Telegram Web Link
Тадбирларда ҳавза бошқармаси бошқаруви раҳбарияти вакиллари иштирок этиб, давлат раҳбари имзо чеккан муҳим ҳужжатнинг мазмун- моҳияти, аҳамияти ва долзарблиги, унинг ижросини таъминлаш соҳа истиқболи ва ривожига дастак бўлиши ҳақида фикрлар билдиришди.
Ўз ўрнида тизимдаги ташкилотлар вакиллари ҳам чиқиш қилиб, Президент фармонида кўзда тутилган имтиёз ва преференциялар ўзларини янада самарали ва фаол ишлашга ундашини баён этишди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувни рақамли услубда тақсимот қилиш долзарб бўлиб бормоқда.

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари сув хўжалиги дарё ва каналларида қўшни давлатлардан сув олиш ва етказиш жараёнлари қаттиқ эътиборда.

PS: Батафсил видеода.

🌟Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари.Ю
✈️Telegram 🖤YouTube 🔝Web-sayt 🕊X.comFacebook 😄Murojaat Bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Gulnoza Olimova
СОҲА ХОДИМЛАРИ ЭЛЕКТР-ЭНЕРГИЯСИНИ ИҚТИСОД ҚИЛИШГА ЧАҚИРИЛМОҚДА

Норин-Қорадарё ИТҲБ тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Бўстон туманидаги КАК-1 насос станциясида электр- энергияни иқтисод қилиш бўйича навбатдаги амалий семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда Норин-Қорадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг насосларни эксплуатация килиш бу́лими бошлиғи, Касаба уюшмаси раиси, туман насос станция бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари қатнашди.

Мулоқот давомида суғориш даврида электр энергиясини иқтисод қилиш, электродвигателларни мунтазам назоратда ушлаш, уларга электр тежовчи ускуналарни ўрнатиш бўйича керакли тушунчалар берилди.

Насос станцияси ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши масалалари ҳам эътибор марказида бўлди.

Бугунги кунга қадар жойларда амалга оширилаётган ишлар танқидий ва тахлилий мухокама этилиб, хар бир масъул рахбарларга топшириқлар юклатилди.

Давоми...⬇️
Forwarded from Gulnoza Olimova
Боши...⬆️

Семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилар КАК-1 насос станциясининг ёрдамчи хўжалиги фаолияти билан танишди. Айтиш керакки, бу жойда 10 кутида асалари парвариш қилиняпти. 20 сотихлик ер майдонига эса буғдой ҳамда макка жухори экилган.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Forwarded from Рахмонов Р.Р
Forwarded from Рахмонов Р.Р
Forwarded from Рахмонов Р.Р
Forwarded from Рахмонов Р.Р
Forwarded from Хамроз Али
Насос станциясининг мавсумга шайлиги ўрганилди.
Бухоролик сувчилар ҳам ёзги вегитация мавсумига пуҳта тайёргарлик билан киришмоқдалар. Албатта, бу даврда истеъмолчилар томонидан сувга бўлган талабнинг ортиши табиий ҳол. Уларнинг эҳтиёжини қондириш мақсадида мелиоратив насос станциялари кучидан ҳам оқилона фойдаланилади.
Айни кунда Аму Бухоро ИТҲБ қошидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан худудлардаги мавжуд мелиоратив насос станцияларининг мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Худди шундай ўрганиш ишлари Пешку туманидаги «Пешку» мелиоратив насос станциясида бўлиб ўтди. Тадбир давомида насос станциясидаги мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, ишчи ходимларига энергия ресурсларидан тежамкорлик асосида фойдаланиш, техник ва ҳавфсизлик талабларига қатъий тиоя этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати
Хўжайли тумани: ФАРМОННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА СИЁСИЙ СОАТ ЎТКАЗИЛДИ

Хўжали тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасасида Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги “Сув хўжалиги соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантинтиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича сиёсий соат ўтказилди.
Тадбирда “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари юқорида келтирилган фармон билан жорий этилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Шундан сўнг Хўжайли тумани “Сув етказиб бериш хизмати”ДМ деректори Е.Халмуратов ҳамроҳлигида гидротехник иншоотлардан фойдаланиш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига амал қилиш, сувни ҳисобини юритиш ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш бўйича тушинтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати
2024/06/01 15:03:59
Back to Top
HTML Embed Code: