Telegram Web Link
“Жайхун” адабий клубида ижодий суҳбат...

Термиз қуёшиниинг ўткир тиғидан ҳам илҳом ола билган Сурхон воҳасининг оловқалб ижодкорлари бугун Вилоят болалар кутубхонасида жам бўлди.
Ўтказилган “Жайхун” адабий клубини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари, шоир Менгнор Олломуродов бошқариб борди.
Ижодий суҳбат куни кеча бўлиб ўтган “Сангардак мушоираси” ижодий семинарининг таассуротлари ҳамда йўл қўйилган хато-камчиликлар, келгусида ўтказилажак семинарлар учун таклиф, фикр-мулоҳазалар билан бошланган бўлса, жараён яқин кунларда ўтказилиши кутилаётган Ресрублика Зомин семинарида иштирок этадиган воҳамизнинг истеъдодли ижодкорлари ва уларни қизиқтирган турфа саволларга берилган теран жавобларга уланиб кетди.
Ижодий суҳбатда сўз олган ёш ижодкорлар Маъруфжон Саломов , Сарвиноз Амирхонова, Дилнавоз Шафоатова, Муборак Икромовалар ўз-фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Ижодий суҳбатга янада кўрк бағишлаган гўзал мушоира йиғилганлар кўнглидан жой олди.
Айниқса, Фарангиз Қодирова, Жасмина Саидахматова, Гулсанам Хуррамова, Искандар Низомов, Умида Муҳаммадиева, Дилбар Азизова, Бибиойша Муҳаммадиева, Сардор Суюнларнинг ўқиган шеърлари мушоира хулханини ёлқинлантирди. Юракларга нур бўлиб кирди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ҳайдар Тўраев ҳамда Қурбонгул Эгамбердиевалар ижодий суҳбатни янада жонлантирди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар совға қилинди.
Тадбир таассуротларга бой бўлди.

Донохол Жумаева Обираҳмат қизи
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими бош мутахассиси
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
#Sangardak_mushoirasi

“ШОИРЛАР ЮРИШИ”

(“Санггардак мушоираси” таассуротлари...)

Тўпланишиб  “юриш қилдиқ”
Сурхондарё шимолига,
Йўллар аро суқландик биз,
Ваҳомизнинг жамолига.
Сўнг бурилдик, Оғзи Кенгга,
Улоқ чопган майдон экан,
Баҳаволи банорас тус,
Тўн ёпинган сайҳон экан.

Бораяпмиз уловимиз,
Ғизиллайди йўллар бўйлаб,
Охир кирдик Хонжизанинг
Дарасига манзил ўйлаб.
Дара икки ён бўлинган.
Бири ўнгга, бири сўлга .
Сўлда cулув шаршара.
Хонжизага кетар ўнгга.

Биз йўналдик шодон диллар,
Ўйноқлаган  сувлар томон,
Дара улкан, икки ёни,
Қоя, жарлик,  мовий осмон.
Бир аломат, бир расамад,
Илҳом берар ҳислар шода
Шеър бошлади жўшиб-жўшиб,
Ёшуллимиз Сўфизода.

Товушлари гулдирайди,
Гўё чақмоқ чақди яшин ,
Вулқон мисол отилди дил,
Тинглаяпмиз ўт-оташин.
Дара ичра кезар туғён,
Қушлар қўшиқ куйлар масрур,
Қоялардан нигоҳ ташлар,
Ёвқур бургут мағрур-мағрур.

Тик қоялар тўкар виқор,
Бахт улашиб ҳар бир касга,
Юрагимиз тўлиб-тошар,
Шодлик деган гўзал сасга.
Мушоира бўлмагай бас,
Чори Зариф ўқир жўшиб,
Ширин забон, майин нафас,
Ҳаяжонин шеърга қўшиб.

Гуруҳимиз энг кенжаси,
Азизбекжон Зиё шоир.
Ҳайқириб шеър, достон ўқир,
Одамийлик, юртга доир.
Аҳли шоир ёнларида ,
Қарсак чалиб, беради бод,
Бундек юриш бўлмаган ҳеч,
Бу юришдан қолгуси от.

Шу зайилда манзил сари,
Яқинлашдик шоду-шодон,
Шаршаранинг қоптолига
Етиб келдик эсан-омон
Аҳилликда ҳикмат бисёр,
Дўстлар мамнун, қалблар қайноқ,
Шаршаранинг шамоллари
Кутиб олди , очиб қучоқ.

Тик қарадим шаршарага,
Осмон булоқ очган ўхшар,
Зов девлари сув бошида ,
Қаҳ-қаҳ уриб сочган ўхшар.
Сув парилар оқ либосда ,
Этагини силкиб қоқар,
Ундан қалқиб-қалқиб томчи
Сув ўтларга сирға тақар.

Бу манзара маҳлиёси,
Сафардошлар, шоирларим,
Қани дўстлар давра олинг,
Мастона дил моҳирларим .
Адиб Чоршам Деҳнавий бек,
Ҳабибуллоҳ Ғофурий шон,
Сирожиддин, Отабеклар
Давраланди бўлдилар шаън.

Донохол ва Дилноз Мушфиқ,
Ол сўзлардан тоам қилгай.
Гўзал мисра, олов ташбеҳ,
Кўнгилларда ўйнар нурдай
Раҳбаримиз Менгнор шоир,
Бошиқтирар ақл-дилдан
Барча мамнун, барча хурсанд,
Туйғуландик гўё гулдан.


Шукроналар айтмай бўлмас ,
Ўтмиш бундай кун кўрмаган,
Сафдошларим, замондошлар,
Тўкин-сочин ҳеч бўлмаган.
Қўл кўтаринг азизларим
Дуо қилинг бу замонга,
Ризқимиз мўл-кўл бўлсин,
Кун қолмасин кас-ёмонга.

Иш бошлади Ўзбекистон,
Янгги марра , янги замон,
Хўп учинчи ренессансни
Пойдеворин қўйдик ҳамон.
Бизмиз янги Ўзбекистон,
Байроқдори Юрт бошимиз,
Бир бўлдик биз, биз ягона .
Халқ ва Ватан юрт-тошимиз...


  Йўлдош МИРЗАЕВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.  2025 йил, 21-22 июнь.
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
#Zomin_seminari_2025

   Respublika Zomin seminari qatnashchilari boʻlgan surxondaryolik ijodkor yoshlar Toshkent shahridagi "Adiblar  xiyoboni"da Hazrat Alisher Navoiy haykali poyiga gul qoʻyish marosimida ishtirok etdilar. 
   
     https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
2025/07/09 22:05:58
Back to Top
HTML Embed Code: