Telegram Web Link
Касаба уюшмалари – меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб борадиган энг катта ташкилот.

Сўнгги беш йилда улар томонидан корхона ва ташкилотларда 152 мингта қонун бузилиши аниқланган. Аслида, бундай ҳолатлар анча кўплиги, судлар томонидан уч йилда 48 мингдан зиёд меҳнат низолари кўриб чиқилгани қайд этилди.

Касаба уюшмалари яраштирувчи, муросага келтирувчи бўғин сифатида иш берувчи ва ходим ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилишда фаоллик кўрсатиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Шу билан бирга, иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, бахтсиз ҳодисалар ҳисоби ва уларнинг сабабини ўрганиш ўттиз йил олдин қабул қилинган ҳукумат қароридаги эскирган нормалар асосида қоғозда юритилмоқда.

Масъул вазирларга касаба уюшмалари билан бирга бахтсиз ҳодиса ва касбга оид касалликларга чалиниш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни олишнинг ягона тизимини ишга тушириш ҳамда бундай ҳодисалар ҳисоботини юритиш, сабабларини таҳлил қилиш ва унга ечим топиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда Федерация таркибида 14 та тармоқ касаба уюшмаси фаолият юритмоқда.

Афсуски, тегишли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳуқуқларини ишончли таъминлайдиган ташаббусларни илгари суришда уларнинг овози эшитилмаяпти.

Кўряпсизлар, иқтисодиётимизга янги-янги соҳа ва йўналишлар, шунга мос тарзда янги касблар, замонавий технологиялар жадал кириб келмоқда.

Ана шундай шароитда тармоқ касаба уюшмалари вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг олдига аниқ вазифалар қўйиб бориши керак эмасми?

Шунинг учун, вазирлик ва идоралар ҳамда тармоқ касаба уюшмалари коллегиал органларининг қўшма йиғилишини доимий равишда ўтказиб борадиган тизимни йўлга қўйишни таклиф этаман
”,

- деди Президент.

Бундай мулоқот шакли “давлат – иш берувчилар – меҳнат жамоалари” ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаб, самарали механизмга айланишига ишонч билдирилди.

Facebook|Instagram|X
Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2030 йилгача мўлжалланган дастур ишлаб чиқилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад — меҳнат соҳасида инсон қадрини ошириш, барча фуқаролар учун адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишдан иборат.

Шу боис, Касаба уюшмалари, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерацияси дастурда муносиб бандлик, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий суғурта, гендер тенглик, ёшлар ва инклюзивлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва “яшил” иқтисодиёт жадал ривожланаётган шароитда меҳнат муносабатлари ҳам шунга мос равишда йўлга қўйилиши керак.

Ишлаб чиқилаётган “Муносиб меҳнат” дастури жадал ўсиб бораётган иқтисодиётимизни ижтимоий адолат билан уйғунлаштирадиган стратегик “йўл харитаси” бўлиши айтилди.

Facebook|Instagram|X
Турли сабаблар билан ишсиз қолган, меҳнат жараёнида касаллик ёки ногиронликка чалинган одамларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатларини кучайтириш ҳам долзарб вазифадир.

Шу боис, тўғридан тўғри амал қилувчи “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинишини тезлаштириб, унда ижтимоий суғурта жамғармасини шакллантиришда иш берувчи ва ходимлар иштироки аниқ белгилаб берилса, адолатдан бўлиши таъкидланди.

Яна бир масала – ахборот коммуникациялари шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда одамларга ишончли маълумотларни ўз вақтида, тўғри етказиш жуда муҳим.

Касаба уюшмаларида бунинг учун имконият ҳам, шароит ҳам, салоҳият ҳам етарли экани таъкидланди.

Энг катта аудиторияга эга бўлган касаба уюшмалари ҳалол ва фидойи меҳнатни тарғиб қилиш ҳамда меҳнат муносабатларида қонунийликни таъминлашга оид ахборотларни жамоатчиликка биринчилардан бўлиб етказиб бориши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Касаба уюшмалари тизимидаги 30 дан ортиқ санаторий ва 100 дан зиёд болалар оромгоҳлари ходимлар ва уларнинг фарзандлари саломатлигини тиклаб, ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилмоқда.

Сўнгги беш йилда санаторийларда 900 мингга яқин аҳоли ўз саломатлигини тиклади, оромгоҳларда эса 800 минг бола дам олди.

Яқинда Иссиқкўлда “Бўстон-Резорт” пансионати ишга туширилгани юртдошларимиз учун яна бир қулайлик бўлди. Шу билан бирга, бу Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани рамзига айланди.

Лекин, касаба уюшмалари инфратузилмаси аҳолимиз эҳтиёжларини тўлиқ қамраб олмаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳокимларни четда турмасдан, ҳар йили ўз ҳудудида касаба уюшмалари билан биргаликда ёки давлат-хусусий шериклик ёрдамида замонавий лойиҳалар асосида биттадан санаторий ва оромгоҳ қуриш бўйича алоҳида дастур тасдиқлашга чақирди.

Facebook|Instagram|X
“Ҳаёт бир ҳақиқатни доимо таъкидлаб келади: тарихни пухта билмасдан туриб, келажакни барпо этиб бўлмайди. Шу боис, ҳар бир ташкилот ва муассаса тарихини ўрганиш, уларда меҳнат қилган инсонларни ёдга олиш, эзгу ишларини келажак авлодларга етказиш барчамизнинг бурчимиз”,
- деди Президент.

Шу мақсадда олимлар, соҳа фахрийлари ва фаоллари томонидан ўтказилган ўрганишлар юртимизда касаба уюшмалари ҳаракатига 1905 йилда асос солинганини исботлади. Шу боис, бу йил бутун мамлакатимиз бўйлаб, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда.

Бундан тўрт йил олдин Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тарихи музейи соҳага оид маълумот ва экспонатлар билан халқимизни таништиришда муҳим роль ўйнамоқда.

Мана шу қутлуғ сана муносабати билан Президентимиз меҳнаткаш халқимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида  ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари”ни ташкил этишни таклиф қилди.

Вилоят ҳокимларига касаба уюшмалари билан маслаҳатлашиб, боғлар учун жой ажратиш топширилди.

“Корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмалари ҳам ишхонасида, ходимлари яшайдиган маҳаллаларда дарахт эктириб, яшил ҳудудларни кенгайтирса, тозалик ва ободончилик ишларини ташкил қилса, ўйлайманки, меҳнат жамоаларидаги муҳит мутлақо бошқача бўлади,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Учрашувда касаба уюшмалари вакиллари билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

“Биргаликда бошлаган ишларимиз ҳар бир меҳнат жамоаси, ҳар бир ходим ва унинг оиласи учун манфаатли бўлаётганига яна бир бор амин бўлдим.

Бундан буён ҳам “Инсон қадри учун”, деган эзгу ғоя Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларни Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилейи ва яқинлашиб келаётган касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахт-саодат, файзу барака тилайман”
,

- деди Президент учрашув якунида.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни

БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.

Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.

🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦 E’LON!

Aziz Sirdaryo tumani fuqarolari!


Ertaga, 18-oktabr kuni soat 09:00 dan boshlab Sirdaryo tumani aholisi uchun Islomobod mahallasida joylashgan 71-sonli ixtisoslashtirilgan maktab-internati hovlisida o‘tkazilishi belgilangan viloyat rahbari Erkinjon Turdimovning sayyor qabuli soat 12:00 dan boshlanishini ma’lum qilamiz.

Noqulaylik uchun uzr so‘raymiz!


══════ 🔹══════


🟦 ОБЪЯВЛЕНИЕ!


Уважаемые жители Сырдарьинского района!


Выездной прием руководителя области Эркижона Турдимова, ранее запланированный на 18 октября в 09:00 во дворе специализированной школы-интерната №71, расположенной в махалле «Исламобод», начнётся в 12:00 часов.

Приносим искренние извинения за возможные неудобства, связанные с изменением времени начала приема!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом и ветеранами профсоюзного движения.

#Mirziyoyev #uchrashuv #kasabauyushmalari #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Bugun, 18-oktabr

☀️ +25°...+13°, Ochiq havo

Hozir: ☁️ +13°, ↗️ 1.5 m/s

Tong: ☁️ +17°
Kun: ☀️ +24°
Oqshom: ☁️ +19°

Namlik: 27%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 5.5 m/s
Bosim: 767 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:38
Quyosh botishi: 17:41
2025/10/22 09:26:20
Back to Top
HTML Embed Code: