Telegram Web Link
#Диққат

⚡️🔥Бугун Ўзбекистонда аномал иссиқлик — ҳарорат +45° ва ундан ҳам юқори бўлиши кутиляпти! 🥵

Синоптикларнинг огоҳлантиришича, айрим жойларда ҳарорат +44°дан ошиб, ҳатто +46°гача етиши мумкин!

⚠️ Соат 11:00 дан 17:00 гача кўчага чиқиш хавфли — қизиб кетиш, иссиқ уриши ва сувсизланиш хавфи юқори.

Яқинларингизни, айниқса кексалар ва болаларни огоҳлантиринг!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 6 июль куни бўлиб ўтади

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтларига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи Математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.

❗️ Эслатма, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿 2 июль — “Ўзбекистон Давлат Герби” қабул қилинган кун 🇺🇿

Бугун, 2 июль — Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзи саналади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

❗️☀️Иссиқ об-хаво шароитида ишчи-ходимлар ишлашдан бош тортиши мумкин

Очиқ хавода +36 даражадан баланд бўлса Ойлиги сақланган ҳолда дам олиш хуқуқига эга

Ишхона группаларга юбориб қўямиз

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Очиқмулоқот #Сайхунободтуман

⚡️Фуқаро ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сайхунобод туман бўлим ҳамда филиал раҳбарлари бошчилигида туманнинг "Бахмалсой ва Нурли йўл" маҳаллаларида навбатдаги фуқаро ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот давомида аҳолининг кадастрга оид савол ва мурожаатлари тингланиб, уларга ижобий ечим ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисиди"ги ЎРҚ-937-сонли Қонун мазмун-моҳияти ва мазкур Қонун кимларга ва қандай ер участкаларга нисбатан тадбиқ этилиши, уларга қўйилган талаблар юзасидан тушунча ва изоҳлар берилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Хатлов #Ховос_тумани

📍Хатлов-Ховос тумани

Қонун кучга кириши муносабати билан кадастр мутахассислари томонидан маҳаллалар кесимида хатлов ишлари изчил равишда олиб борилмоқда. Жумладан, Ховоснинг «Еттигузар» МФЙда кадастр ходимлари томонидан уй-жой ва ер майдонлари бўйича хатловлар амалга оширилмоқда.

❗️Эътиборли бўлинг! Мутахассислар яқин кунларда сизнинг маҳаллангизга ҳам ташриф буюришлари мумкин. Ҳар бир фуқаро ўз ҳужжатларини тайёрлаб қўйиши, кадастр ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб бориши хатлов сифати ва самарадорлиги гаровидир.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Электр жиҳозларини назоратсиз қолдирманг.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Равшан Комилов тўйга таклиф қилинмаса ҳам бораверадими?

Ижтимоий тармоқларда хонанда Равшан Комилов уйига қуёш панеллари ўрнатганлиги аммо электр тармоқлари ходимлари ўрнатилган тартибда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш учун тармоққа улаб бермаганлиги тўғрисида видеомурожаат тарқалди.

Маълумотга кўра, хонанда тармоққа улаш бўйича солиқ иловаси орқали ўрнатилган тартибда ариза қолдирмаганлиги маълум бўлди.

Равшан Комиловга электр тармоқлари ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилгач, хонанда бугун ариза қолдирган.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.



Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева отбыл в эту страну с государственным визитом.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💖 Ёзги таътил даврида ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида Гулистон давлат педагогика институтида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида бепул фан ва спорт тўгараклари ташкил этилган.

Мазкур ташаббус доирасида ёшларга қулай муҳит, зарурий жиҳозланган хоналар ва доимий амалий машғулотлар тақдим этилмоқда. Бу эса нафақат билим ва кўникмаларни оширишга, балки жамоавий ишлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥🔥🔥Синфдошларга юбориб коямиз😅

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Нуробод қишлоғи муаммоларини жойида ўрганди


Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ширин шаҳрининг чегара ҳудудида жойлашган Нуробод маҳалласида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида 2013–2014 йилларда чегара ҳудудидан кўчирилиши белгиланган 96 та хонадондан 17 тасининг ҳали ҳам муаммолари ҳал қилинмагани маълум бўлди.

Вилоят раҳбари муаммоларни эшитиб, ҳар бир масала бўйича масъул ижрочиларни белгилади ва ишчи гуруҳ тузишни топширди. Ушбу гуруҳга адлия, кадастр, молия бошқармалари ва Ширин шаҳар ташкилотлари жалб этилади.

Ҳар бир хонадон ҳолати ўрганилиб, зарур шарт-шароит яратилиши, муаммолар – эътиборда, ечимлар – амалда бўлиши белгиланди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ва ёшлар учрашуви...

Бугун Сайхунобод туманида Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тумандаги фаол ёшлар, тадбиркорлар ва раҳбарлариштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Комилжон Муллажанов, туман прокурори, мамлакатимиз иқтисодиётида салмоқли ўрин эгаллаб бораётган "Тошкент Ситй Гол Блоск" МЧЖ ва «Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ раҳбарлари, туманнинг илғор тадбиркорлари ҳамда халқаро миқёсда ютуқларга эришган иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Учрашув жараёнида ёшларнинг орзу-мақсадлари, бизнес ғоялари, инновацион таклифлари муҳокама қилинди. Тадбир меҳмонлари ўз тажрибалари асосида ёшлар билан мотивацион суҳбатлар ўтказишди.

"Агар ёшларга ишонилса – улар фидокор бўлади. Агар имкон берилса – улар мўъжиза яратади. Сизнинг ҳар бир қадамингиз – бу туманнинг келажаги!" - деди Комилжон Муллажанов ёшларга мурожаат қилиб.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Фойдали маълумот

Аҳоли хонадонига ўрнатилган қуёш панели ёки сув иситиш гелиоколлектори бўйича қандай ҳаракатлар амалга оширишни биласизми?!

Тадбиркорлар ва ташкилотлар томонидан ўрнатилган қуёш панели ёки сув иситиш гелиоколлектори бўйича юридик шахслар қандай ҳаракатлар амалга оширишни биласизми?!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманида давлат ташкилотлари томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишида йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан муҳокама ўтказилди.

Туман ҳокими Азизбек Турдимуродов раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада аҳоли мурожаатлари билан ишлашда амалга оширилган ишлар, мавжуд камчилик ва муаммолар ташкилотлар кесимида танқидий муҳокама қилинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.

На полях саммита Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял исполняющего обязанности заместителя Премьер-министра Афганистана по экономическим вопросам Муллу Абдул Гани Барадара.

#Mirziyoyev #qabul #Afgoniston #hamkorlik

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
2025/07/14 02:31:12
Back to Top
HTML Embed Code: