Telegram Web Link
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Худаяров Лочинбек Эркинович 1987 йил 30 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Л.Худаяров 2012-2024 йилларда "Спорт" телеканалида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👏9👍6😍3🤔1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбектелеком” АК бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мамаджанов Тимур Машрабжонович 1982 йил 30 октябрда Наманган вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Т.Мамаджанов 1999-2021 йилларда “Наманганская правда” газетасида, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газетасида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган. Тайинловга қадар "Ishonch" ва "Ishonch-Доверие" таҳририяти бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👏8👍2😍2
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференсияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍55👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

Шерзод Асадов Самарқанд шаҳридаги ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессияси арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍56
Ўзбек Миллий Академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳиби, театр, кино ва дубляж актёри Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
😢25😱3👏1
❗️Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
Сербия президенти Самарқандга келди

Александр Вучич ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига рафиқаси ҳамроҳлигида етиб келди

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6🤝4
#Rasmiy_munosabat

Ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.

➡️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков бу масалага қуйидагича ойдинлик киритди:

💬Ижтимоий тармоқларда ушбу масала нотўғри талқин қилинмоқда. Аввало, уларда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг шу йил 26 сентябрдаги қарори асос қилиб кўрсатиляпти. Ҳужжат санасига эътибор беринг: у сентябрь ойида имзоланган. Аслида, ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин бу каби қарорлар қабул қилиниб, жойлардаги муассасаларга тегишли тавсиялар бериб келинади.

😷 Қарорда эпидемик вазият мураккаблашганда тиббий ниқоб тақиш белгиланган. Ҳозир эпидемик вазият барқарор, шундай экан, мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Агар гуруҳда касалланган болалар бўлса, ўша бемор билан мулоқотга киришиш эҳтимоли бор жойлардагина ниқоб тақиш тавсия этилади.

📌 Ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда имкон қадар ижтимоий масофа сақлаш ва мулоқот даврида ниқобда бўлиш мақсадга мувофиқ.

❗️Ҳужжатда айтиб ўтилган тиббий ниқоб тақиш тартиби жойларда вазиятга қараб ҳал қилинади. Буни зинҳор ёппасига шундай тартиб жорий қилиняпти, деб талқин қилмаслик керак.

Шу маънода, мазкур қарорга жойлардаги эпидемик вазият қай даражада мураккаб ёки мураккаб эмаслигидан келиб чиқиб, тегишли чора қабул қилиш учун мўлжалланган одатий ҳужжат сифатида қаралиши зарур, дейилади ССВ хабарида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1
❗️Яхши хабар: иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади — 500 куб метр

Ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.

Куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь — февраль ойларида бир ойлик “базавий меъёр” 500 куб метр амал қилади.

Бундан ташқари, Президент қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.

Компенсация миқдори:
💡Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
👨‍👩‍👧‍👦 Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.

📆 Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилмоқда.


💵 Шунингдек, 2025/2026 йилги иситиш мавсуми учун ноябрь ойида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muhim_axborot

🍃 Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6-ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

🔹3-5-ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

🔹4-6-ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк Самарқандда ёшлар учун молиявий саводхонликка оид тадбир ташкил этди

30 октябрь куни Туронбанк матбуот котиби Ш.Қўчқаров Самарқанд давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди. Тадбирда талабаларга молиявий саводхонлик, таълим кредити олиш тартиби, банк хизматларидан тўғри фойдаланиш ҳамда фирибгарлик ҳолатларидан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Учрашув якунида Туронбанк томонидан ёшларга тақдим этилаётган имкониятлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Бундай ташаббуслар талабаларнинг молиявий билимларини ошириш ва замонавий банк хизматларидан онгли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

🏘 Кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари доирасида 20 миллион кВт электр энергияси ва 2,8 миллион куб метр газ тежалиши кутилмоқда

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республика бўйича 9 812 та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун 244 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, уйлардаги том, ертўла, фасад, кириш йўлаклари ҳамда ички муҳандислик тармоқлари таъмирланди.

1,5 мингта кодли темир эшик, 14,6 минг кв.м ойнаванд фрамуга ва 70 мингга яқин энергия тежамкор чироқ ўрнатилди. Давлат дастурлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 4 мингдан ортиқ уйда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун зарур материаллар захираси — 207 минг кв.м шифер, 36 минг дона задвижга ва вентил, 145 минг погонометр ва ҳар хил турфдаги қувурлар, 379 тонна қум-туз аралашмаси ва бошқа жиҳозлар тайёрлаб қўйилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5🤔1
Тиғиз график

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди.

Самарқандда:

Имом Бухорий мажмуасидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди;

Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, Биринчи президент мақбарасига гул қўйди;

Словакия президенти Петер Пеллегрини билан учрашув ўтказди;

ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилди ва уни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади;

ЮНЕСКО Бош конференсиясининг Самарқанддаги тарихий сессияси очилишида нутқ сўзлади ва унинг доирасида учрашувлар ўтказди ҳамда Тошкентга қайтиб келди.

Давлатимиз раҳбарининг тарихий нутқи билан бу ерда танишиш мумкин.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍56😍3👏1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти
Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлаганов Ҳожиакбар Тоҳиржонович 1979 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Тўлаганов 1998-2024 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Сенати ҳамда бошқа ташкилотларда фаолият юритган.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер табиатга қайтарилди. Эндиликда бу ҳудудларга олиб келинадиган чиқиндилар Экосаноат зоналарига йўналтирилади.

Шунингдек, Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан жами 185 та (1446,04 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонидан 47 тасида рекултивация қилиш ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
2025/10/31 03:17:34
Back to Top
HTML Embed Code: