Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Умрадаман!

"Ҳожи" акаларга бағишланади.

Бугунги кунда ўзбек жамиятининг энг долзарб иллати ва унга гўзал ечим.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#ибрат

Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ...

Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзидан дув-дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзида дунёнинг асл сийрати, алам ва охират сўроқлари жам бўлган эди гўё...
Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада фарзанди нима сабабдан бу холга тушганини билиш истагида савол бердим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.

..Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамасди.
Бир куни ўйнаб, вайрон бўлган ховлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди.
Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан.
- Ҳаётику сақлаб қолинди,- деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, яратганга илтижо қилади.
« Аллоҳ, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!» дейишларига юрагим дош бермаяпти.
Унинг қолган гапларини эшита олмадим.
...Кўз ўнгимда Фарғонаги боғимизда шоҳлари ерга эгилган дарахтлардан истаганча шафтолихўрлик қилаётган болаларим намоён бўлди. Бекзодамнинг оёқларига қадар оқиб тушгувчи шира гўё менинг кўзларимдан оқаётгандай ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...
Бизда бир дона шафтоли қанча туришини билмадиму, Ватанимни жудаям соғиниб кетдим.

Муаззам Иброҳимова

Тинч ва хотиржам замоннинг қадрига етайлик, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Балиқчи балиқни тутиб олди. Унинг болалари эса онасини қўйиб юборишини илтимос қилгандай тўр атрофини ўраб олишди...

Балиқчи нима қилди деб ўйлайсиз?

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Советларнинг буюк қаҳрамони!
Советларнинг буюк қаҳрамони!

Иккинчи жаҳон уриши вақтида Кичик ер деб аталган оролдан нарига чиқмаган, қўлига қурол ушламаган, лавозими политрук бўлган, яраланиш у ерда турсин, ақалли бир жойи тирналмаган, Канцеляриядан уриш тугагунча чиқмаган Л.И.Брежнев Марказий Комитетнинг биринчи секретари бўлгач, ҳар йили туғилган кунига орден оларди...
Баъзан партиянинг идеологи бўлган М.Сусловни чақириб,
- Навбатдаги Қаҳрамон унвонини олиш вақти бўлмадимикан, деб сўраб ҳам қўяр экан... (М.Сусловнинг хотиралар китобидан олинди)
Ўта зийрак Суслов биринчи келган байрам баҳонаси билан Брежневга тантаналик равишда Герой Советского Союза, ёки Герой Социалистического Труда ордени билан тақдирлашни уюштириб юборар эди...
Орден ва медаль олиш бўйича Леонид Брежнев Гинеснинг рекордлар китобига тушишга ҳам улгурган...
Умумий ҳисобда Брежневни бешта қаҳрамон юлдузи ордени, иккита маршал юлдузи ордени, битта Ғалаба ордени ва яна 117 та Совет ҳамда чет эл орденлари билан тақдирлашган...
Агар И.Сталин билан солиштириб кўрсак иккинчи жаҳон уришида олий қўмодонлик қилган генералиссумуснинг ҳамма орден ва медалларининг умумий ҳисоби 16 та бўлган...
Хуллас СССР парастлар сиғинган доҳийлари иссиққина кабинетида ўтириб, ўзини ватан учун деб, танк остига граната билан ташлаб, эзилиб, портлаб кетган мардлар ололмаган орденларни олган...
Яна тўнғиз овида кўнгилҳушлик қилиб юришдан бўшамай, ўзи билмай қолган ҳолда, "Малая земля" , "Возрождение" ва "Целина", китобларини ёзишга қачон улгурганига, ўзи ҳам хайрон бўлган экан...
Хуллас, атеист комунистлар муттаҳам, аблаҳ бўлишганини тарихий хужжатни бироз қизиқиб текшириб кўрган одам англаб олади...

Тафаккур қилинг!

Манба: Чококрем.

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#психология

Муносабатлар - бу доим икки кишининг ўзаро меҳнати маҳсулидир!

Турмуш қуриш ёшидаги ёшларимиз кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
ЕТТИ ТОЖ:

⚡️ 1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

⚡️ 2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

⚡️ 3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)

⚡️ 4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

⚡️ 5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

⚡️ 6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

⚡️ 7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).

Яқинларингизга ҳам улашинг, ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Савол: УЙИМИЗГА АЗОН ЭШИТИЛСА ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ТАКБИР АЙТИБ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Дўстингни қанчага сотдинг?

Бир ҳаким зотдан икки киши ўртасида бўлган суҳбатни зарбул-масал шаклида ҳикоя қилиб бераётганини эшитганман:

"Биринчи одам дебди: Дўстингни қанчага сотдинг?

Иккинчиси жавоб берибди: Тўқсонта хатога пулладим!

Шунда биринчиси дебди: Мунча арзонга сотмасанг?!".

Мен бу масал ҳақида кўп ўйладим. Дўстининг саксон тўққизта хатосини кечириб, тўқсонинчисида дўстлигидан кечган бу одамдан ҳайратландим. Лекин ундан ҳам кўпроқ тўқсонта хатога сотгани учун маломат қилган нариги одамдан ажабландим. Гўё у: "Бундан ҳам кўпроғини кўтар! Тўқсонта хато дўстинг учун муносиб нарх эмас. Сен унинг қийматини тушириб юборибсан, атиги тўқсон хатога сотибсан!", деётгандек эди.

Энди ўйлаб кўрайлик, дўстимизнинг нархи қанча хатога тенг? Бизга нисбатан қанча хатолик қилса дўстимиздан кечамиз?

Ёки қариндошларимизнинг, ака-укаларимизнинг нархи қанча?

Ота-онамизни-чи? Уларни қанча хато эвазига сотамиз?

Бугунги кунимизга қарасак, одамлар орасидаги воқеликка назар солсак, дўстини, яқинини, ҳатто отаси ёки онасини битта хатолиқ сабабли, биттани-ку қўя туринг, чоракта хато сабабли, хато ҳам саналмайдиган ишлар сабабли сотаётган қанчадан-қанча одам бор?!

Нафақат хатолик туфайли, балки ёмонликка ундовчи нафсга ёхуд инсон ва жинлардан бўлган шайтонларга эргашиб ҳеч қандай айбсиз, гуноҳсиз яқинларидан кечаётганлар қанча?!

Собиқ дўстларимизни қанча хато эвазига сотганимизни эслайлик-да… Ўйлаб кўрсак уларни паст баҳолаганимизни, қимматбаҳо нарсани арзимаган чақа-тангага бериб юборганимизни тушуниб етамиз!

Бизга ҳали-ҳануз яқин бўлган дўстларимизнинг нархини юқори кўтариб, уларннинг хатоларини қанча катта ва кўп бўлса ҳам қабул қилишга, ҳазм қилишга ўргансак бўлмайдими?!

Айби, камчилиги туфайли олдин кечиб юборган дўстларимизни ҳозир қайтариб ололамизми?!

Хўш шу нарсани тушуниб етган ҳолда яқинларимиз билан оқилона муомала қиламизми ёки яна шундай давом этаверамизми?!

Ҳар қандай шахснинг ҳақиқий қиймати – уни йўқотганингиздан кейин, вафот этганидан кейингина билинади. Ўшанда у билан ўртангиздаги риштанинг асл моҳиятини тушуниб етасиз. Ўшанда унинг қадрига етасиз!

Дўстларингизни, яқинларингизни ва сизга меҳр-муҳаббат билан яхши алоқада бўлган инсонларни ҳеч қандай хатога сотманг!

Уларнинг нархини, қадрини баланд кўтаринг. Шу қадар юқори бўлсинки, қанча хато қилишса ҳам хатолар уларга ета олмасин! Қарор сизнинг қўлингизда ва доим шундай бўлади!

Билингки, Аллоҳ ғазабини ютадиганларни, одамларни кечириб юборадиганлар мақтаган ва яхшилик қилувчиларни яхши кўришини кўп бор таъкидлаган: “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради” (Оли Имрон сураси, 133-134-оятлар).

"Метин қоялар" китобидан

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
Геосиёсий ўйинлар туркумидан!

Шиаларга ишонмаслик керак демаганмидим

Эроннинг Исроилга ҳужумининг “оралиқ” натижалари
Исроиллик ўлдирилган ҳарбийлар сони:0
Вайрон қилинган ҳарбий объектлар сони:0
Шикастланган Исроил инфратузилмалари сони:0
Жабрланган исроиллик сиёсатчилар сони:0
Халқаро кун тартибидан Ғазодаги геноцид йўқатилдими? Ҳа
Исроил халқаро изоляциядан чиқиб олдими? ҲА
Шу чоққача бутун дунёда босқинчи сифатида кўрилаётган Исроил ўзини қурбон қилиб кўрсата олдими? Ҳа
Кутилмаганлик самараси: Йўқ (Эроннинг ўзи “ҳужум” ҳақида огоҳлантириб қўйди)
Эрон “ҳужуми”дан Фаластинга бирор бир фойда бўлдими? Йўқ
Исроилнинг Ғазо секторидаги ваҳшийликлари тўхтадими? йўқ

P.S.: Катта эҳтимол билан "ислом" инқилоби туфайли вужудга келган Эрондаги муллократик режим ҳам Исроил каби глобалистларнинг проекти эканлиги ошкор бўлиб қолмоқда. Уларнинг олий мақсади ислом бродарлиги яъни, мусулмонларнинг (Аҳли сунна вал жамоа)нинг дунё узра кучли бир иттифоқни вужудга келтиришига йўл қўймасликдир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бой ва камбағал инсонларнинг фикрлаш тарзи!

Маргулан Сейсенбаев

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ҳамма нарсага қодир!

Кўринг ва тафаккур қилинг!
ㅤㅤㅤㅤ
@Tafakkur3
Тасаввур қилинг, замонавий асарлар ёзилса қандай номланарди:

• "Личкаларда қолган ҳисларим";
• "Интернетга кирмаган ким бор?";
• "Спамлар гапирмайдилар";
• "Комментариядаги битиклар";
• "Интернетда кечган умрлар";
• "Заряд азоби".

Афсуски, бугунги кун трендлари шу мавзулар бўлиб қолди.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Тараққиёт формуласи!

Хуқуқлар ҳақидаги Билл 1689 йил-бу «Акт, тааба (халқ) нинг хуқуқи ва озодлигини, тожнинг меърос хуқуқини ўрнатувчи декларация» эди - бу қонуний акт, Англия парламенти томонидан 1689 йил 16/26 декабрь кунлари қабул қилинган. Қонун 1689 йилда "Шавкатли революция" деб аталувчи инқилоб натижасида қабул қилинган эди. Хуқуқлар ҳақидаги билл Британия Конституцияси (Хабеас корпуси акти ва бартараф қилувчи актлар билан бир қаторда) нинг асосий қисмини ташкил этади.

Айнан шу қонун лойиҳасидан сўнг Британия империяси мислсиз равишда юксалишни бошлаган эди.

Британиянинг юксак даражада ривожланишига сабаб бўлган воқеа бизга нима беради?

Бу шундан дарак берадики, демак, тараққиёт формуласи маълум, ҳукумат ўз халқига қанча эркинлик ва шароит яратса, халқ ҳам ўз давлатини юксак даражада ривожланишини таъминлайдиган ҳаётий
қувват беради. Яъни, қобилият эгаларини етиштириб чиқаради. Бундай мамалакат эса юксалади.

Тафаккур қилинг, тафаккур қилишсин!

Социолог, Сухроб Хидиров.

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда славянлар бирлашса майли, европаликлар бирлашса майли, хатто форслар бирлашса майли. Аммо, туркийларга йўқми?

Нима учун?

Нима учун, туркийларни бирлашишидан қўрқишади...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

Алдагани бола яхши ёхуд фойдали лайфхак.

Фарзандингизга дори ичиришнинг айёрона йўли, кўринг ва тафаккур қилинг! 😉😁

@Tafakkur3
#танқид

"Менга салом бермай қўйишган эди..."

Ўғлим Абдул Азиз 7-ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.

Хулоса ўзингиздан.

Давронбек Тожиалиев

Биз одамнинг мансабига қараб муомала қилинадиган шунақа иккиюзламачи жамиятда яшаяпмиз...

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
2024/05/14 14:31:58
Back to Top
HTML Embed Code: