Telegram Web Link
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
“ЧИМҚЎРҒОН” СУВ ОМБОРИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Чимқўрғон”сув омборида Аму-Қашқадарё ИТҲБ, Қашқадарё вилоят сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошқармаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур ўқув машқи табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирга Қамаши тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман тез тиббий ёрдам маркази, Миллий гвардия туман бўлими, “Чимқўрғон” сув омбори ходимларидан иборат 55 нафар ходим ҳамда 5 та махсус техника жалб этилди.

Шунингдек, ушбу сув омборида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун керакли техник жиҳозлар ва асбоб-анжомлар захираси яратилганлиги ҳам ўрганилди.

Батафсил👈

https://www.tg-me.com/AmuQashqadaryoITHB
БУХОРОЛИК СУВЧИЛАРГА ФАРМОННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 май куни қабул қилинган “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида»ги Фармони соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва уни ривожлантиршга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади. Бухоро тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасига қарашли “Панжа” сув тақсимлаш иншоотида бўлиб ўтган тадбирда мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбирда фармонда белгиланган сув ресурсларини бошқариш ва унинг ҳисобини юритиш, соҳага сув тежовчи технологияларни, илм-фан ютуқларини, замонавий ноу-хауларни жорий этиш орқали сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, соҳага хусусий секторни жалб қилиш, тизимда меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш, малакали мутахассисларни жалб қилиш каби мавжуд долзарб муаммоларни ечиш ва галдаги муҳим вазифалар хусусида сўз юритилди.

Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати
“ФАРҲОД ГЭС”ДА СЕМИНАР

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30-августдаги "Гидротехника иншоотларнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги 865- сон қонунининг мазмуни ва ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида жойлашган ,,Фарҳод ГЭС" УКда "Сувхўжаликназорат" инспекцияси томонидан ўқув семинари бўлиб ўтди.Унда "Сувхўжаликназорат" инспекциясининг бош мутахассиси Д.Рахмонбердиев сўзга чикиб гидротехника объектлари хавфсизлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди.
Семинар иштирокчилари соҳа ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from Шухрат Суяров
Наврўз насос станциясида семинар

Қуйи Сирдарё ИТХБ ҳузуридаги Насос станцялари ва энергетика бошқармаси хисобида бўлган, Ховос туманида жойлашган “Наврўз” насос станциясида семинар бўлиб ўтди. Насос станциясида 1 дона агрегат бўлиб, умумий куввати 110 кВтни ташкил қилади.Тадбирда НСЭЖЭҚ бўлим бошлиғи С.Эргашев сўзга чиқиб,электр энегиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирларини амалга ошириш, энерго тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станциялардa техника ҳавфсизлигига риоя қилиш бўйича ишлар қониқарсиз ташкил этилганлиги бу борада зарур ташкилий чоралар кўрилиши кераклигини айтиб ўтди.
НСЭҚ ва МУТ бўлими бошлиғи А.Асқаров сўзга чиқиб, ёдамчи хўжаликни ривожлантириш мақсадида насос станцияларда паррандачилик, асаларичилик, чорвачиликни ривожлантириш чораларини кўриш ҳамда экин майдонларига тўқсонбости экин маҳсулотлари экиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АМАЛИЙ_тадбир.

Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига асосан “Миллий ирригация тизимларини яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Жаҳон банки вакиллари томонидан Наманган вилоятидаги узунлиги 136 км ни ташкил этувчи “Шимолий Фарғона” магистрал каналининг реконструкция қилиш бўйича режалаштирилган ишлар билан яқиндан танишиб чиқилди.
Мазкур тадбирда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Жўраевич Қаршиев, Жаҳон банки вакиллари ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ходимлари, “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси мутахассислари, лойиҳа институтлари вакиллар ҳамда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотларининг тегишли мутахассислари иштирок этди.
Ушбу Шимолий Фарғона магистрал канали Наманган вилоятининг 67 309 гектар ҳамда қўшни Тожикистон Республикасининг 5 691 гектар экин ер майдонларини сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Ўрганиш давомида каналнинг сув йўқотишига сабаб бўлувчи омиллар чуқур таҳлил этилиб, уни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.

PS; Кўп йиллик меҳнат тажрибаси инобатга олиниб, Шухрат Дадахонович Қозақов ШФМКга вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди.

📡Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари....
Telegram  |  YouTube | Web-sayt | Twitter| Facebook | Murojaat Bot|
Forwarded from Ulug'bek Karimov
Тошкент вилояти

НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида" ги низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, "Сувхўжаликназорат" инспекцияси Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари барча туманларда назорат тадбирларини ўтказишди.

Бекобод тумани Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи "АПК Бекобод" МЧЖ томонидан ХА-11 ички суғориш тармоғидан ноқонуний сув олиш жойлари очилган.

Бундан ташқари Ўртачирчиқ туманидаги "Барака Дон Агро" кластерии томонидан ғалла майдонларини суғориш чоғида сувларни зовурга ташлаб қўйилган.

Бўка туманида "АПК Бўка УК" МЧЖ томонидан сувга талабнома бермасдан ўзбошимчалик билан насос агрегати орқали сувдан фойдаланган.

Сувдан шартнома тузмасдан фойдаланиб келаётган кластер ҳамда фермер хўжаликларига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

📝Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
2024/06/15 13:12:47
Back to Top
HTML Embed Code: