Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тўйлар: аҳоли камхарж ва ихчам маросимлар тарафдори

“Юксалиш” ҳаракати республика миқёсида Ўзбекистонда тўй харажатлари мавзусига оид сўровнома ўтказди.

1247 нафар иштирокчи қатнашган сўровнома натижалари кишини мулоҳазага чорлайди.

⚡️ респондентларнинг 65%и тойга 50-100 млн сўм ва ундан кўпроқ пул сарфлайди — бу ўртача оиланинг йиллик даромадига тенг.

81% респондент ойига 12 млн сўм даромад олади, аммо тантана ўтказиш учун қарз олиши кераклигини билдирган.

🤔 Харажатлар сабаби — ёшларнинг истаги эмас, ота-она ва эл-уруғ олдида уятга қолиш қўрқуви.

☄️ 44,5% — тўйга сарфлаган пуллари учун ачиниш ҳис қилган.

Одамлар ўзгаришларга тайёр: кўпчилик тантана ва маросимларни қисқартириш, тежалган маблағларни эса таълим, уй-жой ва саломатликка сарфлаш тарафдори.

Батафсил: https://yuksalish.org/uz/news_detail/829

@Tafakkur3
👍23👏6❤‍🔥2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг "Пропкасидан" ҳатто Президент ҳам дод деворибди.

Ш.Мирзиёев: " Ўзим машинани бошқариб келаётган эдим, мен ҳам тирбандликда турдим 15-20 минут, тургандаям яхшилаб турдим, эл қатори!"

Бизни роҳат чорраҳалари томонларда бирдан йўлларга эътибор кучайиб кетди десам, буёқда яхшилаб тузлашган эканда.

Жаноб Президент, шу... бир вақтингиз бўлса роҳатдан қўйлууу томонларга ҳам бир машинангизда сайр қилинг, айниқса кечга яқин. 😉😁

@Tafakkur3
👍31🤔63🤣3😍2👏1
МУНОСИБ ВОРИС

Кунлардан бир кун Хитой императори ўзига муносиб ворис танлаш мақсадида Хитойдаги барча 14 ёшли болаларни йиғибди ва ҳаммасига биттадан уруғ бериб шундай дебди:
- Олти ойнинг ичида мана шу уруғлардан энг чиройли гул ўстирган бола менинг ворисим бўлади!
Белгиланган вақт ўтибди. Ҳамма болалар бир-биридан чиройли гулларни олиб келишибди. Император иштирокчиларнинг гулларини кузатиб кетаётса, бир бола йиғлаб турганига кўзи тушиб қолибди ва унга савол берибди:
– Нега йиғлаяпсан, болакай?
– Мен ҳар қанча ҳаракат қилмай, гулни ўстира олмадим, – деб жавоб қилибди.
Шунда император:
– Мен айнан шу болани ўзимга ворис қиламан, – дебди.
Вазирлари таажжубланиб, мурожаат қилишибди:
– Ҳазрати олийлари, нимага шунча чиройли гул ўстирган болалар бир четда қолиб, айнан гул ўстиролмаган болани танлаяпсиз?
Император:
– Чунки, мен уруғларни тарқатишдан бир кун олдин ҳаммасини қайнатган эдим. Улардан гул тугул ниш ҳам чиқмасди! Мен айнан шу боланинг тўғрисўзлиги учун ўзимга ворис қиламан, – деб жавоб қилибди.

Бугун жамиятимиз ана шундай фитратли ворисларга муҳтожлиги бор!

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍2411❤‍🔥21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар раҳбарларидан ўч олиш мақсадида офисда ўзларини иш билан банддек қилиб кўрсатмоқда!

Кўп раҳбарлар масофадан ишлашга қарши курашиб, одамларни ишхонага "қамашда" давом этмоқда. Бу шароитда ишдан бўшаб кетишни ўзига эп кўролмаганлар эса ўз вазифаларига масъулиятсиз ёндашиб, керагидан камроқ ишларни бажармоқда.

Кўп ёшлар уларга камроқ лойиҳа юклашлари учун, ўзларини офисда жуда банддек кўрсатишмоқда. Шу тариқа улар ишда ўтаётган вақтни компенсация қилишга уринишяпти.

Бундай ёндашув ходимларнинг иш унумдорлигини ёмонлаштирмаса-да, стресс ва ҳафсала сўнишига олиб келади. Экспертлар менежерларга шумерларнинг талабларига қулоқ тутиш ва бундай ҳаракат сабабларини бартараф этишни маслаҳат бермоқда.

Жараённи англаб етишингиз учун Россиянинг машҳур Камеди Клаб шоусида ижро қилинган «Табличка» номли чиқишини кўришни маслаҳат берамиз.

Айрим "замонавий", хорижий тилни биладиган, хорижда ўқиб келган, янгича услубда ишлайдиган, ёш кадрлар йиғилган ташкилотдаги иш жараёни.

Кўринг ва тафаккур қилинг! 😁

@Tafakkur3
7👏2🤣2
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади.
Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим:
"Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда....

Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг,
• бир бирингизга салом беринг,
• азонни муаззин билан такрорланг,
• беш маҳал намозни вақтида адо этинг,
• нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг,
• қариндош уруғлар билан алоқани тикланг,
• сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг,
• одамларга табассум қилинг,
• Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг,
• садақа қилинг,
• тасбеҳ,
• истиғфор,
• такбир айтинг,
• рўза тутинг,
• Набий алайҳиссаломга салавот айтинг,
• қалбларингизни охиратга боғланг,
• дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар....

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍2512🔥1
Адолат фақат қонун билан эмас, виждон билан ҳам таъминланиши керак!

Усмонли салтанатининг илк йилларида бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади.
Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди.
Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади.
Касал от тунда вафот этди.
Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради.
Қози: “Зарарни мен қоплайман!”, деди.
Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди.
Қози: “Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ.
Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди.
Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди.
Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади.
Ўша қози кейинчалик Усмонлилар салтанатининг биринчи шайхулисломига айланадиган Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431 эди)

Жамиятнинг барча жабҳасида адолат байроғи баланд ҳилпираб турсагина бу миллатнинг келажаги бўлади, шу давлат гуллаб тараққий топади!

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
23👍19🔥1
2025/07/11 22:20:25
Back to Top
HTML Embed Code: