Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим!!!

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

🌙 Кимки уйқудан олдин шу дуоларни ўқиса Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини кечиради. Ҳатто денгиз кўпигичалик кўп бўлса ҳам. ИншаАллоҳ

📖ДУОНИ ЎҚИШ:📿
👍10🕊73
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

🍀🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹🍀

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌸Танангизни саломатлик,
🌺Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🌷Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин


🌞ХАЙРЛИ ТОНГ!🌤

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🕊1
Тижорат тирикчилик ўтказиш учун ёки бойлик орттириш учун бўлади. Агар хайр ва ҳасанотни ўйламасдан, фақат бойлик тўплаш учун тижорат қилинса, бу савдо мақбул эмасдир. Зеро, фақат моддият учун ҳаракат қилмоқ «хатоларнинг боши бўлган» дунёга ҳирс қўймоқдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз учун жаннатнинг 8 дарвозаси очилишини истайсизми?


© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
👍16
Нафс одоби дарс одобидан хайрлироқдир.

Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: «Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага назарларини қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси ҳадисларни ёзиб олар, қолганлар хусни одоб ва самт(سمت - салобат ва виқор ҳосил қилиш) илмини ўрганардилар».

Ибн Муборак айтади: «Биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз». Яъни, одоб илмдан муҳимроқдир. Илми кўп бўлгани билан билганига амал қилмаса, бундай илмдан фойда йўқ. Амал илмнинг гули бўлса, меваси одобдир. Шунинг учун, гарчи камроқ бўлса ҳам, натижаси амал билан тугаган илм амалсиз кўп илмдан яхшироқ. Илми кўп-у одоби йўқ олимдан одамлар қочади. Негаки, унинг одобсизлиги толиби илмлар ва унинг ўртасига тўсиқ бўлади.

“Унвонул баён”дан.


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Одамни тупроқдан яратмоқликнинг нима ҳикмати бор эди?
Қачон Оллоҳ таоло одамни яратаман, деб хитоб қилганида, барча нарсалар бош кўтариб: "Одамни биздан яратгил", деб таъма қилдилар.
Тоғ: "Мен қувватликман", деди.
Денгиз: "Мен ҳайбатликман", деди.
Олтин: "Мен азизман", деди.
Осмон: "Мен юксакман", деди.
Ҳамма нарсалар ўзларини баланд олиб гап айтдилар.
Ер эса тавозе қилиб, хокисорлик билан: "Мен ҳаммадан заифман, оёқ остидаман, менда қувонадиган нарса йўқ", деди.
Шунда хитоб келди: "Мен Одамни ердан яратурман" ва Одамни тупроқдан яратди.

Хулоса: Оллоҳнинг эзгу иноятлари ҳамиша камтар кишиларга вожиб бўлмиш.

Н. Рабғузий, «Қисасул анбиё» дан.

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!х

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥21
Сулаймон ва шамол


Шамол Сулаймоннинг тахтига тескари эсди. Сулаймон:
- “Эй шамол, тескари эсма” - деди.
- “Тескари иш тутма, тескари ҳаракат қилсанг, менинг терслигимга аччиқланма”.
У қўли билан тожини тузатар, тож яна қийшайиб қолар эди. Нақд саккиз марта тўғирлади, саккиз марта эгилди. Деди:
- “Эй тож, бу нимаси? Бошқа қийшайма”.
Тож жавоб қайтарди:
- “Мени юз марта тўғриласанг ҳам. яна барибир қийшаяман, чунки, имонли киши, сен қийшайяпсан”.
Шунда Сулаймон кўнглини тўғри қилди, кўнглидаги шаҳватни совутди. Тожи дарҳол тўғирланди, бошида истаганидек турди. Сулаймон уни атайлаб кийшайтирар. тож эса яна тўғриланар эди. Улуғ пайғамбар тожини саккиз марта қийшайтирди, ҳар сафар тож тўғриланди. Хуллас, бошингга қандай дард келса, ўзгани айбдор килма, ўзингга боқ!

©Мавлоно Жалолиддин Румий


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ?

Намозда адашиб қолдим. Бу ҳолда қандай йўл тутаман?


© ЎМИ Фатво ҳайъати


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼

https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

📖 Қурьон Тинглаш 👈🏼
🌀 Қурьонни Ўрганиш 👈🏼
🎙 Долзарб Маърузалар 👈🏼


«МАЬРУЗАЛАР ОЛАМИ»
КАНАЛИ УЛАНИШ УЧУН
КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
6👍5🔥1
Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг самаралари

1. Кишида муруати, аҳлоқини қоим бўлиши.
2. Иззатининг тикланиши.
3. Нуфуз, обрўнинг сақланиши.
4. Мол- мулкнинг муҳофазаси (беҳуда сарфланмаслиги).
5. Халқда, одамларда ёқтириш, муҳаббат пайдо бўлиши.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Баданга роҳат бўлиши.
8. Қалбга қувват кириши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўксининг кенгайиши.
11. Ибодат ҳаловатини тотиш.
12. Турли қўрқувлардан омон бўлиши, тинчланиши.
13. Ғам-қайғунинг камайиши.
14. Иззати нафснинг уйғониши.
15. Ризқ топишда енгиллик юзага келиши.
16. Ибодатларни адо этишда бемалоллик, осонлик туйиши.
17. Дуоларининг ижобат бўла бошлаши.
18. Ўлимдан қўрқмаслик, хотиржамлик юзага келиши.
19. Қалбда дунё кичрайиб кетиши, (унга муккасидан кетишдан халос бўлиши).
20. Ақл ва фаҳмда зиёдалик бўлиши, ортиши.

Ибн Қоййимнинг “Фавоид”идан.

Киши гуноҳларни тарк этиб, маъсият ишлардан узоқлашганда яна кўплаб фазилатлар зоҳир бўлади.

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
ЭШИКНИ ЁПИНГ ОНА.

Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.

Ҳикоянинг бошланиши...

1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.

Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди.

Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.

Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.

Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.

Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам...

Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.

Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди.

Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.

Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.

Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.

Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди.

Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🔥3
​​​Эслатма

Аллоҳ таолодан қўрқишнинг самаралари

Банда ҳар бир лаҳзада, ошкор ва махфий ҳолда Аллоҳ таолонинг муроқабасини ҳис этиб туради. Қалбда бу қўрқув мустаҳкамланиб бораркан, инсон Аллоҳ таолога итоатлироқ, содиқроқ ва амали яхшироқ бўлади.

1. Ҳидоят ва салоҳият.
Аллоҳ таоло айтади: “...ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар”, Тавба сураси, 18-оят.

2. Ютуқ ва муваффақият.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшалар – ўзлари ютуққа эришувчилардир”, Нур сураси, 52-оят.

3. Мағфират ва улуғ ажр.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир", Мулк сураси, 12-оят.

4. Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги ва жаннатга кириш.
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Бу Роббидан қўрққанлар учундир”, Баййина сураси, 8-оят.

Энди кимки Аллоҳ таолодан қўрқмас ва тақво қилмас экан, Аллоҳ ундан илм нурини ва басиратни тўсиб қўяди. У энди қалбида ваҳшат, кўксида торлик, ишларида қийинчилик ва тавфиқдан маҳрумлик, ризқда, умрда бараканинг кетишини ҳис этади. Шунингдек, одамларнинг қалбида уни ёмон кўриш, душман тутиш пайдо бўлади. Наъузу биллаҳи мин залик!

Изоҳ: Қуръондаги, умуман, Ислом динидаги бир тушунча, яъни Аллоҳ таолодан қўрқиш маъноси бизнинг тушунчамиздаги қўрқоқликдан тубдан фарқ қилади. Дунёвий қўрқоқлик мусулмонга хос нарса эмаслиги оят ва ҳадисларда таъкидлаб айтилган.
Аллоҳ таолодан қўрқиш эса Уни улуғлаш билан бўлади. Бу қўрқув бандаларни катта гуноҳлардан қайтаради. Бу қўрқоқлик кишига уни назорат қилувчи Зот борлигини эслатиб туради ва унинг охирати учун улуғ бир неъмат тайёрлайди.
Бу дунёдаги зоҳирий қўрқоқлик охират иши учун бўлган ботиний қўрқоқликка сира-сира тенглаштирилмайди.

Ишончли маърифий каналга уланинг!

👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
​​БОЛАНГИЗГА ҚАНДАЙ АЛЛА АЙТАСИЗ?

Фарзандингизни ухлатмоқчи бўлсангиз, айтадиган аллангиз оятлардан, зикрлардан иборат бўлсин. Масалан, «Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, лаа илаҳа иллаҳу» каби зикрлар айтинг. Бу умматнинг олиму уламолар, валийлар етиштирган оналари айнан шундай йўл тутганлар. Уларнинг бола ухлатиш учун
айтадиган аллаларида фақат зикр бўлган.

Шу каби зикрлардан яна бири:
Ҳасбий Роббий жаллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Маа фий қолбий ғойруллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Нуру Муҳаммад соллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Лаа илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ».
Болани бу тарзда ухлатишда иккита фойда бор. Бири шуки, она ўз вақтини бекорга исроф қилмай, зикр билан машғул бўлади. Иккинчиси шуки, бу зикрнинг шарофатидан фарзанднинг қалби илоҳий нурлар ила мунаввар бўлади, унинг тилида ва дилида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муборак зикри ўрин олади. Иншааллоҳ, бундай зикрлар билан улғайган фарзанд келажакда олим, валий зотлардан бўлади.

Бугун мен фақирнинг ёши олтмишдан ошган бўлса ҳам, онамнинг менга айтган аллалари ҳануз қулоғим остида жаранглайди, гўёки бу сўзлар қалбимизга нақшланиб қолган. Онам аллаларининг охирида «Зулфиқорим солиҳ фарзанд бўлиб улғайсин» деб қўшиб қўяр эдилар. Шояд шу дуолар сабабидан Аллоҳ таоло мен фақирга солиҳлар қадами остида ўтириш учун жой неъматини ато қилган бўлса. Бугун ярим асрдан ошяптики, онамнинг «солиҳ фарзанд бўлсин», деган лафзи камина фақирнинг зеҳнига таъсир этиб келмоқда.
Шунинг учун бугунги оналарга айтадиган насиҳатим: фарзандингизни Аллоҳ таолонинг зикри билан йўғрилган, юқорида келган аллалар билан ухлатинг, алла айтиш жараёнида фарзандингизни дуолар қилишни унутманг.

Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.


Ишончли маърифий каналга уланинг!

👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊6👍5
ҒИЙБАТЧИЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14450-савол


Ассалому алайкум! Менинг опамларни хусусий боғчалари бор. Сал кам бир йилдан буён астодил ҳалол меҳнат билан елиб югуриб иш юрутиб келмоқдалар алҳамдулиллаҳ. Бир ишчилари бироз ҳаёти ночорроқ деб ёрдам бердилар моддий маънавий ўғлини текинга ўқитдилар лек у эвазига турли ғийбатлар иккиюзламачилик ва вақти келса гап қайтариб ишдан кетишга мажбур бўлди. Энди эса кўчада турли тухматлар билан боллалар уларни ота оналарига айтиб боғчани рейтингини тушуряпти. Ғийбат қиляпти тухмат қиляпти. Опам яхшигина ҳафа бўлдилар ҳалол меҳнатим кўкка совуряпти деб мени қилгани ишим фақат дуо қилиш бўляпти ҳолос мусулмон сифатида яна нима қилолишимиз мумкин ёки ҳаммасин Аллоҳимга топширайликми?

ЖАВОБ:

Ваалайкум ассалом! Инсонларни ичида шу каби ҳолатлар бўлиб туради. Дуои хайр қилиб Аллоҳдан сўраб тураверинг. Опангизнинг меҳнатлари зое бўлмайди, Аллоҳ хоҳласа. Ўша ишчи гап оладиган бўлса, чиройли қилиб насиҳат қилиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ҳаётни ғанимат билайлик

Аллоҳ таоло бу дунёни бандалари яхши амал қилиб охиратга захира тўплашлари ва қилган амаллари билан Аллоҳ таолони рози, хушнуд қилишлари учун яратди. Лекин, биз бандалар дунёнинг олди-берди ишларига алданиб, асл мақсаддан йироқлашиб, ғафлатда қолмоқдамиз. Бизнинг тонгдан шомгача бўлган ҳаётимиз фақат дунёвий истакларимизни қондириш ва уни янада роҳату фароғатда ўтказиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш билан ўтиб кетмоқда. Дунё илинжида елиб-пишиб ҳаракат қилишда саноқли бандаларгина ўз охиратини обод қилишни ўйлайди. Ҳоланг-ки, бир кун келиб бу дунёдан кетишни ҳеч ким ва ҳатто даҳрий ҳам инкор қилмайди. Барчани бу дунёни тарк қилиши муқаррар, лекин, банда қачон охират ховлисига сафар қилишини билмайди. У дунёга чақириқ қачон келишини фақат Яратганни ўзи билади! Шундай экан ўтаётган вақтни ғанимат билиш лозим.

©Абдуллатиф Аллоқулов


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼

https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН🌙

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ ﷺ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙


♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

🌙 Кимки уйқудан олдин шу дуоларни ўқиса Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини кечиради. Ҳатто денгиз кўпигичалик кўп бўлса ҳам. ИншаАллоҳ

📖ДУОНИ ЎҚИШ:📿
👍82🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹🍃

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
🌺кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин
!

🌹🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃
🌹

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

Кимки БОМДОД намозидан сўнг 3 марта мана шу зикрни айтса! Ўша киши куни бўйи гуноҳлардан сақланади, Аллоҳни изни билан! иншаАллоҳ. Зикрни ёдлаб олинг!.

📖ДУОНИ ЎҚИШ: 📿
👍12
☘️Намозхонга Аллоҳдан неъматлар ёғилиб туради

Муҳаммад ибн Носир Ҳасан Басрийдан ривоят қилган мурсал ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Намозхоннинг учта хислати бор: унинг боши узра осмондан яхшилик ёғилиб туради, оёғининг остидан то осмонгача фаришталар ўраб туради ва «Намозхон кимга муножот қилаётганини билса эди, намозини асло тарк қилмаган бўлар эди», деб нидо қилинади».

🌱“Энг шарафли уммат” китобидан.

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼

https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥3
ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР

1.Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда - ким мўмин бўлган ҳолда бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

2. Яхши аёл: "... Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тавбадорларга пешво қил !" (Фурқон сураси, 74-оят).

3. Кенг уй: Ҳамдис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: " Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида-мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) кўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?

Ким ғийбат қилиб қўйса, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, савобини ғийбат қилинганга бағишласин. Бу зарурдир. Солиҳлардан бирининг тушида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги маънода насиҳат қилиб шундай деган эканлар: "Ҳақиқатда, Қиёмат куни кишининг қилган ғийбати ва тиловатининг савоби Аллоҳ таоло ҳузурида ёнма-ён тургай. Шу боис биз ўқилган тиловатнинг савоби гапирилган ғийбатнинг зарарига, шоядки, каффорат бўлса, деб умид қиламиз". Доно киши ғийбат қилингани учун хафа бўлмайди. Ахир Аллоҳ ғийбат туфайли озор кўрган кимсанинг тенг ярим гуноҳларини кечиришини айтган-ку! Аммо ўзларининг яхшиликларини гапириб, тариқат аҳлини қоралайдиганлар билан муриднинг дўстлашиши дуруст эмас. Бу унинг шаънига ярашмайдиган ишдир. Солиҳлар бу тоифа одамларнинг ботин оламлари одатда хароб бўлишини айтиб ўтганлар. Диндош биродарининг йўқлигида унинг ғийбат қилинишига гувоҳ бўла туриб бунга бепарволик қилиш мумкин эмас. Аксинча, қоралаётган одамлардан уни ҳимоя қилиб, ёнини олмоқ зарур. Бундай ҳолатда ҳатто сукут сақлаш ҳам розилик аломати бўлиб, бу ўша ўз биродарини камситиш билан баробар бўлиб қолади. Ахир мусулмоннинг асосий бурчларидан бири диндош дўстини ғийбат ва намиймадан ҳимоя қилиш эмасми? Яҳё ибн Муоз ар Розий қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Сенда мусулмонга фойдаси етадиган уч хусусият бўлсин: агар унга фойда келтиролмасанг, лоақал зарар берма; агар уни хурсанд қилолмасанг, лоақал ранжитма ва агар уни мақтай олмасанг, лоақал қоралама". Нақл қиладиларки, бир кун Иброҳим ибн Адҳам қаергадир меҳмондорчиликка борган
эканлар, иттифоқо чақирилган меҳмонлардан
кимдир вақтида етиб кела олмабди. Ҳозир бўлганлардан бири иккинчисидан:
- Фалончи нимага ҳанузгача етиб келолмади? - деб сўраган экан, шериги:
- Семиз одамнинг юриши қийинроқ бўлади,
шунинг учун бўлса керак! - деб жавоб берибди.
Бу гапни эшитган Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу дарҳол бу уйни тарк этиб, уч кунгача ҳеч нарса емабдилар. Орадан бир қанча вақт ўтганидан кейин шундай деган эканлар:
- Бир мўмин ғийбат қилинган жойда ҳеч чидаб ўтиролмайман.
Яна бир дафъа Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу уйларига меҳмон таклиф қилган эканлар. Овқатланиш бошланганида таклиф этилганлардан баъзилари кимнидир ғийбатлай бошлашибди. Шунда Иброҳим Адҳам уларга қарата:
- Биздан илгари яшаганлар одатда аввал нон, сўнг гўшт ердилар. Сизлар эса, аксинча, аввал гўшт еб, кейин нонга қарайсизлар, шекилли, - деб, бирга таомланишдан бош тортибдилар. Барча солиҳларнинг эзгу одатларидан бири шу эдики, мабодо диндош бирдарларидан бирлари ғийбат нишонига айланиб қолгудай бўлса, албатта, уни ҳимоя қилишар, иложи борича унинг шаънига ўзларининг оқлов сўзларини аямас эдилар. Аллоҳ ризосини излаганлар озгина бўлса-да бирон важу сабаб топиб биродарларининг шаънига айтилган таъна-маломатни қайтаришга ҳаракат қилганлар. Масалан, кимдир бирор-бир дин олими ё аҳли тариқат ҳақида, айтайлик: "У ўзи қанақанги мағрур одам? Бирор бир маросимга қилинган таклифга эътибор бермаса, ҳатто одамларнинг тўйида ҳам қатнашишни ўзига муносиб кўрмаса!" деб маломат қилгудай бўлса, солиҳ кишилар дарҳол бу гапга ҳеч бўлмаганда: "Бизнингча, у бу ишни ё ўз нафсини жазолаб, тарбиялаш учун қиляпти, ё ўта тортинчоқлиги сабабидан бўлса керак", деб жавоб қайтарган бўлардилар. Аллоҳ, саодатли қилган кимсалар бирор-бир номаъқул хатти-ҳаракат қилгувчи кимсани кўрсалар, одатда унга нисбатан ҳеч иккиланмай ўзларининг зоҳирий норозиликларини изҳор этадилар, шунинг баробарида, кўнгилларида унинг гуноҳи кечирилишини тилаб унга Аллоҳдан тавфиқу ҳидоят сўрайдилар. Бахтсиз кимсалар эса бундай ҳолда кишининг қоқилиб-суринишидан қувониб, унинг муҳокамасига киришиб кетадилар ва бу билан дарҳол унинг шаънига доғ туширишга интиладилар. Чин мўмин кишининг феъли шундай бўладики, у ўз биродарининг камчилигини бошқалардан пинҳон тутиш мақсадида панду насиҳатини хам иложи борича холи, якка ҳолатда қилади. Холис ўйлайдиган бўлсак, бундан бошқача йўл тутиш мумкин ҳам эмас-ку ахир!..

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
👍11🔥21
2025/07/09 21:11:32
Back to Top
HTML Embed Code: