Telegram Web Link
🖌 Ҳурматли матбуот ва ОАВ ходимлари!

Касб байрамингиз – 27-июнь билан сизларни чин юракдан табриклайман! SirdaryoLive жамоаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ахборот ва медиа бўлими номидан сизларнинг машаққатли меҳнатингиз, юртимиз равнақи йўлидаги хизматларингизни юксак қадрлаймиз. Сизларга янада катта муваффақиятлар, ижодий илҳом ва оилавий бахт тилайман!

🤝Хурмат билан, Амирбек Ғаниев,
SirdaryoLive расмий ахборот воситасининг бош муҳаррири ва
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ахборот ва медиа бўлими бошлиғи


⭐️ @SirdaryoBloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭐️🤝Хурматли Абдуллажонова Рухшона Алижановна "SirdaryoLive" ОАВни Бош муҳаррир ўринбосари!

Сизни @SV_LIVE канали аъзолари номидан бугунги таваллуд топган кунингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Сизга, сиҳат-саломатлик,  оилавий тинчлик-хотиржамлик, яқингларингиз бахтига ҳамиша омон бўлишингизни тилаб қоламиз.

Хурмат билан «SIRDARYO|LIVE» жамоаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭐️🤝Хурматли Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Азизбек Рахмонов!

Сизни @SV_LIVE канали аъзолари номидан бугунги таваллуд топган кунингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Сизга, сиҳат-саломатлик,  оилавий тинчлик-хотиржамлик, яқингларингиз бахтига ҳамиша омон бўлишингизни тилаб қоламиз.

Хурмат билан «SIRDARYO|LIVE» жамоаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭐️🤝Хурматли Ойбек Эсанов!

Сизни @SV_LIVE канали аъзолари номидан бугунги таваллуд топган кунингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Сизга, сиҳат-саломатлик,  оилавий тинчлик-хотиржамлик, яқингларингиз бахтига ҳамиша омон бўлишингизни тилаб қоламиз.

Хурмат билан «SIRDARYO|LIVE» жамоаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Ёзги таътил – бу нафақат дам олиш, балки ўзингни кашф этиш, янги билимлар ва кўникмаларни эгаллаш учун ҳам энг яхши давр!

💖 Гулистон давлат педагогика институтида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида:
🔹 Фан ва спорт тўгараклари
🔹 Ижодий ва маънавий тадбирлар
🔹 Маҳалла, мактаб ва институт ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик асосида фаол ишлар олиб борилмоқда.

Ёзни фойдали ва мароқли ўтказмоқчимисиз? Унда биз билан бирга бўлинг –имкониятлар маконида сизни ҳам кутамиз!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ҳурматли маҳалладошлар!

🧊Айни кунларда, Сирдарё туманнинг барча маҳаллаларида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида тозалик ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

🗣Ушбу хайрли тадбирларда барча ҳамюртларимизни ташаббускорлик кўрсатиб, фаол иштирок этишларига чорлаб қоламиз!

Зеро, тозалик, озодалик — саломатлик гаровидир!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣Сирдарё туманида сувчиларнинг умрбоқий меҳнати қадрланди

Сирдарё туманида пахта экинларини суғориш ишлари бошланган муҳим палла – қишлоқ хўжалиги соҳаси учун синов давридир. Айнан шу даврда пахта майдонларига ўз вақтида ва сифатли сув етказиш ҳосилдорликка бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли, ушбу масъулиятли босқичда туманда “Долзарб 10 кун” акцияси эълон қилинди.


Мазкур ташаббус доирасида фермер хўжаликлари сувчилари меҳнати алоҳида эътироф этилди. Бу эса оғир ва масъулиятли шароитда фаолият юритаётган сувчиларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, туманда фаолият олиб бораётган барча қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам дастурхони ёзилиб, ош тортилди. Бу тадбир меҳнаткашлар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлаб, уларни янада юқори натижаларга ундайди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣«Қолгансир» давлат ўрмон хўжалигида “Ўрмонзорларда ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларни бартараф этишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўрмон – бу аввало, яшиллик олами, экологияга ижобий таъсир демакдир. Табиатнинг бу бебаҳо неъмати неча минг йиллардан бери инсониятга ҳамроҳ бўлиб, хизмат қилиб келмоқда. Уни ёнғинлардан асраш ҳар-биримизнинг бурчимиздир.


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари, туман ҳокими, туман прокурори ҳамда вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида даҳлдор идоралар ҳодимлари томонидан содир бўлган ёнғинни бартараф этиш, жабрланганларни қутқариш ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган вазифалар бажарилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#fotoreportaj

#фоторепортаж

«Қолгансир» давлат ўрмон хўжалигида “Ўрмонзорларда ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларни бартараф этишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи жараёнларидан.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Дилноз Умурзоқова Адлия вазирининг ташаккурномаси ва эсдалик нишони билан тақдирланди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритаётган журналистлар Адлия вазирининг ташаккурномаси ҳамда Адлия вазирлигининг эсдалик нишони билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий ахборот шўбаси бош маслаҳатчиси Дилноз Умурзоқова ҳам бор.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Антикоррупция

🗣Салбий оқибатлар тушунтирилди

🔐Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари ташаббуси билан ҳудудий солиқ инспекцияларида профилактик тадбирлар доимий ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги тадбир Боёвут тумани ҳамда Ширин шаҳрида ташкил этилди. Унда соҳа вакиллари билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда коррупция ва унинг салбий оқибатлари, диний экстремизмга қарши курашиш шунингдек, ички меҳнат ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, солиқ тўловчиларга намунали хизмат кўрсатиш, ижро интизомига амал қилиш борасида тушунтириш берилди.

Шунингдек, кенг жамоатчиликка ва тадбиркорлар учун коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш, ишонч телефонлари ҳамда мурожаат ботлари ҳақида маълумот берилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/13 12:00:18
Back to Top
HTML Embed Code: