Telegram Web Link
#Jahon_adabiyoti_durdonalaridan


Tangri ulkim, sening jamoling,
Husn ichra buyuk kamoling
Ko‘z oldida erur har zamon.
Bahra olur takallumingdan,
Lazzat topur tabassumingdan,
Muhabbating mulkiga sulton.
Sening chehrang, go‘zal dilrabo,
Ko‘z oldimda bo‘lganda paydo
Ko‘ksim yonur, tilim bo‘lur lol.
Goh muz titroq chirmashar tanga,
Goh vujudim chulg‘ar alanga,
Men behudman, men oshuftahol.
Borlig‘imda otash hayajon,
Ko‘z oldimni qoplab zimiston,
Oyog‘imda turolmam xasta.
Boshlarimdan quyar sovuq ter,
So‘lgan o‘tman, tortar meni yer,
Nafasim yo‘q, so‘naman asta...

Sapfo

Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Surxondaryo viloyat boʻlimi
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи, етук драматург, маҳоратли публицист Эркин Норсафарнинг таваллуд куни.
Адиб 1974 йил 10 июн куни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида туғилган.
Эркин Норсафарнинг Республика театрларида: “Вақт дастури”, “Жаннатга биз билан кир!”, “Кўҳна ўрмон ғаройиботлари”, “Лўли қиз (“Ташна қалб”)”, “Кафансиз кўмилганлар” ва “Коинот халоскорлари” каби асарлари саҳналаштирилган.
2014 йилнинг декабрь ойида ўтказилган Дебьют – 2014 Республика V – фестивалида “Тоғ булбулининг сўнгги хониши” драмаси “Йилнинг энг яхши драматик асари” номинацияси ғолиби бўлган.
2018 йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Республика ҳаваскорлик халқ театрларининг фестивали” да “Кафансиз кўмилганлар” спектакли “Йилнинг энг яхши спектакли” номинацияси ғолиби бўлган.
Жорий, 2018 йилнинг октябрь ойида Бухоро вилоят мусиқали драма театри томонидан “Энди кеч...” деб номланган спектакли премъераси бўлиб ўтади.
Эркин Норсафарнинг “Ташна қалб” деб номланган драмаси 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Драматургия” бўлими томонидан чоп этилган “Жозиба” деб номланган тўпламдан жой олган.
У Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида адбий бўлим мудири (адабий эмакдош) вазифасида (2009-2015 йиллар) давомида саҳналаштирилган барча спектаклларда асарлар устида муаллифлар билан иш олиб борди.
Элликдан ошиқ ҳикоя ва қиссалари туман, вилоят ва Республика матбуотида эълон қилинган, (воҳа матбуотида ўтказилган танловлар ғолиби) аммо ҳозирча мазкур ҳикоялари китоб кўринишда чоп этилмаган.
Эркин Норсафарнинг “Шарқ юлдузи” журналида - “Зулмат ва аланга” ва “Саламандра” номли, “Ўзбекистон Адабиёти ва санъати” газетасида - “Оқ ёмғир” ва “Хиёбон” номли, “Китоб дунёси” газетасида – “Капалаклар ортидан” ва “Муҳаббат ва ўлим” номли, “Аъло кайфият” журналида – “Анҳор”, “Мўмин, Қобил ва Маймун”, “Ота” номли (қисса), “Ёшлик журнали”да – бир қатор ҳикоялари, Қозоғистон Республикасида чоп этиладиган “Адабиёт ва санъат” газетасида - “Тунги меҳмон” номли ҳикояси эълон қилинган.
Айни вақтда янги драма ва ҳикоялар устида иш, изланиш олиб бориш билан бирга воҳа матбуотида ҳикоя, новелла ва публицистик мақолалари билан фаол иштирок этиб келаётган адибнинг:
“Бўрон қуши”-драма, “Беҳи гуллаган оқшом”-драма (инсценировка), Вақт дастури”-фантастик мусиқали - томоша, “Гаров”-драма (инсценировка), “Денгиз ости салтанати” фантастик мусиқали-томоша, “Дор остига етаклаган муҳаббат” – драма (инсценировка), “Жаннатга биз билан кир!-драма”, “Зулмат ва аланга”-драма, “Иблис ва Манолин”-драма (инсценировка), “Кўзгудаги одам”-драма, “Лўли қиз” мусиқали-комедия, “Меҳроб ва масхара”-драма, “Мўмин, Қобил ва Маймун” драма, “Тоғ булбулининг сўнгги хониши” каби драмалари ва жаҳон адабиётидан инсценировкалари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги “Театрлар фаолиятини тиклаш” бўлимига театрларда саҳналаштириш учун тавсия тариқасида тақдим этилган.
Эркин Норсафар ташаббуси билан 2018 йилда Термиз шаҳар ҳокимлигининг нашри “Термиз оқшоми” газетасида “Сўз қадри” деб номланган танлов эълон қилиниб, бир қатор ёшлар назм йўналишида - “Алишер Навоий” номидаги, наср йўналишида – “З.М.Бобур” номидаги, публицистика йўналишида – “Абдулла Авлоний” номидаги, “Йилнинг энг яхши тажимони” ва “Йилнинг энг яхши ОАВ дизайнери” номинациялари ғолиби бўлишди.

2014 йил–Тошкент шаҳрида ўтказилган “Дебьют–2014” V–фестивалида “Тоғ булбулининг сўнгги хониши” деб номланган драмаси “Йилнинг энг яхши драматик асари” номинациясига сазовор бўлган.
2018 йил–Тошкент шаҳрида ўтказилган ҳаваскор театрлар фестивалида Жарқўрғон халқ театри томонидан саҳналаштирилган “Кафансиз кўмилганлар” (С.Қодиров билан ҳаммуаллифликдаги) драмаси “Йилнинг энг яхши спектакли” номинацияси ғолиби бўлган.
2019 йил–“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби.
2024 – йилда “Меҳроб ва Масхара” номли илк ҳикоялар тўплами “Олтин нашр” нашриёти томонидан чоп этилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи, етук драматург, маҳоратли публицист Эркин Норсафарни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда Сурхон ижодкорлари жамоаси табриклайди. Умрингиз узоқ, ижод йўлингиз ёруғ бўлсин. Ҳаётингиз ҳамиша завқли ва фаровон ўтишига тилакдошмиз

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
#Эълон

Диққат, Диққат!

    Ассалому алайкум қалби қайноқ ижодкорлар, қадрдон китобхонлар!!! Азиз адабиёт мухлислари!
       Барчангизни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган, музокара ва мушоҳадаларга, нафис мушоираларга бой бўлган “Жайхун” адабий клубида бўладиган кўнгиллар суҳбатига ҳамда китоблар тақдимотига таклиф этамиз. Шеърлардан баҳраманд бўлинг. Юраги оташ истеъдодлар, даврамизга марҳабо.
      Анжуманда:
1. Гуландон Тоғаеванинг “Ишқ ҳандасаси” ҳамда Менгзиё Сафаровнинг "Сўқмоқдаги одамлар" китоблари тақдимоти.
2. Китоб билан маънавий бойлик сари.
3. Кўнглим шеърларини ўқиётирман.
4. Ғолибларни мукофотлар билан тақдирлаш.
     
      “Жайхун” мушоираси 11 июнь куни соат 10:30 да Термиз шаҳридаги Матбуот уйи фаоллар залида бўлиб ўтади.
Мурожаат учун телефонлар: 93 264 64 03. 90 747 81 93.
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШОИР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15-май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "ДОЛЗАРБ 90-КУНЛИК амалда" доирасидаги маънавий-маърифий чора-тадбирлар режаси асосида ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш ҳамда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларидан самарали фойдаланиш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Ёш чегарачилар ҳарбий академик лицейида талаба ёшларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши мақсадида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Менгнор Олломурод билан учрашув бўлиб ўтди.
Ижодий учрашувни Ёш чегарачилар ҳарбий академик лицейи раҳбари, фалсафа фанлари номзоди Норқобилов Музаффар Жумаевич очиб берди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Менгнор Олломурод ёшларга адабиёт ҳадиқа, ижод ҳақида, китоб мутолаасининг инсонлар қалбида ватанпарварлик руҳини тарбия топтиришда ёрқин маёқ эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Ижодий учрашув ёш чегарачиларнинг ёниқ саволлари билан янада оловланди. Айниқса, ўқувчи ёшлардан бирининг – Ватанпарварлик руҳини тарбиялашда қандай китоблар мутолааси зарур? – дея берган саволи шоир Менгнор Олломуроднинг эътиборини тортди. Шоир тўлиб-тошиб сўзлади. Ёшларнинг берган саволларига олтин жавоблар берилди. Ўзия ижодий суҳбатмисан, суҳбат бўлди.
Тадбир сўнгида шоирга ҳарбий лицей жамоасининг қимматбаҳо совғаси ҳам топширилди.
Тадбир қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.
Донохол Жумаева
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бош мутахассиси

https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
#Ҳайратни_гуллатган_шеър

Ўйлар эдим ҳаёт бизни сийлайди деб,
Биз куйлаган қўшиқларни куйлайди деб.
Бугун бўм-бўш юрагимни сийлаябман,
Ҳаёт қандай айтса шундай куйлаябман.

Ўйлар эдим сўнмас менинг ғурурларим,
Кўксимдаги ҳайратларим, сурурларим.
Бугун қолдим икки ўтнинг озорида,
Йиғлаябман ғуруримнинг мозорида.

Ўйлар эдим дўстларим бор, дил чоғ этар,
Йўлимдаги чоҳларимдан огоҳ этар.
Ё раб бугун бу ўйинда ўзиб чиқдим,
Дўстим ташлаб кетган чоҳдан ўзим чиқдим.

Ўйлар эдим: севган ёрим ташлаб кетмас!
Жондай севар, кўзларимни ёшлаб кетмас!
Ўйлар эдим: мен деб ундай адо йўқдир,
Бугун ундан садо йўқдир, садо йўқдир!

Ўйлар эдим: тоғдек баланд яшайман деб,
Қирчаларга қандоқ назар ташлайман деб.
Тоғдек чўкдим, нелар ларза солди менга?
Бугун тоғлар, қирдек бўлиб қолди менга.

Дунё экан тоғларингни қир қилгувчи!
Дунё экан осмонларинг ер қилгувчи!
Келишмадим тоши ёлғон савдо билан,
Она-бола бўлолмадим дунё билан!

Дунё экан...Дунё экан...Ай дунё-я


✍️ Гулжамол Асқарова

Рукн учун масъул: Донохол Жумаева
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
Ассалому алайкум! Азиз ижодкорлар! Адабиётга ошно кўнгиллар, эшитмадим деманглар!

  19 июнь куни, яъни эртага соат 10:30да Қумқўрғон туманидаги Марказий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган "Шеърият" адабий клубининг машғулоти бўлиб ўтади.

Бунда:
— “Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланади”
—  Мушоира.
— Ғолибларга мукофотлар.


Ким учун: Барча учун
Қатнашиш: Бепул
Анжуманни шоир: Менгнор Олломурод олиб боради.
Саҳифа учун масъул: Зумрат Абраева, Донохол Жумаева. Музаффар Қурбонов
Ажойиб мушоира кечаси бўлиб ўтади.  Ижодий оқшомга барча адабиёт шайдоларини чорлаб қоламиз!
https://www.tg-me.com/Sheriyatadabiyklubi
2025/07/07 19:31:36
Back to Top
HTML Embed Code: