқин

Бугунги кунда республикада жами 44 280 та кўп қаватли уй ёки 1 млн 538 мингдан ортиқ хонадон мавжуд бўлиб, шундан, 731 мингдан зиёд хонадон ёки 16 029 та кўп қаватли уй (36%) марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланган.

Шундан, 12 666 та (28%) кўп қаватли уй марказий қозонхоналар, 761 та (2%) кўп қаватли уй локал қозонхоналар, 2 622 та (6%) кўп қаватли уйга саноат корхоналари орқали иссиқлик энергияси етказиб берилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Rasmiy_xabar

❗️Ҳаж–2026: Янгиланган тиббий талаблар эълон қилинди

“Ҳаж–2026” мавсуми учун Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги махсус талабларни жорий қилди:
Ҳаж визаси фақат “Nusuk” платформасидаги тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги расмий гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафарига йўл олувчи ҳар бир зиёратчини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишни барча ташкилотларга мажбурий қилди.

Эндиликда тиббий кўрик ва гувоҳномасиз ҳаж визаси берилмайди.

Қуйидаги касалликларга чалинган фуқаролар ҳаж сафарига чиқарилмайди:

🔵Диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги
🔵Юрак, ўпка, жигарнинг оғир ва сурункали касалликлари
🔵Руҳий ва неврологик бузилишлар
🔵Қарилик деменцияси
🔵Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи
🔵Фаол юқумли касалликлар (сил, геморрагик иситма ва бошқалар)
🔵Онкологик касалликлар (фаол даволаниш жараёнида)

Маълумотни сохталаштириш ёки талабларга риоя қилмаслик ҳолатларида жиддий чоралар кўрилади.

📌Республика жамоатчилик кенгаши барча зиёратчиларни ушбу талабларга қатъий амал қилишга чақирмоқда. Бу талаблар ҳаж иштирокчиларининг саломатлигини асрашга қаратилгандир.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😱2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▫️Саида Мирзиёева Оксфордда Бодлиан кутубхонасида бўлди.

Маълумот учун: ушбу кутубхонада Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний”, Алишер Навоийнинг “Хамса”, Ҳусайн Бойқаронинг “Девони Ҳусайний”, Бобурийлар даврига оид миниатюралар сақланади.
〰️〰️〰️〰️

▫️Шунингдек, Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашди.
〰️〰️〰️〰️

▫️Буюк Британия Бош вазирининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра Саида Мирзиёева билан учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотларни, айниқса, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги ишларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍63👏1😍1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашади. Давлат раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, соҳа вакиллари билан мулоқот қилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кўчмас мулкингиз бузилишга тушган ёки тушмаганини қандай аниқлашни биласизми?

Батафсил видеороликда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😱1😍1
❗️ Кредит рекламасида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш белгиланмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига тегишли қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

Мазкур таклифларга кўра, аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 18 октябрь кунидан бошлаб мамлакатимизга шимоли-ғарбдан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 18 октабр куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октабрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни

БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.

Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.

🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏2🫡2
❗️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт соҳасига масъул вазирларининг йиғилиши илк бор Ўзбекистонда ўтказилди.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт йўналишларига масъул вазирларининг IX йиғилишида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда ёшлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан иштирокчиларни таништирди.

Шунингдек, меҳмонлар “Олимпия шаҳарчаси”даги спорт мажмуаларида яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
❗️Дам олиш кунлари ҳам валюта айирбошлаш хизматлари мавжуд

Айрим тижорат банклари томонидан дам олиш кунлари аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти ташкил этилмоқда.

Шунингдек, “24/7” режимида ишловчи банкоматлар ҳамда тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк биносига ташриф буюрмасдан туриб, валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш имконияти яратилган.

Батафсил рўйхат Марказий банк томонидан эълон қилинди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
❗️Яшнободда "Chery" автомашинаси "Malibu" устига чиқиб кетди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.

2025 йил 17 октябр соат 15:20 ларда Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида Chery, Malibu-2 ва 2 та Cobalt русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашди.

Йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
2025/10/21 13:58:06
Back to Top
HTML Embed Code: