Telegram Web Link
​​ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.

Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Forwarded from Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚 (𝚁𝚒𝚌h 𝙻𝚒𝚘𝚗)
❗️Расман: 2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” 🇺🇿

1991йил — Алишер Навоий йили.🇺🇿
1992 йил — Ҳамширалар йили.🇺🇿
1993 йил  — Аҳмад Яссавий йили.🇺🇿
1994 йил — Мирзо Улуғбек йили.🇺🇿
1995 йил — Абу Али ибн Сино йили.🇺🇿
1996 йил — Амир Темур йили.🇺🇿
1997 йил — Инсон манфаатлари йили.🇺🇿
1998 йил — Оила йили.🇺🇿
1999 йил — Аёллар йили.🇺🇿
2000 йил — Соғлом авлод йили🇺🇿
2001 йил — Она ва бола йили.🇺🇿
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили.🇺🇿
2003 йил — Обод маҳалла йили.🇺🇿
2004 йил — Меҳр-мурувват йили.🇺🇿
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили.🇺🇿
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.🇺🇿
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили.🇺🇿
2008 йил — Ёшлар йили.🇺🇿
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.🇺🇿
2010 йил — Баркамол авлод йили.🇺🇿
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 йил — Мустаҳкам оила йили.🇺🇿
2013 йил — Обод турмуш йили.🇺🇿
2014 йил — Соғлом бола йили.🇺🇿
2015 йил — Кексаларни еʼзозлаш йили.🇺🇿
2016 йил — Соғлом она ва бола йили.🇺🇿
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.🇺🇿
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.🇺🇿
2019 йил — Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили.🇺🇿
2020 йил — Илм-маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили🇺🇿
2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.🇺🇿
2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.🇺🇿
2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.🇺🇿
2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили🇺🇿
2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили
🇺🇿

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ba'zi oqibatsizlar uchun atalagan she'r

Birgina so‘z jo‘nat,
Bir dona so‘z yoz,
"Salom"mi,
"Qalaysan",
"Tinchmi" deb qo‘ygin.
Yo bitta nuqtani qo‘ygin jo‘natib.
Sendan kelsa o‘sha tinish belgisi,
Qalbimga umidni qo‘yar o‘rnatib.
Birgina so‘z bilan hayotga qaytar,
Sun’iy nafas bergin bitta so‘z ila.
Men esa tunlari to tongga qadar,
Xudoga yolvoray umringni tilab.
Ko‘nglingni ber menga,
Ko‘nglingni faqat,
Osmonni, bahorni, gullarni emas.
Sensizlik jabriga griftor etib,
Umidim so‘ngiga eltib qo‘yma, bas!
Yomg‘irni sevaman, tongni, shafaqni,
Quyoshni o‘ynayman yoqib-o‘chirib.
O‘sha hammasidan judo bo‘lsam ham,
O‘zingni o‘zimdan ketma ko‘chirib!
Jimliklar jariga joylama jonim,
Habar jo‘natib qo‘y undov to‘ldirib.
Yonimda yo‘g‘inga ko‘narman, ammo,
Yodingda yo‘qligim qo‘yar o‘ldirib!


Malika Salimova

OTMlarga kirish ballari bu yerda👇👇
@mandatlar_2022_bot
👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)


https://www.tg-me.com/Rumiy_AforizmlariUz

Qalblardan ezgulik izlagan qalblar uchun ...👇🏻👇🏻
••┄┄┄❅┄┄┄•••
A'zo bo‘ling
👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
#Ҳадис

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш"
, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади:
"Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

"Ал-Азкор" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Ba’zan uzoqlashmoq kerak,
yaqinlashmoq uchun.
Ba’zan eslamoq kerak, eslanmoq uchun.
Ba’zan yig’lamoq kerak, ochilmoq uchun.
Ba’zan sukut yaxshidir, tinglamoq uchun.


Shams Tabriziy


Siz izlagan bot 👇
@Super_Studio_Effektbot

Qalblardan ezgulik izlagan qalblar uchun ...👇🏻👇🏻
••┄┄┄❅┄┄┄•••
A'zo bo‘ling
👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Инсон вафот топгач унинг аъзолари қанча вақт тирик қолишини биласизми?
— юрак ўн дақиқа;
— мия йигирма дақиқа;
— кўзлар тўрт соат;
— терилар беш кун;
— суяклар ўттиз кун...
— Аммо солиҳ амалларимиз эса ҳеч қачон вафот топмайди, улар боқий қолади ва бизларни абадийликда бахтга эриштиради!

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
- Эркак аёлнинг биринчи муҳаббати бўлса, демак у омадли экан.

- Аёл омадли бўлиши учун эса эркакнинг охирги муҳаббати бўлиши керак...

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
☝️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида биз билган ва билмаган маълумотлар:
(Албатта ўқинг)
🍃🌹☘️🌹☘️🌹☘️🌹☘️🌹🍃

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида набий эдилар.🍃
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларда бирор фаҳш иш етмаган.🍃
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У Зотдан аввал бирор киши бундай ном билан номланмаган .🍃
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси оч қоринга ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонганлар. Аллоҳ у Зотни таомлантириб қўяр эди.🍃
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонни қандай кўрсалар орқа томонни ҳам шундай кўрар эдилар.🍃
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузи қандай кўрсалар қоронғу кечада ҳам худди шундай кўрар эдилар.🍃
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.🍃
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.🍃
9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор марта ҳам эснамаганлар.🍃
10. Расулуллоҳ ва бошқа пайғамбар алайҳимус саломлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.🍃
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.🍃
12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соялари бўлмаган.🍃
13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.🍃
14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор марта бурга ва ҳашорат чақиб азият бермаган.🍃
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минган улов тезак ташламаган, бавл қилмаган.🍃
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.🍃
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.🍃
19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у Зотга уммат бўлар эдилар.🍃
20. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига у Зотга бешак итоат қилиш буюрилган (Нур, 63-оят)🍃
21. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига у Зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Хужурот, 2-оят)🍃
22. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.🍃
23. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдинги ва кейинги хатолари кечирилгандир (Фатҳ, 2-оят)🍃
24. Вафот этган бандадан қабрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.🍃
25. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрган ҳақиқатда ҳам кўрган бўлади, чунки шайтон у Зотнинг суратига кира олмайди.🍃
26. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у Зотга жавоб бериши вожиб бўлган.🍃
27. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида саҳобалар имомсиз, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар ва бу намозларида жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.🍃
28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари чиримайди.🍃
29. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига бир фаришта муаккал қилиниб у Зотга саловат айтганларнинг саловотларини етказиб туради.🍃
30. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари қиёмат куни биринчи очилади. Охиратда у Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.🍃
31. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сирот кўпригидан биринчи бўлиб ўтадилар.🍃
32. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.🍃
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.🍃
34. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.🍃
35. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.🍃

🍃🌹☘️🌹☘️🌹☘️🌹☘️🌹🍃
Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг!!!

Hammaga ulashing😊
••┄┄┄❅┄┄┄•••
A'zo bo‘ling
👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
• Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку.
• Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
• Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
• Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
• Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
• Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
• Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
• Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади.

Ўткир Ҳошимов
#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
🔸Кимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мени унутса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мендан бошқага сажда қилса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тили билан Мендан бошқани зикр қилса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, таом ва ичимликларнинг лаззатини топса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, хотирида Мендан бошқани ўйласа, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тун бўйи ухлайверса, у ёлғончидир!.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
🔳 Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг самаралари

1. Кишида муруати, аҳлоқини қоим бўлиши.
2. Иззатининг тикланиши.
3. Нуфуз, обрўнинг сақланиши.
4. Мол- мулкнинг муҳофазаси (беҳуда сарфланмаслиги).
5. Халқда, одамларда ёқтириш, муҳаббат пайдо бўлиши.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Баданга роҳат бўлиши.
8. Қалбга қувват кириши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўксининг кенгайиши.
11. Ибодат ҳаловатини тотиш.
12. Турли қўрқувлардан омон бўлиши, тинчланиши.
13. Ғам-қайғунинг камайиши.
14. Иззати нафснинг уйғониши.
15. Ризқ топишда енгиллик юзага келиши.
16. Ибодатларни адо этишда бемалоллик, осонлик туйиши.
17. Дуоларининг ижобат бўла бошлаши.
18. Ўлимдан қўрқмаслик, хотиржамлик юзага келиши.
19. Қалбда дунё кичрайиб кетиши, (унга муккасидан кетишдан халос бўлиши).
20. Ақл ва фаҳмда зиёдалик бўлиши, ортиши.

Ибн Қоййимнинг “Фавоид”идан.

Киши гуноҳларни тарк этиб, маъсият ишлардан узоқлашганда яна кўплаб фазилатлар зоҳир бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#rumiy
👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚
Бир аёл Оиша онамиз ҳузурига келиб, ундан: "Бўйсунишим керак бўлган энг катта ҳуқуқли шахс ким?" — деб сўради. "Эринг", — деб жавоб бердилар. Аёл: "У бўйсуниши керак бўлган энг катта ҳуқуқли киши-чи?" - деб сўрар экан, Оиша онамизнинг "сен" дейишини кутди. Оиша онамиз: "Онаси!" — деб жавоб бердилар...

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса. Уни сен ёзасан, фарзандларинг эса сенга ўқиб беради...

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Бой ва камбағал

Бой гердайса — салобат. Камбағал тазим қилса — хушомад, Бой гапирса донолик, камбағал сукут қилса —нодонлик. Бой "мерсадес" олса — камтарлик, камбағал велосипед олса — манманлик. Бой жиноят қилса — шўхлик, камбағал шўхлик қилса — жиноят. Бой ўлса — мотам, камбағал ўлса — бандалик.

Ўткир Ҳошимов

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Ahrorbek o‘zi topgan bir ayolni uyiga sovchilikka bordi.
Iymon etiqodli soliha bir ayol
topganidan xursand edi.
Ayolning otasi bilan valiymani indinga belgilab olishdi.
Ofisga qaytar ekan hayolida:
– Asmoning farzandlariga inshaalloh otadek bo‘laman, ularga bor mehrimni
beraman, deb ishiga kirib ketdi.
Ishdan uyga qaytdi uyida xotini oshxonada ovqat qilardi.
Axrorbek xotiniga:
- Onasi indinga to‘y bor bir do‘stim uylanyapti, kastyum shimimni tayorlab qo‘y!
– Ho‘p bo‘ladi adasi, o‘zi men xam sizdan to‘yga ruxsat olmoqchi edim. Indinga arab tili kursida birga o‘qigan Asmo degan uxtishkam turmushga chiqyapti, bahtini topdi. Bechora ancha yil beva o‘tirdi, adasi ruhsat berarsiz juda qadrdon dugonam-da.


Tugadi:😂

©️Kamoliddin Muxammad

Hammaga ulashing😊
••┄┄┄❅┄┄┄•••
A'zo bo‘ling
👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
....2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир...

....3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай ~томизмай овқат ея олишингиздир...

....4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир...

....5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир...

....12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст ~ошнали бўлишингиздир...

....18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир...

....23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир...

....25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир...

....30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир...

....45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир...

....50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир...

....55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир...

....60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир...

....65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир...

....70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...

....75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир...

....80 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...

....85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...

....90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай ~томизмай овқатлана олишингиздир...!

УМРИНГИЗ БАРАКОТЛИ, РИЗҚИНГИЗ УЛУҒ, МАНЗИЛИНГИЗ ЖАННАТ БЎЛСИН ҚАДРДОНИМ !!!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Ташқингдан кўра кўпроқ ичингни гўзал тут!

Чунки ташқингга халқ қараса, ичингга назар соладиган Зот Ҳақнинг Ўзидир!

Мавлоно Румий

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
• Эркакнинг садоқати аёли касал бўлганда;
• Аёлнинг садоқати эри камбағал бўлганида;
• Фарзанднинг садоқати ота-онаси қариганда;
• Дўстнинг садоқати дўстининг бошига иш тушганида билинади.

Ана шундай дамларда ёнингизда турган одамларни қадрланг!

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Чумолилар уясини уч кун кузатдим. Асосийси, умуман мажлис қилишмади. Лекин, хамма ишлаяпти.

#rumiy

👉
@Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
2025/06/30 16:45:40
Back to Top
HTML Embed Code: