Telegram Web Link
❗️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт соҳасига масъул вазирларининг йиғилиши илк бор Ўзбекистонда ўтказилди.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт йўналишларига масъул вазирларининг IX йиғилишида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда ёшлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан иштирокчиларни таништирди.

Шунингдек, меҳмонлар “Олимпия шаҳарчаси”даги спорт мажмуаларида яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
❗️Дам олиш кунлари ҳам валюта айирбошлаш хизматлари мавжуд

Айрим тижорат банклари томонидан дам олиш кунлари аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти ташкил этилмоқда.

Шунингдек, “24/7” режимида ишловчи банкоматлар ҳамда тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк биносига ташриф буюрмасдан туриб, валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш имконияти яратилган.

Батафсил рўйхат Марказий банк томонидан эълон қилинди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
❗️Яшнободда "Chery" автомашинаси "Malibu" устига чиқиб кетди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.

2025 йил 17 октябр соат 15:20 ларда Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида Chery, Malibu-2 ва 2 та Cobalt русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашди.

Йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

❗️2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг умумий капитали 5 трлн сўмдан ошди

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.

Шунингдек, банк ўтган 9 ойда бир қатор кўрсаткичлар бўйича ўсишга эришган. Хусусан:

Банк капитали: 5 трлн 153 млрд 321 млн сўм – ўсиш 20%;

Жами активлари: 36 трлн 185 млрд 369 млн сўм – ўсиш 13%;

Кредит қўйилмалари: 23 трлн 736 млрд 892 млн сўм – ўсиш 5,4%

Депозит базаси: 13 трлн 720 млрд 292 млн сўм – ўсиш 27,5%.

📝 Батафсил

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😱1
❗️Амур вилоятидаги ЙТҲда ўзбекистонликлар бўлмаган

2024 йил 16 октябрь куни Россиянинг Амур вилоятидаги Благовещенск — Свободный йўлида енгил автомобил ва турк қурилиш компаниясига тегишли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Олиб борилган суриштирувларга кўра, ЙТҲ натижасида 1 нафар киши ҳалок бўлган, 14 киши тан жароҳати олган.

Миграция агентлигининг маълумот беришича, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔3
Олий суд матбуот хизмати баёноти

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак 7 ёшли қизчани зўрлагани ҳақидаги хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлаяпти.

Бу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб, аниқланган фуқаро Б. С. қўлга олинган бўлиб, жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Дарҳақиқат, Б. С. муқаддам Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг 2020 йил 26 февралдаги ҳукми билан 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукми 2020 йил 8 май куни қонуний кучга кирган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг аксарияти томонидан бу шахс нега жазони тўлиқ ўтамасдан жазони ижро этиш колониясидан чиқарилганлигини савол остига қўймоқда.

Шу ўринда тушунтириш бериб кетиш жоиз.

Жорий йилнинг 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди маҳкум Б. С.нинг илтимосномасини қаноатлантириб, Жиноят кодексининг 74-моддаси 3-қисми "в" банди (эски (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни) таҳриридаги)га асосан унга суд ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган 5 йил 1 кун муддатини шу муддатга енгилроқ турдаги жазо ҳисобланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирган.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-825-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришларга қадар Жиноят кодексининг 74-моддаси 3-қисми “в” бандига мувофиқ ўта оғир жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш мумкинлиги белгиланган эди.

Шунингдек, қайд этилган қонун билан суднинг ушбу қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан ЖК 74-моддасига киритилган ўзгартиришлар татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Эндиликда эса мазкур қонун талабига мувофиқ, жазони енгилроғи билан алмаштириш маҳкум ўта оғир жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин

Бундан ташқари, амалдаги Жиноят кодексининг 74-моддаси 5-қисмига кўра, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш фақатгина ушбу Кодекснинг 73-моддаси 4-қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
😱2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун Давлатимиз раҳбари ўзининг 120 йиллигини нишонлаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари вакиллари билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувдаги тўлиқ нутқи тақдим этилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янгиҳаёт туманида талаба йигит қаровсиз қолган болани қутқариб қолди

Янгиҳаёт туманида 4-қават балконидан тушиб кетиш хавфида бўлган болани 5-қаватдаги талаба ҳимоя воситаларисиз пастга тушиб, ҳаётини сақлаб қолди.

Жасорат ва фидойилик намунаси. Қаҳрамон ёшларимиз билан фахрланамиз!

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏22👍8😍1🤝1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️937-сонли қарор: дачаларга ҳужжат бериладими?

Боғдорчилик ва узумчилик ширкати ер майдонида жойлашган дачаларга ҳужжат расмийлаштириш масаласи кўпчиликни қизиқтиради.

Батафсил Кадастр агентлиги видеоролигида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни тозалаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш харажатлари учун бошқарув органларидан пул талаб қилинмайди

Батафсил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги видеоролигида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
❗️Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Сертификатлар билим ва касбий маҳоратини баҳолашга асосланиб, 3 йил муддатга электрон шаклда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан берилади.

Сертификат даражалари: A+, A, B+, B, C+, C.

B+ ва ундан юқори даражага эга бўлган ўқитувчиларга ойлик устамалар қўлланилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝1
❗️Ўзбекистон ноширлари Германияда

Дунёнинг энг йирик ва нуфузли халқаро китоб кўргазмаларидан бири “Frankfurter Buchmesse” доирасида Ўзбекистон нашриётлари ўзбек адабиётининг сара намуналари билан иштирок этмоқда.

Маълумот учун: 1949 йилдан буён Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўтказиб келинаётган “Frankfurter Buchmesse”  дунёдаги энг йирик китоб кўргазмаси бўлиб, у ҳар йили муаллифлар, нашриётлар, матбаа корхоналари, адабий агентликлар ва китоб ихлосмандларини ягона майдонда жамлайди.

🇺🇿 Ўзбекистон экспозициясида “Ўзбекистон”, “Янги аср авлоди”, “Credoprint”, “Asian book house”, “Global books”, “Ёшлар матбуоти”, “Дунё нашр”, “Dinara&Co”, “Китоб сайёраси”, “Ёш куч” нашриётлари ҳамда “Ўздавкитобсавдо” ташкилоти вакиллари ўзбек адабиётининг сара намуналарини намойиш этиш билан бир қаторда, хорижий нашриётлар ва муаллифлар билан янги адабий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда айланмасини назорат қилишда хавфни таҳлил этиш жараёни автоматлаштирилади

Ҳукумат қарори (650-сон, 17.10.2025 й.) билан мазкур тизимни жорий қилиш тартиби белгиланди.

Тизим спирт, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, экспорт-импорт ва реализация жараёнларига татбиқ этилади.

Тадбиркорлар хавф даражасига қараб 3 тоифага ажратилади: юқори, ўртача ва паст хавфли.

📌 Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Гидрометеорология хизмати агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ташходжаева Нигора Бахтиёр қизи 1993 йил 19 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Ташходжаева 2014-2023 йилларда "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказида, Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍4👏4😍1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Боймирзаева Саодат Ураковна 19 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2023 йилдан апрель ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Боймирзаева 2023 йилга қадар Самарқанд давлат университети, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида
фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👏7👍5😍1
❗️Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланди

Бугундан бошлаб 12-, 9Т- ва 40-сонли автобуслар Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатланади.

Автобусларга устуворлик берилиши лозим.

Лойиҳа мақсади — жамоат транспортини ривожлантириш, тирбандликларни камайтириш ва хавфсиз, қулай саёҳатни таъминлаш.

Эслатма: йўловчиларга:

🔵Автобуслар йўлнинг ўрта қисмидан ҳаракатланади.
🔵Фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойларидан фойдаланинг.
🔵Автобус тўхтагандан сўнг чиқинг.
🔵Аввал кексалар, ногиронлар ва ёш болали йўловчиларга йўл беринг.

Ҳайдовчиларга:

🔵BRT йўлаги фақат автобуслар учун.
🔵Бошқа транспорт воситаларининг ҳаракати ва тўхташи тақиқланади.
🔵Чапга бурилиш ва орқага қайриш мумкин эмас.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢3👍2🤝1
#Fakt

❗️2025 йил 1 октябрь ҳолатига пенсия олувчи фуқаролар сони 4 миллион 241 минг 800 нафарни ташкил қилмоқда.

🗣 Батафсил инфографикада

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
2025/10/24 20:34:05
Back to Top
HTML Embed Code: