Telegram Web Link
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида

«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
У:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
- Жаннат кўчати.
- Дунё ва охират у билан тугалдир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.

Эй, тангрим!
То рози бўлгунингга қадар
Сенга ҳамд бўлсин!

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥6
Етти нарсани ёдлаб олгин
Ҳаким деди: Етти нарсани тавсия қиламан, уни ёдлаб амал қилсанг, саломат бўласан:


1. Ғаюр, ичиқора билан шерик бўлма.
2. Ҳасадчидан бирон нима сўрама.
3. Жоҳил, нодон билан яқин бўлма.
4. Ўзингдан кучли билан курашма.
5. Иккиюзламачи билан биродар бўлма.
6. Бахил билан дўст тутинма.
7. Сирингни ҳеч кимга ишониб, омонат қилма.


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?!

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади.

АЁЛЛАРИ:

Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди:
01) Хадича;
02) Савда;
03) Оиша;
04) Ҳафса ;
05) Ҳузайма қизи ҳазрат Зайнаб;
06) Умму Салама;
07) Жаҳш қизи ҳазрат Зайнаб;
08) Умму Ҳабиба;
09) Жувайрия;
10) София;
11) Мория;
12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир.

ФАРЗАНДЛАРИ:

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди.
1) Қосим;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо;
5) Фотима розияллоҳу анҳо;
6) Абдуллоҳ;
7) Иброҳийм.

Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин.

Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍241
​​ФАРЗАНДИНГИЗ ТИЛИ «АЛЛОҲ» ДЕБ ЧИҚСИН

Фарзандингиз ширин тили билан нималарнидир айта бошласа, дунёдан сиздан бахтли одам қолмайди. Аллоҳ таоло бу бахтни барчамизга насиб қилсин.
Кўпинча ота-оналар фарзандининг илк сўзи «дада» ёки «ойи» бўлишига ҳавасманд бўлишади. Шунинг учун фарзандларига шу лафзларни такрор-такрор айтиб, одатда унинг тилини шу сўзлар билан чиқаришади ҳам.
Лекин исломий оилада тарбия топаётган боланинг тили «Аллоҳ» лафзи билан чиқиши афзалдир. Бу қийин иш эмас. Бу асосан оналарнинг вазифаси, лекин баъзан улар бунга эътибор қилмайдилар, баъзилар эса буни ўйлаб ҳам кўришмайди. Сиз эса боланинг илк бор «ота» ёки «она» эмас, «Аллоҳ» дейишига ҳаракат қилинг, шу лафзни унинг олдида бот-бот такрорланг, токи бу сўз унинг қалбига ўрнашиб қолсин.
Уламолар шундай ёзганлар: «Ҳаракатлар уч хилдир: фатҳа («а», «о» товушлари), касра («и» товуши) ва замма («у» товуши) . Сўзлашда тилга энг енгил, энг осон ҳаракат – фатҳадир («а», «0» товушидир). «И» ва «у» товушларини айтиш болага бироз қийин бўлади. «Аллоҳ» лафзида эса фақат «а», «о» товуши бор, унда «и» ёки «у» товуши йўқ. Шунинг учун болага «Аллоҳ» лафзини айтиш осон, енгилдир. Фарзанд илк бор «Аллоҳ» лафзини тилга олса, бу фарзанд учун ҳам, ота-онаси учун ҳам Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан бири бўлади.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.


Ишончли маърифий каналга уланинг
!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18
ЎЛИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 11218-савол


Ассалому алайкум! Ҳар куни хуфтон вақти кириши билан ҳаёлимда ўлим ҳақида турли хил ўйлар келаверади. Хуфтонни ўқигунимча бугун тунда ўлиб қолсамчи деган ўй бошимда айланаверади. Тасбеҳ айтаман, оят-ал курсини ўқийман, ухлаб қогунимча салавот, истиғфор айтиб ухлайман. Лекин барибир шу ўй ҳеч тарк этмаябди. Бундай ҳолатда нима қилим кераклиги ҳақида тавсиялар сўрамоқчиман.

ЖАВОБ:

Ваалайкум ассалом! Инсон ўлимни эслаб турса, гуноҳлардан тийилиб туради. Ўлимдан қурқиш бу табиий ҳолат ҳисобланади. Мусулмон киши ўлиб қолса, солиҳ амаллари кесилишидан хавфсирайди. Мусулмон киши ҳаётини доимо ўлимга тайёр бўлиб ўтказиши керак. Шариатда ўлимни эслашликка буюрилган. Ҳадиси шарифда: «Лаззатларни парчаловчи(ўлим)ни кўп эсланг», дейилган. Сиздаги ҳолат иншаАллоҳ, ўзингиз ва қилиб турган амалларингизни муҳосаба (ҳисоб-китоб) қилишингизга ёрдамчи бўлади. Машойихларнинг баъзилари шогирдларга «робитаи билмавт» яъни ўлимни эслаш вазифасини ҳам беришади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122
Аллоҳнинг зикри ила қалбингиз ором олсин

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
—Эй Аллоҳ қалбларимизни:
—Ширкдан
—Кибрдан
—Мунофиқликдан
—Риёдан
—Ғийбатдан
—Қарздорликдан
—Сенинг динингга шубҳа қилишликдан сақлагин.
—Бурилувчи қалбимизни динингга мустаҳкам қилгин.
—Ислом динини биз учун абадий қолдиргин.
© Ҳасан Басрий

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

🌙 Кимки уйқудан олдин шу дуоларни ўқиса Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини кечиради. Ҳатто денгиз кўпигичалик кўп бўлса ҳам. ИншаАллоҳ

📖ДУОНИ ЎҚИШ:📿
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷 Тун бағрини ёриб чиқди нур!
🌻 Ибодатга шайланди тиллар!
🌷 Дуолар - ла, бўлинг сиз омон!
🌻 Хайрли тонг, дилга яқинлар!

Бахтиёр бўлиш учун:

Қўлни - меҳнат;
Қалбни – меҳру муҳаббат;
Ақлни – мақсад;
Хотирани – фойдали илм;
Келажакни – умид билан тўлдириш лозим.

☀️ Ҳайрли тонг янги кун, янги имкониятлар муборак бўлсин!

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

Кимки БОМДОД намозидан сўнг 3 марта мана шу зикрни айтса! Ўша киши куни бўйи гуноҳлардан сақланади, Аллоҳни изни билан! иншаАллоҳ. Зикрни ёдлаб олинг!.

📖ДУОНИ ЎҚИШ: 📿
👍11
АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўрабди. Довуд алайҳиссалом:
– Ҳолингга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
– Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.

Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, – дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
– Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:

– Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқ қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, – дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
– Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, – деди ва унга юз динорни узатиб:
– Буни болаларингга сарфлагин, – деди.


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4
​​Жаннат аҳли 120 сафдир

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
– Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар».

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🕊4🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда сунъий ҳомиладорлик ҳақидаги ҳукм қандай?


© Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼

https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг»
«Аҳзоб» сураси, 56-оят.

«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТ

Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоат-ибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича жавоб ёздилар: "Аллоҳ таоло ризқларни тақсимлагани каби амалларни ҳам тақсимлаб қўйган. Баъзи инсонларнинг қалбини намозга очиб қўйган, лекин рўзага очмаган, баъзиларнинг қалбини садақа қилишга очиб қўйган, лекин рўза тутишга очмаган бўлади. Ибодатларнинг энг афзали илмни ёйишдир. Аллоҳ таоло менинг қалбимни шунга очганидан мингдан минг розиман. Менинг ҳолатим сизнинг ҳолатингиздан пастроқ деб ўйламайман. Умид қиламанки, иккимиз ҳам яхшилик ва эзгуликдамиз".

"Солиҳлар гулшани" китобидан.


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊5
​​УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР

1. Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2. Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3. Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4. Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6. Ўнг қўл билан ейиш.
7. Туз билан бошлаш.
8. Туз билан тугатиш.
9. Нонни икки қўл билан синдириш.
10. Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11. Таомни ўз олдидан ейиш.
12. Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13. Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14. Қўлни артишдан олдин ялаш.
15. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16. Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17. Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18. Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.

Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!


1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

❗️Бу маълумотларни бошқаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111
ҚАЛБНИНГ УЧ ХИЛ ҲОЛАТИ

Қалблар уч хил бўлади:
1. САЛИМ ҚАЛБ.
Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган бандаларгина қиёматда нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: "У кунда на молу давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда беради)" (Шуаро сураси, 88-89-оятлар).
Салим қалб Аллоҳнинг буйруқларига, қайтариқларига зид келадиган ҳар қандай шаҳватлардан, шубҳалардан, Ундан бошқасига сиғинишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгитларидан бошқа кўрсатмалардан саломат қалбдир. Ундай қалб эгаси Аллоҳдан бошқасига юзланмайди, ширкдан саломат бўлади, У Зотга қуллик қилишда, муҳаббат, таваккул, тавба, қўрқув, умидда холис бўлади. Унинг барча амали Аллоҳ учун - яхши кўрса, Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Унинг учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун беради. Ман этса Аллоҳ учун ман этади... Аллоҳ таолодан шундай қалб сўраймиз!
2. ЎЛИК ҚАЛБ.
У аввалгисининг тескариси бўлиб, Эгасини танимайди, амрига бўйсунмайди, Уни яхши кўрмайди, рози қилмайди, шаҳватлар, лаззатлар билан овора бўлади, Парвардигори ғазабига, нафратига йўлиқишдан қўрқмайди. Шунинг учун муҳаббат, умид, қўрқув, розилик, таъзим, ибодатда Аллоҳдан бошқасига боғланади. Ёмон кўрса, нафси учун ёмон кўради. Яхши кўрса ҳам нафси учун. Ҳавойи нафси унинг эътиқодига, шаҳват, жаҳолат раҳбарига, ғафлат ҳамроҳига айланади... Бундай қалб эгаси бўлиб қолишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
3. КАСАЛ ҚАЛБ.
Унинг иллати бор. Ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд. Уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади. Унда - бир томондан - Аллоҳга муҳаббат, имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шаҳвоний муҳаббат, ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи, оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим!

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
👍7
ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
   Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🕊2🔥1
Истиғфор нақадар ажойиб!

Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.
«Астағфируллоҳал-ъазим ва атуубу илайҳ».
(Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).


«ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.

Каналга уланиш учун босинг!

👇🏼👇🏼👇🏼
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
https://www.tg-me.com/+5UNB34hfQ_YyNWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Эримнинг топгани бизга ҳалолми?

Cавол: Емлаб боқаётган қўйимиз ўлиб қолди. Хўжайиним уни колбаса цехига топширди. Бу пул бизга ҳалолми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эрнинг ушбу қилаётган иши шариатимизга кўра ҳалол эмас. Чунки ўлимтикнинг ўзи ҳам, унинг пули ҳам ҳаром ҳисобланади. Бу ҳақида уламоларимиз бундай деганлар: “Оқувчи қон ва ўлимтик каби шариатда қийматга эга бўлмаган нарсаларнинг савдоси ботилдир” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Эр киши ҳалолдан маблағ топиши, аҳли-оиласи ва фарзандларини ҳалол едириб-ичириши керак. Агар эр ҳаром маблағ билан оиласини боқса, уларнинг ҳам гуноҳини зимасига олган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Агар эр ҳаром ризқ билан нафақа қилса, унга бунинг оқибати тушунтирилади ва ҳалолдан пул топиши унинг бурчи экани эслатилади. Агар эр бош тортса, унинг аёли ва фарзандларининг қўлида касби бўлмаса, уларга оила бошлиғининг топганидан зарурат миқдоричаси жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍1
ҚАЛБДА ДАРД БЎЛСА…

Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман: “Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни Ҳазрат қаергадир илм таҳсил қилиш учун юбордилар. У олим бўлиб қайтди. Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир мажлислари бўлар эди. Мажлисга Ҳазратга яқин кишилар келарди. Ҳазрат уларга насиҳат қилиб турардилар. Ўғиллари келганида, ҳазрат унга, биродар, сен буткул янги илм ҳосил қилиб келгансан, бугун уларга сен ваъз қил, дедилар. У жудаям тетик эди. Ҳазратнинг таклифини бажонудил қабул қилди. Мажлис ҳали жам эди. У ваъз айтди. Одамлар тинглайвердилар, тинглайвердилар. Лекин таъсирланмадилар. Оддий бир олимнинг гапини эшитдилар. Шундан кейин Ҳазрат ташриф буюрдилар ва ўтириб, бор йўғи шундай бир жумла айтдилар: “Биродар, биз бугун рўза тутишни ирода қилган эдик. Кечаси саҳарликда ичамиз деб сут сақлаб қўйган эдик. Лекин тақдирни қарангки, мушук сутни ичиб кетди ва биз рўза тута олмадик”.
Бор-йўғи шу гапни айтдилар. Ҳамма йиғлай бошлади. Гаплари қаттиқ таъсир қилди, мажлис аҳли ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кейин ҳазрат ўғилларига шундай дедилар: Қара, сен соатлаб ваъз қилдинг. Уларга ҳеч нарса қилмади. Мен бор-йўғи бир оғиз гапирдим, одамларнинг қалбларига катта таъсир этди. Сен илм ўрганиб келдинг. Лекин энди қалб дардини пайдо қил, қалбингни Аллоҳга қайтаришга (яъни боғлашга) ҳаракат қил. Кейин сенинг бир сўзинг, хоҳ у фасоҳатли-балоғатли бўлсин-бўлмасин, чала-чулпа бўлсин фарқи йўқ, одамларнинг қалбларига кўп таъсир қилади”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


Ишончли маърифий каналга уланинг!
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
2025/07/12 01:11:14
Back to Top
HTML Embed Code: