ТАВБА

Тавба шариатда ҳам, тариқатда ҳам бор. Шариатда у вожиб (керакли), тариқатда эса фарз (шарт) деб қаралади.

Тасаввуф луғатларида тавба руҳнинг бедорлиги деб изоҳланади. Тавба инсон руҳининг биринчи исёни (яъни гуноҳга қарши чиқишидир).

@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Гоҳ худди фаришта ҳазрати Инсонман,
Гоҳ ётиш, ейишдан ортмаган ҳайвонман.
Гоҳ енгади Шайтон, соҳиби исёнман,
Бу турфа феълимдан ўзим ҳайронман....

Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Дарвешлар ишқ билан ҳаққ ул-яқин мартабасига эришган, ҳақиқат моҳиятини англаган зотлардирлар. Улар бу дунёда вужудлари билан борлар, аммо руҳлари баландларда учиб юради.

Ҳазрати Алий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Эй изланувчи, кўз ёшлари остидаги яширин қувончни кўргил сен ! Вайрона ичидаги хазинани ахтаргил сен !

Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар қимматлик олтинда бўлганда, Оллоҳ Таоло бутун борлиқни тиллодан қилган бўларди. Демак, қиймат олтинда бўлмаса керак. Тошнинг тош, дарахтнинг дарахт бўлгани ҳушдир.

Юнус Эмро
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Одамлар таниқли рассом Пабло Пикассодан "Сиз яратган асарларнинг мақсади нима?" деб сўраган эканлар.

Ва у "Нима учун сиз боғдаги гул ёнига бориб, сенинг мақсадинг нима, деб сўрамайсиз?", сайраб турган қушлардан "Нима мақсадда сайраяпсизлар?" деб сўрамайсиз, Қуёш ва Ойдан нима учун ҳеч нима сўрамайсиз? Расм чизгим келди,чиздим, вассалом" деган экан.

@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Севиклим, бу назокатда гулу раънодан ортиқсан.
Санобар, сарви шамшод, тўбийи* зебодан ортиқсан.
Қошинг тоқин қўйиб, меҳробга мен қилмадим сажда,
Ки сен юз мартаба ул каъбайи улёдан ортиқсан.
Менам Воқифману – Фарҳод ила Мажнундан аъломан,
Агар сенсан – ўшал Ширин ила Лайлодан ортиқсан....

Мулла Паноҳ Воқиф
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Қиёмат куни кўзлар очилади ва ҳаётнинг ягона моҳияти ишқ бўлганлиги барчага аён бўлади. У куни золимларнинг юзлари қаро, ошиқларнинг юзлари ёруғ бўлади.

Ишқий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Ҳар ким қилса тариқатни даъвосини,
Аввал қадам шариатга қўймоқ керак.
Шариатнинг ишларини адо қилиб,
Андин сўнгра бу даъвони қилмоқ керак.

Аҳмад Яссавий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Ёлғиз бўлмоқ гўзал. Шунингдек ошиқ бўлмоқ, одамлар билан бирга бўлмоқ ҳам гўзал. Бу икки холат бир-бирини тўлдиргувчидир, асло қарама-қарши эмас.

Ошо
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Яхшиямки, замон ўтади, дардлар унутилади, яралар битади.
• Қалбингга хиёнат ҳанжари суқулиб, унинг оғриқли алами зирқиратган чоғда замон тўхтаб қолса нима қилардинг?!
• Яхшиямки, замон ўтади, дардлар унутилади, яралар битади.

Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Ҳазрати Алий айтдилар: «Наргиз гулини тез - тез ҳидлаб туринглар, агарча бир кунда бир марта бўлса ҳам. Чунки инсоннинг қалбида шундай ҳолатлар (ғам, қайғу, хафагарчилик) бўладики, қалбдаги у ғам қайғули ҳолатларни наргиз гулининг ифоригина кетказади. (Сабабчи бўлади.)

_Бу гул деярли ҳаммани уйида бор! Халқ тили билан айтганда пиёз гул дейилади._

@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
МАЖНУННИНГ ИШҚИ

Мажнунни даштда бир киши учратиб қолди. У ўзи билан ўзи сўзлашмоқда эди. У киши Мажнундан сўради:
- Сен ким билан сўзлашмоқдасан?
- Эй бахтли одам, мен Лайли билан сўзлашмоқдаман, - деб жавоб берди Мажнун.
- Аҳир у сендан жуда узоқдаку!
- Эй ғофил, у менинг жонимдан ўрин олган! Уни ёдга олиш жонимга озиқ бағишласа, йўл йироқлиги учун уни унута оламанми?

@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
"Ёзда қишни, Қишда баҳорни соғинади инсон. Нима узоқ бўлса, шу соғинилади. Аслида учрашмоқ шартми?

Айрим нарсалар узоқдалигида яхшироқ бўлади.."


Ўздемир Асаф
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Менда Сенинг ишқингдан сўзлайдиган кўнгил бор экан, ким менинг кўнглимга ҳукм эта олар?!

Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Инсонни сев, лекин унга тўлиқ эркинлик бер. Инсонни сев, шу билан бирга бошиданоқ унга ўз эркинлигинг билан савдолашмаслигингни билдириб қўй. Эркинлик энг олий қадриятдир, агар севги эркинлик бермас экан, демак у ҳақиқий севги эмасдир.

Ошо
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Уйқудан уйғонганимда, аввал сени эслайман...

Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
Maʼlum sabablarga koʻra kanal faoliyatini yangi manzilda davom ettirishga qaror qildik. Link orqali oʻtib obuna boʻlib qoʻysangiz manfaatli boʻladi degan umiddamiz.

Link:
@Tabrizlik_Shams
2024/05/29 04:34:53
Back to Top
HTML Embed Code: