Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайъат йиғилишидан лавҳа.
👍4👎1
Наманган вилояти

Чортоқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимларига ишда фойдаланиш учун "Лабо" русумли автомашина ҳамда 20 та скутер топширилди.
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти

МЕЛИОРАТОРЛАР БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРМОҚДА

Самарқанд вилоятида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Мелиоратив экспедиция томонидан мелиораторлар учун амалий семинар ўтказилди.

Семинарда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларни рақамлаштириш ва расмийлаштириш, маълумотларни тезкор ва тўғри киритиш бўйича муҳим маълумотлар берилди.

Шунингдек, коллекторлар ёнида ёрдамчи хўжалик ташкил этиш имкониятлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.

✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
👍1
БИЛИМЛАР "ЖАНГИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабарингиз бор, Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилмоқда.

Урганч шаҳрида мазкур турнирнинг минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, Қуйи Зарафшон ИТҲБ, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБнинг билимдон сувчилари иштирок этди.

Ўйинни “Заковат” клуби координатори М.Жабборов бошқарди.

Беллашувда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ жамоаси 1-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги жамоаси 2-ўринни, Қуйи Зарафшон ИТҲБ жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
👍4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти

Учқўрғон туманида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳолати

301 га — томчилатиб суғориш

200 га — ёмғирлатиб суғориш

15 га — дискрет усулда суғориш

4500 га — лазерли текислаш

780 га — плёнка тўшалган ҳолда суғориш

480 га — эгилувчан қувурлар орқали суғориш

🔋 2 та фермер хўжалигига 175 кВт қуёш панеллари ўрнатилди

🏦 Бунинг учун 795 млн сўм банк кредити ажратилди

🌱 Замонавий технология — самарадорлик кафолати!

🌟Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
СУРХОНЛИК ЁШ ҒОЛИБ ИРРИГАТОРЛАР ҚАРШИ ШАҲРИГА БОРАДИ

Термиз шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Аму-Сурхон ИТҲБ ва тизим ташкилотлари ёш ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи баҳслари ўтказилди.

Ўйинни «Заковат» клуби координатори Шерали Турсунов бошқарди.

Ақлни пешловчи ва билимдонликни оширувчи ўйинда Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ёшлар жамоаси 1-ўринни, Шўрчи тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ёш мутахассисларидан шаклланган жамоа 2-ўринни эгаллади. 3- ўрин учун кечган мусобақа янада қизиқарли ва ҳаяжонли бўлди. Тақдим этилган саволларга берилган жавоблар натижасига кўра, «Тўпаланг-Қоратоғ» ИТБ ҳамда Жарқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ёш ирригаторлари тўплаган баллар тенглашиб қолгани туфайли қўшимча саволлар берилди.
Жарқўрғон тумани ёш сувчилари билимдонликда касбдошларига нисбатан анча илдамликларини намойиш этиб, 3- ўринни қўлга киритдилар.

Интеллектуал ўйини ғолиб жамоаларига сертификатлар ҳамда Аму-Сурхон ИТҲБ маъмурияти томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Энди Аму-Сурхон ИТҲБнинг ёшлар жамоаси «Заковат» интеллектуал ўйинининг минтақавий мусобақалари ўтказиладиган Қарши шаҳрига боради ва у ерда Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятлари ёш ирригаторлари билан мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш учун баҳслашади.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
2025/07/14 18:25:59
Back to Top
HTML Embed Code: