Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy_bayonot
❗️ "UzAuto Motors": Cobalt автомобили ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди
Айрим Телеграм-каналларда 2025 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилининг тормоз тизимида носозлик кузатилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"UzAuto Motors" АЖ маълум қилишича, компанияга мазкур моделдаги автомобиллар бўйича тормоз тизимига оид ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида кўп босқичли сифат ва хавфсизлик назоратидан ўтади. Шу жумладан, тормоз тизими махсус ускуналарда статик ва динамик ҳолатда синовдан ўтказилади.
Компания фойдаланувчиларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ҳамда расмий манбаларга ишонишга чақирди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3🤔2👍1
❗️Солиқ қўмитасининг матбуот котиби тайинланди
Тўраев Тўрабек Эргашевич Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – раиснинг матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Т. Тўраев бунга қадар Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унгача Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларида ишлаган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Тўраев Тўрабек Эргашевич Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – раиснинг матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Т. Тўраев бунга қадар Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унгача Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларида ишлаган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8🤔4😐3😱1😢1
Шунингдек, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.
Ҳафта давомида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси очилишида иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга ташриф буюрадиган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб билан олий даражадаги учрашувлар ўтказади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб қуйидаги янгиликлар амалга киритилади:
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢8👍3🤔1
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасаси директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилди.
Унга кўра, раҳбар ходимлар фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлаган методика асосида баҳоланади. Баллар миқдорига қараб устамалар миқдори қуйидагича белгиланади:
Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган мактаб директорлари ушбу чекловлардан мустасно ҳисобланади.
📌 Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда директор ёки ўринбосар камида 9 ой давомида асосий лавозимида ишлаган бўлиши шарт.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Rasmiy_bayonot
❗️ ССВ: тарқалаётган инфекция ҳолати мавсумий ҳисобланади
Ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари билан кечаётган инфекция ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, бу ҳолатлар мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) билан боғлиқ бўлиб, куз фаслида ҳарорат пасайиши сабабли касалланиш ҳолатлари табиий равишда ортиши кузатилади.
Респиратор инфекциялар турлича кечиши мумкин айрим беморларда йўтал, ҳарорат ва бурун битиши, бошқаларида эса ошқозон-ичак тизими бузилиши (ич кетиш, қайт қилиш) билан намоён бўлади. Бу ҳолат вирус штаммларининг хилма-хиллиги билан боғлиқ.
Шуни таъкидлаш лозимки, бу касалликларни коронавирус мутацияси билан боғлаш нотўғри. Бугунги кунда COVID-19 оддий респиратор инфекция шаклига айланган, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор.
Тиббиёт муассасаларида ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш учун зарур ўрин-жой ва дори-дармон захиралари яратилган. Юртимиздаги эпидемик вазият мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.
Шу ўринда ота-оналарга касаллик белгилари кузатилган фарзандларини ўз вақтида оилавий шифокор кўригига олиб бориш тавсия этилади. Умуман, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

Расмий хабарлар I Официальные новости
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумот беришича, 2025 йил 24 октябрь куни блогер “Меҳрибонлик” уйи №22 га ташриф буюриб, турар-жойни текин фойдаланишга бериш нияти ҳақида ариза қолдирган. Бироқ ҳозирга қадар уйни расман топшириш бўйича нотариал ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Муассаса тўлиқ давлат таъминотида фаолият юритади болалар уй-жой, кийим-кечак, таълим ва тиббий хизмат билан давлат ҳисобига таъминланади. Шу сабабли давлат муассасаларига кўчмас мулк ёки бошқа моддий ёрдам шаклида топшириш зарур эмас.
Ҳозирда мамлакатда болаларни оила муҳитига яқин шароитда тарбиялаш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу орқали болалар васийлик ёки ғамхўрлик асосида тарбияланишига кенг имконият яратилмоқда.
Агентлик болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббусларни маъқуллайди, бироқ бу жараёнда амалдаги ҳуқуқий тартибларга риоя этиш лозимлигини эслатади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔6👍1
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Rasmiy_bayonot ❗️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди Айтилишича, Бобур кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 83 туп пирамидасимон гужум (эликс)…
#Rasmiy_bayonot
❗️ Экология вазирлиги: Нукус ва Бобур кўчаларида 174 дарахт кесилгани аниқланди
Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ўтказилган ўрганишда Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилди ва зарар 1,46 миллиард сўм этиб баҳоланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятни шахсан назоратга олди, айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун Экология вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда прокуратура органларига юборилди.
Ҳокимлик кесилган дарахтларнинг ўрнига барқарорликни таъминлаш мақсадида 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилишини режалаштирган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ўтказилган ўрганишда Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилди ва зарар 1,46 миллиард сўм этиб баҳоланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятни шахсан назоратга олди, айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун Экология вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда прокуратура органларига юборилди.
Ҳокимлик кесилган дарахтларнинг ўрнига барқарорликни таъминлаш мақсадида 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилишини режалаштирган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7😱5🤝3😍1🫡1
➖бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;
➖келгуси йилда харажатлар кескин қисқартирилади;
➖давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсати тартибга солинади;
➖Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни охирига етказибгина янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтилади;
➖келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилинмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, ҳаво ўзгарувчан бўлади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 1–6° дан 5–10° гача, кундузи 8–13° дан 13–18° гача ўзгариб туради.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорига мувофиқ, Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар тасдиқланди:
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱3👍1👏1
Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида Сержио Гор давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Доналд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида саноат, молия, муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш долзарблиги таъкидланди.
Хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан келгуси ҳафта Вашингтон шаҳрида “C5+1” форматидаги саммитни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

👍49🤝1
Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги Америка делегацияси билан конструктив учрашув ўтказди.
Мамлакатлар ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилган. Жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Мамлакатлар ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилган. Жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
“АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Ўзбекистонда кейинги 8 йил давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва жадал суръатини қайд этдилар”, деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍49👏3