СУҒОРИШ МАВСУМИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ПАЛЛАСИ – БЕФАРҚ БЎЛИШ МУМКИН ЭМАС
“Сув бор жойда, ҳаёт бор”, дейди халқимиз. Табиат, инсон, жамики мавжудот сув билан тирик.
Ёзнинг иссиғи “ёндираётган” шу кунларда республикамизнинг ҳамма ҳудудларида сувга талаб юқори.
Сув ресурслари чекланган, бунинг устига йил сайин камайиб бораётган бир шароитда мавжуд ресурсларни тўғри тақсимлаб, аниқ ҳисоб-китоб билан истеъмолчига етказиб бериш ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланган.
Бугун Вазирлик томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳа олдида долзарб бўлиб турган 4 та муҳим масала муҳокама қилинди. Йиғилишни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев олиб борди.
Батафсил - https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/66954

👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти
Мингбулоқ туманида сув тежовчи технологияларни жорий этиш
💧 Томчилатиб суғориш – 1,4 минг га (✅ 189%)
💧 Ёмғирлатиб суғориш – 513 га (✅ 171%)
💧 Дискрет суғориш – 11 га
🟩 Лазерли ер текислаш – 9,1 минг га (✅ 100%)
🟩 Плёнка тўшаб суғориш – 1,1 минг га
🟩 Эгилувчан қувурлар орқали суғориш – 525 га (✅ 46%)
🔋 9 та фермер хўжалигига 570 кВт қуёш панеллари ўрнатилди.
💰 1,3 млрд сўм банк кредити ажратилди.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш қамрови кенгаймоқда.
Хоразм вилояти Гурлан тумани
Хоразм вилояти Гурлан тумани
👍4
СЕМИНАР БАҲОНА КАМЧИЛИКЛАР ОЙДИНЛАШДИ
Узун тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ирригаторлари иштирокида Аму-Сурхон ИТҲБнинг ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассислари семинар ўтказди. Семинарда ДМ ходимларига Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда сув хўжалигини рақамлаштириш, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Ақлли сув» қурилмаларини кенг жорий этиш бўйича белгиланган вазифалар батафсил тушунтирилиб, амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Ирригаторлар иштирокида ДМ балансидаги суғориш тармоқларига ўрнатилган қурилмаларнинг ишчи ҳолати назорат тартибида ўрганилганда қатор камчиликлар мавжудлиги ойдинлашди. Ўтган вақт орасида ДМ балансидаги суғориш тармоқларига 35 та «Ақлли сув» қурилмалари қўйилган ва 33 таси Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилинган. Бир қарашда ишлар рисоладагидек. Аслида эса қурилмаларнинг фақат 5 тасигина ишлаётгани маълум бўлди. 24 тасидан маълумотлар узатилишида бот-бот узилишлар рўй бермоқда, 4 тасидан умуман маълумотлар узатилмаган ва 2 тасини эса ўрнатилганидан буён бирор ирригатор ёки ДМ раҳбари интеграция қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Акс ҳолда ўрганиш давомида камчиликлар аниқланмасди.
Ирригаторларнинг барчасига яхши маълумки, қурилмаларни ўрнатиш учун маблағ топиш осон кечмади, маҳаллий бюджетдан вақтида маблағ берилмади, ирригация ташкилотининг пули йўқлиги учун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан маблағ ажратилишига амалий ёрдамлашилди. Бу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад сувчиларнинг ишини осонлаштириш ва олисини яқин қилиш ва энг асосийси, суғориш тармоқларида оқиб турган обиҳаётнинг ҳажми ҳамда миқдорини кунлик онлайн тарзда аниқлаб боришдан иборат. Афсуски, Узун тумани ирригаторлари ўзларининг иши, вазифасини ҳар томонлама енгиллаштиришга хизмат қиладиган «Ақлли сув» қурилмаларидан самарали фойдаланишда бепарволарча муносабатда бўлишаётгани семинар жараёнида ойдинлашди.
Семинар якунида туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Йўлдошев ва рақамли технологияларни жорий этишга масъул мутахассис ҳамда бош ҳисобчи зиммаларига аниқланган камчиликларни беш иш кунида бартараф этиш, қурилмаларни вазирлик серверига интеграция қилиш, сим карта тўловларини ташкил қилиб, қурилмаларни тўлиқ ишчи ҳолатига келтириш вазифаси юклатилди. Семинар баҳонасида «Ақлли сув» қурилмалари ишчи ҳолатидаги камчиликлар аниқланди ва мутасаддиларга топшириқ берилди. Ваҳоланки юқори ташкилотдан биров келиб камчиликларни аниқлаш ва тузатиш бўйича ирригаторларга туртки бериш шарт эмас. Шу соҳада ишлаётган, маош олиб рўзғорини тебратаётган сувчилар ўз бурчларини бажаришда масъулият ҳис этмас эканлар, соҳа бир жойда депсиниб ётаверади.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти
“Аёқчисой” сел-сув омборини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди
Айни пайтда “Аёқчисой” сел-сув омборини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Туркиянинг “DOLSAR Engineering Inc. Co.” консултант компанияси томонидан ишлаб чиқилган бир нечта дастлабки муқобил лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Зокир Ишпулатов ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.
Муҳокамалар чоғида лойиҳалар бўйича айрим эътирозлар билдирилгани сабабли Сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари ва “DOLSAR Engineering Inc. Co.” консултант компанияси вакиллари биргаликда ишлаб, лойиҳаларни такомиллаштиришга келишиб олинди.
Ахборот хизмати

2022 йил апрель ойида ўтказилган Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 4800 гектар ерларни сув билан таъминлаш учун «Аёқчисой» сел сув омбори қурилишини маълум қилган эди.
Айни пайтда “Аёқчисой” сел-сув омборини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Туркиянинг “DOLSAR Engineering Inc. Co.” консултант компанияси томонидан ишлаб чиқилган бир нечта дастлабки муқобил лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Зокир Ишпулатов ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.
Муҳокамалар чоғида лойиҳалар бўйича айрим эътирозлар билдирилгани сабабли Сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари ва “DOLSAR Engineering Inc. Co.” консултант компанияси вакиллари биргаликда ишлаб, лойиҳаларни такомиллаштиришга келишиб олинди.
Ахборот хизмати
👎1
Наманган вилояти
СУҒОРИШ ТИК ҚУДУҒИ СУВИ БАЛИҚ БОҚИШГА ҚУЛАЙ, ФОСФОРГА ТЎЙИНГАНИ УЧУН ДЕҲҚОНЧИЛИКДА ФОЙДАЛИ
Норин туманида мавжуд 84 та тик қудуқларда давлат-хусусий шериклик асосида интенсив усулда йилига 8500 тонна форель балиқларини етиштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманидаги ўрганишлари давомида ушбу лойиҳа доирасидаги ишларни кўздан кечирди.
Хусусан, "Хўжаобод" маҳалласи ҳудудидаги тик қудуқ атрофида "бочка" усулида ташкил этилган 5 та ҳовуздаги иш жараёнлари билан танишилди.
Бундай балиқчилик комплекслари аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Эътиборли томони, тик қудуқ суви ноёб балиқ парвариши учун қулай шароит бўлибгина қолмай, фосфор билан тўйингани учун деҳқончиликда ҳам фойдали ҳисобланади.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишар экан, Норин туманида интенсив усулда балиқ етиштириш тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Норин туманида мавжуд 84 та тик қудуқларда давлат-хусусий шериклик асосида интенсив усулда йилига 8500 тонна форель балиқларини етиштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманидаги ўрганишлари давомида ушбу лойиҳа доирасидаги ишларни кўздан кечирди.
Хусусан, "Хўжаобод" маҳалласи ҳудудидаги тик қудуқ атрофида "бочка" усулида ташкил этилган 5 та ҳовуздаги иш жараёнлари билан танишилди.
Бундай балиқчилик комплекслари аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Эътиборли томони, тик қудуқ суви ноёб балиқ парвариши учун қулай шароит бўлибгина қолмай, фосфор билан тўйингани учун деҳқончиликда ҳам фойдали ҳисобланади.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув тежовчи технологияларнинг фойдаси
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Гулсанам” фермер хўжалиги раҳбари Исмаил Матчанов фикрлари.

👍3👏1
ҲУҚУҚБУЗАРГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ
Суғориш тармоқларига ўзбошимчалик билан ва ноқонуний уланишларни аниқлаш ҳамда сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 июль куни “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Зомин тумани “Иқбол” ҳудудидан ўтган "Жер-1" ва "Жер-2" ер ости сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилди.
Зомин тумани “Даштобод” шаҳарчасида яшовчи фуқаро Х.Халбоев томонидан "Жер-2" сув тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, гидротехник иншоотга шикаст етказиб, ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича қоида бузилиши аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 76-моддасига асосан маъмурий жарима расмийлаштирилди.
Жойларда рейд тадбирлари давом этмоқда.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси ахборот хизмати

👏3
НОҚОНУНИЙ БЕТОН ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ
“Янгийўлликлар (расмий)” каналида “55” даги репром туфайли даладаги экинларимизни суғора олмаяпмиз, қулоқларни бетон тўсиб қўйишган” деган мазмунда мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаат “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Тошкент вилоят бошқармаси бош мутахассиси Р.Рисбаев, Янгийўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори К.Абилкасимов ҳамда “Байтиш” МФЙ раиси М.Тожибоев иштирокида жойига бориб ўрганилди.
Ҳолат акс этган жой – “Салар-ингурчи” каналига сув олиш нуқтаси бетон плиталар билан беркитилганлиги аниқланди.
Янгийўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан махсус техника жалб этилиб, бетон плиталар қувур олдидан олинди ва сувни икки тарафга лимит асосида тақсимлаш йўлга қўйилди.
(https://www.tg-me.com/Yangiyolliklar/65668)

Telegram
Янгийўлликлар(расмий)®
Сувхўжаликназорат инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан муаммо бартараф этилди.
Сув деҳқон хўжаликлари учун очилди. Мутасадди ташкилотларга рахмат.
@yangiyolliklar
Сув деҳқон хўжаликлари учун очилди. Мутасадди ташкилотларга рахмат.
@yangiyolliklar
👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти
Хитойлик инвесторлар томонидан Олтинкўл туманида “Tian Ye Plastik” МЧЖ хорижий корхонаси ишга туширилиб, сув тежовчи техналогияларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти
“Tian Ye Plastik” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан Улуғнор туманида 3000 га майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.