Telegram Web Link
Наманган вилояти

СУҒОРИШ ТИК ҚУДУҒИ СУВИ БАЛИҚ БОҚИШГА ҚУЛАЙ, ФОСФОРГА ТЎЙИНГАНИ УЧУН ДЕҲҚОНЧИЛИКДА ФОЙДАЛИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишар экан, Норин туманида интенсив усулда балиқ етиштириш тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш зарурлигини таъкидлаган эди.


Норин туманида мавжуд 84 та тик қудуқларда давлат-хусусий шериклик асосида интенсив усулда йилига 8500 тонна форель балиқларини етиштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманидаги ўрганишлари давомида ушбу лойиҳа доирасидаги ишларни кўздан кечирди.

Хусусан, "Хўжаобод" маҳалласи ҳудудидаги тик қудуқ атрофида "бочка" усулида ташкил этилган 5 та ҳовуздаги иш жараёнлари билан танишилди.

Бундай балиқчилик комплекслари аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Эътиборли томони, тик қудуқ суви ноёб балиқ парвариши учун қулай шароит бўлибгина қолмай, фосфор билан тўйингани учун деҳқончиликда ҳам фойдали ҳисобланади.

Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув тежовчи технологияларнинг фойдаси

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Гулсанам” фермер хўжалиги раҳбари Исмаил Матчанов фикрлари.
👍3👏1
ҲУҚУҚБУЗАРГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ

Суғориш тармоқларига ўзбошимчалик билан ва ноқонуний уланишларни аниқлаш ҳамда сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 9 июль куни “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Зомин тумани “Иқбол” ҳудудидан ўтган "Жер-1" ва "Жер-2" ер ости сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилди.

Зомин тумани “Даштобод” шаҳарчасида яшовчи фуқаро Х.Халбоев томонидан "Жер-2" сув тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, гидротехник иншоотга шикаст етказиб, ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича қоида бузилиши аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 76-моддасига асосан маъмурий жарима расмийлаштирилди.

Жойларда рейд тадбирлари давом этмоқда.

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси ахборот хизмати
👏3
НОҚОНУНИЙ БЕТОН ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

“Янгийўлликлар (расмий)” каналида “55” даги репром туфайли даладаги экинларимизни суғора олмаяпмиз, қулоқларни бетон тўсиб қўйишган” деган мазмунда мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Тошкент вилоят бошқармаси бош мутахассиси Р.Рисбаев, Янгийўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори К.Абилкасимов ҳамда “Байтиш” МФЙ раиси М.Тожибоев иштирокида жойига бориб ўрганилди.

Ҳолат акс этган жой – “Салар-ингурчи” каналига сув олиш нуқтаси бетон плиталар билан беркитилганлиги аниқланди.

Янгийўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан махсус техника жалб этилиб, бетон плиталар қувур олдидан олинди ва сувни икки тарафга лимит асосида тақсимлаш йўлга қўйилди.

(https://www.tg-me.com/Yangiyolliklar/65668)
👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти

Хитойлик инвесторлар томонидан Олтинкўл туманида “Tian Ye Plastik” МЧЖ хорижий корхонаси ишга туширилиб, сув тежовчи техналогияларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти

“Tian Ye Plastik” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан Улуғнор туманида 3000 га майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
👍2
СОЙДАН КЕЛАДИГАН СУВНИ «ЯНГИАРИҚ» КАНАЛИГА ЎТКАЗУВЧИ БОСИМЛИ ҚУВУРНИ ҲИМОЯЛАШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНМОҚДА

Сариосиё туманидаги «Янгиариқ» канали суви ҳисобига 2300 гектардан зиёд экин майдонлари суғорилади. Каналда доимий сув оқиб туриши Шарғунсой селгасидан келадиган обиҳаёт ҳажмига боғлиқ. Ҳар йили эрта баҳорда Шарғунсойда сув тошиб оқиши туфайли сел сувларини каналга ўтказувчи босимли қувур (дюкер)га жиддий зиён етади. Каналнинг ПК-31+86 қисмида жойлашган сув ўтказувчи босимли қувурни сел сувларидан ҳимоялаш мақсадида «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмасига асосан «Сурхон насос таъмир» МЧЖ қурувчилари қуриш-ҳимоялаш юмушларини амалга оширмоқда.
Лойиҳага кўра, қурувчилар Шарғунсой селгасининг 60 метр қисмида чап ва ўнг дамбаларни тиклаш, Газараксой селгасининг чап ва ўнг бермасида 20 сантиметр қалинликда бетон ётқизиш ҳамда селганинг ўзанини тозалаш ва бетонлаш, бетонли қопламанинг олди-орқасига бетонли тиш қуриш ва селга атрофини тошлаш каби ишларни уддалашмоқда. Бунёдкорлар шу пайтгача лойиҳадаги ишларни 85 фоизга бажаришди ва ҳозирда каналнинг сув чиқадиган қисмини бетонлаш ҳамда гидротехника иншоотини лойиҳада белгиланганидек мустаҳкамлаш учун аҳилликда меҳнат қилишаяпти.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Самарқанд тумандаги “Аъзам Азамат” фермер хўжалигида кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари, туман фермерлари, сув тежовчи технологияларни қуриш билан шуғулланувчи пудрат ташкилотлари раҳбар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида сув тежовчи технологияларининг афзалликлари, шартнома расмийлаштириш тартиблари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар қамровини ошириш бўйича бир қатор амалий таклифлар илгари сурилди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Сурхондарё вилояти

Қизириқ туманидаги «Мустақиллик» ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва иш бошқарувчилари туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ирригаторлари ташаббуси билан «Навбур ёғдуси» МЧЖ пахтазорида ташкил қилинган семинарда фаол иштирок этди.

Жорий мавсумда МЧЖ ишбилармонлари «Агробанк» туман филиалидан «Suvkredit.uz» платформаси орқали кредит олди. «Махсус хизмат» МЧЖ билан шартнома тузиб, ғўза парваришлаётган далаларининг 17 гектарига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатди.

Сув шароити қийин, «Шеробод» машиналашган магистрал каналини охирги қулоқларининг биридан сув билан таъминланувчи МЧЖ экин майдонлари унинг раҳбари Абдувоҳид Маҳмадиёровнинг айтишича, томчилатиб суғоришга ўтказилганидан сўнг ишлар анча юришган. Ғўзалар сувга талабчан бўлганидан буён деҳқонлар кам сув билан ҳам экинларини тўрт марта суғорган.

Семинарда МЧЖ раҳбари фермерларга томчилатиб суғориш афзалликларини батафсил баён этди ва уларни ғалла-ғўза ўстириладиган далаларида тежамкор технологияларни жорий қилишга даъват этди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
МУРОЖААТЛАР ТЕЗ ФУРСАТЛАРДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Вазирлик топшириғига асосан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида фермерлар ва аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича штаб тузилди.
Шунингдек, мурожаатларни қабул қилиш бўйича “Call markaz” кечаю-кундуз ишлаб турибди.

Мисол учун, бугун Қарши тумани “Намуна” ҳудудидаги "Шовкат Давлат ўғли" фермер хўжалиги раҳбари Ш. Давлатов пахта майдонини суғориш учун сув етиб келмаётганидан шикоят қилди.

Штаб аъзолари зудлик билан мурожаатни ўрганиб чиқишди. "Шовкат Давлат ўғли" фермер хўжалигига пахта майдонларини суғориш учун секундига 40 литр сув лимити ажратилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
👏3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСФАЙРАМ-ШОҲИМАРДОН НАСОС СТАНЦИЯСИ ҚАЙТА ҚУРИЛДИ

Фарғонадаги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳим саналган “Исфайрам-Шоҳимардон” насос станциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси доирасида, Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда мазкур банкнинг Марказий Осиё бўйича сув ресурсларини бошқариш бўйича мутахассислари ва муҳандислар гуруҳи, Сирдарё-Сўх ирригatsiя тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича тегишли туман ва шаҳар мутахассислари, Хитой компаниясининг техник назорат муҳандислари, Фарғона вилоятидаги маҳаллий фермер хўжаликлари, сув фойдаланувчи ташкилотлар, сувчилар бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Жаҳон банкининг сув ресурслари бўйича мутахассислари делегaция раҳбари Б.Арестанов бошчилигида янгидан барпо этилган насос станциясида олиб борилган ишлари билан танишишди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов Жаҳон банки билан олиб борилаётган самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, қайта қурилган насос станцияси нафақат аграр секторни, балки аҳоли турмуш даражасини ҳам сезиларли даражада яхшилашини таъкидлади. Сув таъминоти кафолатланган майдонларда ҳосилдорлик кескин ошгани, фермерлар учун ишончли шароит яратилганини айтиб ўтди.

Хитойнинг “China Nuclear Industry 22nd Construction Co. Ltd” компанияси томонидан қайта қурилган насос станциясида барча тизимлар халқаро стандартларга мос тарзда янгиланди. Натижада сув исрофсиз ва барқарор равишда 37,5 минг гектардан ортиқ майдонларга етказилади.

Реконструкция ишлари доирасида 5 дона янги насос агрегати, замонавий электр двигателлари, 4,2 км босимли қувурлар ўрнатилди. Бино ва иншоотлар тўлиқ таъмирланди ҳамда станция рақамлаштирилди.

Тадбир сўнгида Жаҳон банки делегaцияси аъзолари маҳаллий муҳандислар билан ўзаро фикр алмашиб, амалга оширилган техник ёндашувлар, иқтисодий самарадорлик ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
👍4
2025/07/13 14:21:54
Back to Top
HTML Embed Code: