Telegram Web Link
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентга ташриф буюрди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Eksklyuziv_lavha

Судьялар марафони“Адолат сари" қандай ўтди?

Унутилмас лаҳзалар ва эксклюзив интервьюлар тележурналист Мўътабар Нурмуҳаммедованинг
репортажида

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍7👏3🤔2
#Rasmiy_xabar

❗️ Самарқанд шаҳри 30 октябрдан 13 ноябргача жаҳон миқёсидаги муҳим тадбир — ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессиясига мезбонлик қилади.

Бу тадбир мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада юксалтирувчи, жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан яқиндан таништирувчи тарихий аҳамиятга эга воқеадир.

Шу муносабат билан белгиланган кунларда Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.

30 октябрдан 14 ноябрга қадар вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат жорий этилганини ва махсус флаерлар ишлаб чиқилганини маълум қиламиз. Ҳурматли ҳайдовчилар белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишни сўраб қоламиз.

Азиз юртдошлар ва юртимиз меҳмонлари! Мазкур кунларда Самарқандга ташриф режалаштирган бўлсангиз имкон қадар бошқа кунларга қолдиришингизни сўраб қоламиз, дейилади ИИВ хабарида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда ер ости боғламалари бўлади

Янги Тошкент шаҳрининг замонавий концепсиясида фақат ер усти иншоотлари эмас, балки ер ости инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳага кўра янги шаҳарнинг марказий қисмларидан кўп функцияли ер ости боғламалари ўрин эгаллаган.

Мазкур ер ости мажмуаларида ҳаёт учун зарур шароитларнинг барчаси мужассам бўлади: автомобиллар учун автомойка ва қувватлаш стансиялари, велосипед тураргоҳлари, ота-оналар учун қулай бола парвариши хоналари ҳам ташкил этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👏12😍2🤔1
#Atmosfera_havosi

❗️Ўзгирометга кўра, бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво сифати ёмонлашган.

Ҳаво сифати ёмонлашганда ушбу тавсияларга амал қилинг!

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝3😱2😢2
#Rasmiy_bayonot

❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

Айтилишича, Бобур кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 83 туп пирамидасимон гужум (эликс) ва 62 мингдан ортиқ манзарали бута кўчатларини экиш ишлари доирасида, аввал ўсиб турган ўсимликлар билан боғлиқ ишларни бажаришда эътиборсизликка йўл қўйилган.

Илгари бу ерда 145 тупга яқин арча бўлиб, мутахассисларнинг хулосасига кўра, уларнинг катта қисми касалликка чалиниб, аста-секин қуриб бораётган эди. Дастлаб уларни эҳтиёткорлик билан кўчириб ўтказиш режалаштирилган бўлса-да, масъул шахслар белгиланган талабларга риоя қилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижасига кўра тегишли чоралар кўрилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча ишлар қулай, хавфсиз ва экологик барқарор шаҳар муҳитини яратишга қаратилганини таъкидлаб, уни асраб-авайлаш масаласига эътибор қаратганлари учун шаҳар аҳолисига ўз миннатдорчилигини билдиради, дейилади баёнотда.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔12😱6😢5😐5
❗️27 октябрь куни айрим ҳудудларда шамол ва чанг-тўзон хавфи бор

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун, 27 октябрь куни, кундуз пайтида Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Мазкур ҳудудлардаги аҳоли ва меҳмонлардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари тавсия этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢5🤔3👍2🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Чангли ҳавода амал қилиниши лозим бўлган тиббий тавсиялар

Батафсил Санитария-эпидемиология қўмитаси видеороликида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3🤝2🤔1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy_bayonot

❗️"UzAuto Motors": Cobalt автомобили ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Айрим Телеграм-каналларда 2025 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилининг тормоз тизимида носозлик кузатилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"UzAuto Motors" АЖ маълум қилишича, компанияга мазкур моделдаги автомобиллар бўйича тормоз тизимига оид ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида кўп босқичли сифат ва хавфсизлик назоратидан ўтади. Шу жумладан, тормоз тизими махсус ускуналарда статик ва динамик ҳолатда синовдан ўтказилади.

Компания фойдаланувчиларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ҳамда расмий манбаларга ишонишга чақирди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3🤔2👍1
❗️Солиқ қўмитасининг матбуот котиби тайинланди

Тўраев Тўрабек Эргашевич Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – раиснинг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Т. Тўраев бунга қадар Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унгача Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларида ишлаган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8🤔4😐3😱1😢1
❗️Президент Шавкат Мирзиёев бугун жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.

Ҳафта давомида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси очилишида иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга ташриф буюрадиган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб билан олий даражадаги учрашувлар ўтказади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️2026 йилдан ҳайдовчиликка оид янги тартиблар жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб қуйидаги янгиликлар амалга киритилади:

2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун A1 тоифаси жорий этилади. Ушбу тоифани олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, фуқаролар тўғридан-тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

2026 йил 1 февралдан “A” ва “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда фуқаролар назарий қисмни мустақил ўрганиш имконига эга бўлади, автомактабда ўқиш ихтиёрий бўлади;

2026 йил 1 апрелдан эса йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.

🎞 Батафсил видеороликда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢8👍3🤔1
❗️Мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ҳар ойлик устама тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасаси директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилди.

Унга кўра, раҳбар ходимлар фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлаган методика асосида баҳоланади. Баллар миқдорига қараб устамалар миқдори қуйидагича белгиланади:

Директорлар учун: 3% – 20% гача

Ўринбосарлар учун: 2,5% – 10% гача

Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган мактаб директорлари ушбу чекловлардан мустасно ҳисобланади.

📌 Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда директор ёки ўринбосар камида 9 ой давомида асосий лавозимида ишлаган бўлиши шарт.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Rasmiy_bayonot

❗️ССВ: тарқалаётган инфекция ҳолати мавсумий ҳисобланади

Ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари билан кечаётган инфекция ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, бу ҳолатлар мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) билан боғлиқ бўлиб, куз фаслида ҳарорат пасайиши сабабли касалланиш ҳолатлари табиий равишда ортиши кузатилади.

Респиратор инфекциялар турлича кечиши мумкин айрим беморларда йўтал, ҳарорат ва бурун битиши, бошқаларида эса ошқозон-ичак тизими бузилиши (ич кетиш, қайт қилиш) билан намоён бўлади. Бу ҳолат вирус штаммларининг хилма-хиллиги билан боғлиқ.

Шуни таъкидлаш лозимки, бу касалликларни коронавирус мутацияси билан боғлаш нотўғри. Бугунги кунда COVID-19 оддий респиратор инфекция шаклига айланган, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор.

Тиббиёт муассасаларида ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш учун зарур ўрин-жой ва дори-дармон захиралари яратилган. Юртимиздаги эпидемик вазият мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Шу ўринда ота-оналарга касаллик белгилари кузатилган фарзандларини ўз вақтида оилавий шифокор кўригига олиб бориш тавсия этилади. Умуман, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Тошкентда тўй арафасидаги фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши очилди Ижтимоий тармоқларда бўлажак куёв алдов йўли билан ҳовлини сотгани ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат берди. 2024 йил август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р.…
❗️Ижтимоий ҳимоя органлари “Реал Санжик”нинг баёноти бўйича расмий маълумот берди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумот беришича, 2025 йил 24 октябрь куни блогер “Меҳрибонлик” уйи №22 га ташриф буюриб, турар-жойни текин фойдаланишга бериш нияти ҳақида ариза қолдирган. Бироқ ҳозирга қадар уйни расман топшириш бўйича нотариал ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Муассаса тўлиқ давлат таъминотида фаолият юритади болалар уй-жой, кийим-кечак, таълим ва тиббий хизмат билан давлат ҳисобига таъминланади. Шу сабабли давлат муассасаларига кўчмас мулк ёки бошқа моддий ёрдам шаклида топшириш зарур эмас.

Ҳозирда мамлакатда болаларни оила муҳитига яқин шароитда тарбиялаш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу орқали болалар васийлик ёки ғамхўрлик асосида тарбияланишига кенг имконият яратилмоқда.

Агентлик болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббусларни маъқуллайди, бироқ бу жараёнда амалдаги ҳуқуқий тартибларга риоя этиш лозимлигини эслатади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔6👍1
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Rasmiy_bayonot ❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди Айтилишича, Бобур кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 83 туп пирамидасимон гужум (эликс)…
#Rasmiy_bayonot

❗️Экология вазирлиги: Нукус ва Бобур кўчаларида 174 дарахт кесилгани аниқланди

Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ўтказилган ўрганишда Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилди ва зарар 1,46 миллиард сўм этиб баҳоланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятни шахсан назоратга олди, айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун Экология вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда прокуратура органларига юборилди.

Ҳокимлик кесилган дарахтларнинг ўрнига барқарорликни таъминлаш мақсадида 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилишини режалаштирган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7😱3🤝3😍1🫡1
❗️2026 йилда субсидия ва имтиёзларнинг самараси паст бўлганлари бекор қилинади:

бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;

келгуси йилда харажатлар кескин қисқартирилади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсати тартибга солинади;

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни охирига етказибгина янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтилади;

келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилинмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу ҳафта Ўзбекистонда об-ҳаво: айрим жойларда ёмғир ва қор

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, ҳаво ўзгарувчан бўлади.

29 октябрь: Айрим жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор.

30 октябрь – 1 ноябрь: Ёғингарчилик кутилмайди.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 1–6° дан 5–10° гача, кундузи 8–13° дан 13–18° гача ўзгариб туради.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
❗️Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилди

Пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорига мувофиқ, Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар тасдиқланди:

Базавий тариф — 711 641 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Бюджет ташкилотлари учун — 925 797 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Бошқа улгуржи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱2👏1
2025/10/27 14:37:21
Back to Top
HTML Embed Code: