Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги

Telegram | Facebook | Instagram
Хориждаги меҳнат мигрантлари учун янги "Mening Sirdaryom" телеграм боти ишга тушди

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг @MeningSirdaryomBot телеграм боти орқали хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки меҳнат миграциясидан ватанга қайтган фуқаролар ўз мурожаат, шикоят, савол ва таклифларини йўллашлари мумкин. Мазкур ботга келиб тушган мурожаатлар шахсан сектор раҳбарлари назоратида бўлади!

Эслатма:
Аноним ёки тўлиқ бўлмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Пресс-пул
Ёшлар ишлари агентлиги Cирдарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Шу кунгача Ёшлар ишлари агентлигининг Cирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Мақсудбек Сирожиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Азизбек Турдимуродов бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

А.Турдимуродов бунгача агентлик Марказий аппаратида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул эълон қилинди.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Батафсил

Маълумот учун телефон: +998 55 501 02-40.

Telegram | Facebook | Instagram
Давлат идоралари раҳбарларининг ҳарбий кўникмалари синовдан ўтказилди

Белгиланган режага мувофиқ, Ширин шаҳридаги ҳарбий қисмда йиғин бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Акмалжон Махмудалиев, вилоят, туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари ҳамда мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғин давомида қатнашчиларнинг ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, қуролни ўқ отишга тайёрлаш, мўлжалга олиш бўйича билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Бу орқали давлат идоралари раҳбарларини аввал олинган ҳарбий кўникмаларини қайта тиклаш (шакллантириш) ва такомиллаштириш, шунингдек, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, дахлдорлик ҳисларини ошириш мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Пресс-пул
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат эълон!

Эртага, 14 май куни соат 10:00 да Гулистон шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтади.

📍Геолокация

Telegram | Facebook | Instagram
Сирдарёлик пиллакорлар ҳосил йиғишни бошлади

Айни вақтда вилоятдаги 3 279 хонадонда 12 891 қути ипак қурти парваришланмоқда. Жорий мавсумда 830 тонна пилла хирмони яратишни кўзлаган сирдарёлик пиллакорлар машаққатли меҳнатларининг роҳатини кўрадиган паллага етиб келди.

Хусусан, мавсум бошидан "Учкўприк тажрибаси" асосида 3 қути пилла қуртини парваришлаб келаётган Гулистон тумани Ҳамид Олимжон маҳалласида яшовчи Ойтожи она Нишонбоева вилоятда биринчилардан бўлиб ҳосил йиғишга киришди. У бир қутидан ўртача 70-80 килограммдан ҳосил олишни режа қилмоқда.

Бугун Ойтожи она хонадонида бўлган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қилинган самарали меҳнат ва ҳосил салмоғини алоҳида эътироф этиб, ташаккур билдирди. Шунингдек, илғор пиллакорга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Худжамов Бобур Алишер ўғли Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бобур Худжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram
2024/05/14 16:00:10
Back to Top
HTML Embed Code: